17K subscribers
5.39K photos
461 videos
39 files
2.07K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари:
http://myurls.co/dba
Download Telegram
Давлат бошқаруви академиясида  “Ижтимоий давлатда инклюзив ёндашув имкониятлари" мавзусидаги Республика илмий-назарий конференция ўтказилмоқда.

Республика илмий-назарий конференцияcида сўз олган Академия ректори Адхам Бекмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиевлар ногиронлиги бўлган юртдошларимизни жамиятга қўшиш, эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ аҳамият берилаётганини таъкидладилар.

Тадбирда турли-идора ва ташкилотлар, хусусан, Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Мукаррам Нурматова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоевалар бугунги кунда мамлакатимизда 1 млн нафарга яқин ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилаётганини, тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган фуқароларимизни муносиб иш билан таъминлаш, моддий аҳволини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар, режадаги вазифалар хусусида тақдимот ўтказдилар.

Конференция давомида "Янги Ўзбекистонда инклюзив давлат ва инклюзив жамият тизими эволютсияси", "Ижтимоий давлатда инсон қадрини юксалтиришга қаратилган ёндашувлар", "Касбий компетенцияларни шакллантиришда инклюзив ёндашув ", “Ижтимоий давлатда инклюзив ёндашув имкониятлари" мавзусидаги маърузалар тингланди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
БУГУН ГЕРМАНИЯНИНГ ҲАННС ЗАЙДЕЛ ЖАМҒАРМАСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳаннс Зайдел жамғармасининг Марказий осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Доктор Макс Георг Мэйер ва жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жавхар Дустов ҳамда Академия ректори Адхам Бекмуродов ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр-алмашдилар

Учрашувдан кўзланган мақсад томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, давлат хизматчиларини малакасини оширишда Германия тажрибасини ўзлаштиришдан иборат.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
#Филиалларимиз_фаолияти

⚡️Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиали ҳамда
ҳамкор ташкилотлар томонидан “Давлат фуқаролик хизматчиларида стрессга бардошлиликни шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

🔹Мазкур давра суҳбатида жами 100 га яқин Академия масъуллари, идора ва ташкилотларнинг барча ҳудудий филиал раҳбар ва ходимлари, Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаларнинг Инсон ресурсларини бошқариш бўлими бошлиқлари ва Самарқанд вилояти маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этди.

🔰Давра суҳбатидан кўзланган мақсад мавзу доирасида муҳим илмий-назарий ва амалий муаммолар муҳокама қилиш ҳамда давлат фуқаролик хизматида стрессга бардошлиликни оширишга алоҳида эътибор қаратишдан иборат бўлди.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
АМАЛИЙ СЕМИНАР БАҲС - МУНОЗАРАЛАРГА БОЙ ЎТМОҚДА

Давлат бошқаруви академиясида маҳаллий кенгашлар депутатлари ва кенгашлар котибият мудирлари ҳамда ишчи гуруҳлар иштирокидаги амалий семинар бошланди.

Семинарни Академия ректори Адхам Бекмуродов кириш сўзи билан очиб берди.

Семинарда Маҳаллий кенгаш депутатлари, маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мудирлари ва соҳа экспертлари иштирок этмоқда.

Тушликка яқин Академия биносида ташкил қилинган енгил тамадди пайтида ҳам қизғин мулоқот ва ўзаро фикр алмашинув давом этди.

Шундан сўнг, семинар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирди.

Аҳамиятлиси шундаки, семинарда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепсияси бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

🔍Veb sayt| 🕊Telegram | 📱Instagram| 📱Facebook| 📺YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари АҚШ, Хитой, Европа ва Миср етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

https://t.me/dbacademy
‼️ РАҲБАРнинг 12 ТА ХАТОСИ

1. Шахсий жавобгарликдан қочиш.

2. Ходимлар малакасини оширишга қаршилик қилиш.

3. Рағбатлантириш ўрнига иш натижаларини текшириш.

4. Ходимлар фаолиятини баҳолашда ўта принципиал бўлиш.

5. Натижанинг муҳимлигини эсдан чиқариш.

6. Ташаббус учун жазолаш.

7. Эътиборни мақсадга эмас, муаммога қаратиш.

8. Дўст эмас, бошлиқ бўлиш.

9. Имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш.

10. Танқидни «бўғиш».

11. Айтилган вақтга кечикиб бориш.

12. Ваъданинг устидан чиқмаслик.

🔍Veb sayt| 🌐Telegram | 📱Instagram| 🛜Facebook| 🎥YouTube
❗️Жеймс Уэбб телескопи ҳаёт бўлиши мумкин бўлган К2-18б сайёрасини ўрганмоқда.

К2-18б да тирик организмлар томонидан ишлаб чиқариладиган газ борлиги аниқланди. Сайёра океанлар билан қопланган ва Ердан «атиги» 120 ёруғлик йили узоқликда жойлашган деб тахмин қилинмоқда.

Тадқиқотга раҳбарлик қилган Кембриж астрофизикининг айтишича, сайёрада газнинг топилиши «уни шокка солган ва 1 ҳафта давомида ухлай олмаган».

https://t.me/dbacademy