Davlat xizmatlari yangiliklari
48.5K subscribers
9.74K photos
854 videos
8 files
8.14K links
Download Telegram
#Халқаро_тажриба

Халқаро тажрибани ўрганиш давом этмоқда

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида коррупцияга қарши курашга бағишланган «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда кўмак» лойиҳаси доирасида республикамизнинг бир қатор давлат органлари вакиллари учун Грузияга коррупцияга қарши кураш бўйича тажриба ўрганиш учун ўқув ташрифи ташкил этилди.

Делегация таркибида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги вакили ҳам иштирок этмоқда.

Ташриф доирасида Грузиянинг турли вазирликлари, шу жумладан Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат харидлари агентлиги ва бошқалар билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида қабул қилувчи органлар делегацияни Грузия коррупцияга қарши кураш кенгаши фаолияти, коррупцияга қарши кураш механизмлари, давлат хизматчилари активларини декларация қилиш тизими, мулкни рўйхатга олиш соҳасидаги, давлат харидлари соҳаларидаги инновациялар ва бошқалар билан таништирди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Тбилисидаги Адлия уйига ташриф буюриб, Грузиянинг давлат хизматлари кўрсатиш модели, Божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ҳудуди билан танишиб, солиқ ва божхона маъмуриятчилигидаги ислоҳотлар, Тбилиси шаҳар ҳокимияти ва Грузия ҳукумати маъмурияти билан таништирилди.

Учрашувлар давомида, Грузиянинг коррупцияга қарши курашда эришган ютуқлари ва қилинган улкан ишлари таъкидланди. Биринчи навбатда, давлат харидлари, давлат хизматчиларининг активларини аниқлаш ва расмийлаштириш тизимининг очиқлиги, фуқаролар ва қарор қабул қилувчилар ўртасидаги алоқани камайтиришга хизмат қилувчи давлат хизматчилари ўртасидаги алоқани камайтирадиган фронт ва бэк-офислар тизими алоҳида эътиборга олинди.

Шу нуқтаи назардан таъкидлаш жоизки, коррупцияни баҳолаш рейтинги бўйича (Corruption Perception Index) Грузия дунёда 42-ўринни эгаллаб турибди ва бу кўрсаткич бўйича минтақа ва МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди.

Учрашувлар давомида томонлар ижобий тажриба алмашишди, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш бўйича фикр ва ғояларни муҳокама қилишди.
#Халқаро_тажриба_алмашинуви

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Bloomberg Data for Health Initiative (D4H) билан ҳамкорликда ҳукумат томонидан фуқароларнинг умумий ва тезкор рўйхатга олиниши ва ҳаётий статистикани яратиш бўйича минтақавий қарашларни амалга ошириш юзасидан фикрлар алмашилди.

Суҳбат давомида Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси М. Маҳмудова томонидан халқаро экспертларни бугунги кунда Ўзбекистонда рўйхатга олиш жараёнлари бўйича қилинаётган ислоҳотлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, чора-тадбирлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, иштирокчилар лойиҳа доирасида туғилиш ва ўлимни тиббий муассаса томонидан қайд этилиши бўйича илғор ҳалқаро тажрибалар ҳамда уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича фикрлар алмашишди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_тажриба

Қозоғистон Республикасида аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш марказлари (ЦОН) фаолият юритади.

ДХА мутахассислари жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Астана Хаб (Нур-Султон) фаолияти билан танишув тадбирлари давомида аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари тажрибасини ўргандилар.

Хўш, ушбу марказлар фаолияти қандай йўлга қўйилган?

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·