Davlat xizmatlari yangiliklari
48.9K subscribers
9.79K photos
868 videos
8 files
8.2K links
Download Telegram
#Бу_муҳим

Меҳнат қонунчилигида аёлларга бир қатор имтиёзлар берилган.
#Бу_муҳим

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) фаолиятида юзага келадиган хизматлар билан боғлиқ хатоликлар ва Портал фаолиятига оид бошқа Сизни қизиқтирган масалалар тўғрисидаги саволларингизни 👇🏻
https://t.me/myGovUzSupportBot Телеграм-боти юборишингиз мумкин.

——————————————

Об ошибках, касающихся услуг на Портале интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) и другим интересующим Вас вопросам по тем или иным услугам Вы можете обратиться через телеграм - бот 👇🏻
https://t.me/myGovUzSupportBot.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

ДХА ОГОҲЛАНТИРАДИ: АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади:

❗️мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
#Бу_муҳим

“Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф қиламиз!

🏢Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти “Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф этади.

Онлайн вебинар уй-жой сотиб олиш учун тижорат банкларидан ипотека кредитлари олиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар таҳлилига бағишланган бўлиб, тадбирда банк, молия ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари иштирок этадилар.

🗓Сана:18 декабрь 2020 йил
Вақт: 15:00
📹Манзил: Zoom платформаси

Давра суҳбатида қатнашиш учун ҳавола 👇👇👇
https://us02web.zoom.us/j/87878185158?pwd=eGYxUmlvRW5jZERuei9pUDJMZmlqUT09

Тадбир онлайн транслациясини қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин👇👇👇
https://www.facebook.com/groups/adliya

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Sevara Zakirova
#Бу_муҳим

2021 йил давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Фикр ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻

http://2021.strategy.uz/
Forwarded from Sevara Zakirova
#Бу_муҳим

Ҳурматли фуқаролар!

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.

Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Сўнгги кунларда мустақил равишда ариза тўлдириб боғчага навбатга қўйилгандан сўнг, навбати келганда йўлланма шаклланганлиги тўғрисида хабардор бўлмаслиги ҳамда муддатида боғчага тақдим этилмаганлигидан куйиб кетаётганлиги юзасидан мурожаатлар кўп учрамоқда.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.

Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, нотўғри телефон рақами ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масъул идоралар билан ҳамкорликда хабардор қилиш механизмини янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдалар. Ушбу қулайлик жорий этилгач, қўшимча маълум қилинади.

⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳада Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида мобил илова ва Telegram-бот орқали хабар берган жисмоний шахсларга пул мукофотларини тўлаш назарда тутилмоқда.

2020 йилнинг 7 февралига қадар ушбу ҳавола орқали https://regulation.gov.uz/uz/d/28239 ўз фикр ва таклифларингизни қолдиришингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

2021 йил 1 февралдан бошлаб, Базавий ҳисоблаш миқдори 245 000 сўмни ташкил этади.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda