Davlat xizmatlari yangiliklari
47.3K subscribers
9.64K photos
833 videos
8 files
8.02K links
Download Telegram
#Биласизми?

Қуйидаги ҳавола орқали ўзингиз учун қулай бўлган Давлат хизматлари маркази манзилини топишингиз мумкин.

🗺 http://davxizmat.uz/uz/map

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудлардаги филиаллари нечта?
Anonymous Quiz
26%
100 та
53%
55 та
21%
200 та
#Биласизми

Топиб олинган (ташлаб кетилган) болани туғилишини қайд этиш тартиби қандай?

❗️Ваколатли органлар (ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти) бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда (ВМ 26.08.2020 йилдаги 514-сон қарори билан муддат аниқ белгиланди) ФҲДЁ органларига мурожаат этишлари шарт.

Ариза билан бир пайтда:

ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисида бола топиб олинган вақтда тузилган далолатномаси;

тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотномаси (хулосаси) тақдим этилиши зарур.
Forwarded from Sevara Zakirova
#Биласизми

ФҲДЁ органлари ходимлари:

ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.

Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биласизми

❗️Иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек жамоат транспортининг барча турларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.


Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биласизми

Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунлари

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Биласизми

❗️ФҲДЁ органларида гербли гувоҳномаларнинг тугаб қолиши далолатнома ёзувларини қайд этмасликка асос бўлмайди ва далолатнома ёзувлари белгиланган тартибда қайд этилади.

Кейинчалик гербли гувоҳнома тўлдирилганида, гувоҳнома рақамининг ёнига унинг берилган санаси ёзиб қўйилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биласизми

Давлат хизматлари агентлиги тизимида ишлайдиган ходимларнинг 43 фоизидан ортиғини аёллар ташкил этади

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Электрон давлат хизматларидан фойдаланилганда, тўлов учун чегирма мавжудми?
Anonymous Quiz
56%
Мавжуд
29%
Мавжуд эмас
15%
Хабарим йўқ
#Биласизми

2020 йилда 47 нафар ўғил болага Наврўз, 115 нафар қиз болага Наврўза исми берилган.

2021 йилнинг ўтган даврида эса 21 нафар ўғил болага Наврўз, 10 нафар қиз болага Наврўза исми берилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda