Davlat xizmatlari yangiliklari
47K subscribers
9.57K photos
827 videos
8 files
7.94K links
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси очилди

18 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Миллий умумтаълим электрон кутубхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда LG CNS компанияси, Жанубий Кореянинг экспорт-импорт банки, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчисихонаси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тасарруфидаги Ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Миллий умумтаълим электрон кутубхона”си (UzNEL) лойиҳаси Жанубий Корея Республикасининг иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси билан биргаликда амалга оширилди.

“Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳасининг 1-босқичида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва 20 та вилоят кутубхонасини ўзаро боғлаб ягона маълумот алмашинувини йўлга қўйиш кўзланган бўлса, кейинги босқичда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 200 та кутубхонани қамраб олиш режалаштирилмоқда.

📎 “Ҳозирги кунда дунёда барқарор ривожланиб бораётган Ўзбекистонда нафақат иқтисодий, балки маънавий ривожланишга катта эътибор қаратилаётгани сир эмас, – деди LG CNS компанияси президенти Ким Ён Соб. – Миллий умумтаълим электрон кутубхонасини яратиш лойиҳаси ўзбек-корейс иқтисодий ҳамкорлигининг устувор лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Фурсатдан фойдаланиб, лойиҳанинг вужудга келишида хайрихоҳлик қилган, мазкур лойиҳага бўлган қизиқишлари ва унинг тадбиқ этилишига ўз ҳиссасини қўшган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман”.

📎 “Лойиҳадан кўзланган мақсад – жамоатчиликнинг электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имониятини ошириш, ахборот-кутубхона муассасаларини ягона электрон кутубхона тизимига улаш билан бирга, аҳоли билим савияси ва сифатини оширишдан иборат, – деди Кореянинг экспорт-импорт банки раиси Инг Сон Со. – Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси электрон кутубхона, рақамлаштириш ва сканерлаш маркази ҳамда мультимедиа марказидан иборат. Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси Ўзбекистонда нафақат ахборот-кутубхона соҳаси, балки ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишида ҳам ўз хиссасини қўшишига ишонамиз”.

📎 “Миллий умумтаълим электрон кутубхонасининг тамал тоши 2018 йилда қўйилган бўлса-да, унга аъзо бўлган ахборот-кутубхона муассасаларини ўрганиш, уларнинг имкониятлари билан танииш ишлари анча аввал бошланган, – деди Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева. – Бугун электрон кутубхона очилиш маросимида унинг ташкил топиши ва фаолияти бошланишида бизни қўллаб-қувватлаган давлатимиз раҳбарларига, Корея давлатидан келган мутахассисларга, барча ҳамкор ташкилотлар ва корхоналарга чексиз ташаккуримизни билдирмоқчиман. Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббуснинг тўртинчиси, яъни аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ташаббусига ҳамоҳанг бўлиб, китобхонлик маданиятини тарғиб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга ҳизмат қилишига ишонаман”.

Тадбир сўнгида 20 та ахборот-кутубхона муассасасига сертификатлар топширилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида мазкур муассасалар сканер ускунаси ва жиҳозлари билан таъминланиши айтилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (328-сон, 18.04.2019 й.) билан Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қонунчиликка мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни олиш учун ишончномани тасдиқланиши мумкин:
👉 хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни;
👉 иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни;
👉 муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни;
👉 пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни;
👉 банк муассасаларидан суммаларни.

Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончнома рус тилида ёки бошқа макбул тилда берилиши мумкин.

Ишончномалар фуқаролар йиғини биносида тасдиқланади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра фуқаролар йиғинига бора олмаса ишончномалар жисмоний шахс жойлашган жойда тўлдирилиши мумкин.

Қуйидаги холларда ишончнома тасдиқлаш рад этилади:
👉 бундай ишончномани тасдиқлаш конунга зид бўлса;
👉 бу ҳаракат нотариус томонида амалга оширилиши керак бўлса;
👉 муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат килган бўлса;
👉 муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлаш учун такдим этган хужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса.

Ишончномалар кўпи билан 3 йилгача берилади, муддат кўрсатилмаган бўлса ишончнома 1 йил амал қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Новости_законодательства
Постановлением Правительства (№328 от 18.04.2019 г.) утверждено Положение о порядке удостоверения доверенностей председателями (аксакалами) сходов граждан махаллей в поселках, кишлаках, аулах, а также махаллей городов, поселков, кишлаков и аулов.

В соответствии с законодательством органы самоуправления граждан могут удостоверять доверенности на получение:
👉 корреспонденции, в том числе денежной и посылочной;
👉 заработной платы и иных платежей, связанных с трудовыми отношениями;
👉 вознаграждения авторов и изобретателей;
👉 пенсий, пособий и стипендий;
👉 сумм из банков.

Доверенности оформляются на государственном языке. Доверенности могут выдаваться на русском или ином удобном языке.

Доверенности удостоверяются в здании схода граждан. Если гражданин не может прийти в сход граждан по причине болезни, инвалидности или иным уважительным причинам, то доверенность может быть удостоверена по месту жительства личности.

В следующих случаях может быть отказано в удостоверении доверенностей:
👉 если удостоверение доверенности противоречит закону;
👉 если это действие должно быть осуществлено нотариумов;
👉 если для удостоверения доверенности обращается представитель не имеющий соответственные способности или полномочия;
👉 если документы, необходимые для удостоверения доверенности и поданные представителем не имеющим соответственные способности или полномочия, не отвечают требованиям.

Доверенности выдаются сроком дейтсивя максимум до 3 лет, если срок действия не указан, то по умолчанию доверенность действительна в течение 1 года.

Подписаться на канал 👇👇👇
https://t.me/pravoinf
Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди
www.president.uz/uz/2512
--
Концерт дружбы народов Узбекистана и Южной Кореи
www.president.uz/ru/2512
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказиш

—————————————————————-

Государственная регистрация прав на объекты недвижимости


Каналга уланиш/Присоединиться к каналу: 👇👇
https://t.me/davxizmat
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари
“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Савдо ярмаркаси доирасида “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.

Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.
#Хизматлар #Услуги

Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома
— - — - — - — - — - — - — - —
Разрешение на перевод жилых помещений в категорию нежилых

Каналга уланиш/Присоединиться к каналу: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat
#Хизматлар #Услуги

Иссиқлик тизимига уланиш
— - — - — - — - — - — - — - —
Подключение к сетям теплоснабжения


Каналга уланиш/Присоединиться к каналу: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ортиқча тўланган солиқ суммалари қайтарилади.

Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш учун солиқ тўловчи солиқ органларига ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Аризага тўлов ҳужжатининг (чек, квитанция) нусхасини илова қилиш мумкин.

Ортиқча тўланган солиқни қайтариш ҳақида ариза электрон солиқ хизматлари портали орқали берилиши ҳам мумкин.

Аризани кўриб чиқиш ва ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш 15 иш кунидан ошмаслиги керак.

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш орқали қайтарилади.

Ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш рад этилганда ёки қайтариш ҳақида қарор қабул қилинмаганда солиқ тўловчи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Вы_знаете_что
Возврат излишне уплаченных сумм налогов осуществляется при отсутствии у налогоплательщика задолженности по другим налогам.

Для того, чтобы возвратить излишне уплаченные суммы налогов налогоплательщик должен обратиться в налоговые органы с заявлением на возврат суммы, внесенной выше необходимого объема.

К заявлению можно прикрепить копию платежного документа (чека, квитанции). Заявление на возврат излишне уплаченных сумм налогов также можно подать через портал электронных налоговых услуг.

Срок рассмотрения заявления и возврата излишне уплаченных сумм налогов не должен превышать 15 рабочих дней.

Суммы излишне уплаченных налогов перечисляются на банковский счет налогоплательщика.

В случае отказа в возврате или непринятии решения о возврате налогоплательщик имеет право обратиться в суд.

Подписаться на канал 👇👇👇
https://t.me/pravoinf
Давлат хизматлари ҳақида QR-код орқали

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси фуқароларга тезкор ва шаффоф хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳамда мурожаат этувчиларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини янада шакллантириш мақсадида Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказига хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот берувчи "INFOLAND" ўрнатилди.

Батафсил:
https://teletype.in/@davxizmat/SJFIT695V
О госуслугах с помощью QR-кода

Для оказания гражданам оперативных и прозрачных услуг, а также дальнейшего повышения навыков пользования услугополучателей современными технологиями управлением Ферганской области Агентства государственных услуг в Центре госуслуг города Ферганы установлен "INFOLAND". Он предоставляет полную информацию об услугах.

Подробнее:
https://teletype.in/@davxizmat/rJEr4Cc5N
❗️Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармасидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

Бошқармадаги бўш иш ўринлари: катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;

- давлат тилини мукаммал даражада билиш (рус ва инглиз тилларини билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;

- давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- давлат хизматларини кўрсатишнинг амалдаги тартибини таҳлил қилиш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, соддалаштириш бўйича таклифлар тайёрлай олиш;

Вазифалари:

- давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига доир қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

- давлат хизматларини кўрсатишга доир ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш, хизмат кўрсатиш жараёнини соддалаштириш (BPR) бўйича асослантирилган таклифлар киритиб бориш;

- янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш;

- ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан – 6 млн. сўмгача. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати бўйича қўшимчалар бериб борилади.

Қўшимча имтиёзлар:

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақаси (объективкаси)ни kadr@davxizmat.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Давлат хизматлари агентлиги Кадрлар бўлими
Маълумот учун тел.:
(71)-207-00-66 (1006)
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
Ўзбекистон тарихида илк маротаба 25-27 апрель кунлари пойтахтимизда йирик халқаро юридик форум бўлиб ўтади.

Унда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари 40 мамлакатдан ташриф буюраётган экспертлар ҳамда Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.

Бундан ташқари, форумда “The Legal 500” халқаро рейтингида етакчи бўлган юридик компаниялар ҳам иштирок этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ЖОЙЛАРДА КЎРСАТИЛАЁТГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИДАН АҲОЛИ ҚАНЧАЛИК МАМНУН?!

Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=XAifglIcw28
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Тадбиркорларга берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан (4 млн 54 минг сўм) қирқ бараваригача (8 млн 109 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тошкент шаҳрида давлат уйини сотиб олиш учун камида 10 йиллик прописка талаб этилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаевнинг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

https://regulation.gov.uz/uz/document/3071

Қарор билан Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Бу ерда гап Сергелида қурилаётган, халқ тилида “арзон уйлар” деб аталадиган ва давлат томонидан қурилган (хусусий эмас) турар жойлар ҳақида кетмоқда, менимча.

Муҳокамаларда деярли барча қарорнинг бир бандига эътироз билдирган.

Яъни низомга кўра, Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиб олиш ҳуқуқига эга талабгорлар тоифасидан бири сифатида Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган бюджет ташкилотларидаги Давлат хизматчилари ва ишчилари кўрсатилган.

Шунингдек, талабгорлар сафига ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар ҳам киритилган.

Муҳокамаларда «Нима учун 10 йил пропискада бўлиши керак, бу муддатни ҳокимиятдагилар қаердан олишди?» дея савол беришмоқда.

Масалан, қуйидаги изоҳга энг кўп овоз берилган:

«Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан доимий рўйхатга қўйилган ходим 3 йилдан кейин номига турар жой расмийлаштириши мумкин. Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардан олиш учун яна 7 йил уйсиз юриши керакми, топган пулини квартирага сарфлаб? Шу «10 йил» сўзини ёзган одам 1 йил уйсиз яшаб кўрганида бу сўзни ёзмаган бўларди».

Лойиҳа муҳокамаси эртага якунланади.

👉 @xushnudbek 👈