ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
72 subscribers
4.23K photos
596 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
Ўқувчилар маънавияти ва маданияти жамоатчилик эътиборида

Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ёшлар иштирокида “Ўқувчилар маънавияти ва кийиниш маданияти” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
#ТАЪЗИЯ

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг «Давр овози» газетаси меҳнат жамоаси 27-мактаб директори ўринбосари
Шуҳрат Шодиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинлари ҳамдардлик билдиради.
“Бадандаги белги: безакми ёки тузоқ?”

Ғарб маданиятининг ажралмас қисми дея таърифланаётган «татуировка» миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга мутлақо ёт ҳодиса. Қайси манбага мурожаат қилмайлик, миллатимиз ўтмишида татуировка тўғрисида бирорта маълумот учрамайди. Қолаверса, ислом дини ҳам баданга белги чизишни қатъийян ман этади. Халқимизда унга нисбатан бегоналик кайфиятининг мавжудлиги ҳам ана шундан. Бироқ айрим ёшларимизнинг баданига жароҳат етказиш хисобига “сохта гўзаллик” ортидан эргашаётгани ўзгалар маданиятига кўр-кўрона тақлид қилишдан бошқа нарса эмас.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
Ноқонуний муҳолифат – тараққиётга таҳдид

Мустақил Ўзбекистон тараққиѐтнинг янги босқичига кирди. Бу босқичда амалга оширилаѐтган оламшумул ислоҳотлар бугун бутун дунѐ аҳлини лол қолдирмоқда. Айниқса, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳаѐтга татбиқ этилаѐтган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида одамларимизнинг турмуш фаровонлиги янада яхшиланмоқда, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилмоқда. Бу борада эса мамлакатимизда ҳукм сураѐтган тинчлик-осойишталик, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ислоҳотларни амалга оширишдаги зарур имконият ва шарт-шароитлар асосий омил бўлмоқда.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

Шу кунларда халқимиз қутлуғ сана – Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига катта тайёргарлик кўрмоқда. Ҳудудларда ўтказилаётган маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари ҳам ушбу айёмни муносиб нишонлашга қаратилган. Мазкур тарғибот тадбирларини ташкил этишдан асосий мақсад, халқимизда шукроналик ҳиссини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда янгича дунёқарашни уйғотишдан иборатдир. Гувоҳи бўлганимиздек, халқимиз ўз ҳаётидаги ўзгаришлардан рози бўлиб, ўтаётган ҳар бир кунига шукрона келтирмоқда.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
Муфтий Усмонхон Aлимов вафот этди

👉 http://xs.uz/uzkr/62154

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Фарғонанинг ишбилармон аёллари аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9815

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, Олтиариқ туманидан “Ғоффоржон нурли келажак” ФХ раҳбари Орзухон Нурбоева вилоят босқичи ғолиби деб эътироф этилиб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

#uzlidep #ishbilarmonayol #Fargona

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xVXPl0

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида

Ўзбекистон республикаси президентининг Фармони

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xOVbxz

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
21 август куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат тегишли фармойишига кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.

Шунга кўра, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси 2021 йил 26 август куни бўлиб ўтади

2021 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини 2021 йил 26 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.