ДАВР ОВОЗИ | расмий канал
72 subscribers
4.23K photos
596 videos
15 files
1.19K links
Олтиариқ туманига оид энг сўнгги янгиликлар.

Боғланиш учун: @takliflarmurojjatlar_bot

Олтиариқ тумани ҳокимлигининг "Давр овози" газетаси 1931 йил 28 октябрдан "Қурилиш" номи билан чиқа бошлаган.
Download Telegram
ЁШЛАРНИ АҚЛАН ЕТУК, ЖИСМОНАН СОҒЛОМ БЎЛИШЛАРИ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг таьлим-тарбия олишлари, истеъдодини рўёбга чиқариш, саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бу йил ҳам карантин бўлишига қарамай, бизнинг 20-умумий ўрта таълим мактабимизда ўқувчиларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилди.

👉👉👉Батафсил

Каналга уланиш:👉@davrovozigazeta
Мақолалар тўплами 3.pdf
232 KB
#мақолалар

Долзарб ва қизиқ мавзулар акс этган мақолалар!
Олтиариқ туманида ҳам умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланган.

Ушбу ҳашарда Олтиариқликлар ҳам фаол қатнашиб, Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик деб эрта тонгдан тумандаги кўп қаватли уй-жойларда ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда

Ҳашар тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилмоқда.
Хайрия ҳашарида ички ишлар ходимлари фаоллик кўрсатишди

Барчамизга маълумки, бугун «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида вилоятимизда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида ташкил этилаётган хайрия ҳашарида Олтиариқ тумани ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амлага оширишди.

Барча ходимлар хайрия ҳашарида фаоллик кўрсатишиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини, қабристонларни ободонлаштиришда ҳамда ариқ-зовурларни тозалашда жонбозлик кўрсатишди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Олий Мажлис Сенати аъзоси Топиболди ҳожи Холдоров 79 ёшида вафот этди

Бугун, 22 август куни эрталаб Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди ҳожи Холдоров сурункали юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди. Топиболди Холдоров Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий илмий ёрдам маркази даволанаётган эди. Марҳумнинг жанозаси кечки соатларда унинг хонадонида, Фарғона туманидаги Ёшларобод қишлоғи, Тинчлик МФЙда ўтказилади.

Топиболди Холдоров 1942 йил 1 февралда Фарғона туманида туғилган, вилоятда матлубот ва савдо соҳаларида турли вазифаларда меҳнат қилган. 2000 йилдан 2009 йилга қадар Нуроний" жамғармаси Фарғона тумани бўлинмаси, 2009-2020 йилларда "Нуроний" жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси бўлган. 60 йиллик самарали меҳнат фаолияти даврида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фаол иштирок этиб келган. 2016 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.

Топиболди ҳожи Холдоровнинг нуронийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳаётий тажрибаларини фарзандлар тарбиясида, қадриятларнинг сақланиб қолинишида, оила ва маҳаллада тинчлик, хотиржамликни таъминлашда асосий омилга айлантириш борасида олиб борган фидокорона меҳнатлари юксак эътирофга лойиқдир.

Фарғона вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
📍 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ АНИҚ РЕЖА АСОСИДА РИВОЖЛАНАДИ

Лолахон МУРОТОВА,
Олтиариқ туманидаги
“Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони

Шиддат билан ўзгараётган бугунги давр юртимизда ва дунёда кечаётган турфа жараёнларга тийрак назар ташлашга ўргатяпти. Шу билан бирга ҳар куни олдимизга ўнлаб муҳим масалаларни кўндаланг қўйиб, эзгу орзу-ниятларни рўёбга чиқариш учун ақл-тафаккур билан иш юритишга ундамоқда. Муштарак мақсад йўлида барчамизни бир ёқадан бош чиқариб, ҳалол ва сидқидилдан меҳнат қилишга чорлаяпти.

👉 Батафсил
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди:

Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;

Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;

Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;

Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ТАБРИКЛАЙМИЗ

Олтиариқ фарзанди, забардаст ёзувчи Алишер Ибодинов Президент фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди!
Устоз журналист, ёзувчи Алишер Ибодиновни юксак мукофот билан табриклаймиз!
Юксак мукофот соҳиби

Алишер Ибодинов бугунги ўзбек адабиётининг забардаст вакилаларидан биридир. У 1953 йилда Олтиариқ туманида туғилган. 1975-1980 йиллари Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тугатган.

Ёзувчи адабиётга 70-йилларда кириб келди. Ёзувчи бир қатор романлари орқали мухлислар эътиборини қозонди.

Алишер Ибодиновнинг юртни, мустақилликни улуғловчи асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам ўз мухлисларини топган. Унинг “Қуёш ҳам олов” ҳикоялар тўплами АҚШ да, “Сольнечный край” китобчаси Украина ўлкасида минглаб нусхада чоп этилиб, муваффақиятли эътироф этилган.

Алишер Ибодинов Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.