Forwarded from Media kontent
“Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви олиб келиш бўйича катта лойиҳа кейинги йилда тўлиқ якунланади — Шавкат Мирзиёев
Сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев вилоятда сув таъминотини яхшилашга оид режалари ҳақида тўхталди.
“Германиянинг “КФВ” банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар сармоя ҳисобига Термиз шаҳрида оқова сув тизими таъмирланади.
Саудия тараққиёт жамғармаси ёрдамида Сариосиё, Денов ва Жарқўрғонда оқова сув тизимлари қурилади.
Хабарингиз бор, “Тўпаланг” сув омборидан Сурхондарё аҳолиси учун ичимлик сувини олиб келиш бўйича катта лойиҳани бошладик. Бу лойиҳа кейинги йилда тўлиқ якунланади.
Натижада, ҳудуд аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 90 фоизга етказилади.
Умуман, вилоятдаги ичимлик ва оқова суви лойиҳаларига 460 миллион доллар ажратилади”, — деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz

Контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади — Шавкат Мирзиёев
“Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтирамиз.
Бунинг учун:
- контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади;
- йил якунигача ҳарбийларимиз учун 2 мингдан ортиқ, келгуси етти йилда эса, яна 20 мингта уй-жой қуриб берилади;
- 15 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун уй-жойга дастлабки бадалнинг 50 фоизини давлат ажратади;
- боқувчисини йўқотган, ногирон бўлиб қолган ҳарбийларнинг кредит қарздорлиги эса бюджетдан қопланади;
- пенсиядаги ҳарбийларнинг фарзандларига алоҳида квота доирасида олийгоҳга кириш учун имтиёзлар берилади;
- оғир касалликка чалинган ҳарбийларнинг чет элда даволанишига алоҳида маблағлар ажратилади”, – деди номзод.

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади — Шавкат Мирзиёев
“Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади. Бунда:
— барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади;
— 2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар сони босқичма-босқич йилига 24 минг нафарга етказилади”, – деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

Тошкент ислом институтида 2024 йилдан магистратура, 2025 йилдан докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади — Шавкат Мирзиёев
“Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.
Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади.
Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференциясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар?”, — деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
“Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.
Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади.
Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференциясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар?”, — деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
2030 йилга қадар Қашқадарёда мактабгача таълим соҳасидаги қамров юз фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.
“Энг аввало, 2030 йилга қадар вилоятда мактабгача таълим соҳасидаги қамров юз фоизга етказилади. Шу мақсадда, қарийб 1 триллион 300 миллиард сўм маблағ ҳисобидан, 1 минг 745 та янги боғча ташкил этилади.
Олис ва чекка ҳудудларни мактабгача таълим билан қамраб олиш учун 1 минг 500 ўринли 28 та мобиль гуруҳ ташкил этилади.
Боғчаларда 12 ўринли 350 та бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари ва 50 та қисқа муддатли гуруҳлар тузилади.
Келгуси етти йилда мактаб таълимида қўшимча 130 минг ўқувчи ўрни яратилади, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан ортиқ бўлган синфлар қолмайди (ҳозирда 4 мингдан зиёд синфда 35 та бола ўқийди).
Шунингдек, 237 та мактаб мукаммал таъмирланади, 591 та мактаб замонавий ўқув анжомлари, лаборатория ва компьютерлар билан жиҳозланади”, – деди номзод.

Косон, Нишон, Қамаши, Китоб ва Яккабоғда туманлараро эндокринология ҳамда кардиология бўлимлари ташкил этилади
Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Тиббиёт соҳасида 37 та поликлиника, 95 та оилавий шифокорлик пункти ташкил этилади, даволаш ўринлари 12 мингтага етказилади.
Қарши шаҳридаги тарқоқ 5 та шифохона негизида “Она ва бола” кластери барпо этилади.
Нишон, Чироқчи, Косон, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида замонавий туғруқ комплекслари қурилади (550 даволаш ўрни).
Келгуси йилларда 800 нафар эҳтиёжманд аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини даволаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади”, – деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Тиббиёт соҳасида 37 та поликлиника, 95 та оилавий шифокорлик пункти ташкил этилади, даволаш ўринлари 12 мингтага етказилади.
Қарши шаҳридаги тарқоқ 5 та шифохона негизида “Она ва бола” кластери барпо этилади.
Нишон, Чироқчи, Косон, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида замонавий туғруқ комплекслари қурилади (550 даволаш ўрни).
Келгуси йилларда 800 нафар эҳтиёжманд аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини даволаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади”, – деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Шаҳар жамоат транспортига 100 та замонавий электробус олиб келинади, электромобиллар учун 200 та зарядлаш станциялари қурилади — Шавкат Мирзиёев
Президентликка номзоднинг айтишича, бу мақсадлар учун 30 миллион доллар жалб қилинади.
“Халқаро молия ташкилотлари билан бирга:
— “Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” ва “Самарқанд – Қарши” йўллари капитал таъмирланади (177 километр);
— “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтувчи 60 километр қисми реконструкция қилинади”, – деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Президентликка номзоднинг айтишича, бу мақсадлар учун 30 миллион доллар жалб қилинади.
“Халқаро молия ташкилотлари билан бирга:
— “Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” ва “Самарқанд – Қарши” йўллари капитал таъмирланади (177 километр);
— “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтувчи 60 километр қисми реконструкция қилинади”, – деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Қашқадарёдаги эҳтиёжманд оилага мансуб 20 минг талабага контракт пуллари тўлаб берилади
Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Юқоридаги мақсадлар учун 220 миллиард сўм йўналтирилади.
“Ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларимизга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади”, – деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Юқоридаги мақсадлар учун 220 миллиард сўм йўналтирилади.
“Ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларимизга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади”, – деди номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни “ҳақиқий қаҳрамон” деб атади
“150 минг нафар ёшларимиз хорижий олийгоҳларда таълим олмоқда.
Бундан ташқари, 2 миллион атрофидаги юртдошларимиз рўзғорини тебратиш учун, оиласи, ота-онаси ва фарзандларидан узоқда – хорижда меҳнат қилмоқда.
Албатта, мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмас. Хорижда бундай шароитда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади.
Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак”, – деди президентликка номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
“150 минг нафар ёшларимиз хорижий олийгоҳларда таълим олмоқда.
Бундан ташқари, 2 миллион атрофидаги юртдошларимиз рўзғорини тебратиш учун, оиласи, ота-онаси ва фарзандларидан узоқда – хорижда меҳнат қилмоқда.
Албатта, мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмас. Хорижда бундай шароитда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади.
Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак”, – деди президентликка номзод.
#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
MediaKontentUz
⏬⏬⏬
https://t.me/mediakontentuz
Forwarded from Media kontent
Шавкат Мирзиёев: Барча ватандошларимиз ҳақида ғамхўрлик қилиш – бизнинг бурчимиз
Президентликка номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга оид режаларни маълум қилди.
“Янгиланган Конституциямизда давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлашини муҳрлаб қўйдик.
Ҳозир бу ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ амалга ошириш бўйича келгуси етти йиллик режаларимни айтаман.
Хорижий давлатларда ҳунарманд ва кулоллар кўргазмалари ўтказилади, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари кенг нишонланади.
Ватандошларимиз учун Ўзбекистон бўйлаб, айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларига махсус саёҳатлар ҳамда чегирмалар пакети ишлаб чиқилади.
Бу ишларни самарали ташкил қилиш учун, “Ватандошлар” жамоат фондига 300 миллиард сўм ажратилади.
Ушбу жамоат фондининг ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Ватандошлар билан янада яқинроқ ишлаш учун янги инструмент ва имкониятлар яратиб берилади”, – деди президентликка номзод.