davletovuz
81K subscribers
6.2K photos
1.5K videos
114 files
9.34K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot
Download Telegram
Бугун "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида иштирок этдим. Концерт қисмидан эсда қолганлари:

Бир қизча шеър ўқиди. Охирида "Тожмаҳалнинг оёғи бўлганида, етиб келар эди Андижонга" деган мазмунда сатри бор эди.

Мухлиса Тўрабоева деган қиз боплаб доира чалди.

Шаҳриёр деган йигитнинг шеъри ҳам тузуккина. Қолган болакайлар, қизалоқлар нима ҳақда шеър ўқигани ёдимда қолмади. Қофиялар, сўзлар сийқа...

Муниса Ризаева бир чиройли узун миллий кўйларда чиқиб, сипогина бўлиб "Ваъдаси ёлғон ёр" деган ашулани айтди. Барибир замонавий эстрада рулит. Ёшлар роса ўйнади. Муниса, умуман ҳамма санъаткорлар жонли айтди.

Ҳамма қўшиқчи бир тараф, Севаранинг "Любовь настала" си бир тараф бўлди мен учун. Мазза қилдим. Севара доимгидек классик, оқ-қора кийимда.

Раққосаларнинг кийимлари жуда чиройли, дизайнер ва тикувчиларга ҳам респект.
Барчангизни Мустақиллик байрамимиз билан чин юракдан табриклайман! Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
«Капиталбанк» жамоаси энг азиз, энг улуғ байрамимиз — Мустақиллик айёми билан қутлайди.

Банк жамоаси барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини тилайди.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

https://t.me/kapital24/702
«Turkiston» банкининг аҳил жамоаси барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан табриклайди!

Энг эзгу ва самимий тилакларни қабул айланг. Ҳар бир оилага мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва барқарорлик ёр бўлсин. Хонадонларда доимо осудалик, бирдамлик ва ўзаро меҳр-оқибат ҳукм сурсин!

Банк жамоаси юртимиз равнақи, тараққиёти йўлида тиним билмасдан меҳнат қилаётган ҳар бир ватандошимизнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди!

https://t.me/turkistonbank/78
“Mashhur-Press” нашриёти ижодий жамоаси барчангизни Мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайди!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир марта байрам муборак! #Uzbekistan 🇺🇿
​​Бугун 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

###

Ўзбекистон Республикаси биринчи мудофаа ишлари вазири Рустам Аҳмедов хотираларидан:

Ислом Каримовнинг 1991 йил 6 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилди. Бу янгиликни “ҳазм қила олмаган” Кремль Ўзбекистон раҳбариятига тазйиқ ўтказишни бошлайди. СССР мудофаа вазири ғайриодатий туюлган буҳолдан хавотирга тушиб, Ислом Каримовга телефон қилган пайтда янги тайинланган Рустам Аҳмедов Президент ҳузурида бўлган. СССР мудофаа вазири ғазаб билан: “Ислом Абдуғаниевич, биз билан маслаҳатлашмай Мудофаа ишлари вазирлиги жорий қилибсиз, вазир тайинлабсиз. Ўзингизни мустақил деб эълон қилган бўлсангизда ҳали СССР деган қудратли давлат мавжуд. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Ҳатто Украина ҳам Морозовни республика мудофаа вазири этиб тайинлаётганда биздан рухсат олган эди”, деб пўписа қилади. “Умуман, Сизга армиянинг нима ҳожати бор, ҳарбий комиссарият нимага керак? Ахир СССР Мудофаа вазирлигининг қудратли Туркистон ҳарбий округи Ўзбекистонда бўлса!”, дейди.

Ислом Каримов эса шундай жавоб беради: “Биринчидан, республика Мудофаа ишлари вазирлигининг жорий қилиниши ва вазирнинг тайинланиши — ҳуқуқий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам ҳал қилинган масала. Иккинчидан, бу масалада Сиз билан келишишни асоссиз деб биламан”.

Қатъий жавоб олган Иттифоқ вазири анча ҳовуридан тушиб, республика мудофаа ишлари вазири билан кейинги ҳамкорлик учун танишмоқчи эканини айтади.

“Модомики, Сиз Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазири билан ҳамкорлик қилиш мақсадида танишишни истасангиз, мен уни Москвага юбораман, танишиб оласизлар”, дейди Ислом Каримов.

СССР мудофаа вазири билан суҳбатни тугатгач, Президент Аҳмедовга қарата: “Сен мустақил республика Мудофаа вазири сифатида Москвага борасан. Лекин у ерга фуқароча кийиниб боргин. Негаки, сен полковниксан, у эса маршал. Ҳарбий кийимдаги погонларинг Иттифоқ мудофаа вазири билан мустақил давлатнинг Мудофаа ишлари вазири сифатида тенгма-тенг гаплашишингга йўл қўймайди”, дейди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ENDI PUL YUTIB OLISH YANADA OSONLASHDI!

PUL TO’LASH SHARTISIZ, har bir yuklab olingan Paynet mobil ilovasi Sizga 300 000 so’mgacha yutib olish imkonini beradi.
Barchasi juda oson! Shaxsiy havolani do’stlatingiz bilan bo’lishib, pullarni yutib oling!
Ko’proq yuklab olishlar, yutish uchun ko’proq imkon degani!
Har xaftada biz 10 g’olibni aniqlaymiz!

Aksiya shartlari*

Mobil ilovani yuklash:
iOS
Android
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги Солиқ кодекси лойиҳаси яна жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ўзбекистонда ҳам давлат бошқаруви аппаратини қисқартиришнинг вақти келди

Қозоғистон президенти кеча халққа мурожаатида 2024 йилга қадар мамлакатда давлат хизматчилари ва давлат иштирокидаги миллий компаниялар ходимлари сони 25 фоизга қисқартирилишини маълум қилган.

Давлат аппаратининг шишиб кетиши, айниқса, у самарасиз бўлса, давлатга ҳам, давлат бюджетига ҳам ортиқча юк, холос. Қозоғистон ўз олдига қўйган мақсад нимаси билан эътиборга молик? Аввало, давлат аппарати қанчага қисқариши ва бу қачонгача рўй бериши қатъий маълум қилинди, яъни марра аниқ.

Бизда сўнгги пайтлар давлат ва квази-давлат ташкилотлари шу даражада кўпайдики, гўёки давлат аппарати семиргандек. Ҳатто давлат иштироки шарт бўлмаган соҳа ва тармоқларда ҳам давлатсифат уюшма, ассоциация ва шунга ўхшаш идоралар ташкил этилди, давлат бюджетидан пул оладиган ташкилотлар кўпайди. Назаримизда, давлат аппарати шишса шишдики, умуман қисқармади. Тўғри, айрим давлат идораларида қисқартиришлар бўлди, масалан, ҳукумат ходимлари сони 44 штат бирлигига камайди, лекин бу умумий картинани ўзгартирмайди.

Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастурида замонавий давлат бошқарувини босқичма-босқич жорий қилиш кўзда тутилган. Мазкур мақсадда ишлаб чиқиладиган ҳужжат лойиҳасида давлат хизматчиларининг сонини қисқартириш белгиланиши керак. Бизнинг-ча, мазкур жараённи Маъмурий ислоҳотлар концепцияси билан уйғун олиб бориш керак бўлади.

Биринчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, шу жумладан, давлат иштирокидаги компанияларнинг ходимлари сонини очиқлаш, бу мақсадларда қанча бюджет маблағи сарфланаётганини халқимиз билиши керак.

Иккинчидан, хусусий сектор бажариши мумкин бўлган соҳаларда умуман давлат идораларини ташкил қилмаслик ва борларининг ваколатларини ҳам конкрет муддатда хусусий секторга ўтказиб юбориш мақсадга мувофиқ. Бу борада қатор ҳужжатлар қабул қилинди, лекин амалда нима бўлаяпти?

Учинчидан, давлат бошқаруви аппаратини қисқартириш бўйича ҳам аниқ рақам ва муддатлар айтилиши лозим. Масалан, айрим идоралар осмондан олгандек фалон йилда фалонча инвестиция олиб кирамиз, деб ваъда беришни билишади-ку. Давлат хизматчиларини қисқартириш масаласида ҳам аниқ кўрсаткичлар ва мақсадлар бўлиши керак. Ихчам ҳукумат тушунчаси бутун давлат бошқаруви тизимига татбиқ этилиши ҳаётий зарурат. Дарвоқе, қисқартиришларни ўтган даврдаги каби фақат шифокорлар ва ўқитувчилар ҳисобига хаспўшлашдан қочиш керак.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.
Forwarded from bakiroo
Ўзбекистонликлар дам олишда бўлган ўтган 4 кун давомида АҚШ доллари барча муҳим валюталарга нисбатан сезиларли мустаҳкамланишда давом этди.

Евро/доллар 16 ойлик минимумда ва ҳозир 1.09га яқинлашмоқда.

Рубль/доллар 67 курсни синаб кўриш арафасида. Россия банки ҳисоб ставкасини тушириши тўғрисидаги анонслар ва нефть нархининг яна пастлаётгани рублга жиддий босим ўтказаяпти.

Долларнинг тенгега нисбатан қиймати ҳам кеча ва бугун тарихий максимумни янгилади.

Эртага ўтган кунлар картинаси биздаги савдолар ва котировкаларда акс этиши мумкин.

@the_bakiroo
Эртадан 1 доллар 💵 9384,57 +10,64
Дунёни эзгулик қутқаради

Россиялик блогер, журналист Юрий Дудь 2 сентябрь куни “Беслан. Ёдингда тут” деб номланган уч соатлик фильмни намойиш қилди. Унда журналист терактни бошидан кечирган одамлар қандай яшаётгани билан қизиқади.

Фильм қаҳрамонларидан бири Марина Дучко бўлиб, айни дамда у 40 ёшни қаршилаган. У Беслан воқеалари куни онаси билан ўғли ва синглисини мактабга олиб келади. Дучко умуртқасидан жароҳат олади. Москвада операция қилинади, шифокорлар у юриб кетишини ваъда қилишади. Аммо сифатли реабилитация дастурлари йўқлиги сабабли у ҳали ҳам ногиронлик аравасида ҳаракатланади.

Дучконинг айтишича, 13 минг рубль (200 доллар атрофида) пенсия олади. Охирги бир йилдан бери уйида бинафша етиштириб, интернет орқали сотиб? бир-икки сўм ишлаб топади. Фильм YouTube’га жойланганда Дучконинг инстаграмдаги саҳифасига 400 нафарга яқин киши аъзо бўлган.

Дудь ҳам фильмда аёлнинг оилавий аҳволи оғир эканини қайд этиб ўтади, аёл бу борадаги саволлардан қочишга ҳаракат қилади. Фильм титрида ёзилишича, тасвирга олиш гуруҳининг дўстлари аёлнинг кредитини қоплаб, унга 550 минг рубль ўтказиб беради. Видеода, шунингдек, аёлнинг банк картаси ва унинг инстаграмдаги профилига ҳавола ҳам намойиш этилади.

Ҳозирда аёлнинг инстаграмдаги саҳифасига аъзо бўлганлар сони 46 минг нафарга яқинлашиб қолган. Аёлнинг айтишича, бир кунда ҳамма унинг гулини харид қилиб бўлган, буюртмалар келишда давом этмоқда.

Фильм: https://www.youtube.com/watch?v=vF1UGmi5m8s

Манба:
https://meduza.io/feature/2019/09/04/marina-duchko-postradavshaya-pri-terakte-v-beslane-prodaet-fialki-cherez-internet-ee-pokazali-v-filme-yuriya-dudya-i-u-nee-poyavilis-40-tysyach-podpischikov?utm_source=telegram&utm_medium=live&utm_campaign=live
Итларнинг ўлими сабаб айрим раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Шу кунларда Самарқанд шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида итлар заҳарлаб ўлдирилиши воқеаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда. Бу ҳолат албатта кўпчилик фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда, дея хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокими канали.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июль “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори билан қаровсиз итларни тутиш билан жойларда ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланиши белгиланган.

Самарқанд шаҳрида ҳам айнан ушбу масалага Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳузурида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этилиб, ушбу масалага масъул этиб белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео соҳа мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилиб, натижалари муҳокама этилди.

Минг афсуски, ушбу ҳодисани итларни ўлдириш билан эмас, аксинча, уларни даволаш, рўйхатга олиш ва ўз вақтида эмлаб бориш каби вазифалар билан шуғулланиши зарур бўлган Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими масъуллари амалга оширганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи О.Алламуродов ҳамда Самарқанд шаҳар ветеринария бўлими Сиёб ветучастка мудири У.Ражабовлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. Улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида Самарқанд вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари раҳбарлари, ветучастка мудирлари қатъий огоҳлантирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ўрганиш натижалари вилоят прокуратурасига юборилди.

Шу ўринда вилоят ҳокимлиги барча самарқандликларга мурожаат қилиб, шу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлганда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, телеграм мессенджери ёхуд 1177 ишонч телефони орқали ҳокимликни хабардор қилишга ҳамкорликка чақиради.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигидаги Ўзбекистон вакиллари томонидан Мустақиллик куни муносабати билан байрам дастурхони уюштирилибди.
​​​​Афсонавий Al Bano’нинг Тошкентдаги илк концертига чипта харид қилишга шошилиш кераклиги айтилмоқда.

22 октябрь куни соат 19.00 да Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» саройида дунёга машҳур Al Bano ўзининг Felicita деб номланган концерт дастурини тақдим этади.

Эътиборлиси, ёшлигимиздаги оммабоп итальян хитлари жонли ижро этилиб, унутилмас шоу сифатида ўтиши кутилмоқда.

Ташкилотчиларнинг айтишича, чипталар сарой кассаларида ҳали бор.

Концертдан тушган маблағларнинг бир қисми саратон касалига чалинган болаларга ёрдамга йўналтирилади

Кассалар душанбадан шанбага қадар соат 10.00 дан 19.00 гача ва якшанба куни соат 10.00дан 17.00гача ишлайди.

Маълумот учун: +998 98 366 17 76
livemedia.uz
Тўлов-контракт миқдори (2019-2020).PDF
858.1 KB
Диққат, эълон!

2019/2020
ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланган тартибда тасдиқланди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw