davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Forwarded from EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
Энди @EcoControl_bot орқали Тошкент шаҳрида дарахт кесилиши ҳолатлари тўғрисида Тошкент шаҳар экология қумитасига хабар бериш мумкин. Дарахтларнинг ноқонуний кесилишига бефарқ бўлманг!
Азизлар, юрак қон-томир касалликлари ва уларни олдини олиш бўйича Кореялик 🇰🇷 профессор-кардиолог маслаҳатларини бугун соат 18:45да Ўзбекистон телеканали “Ўзингни Англа” кўрсатувида билиб олинг.

Кореяда даволаниш бўйича маслаҳат олиш учун: +998 71 2000704
Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзоднинг айтишича, у 1 сентябрга қадар Афғонистондаги томонларнинг (Ҳукумат ва толибонлар) ўртасида 18 йиллик қонли тўқнашувларга барҳам беришга қаратилган “йўл харитаси”ни имзолашига эришмоқчи. Қизиқ.
​​Мексика "лазейкаси"

Россиянинг Мехикодаги элчихонаси хабарига кўра, 14 нафар Россия паспортига эга (шу жумладан, асли ўзбекистонликлар ҳам) фуқаролар Мексиканинг Канкун шаҳар аэропортида мамлакат ҳудудига киритилмабди.

Мексика расмийларнинг сўзларига кўра, ушбу фуқароларда ташрифдан кўрсатилган мақсаднинг номувофиқлиги ва қалбаки ҳужжатлар бўлиши мумкин.

Бизга маълум бўлишича, 2-3 йилдан бери ўзбекистонликлар АҚШга бориш учун “янгича” бир усул “ихтиро” қилишган. Хуллас, Россия паспортини олиб (қалбаки ёки ҳақиқий буниси номаълум), Москвадан Мексикага турист сифатида учиб боришади. Маълум вақт Мексикада тургандан сўнг, яширин йўллар орқали АҚШ чегарасини ноқонуний йўллар орқали кесиб ўтиб, АҚШга ўтишга ҳаракат қилишади.

Мексика—АҚШ чегараси энг муаммоли ва нисбатан яхши қўриқланишини инобатга олсак (Трамп бекорга девор қурмаяпти), 99% вазиятларда чегара бузиб ўтаётганлар АҚШ чегарачилари томонидан қўлга олинади ва миграция хизмат томонидан махсус ҳибсхонага жойлаштирилади. Кейинчалик, ҳибсхонадагилар АҚШдан адвокат ёллаб, маълум гаров эвазига озодликка чиқишади ва ноқонуний равишда Америка ҳудудида истиқомат қилишади. Яна айтишларича, баъзи ҳолларда аксар фуқаролар қонуний истиқомат қилиш учун “қочоқ” (беженец) мақомини олиш учун ариза топширишади.
​​Айтишларича, газ, электр ва сув нархи 18 — 20 фоиз ошиши кутилмоқда.
Валюта курслари (2019 йил 9 июлдан):

1 USD = 8578.36 (+ 3.62) ↑
1 EUR = 9628.35 (- 119.41) ↓
ДЕНОВДАГИ ҲОЛАТ ЮЗАСИДАН

02.07.2019 йил соат 15:00 ларда фуқаро Ф.Т. (1999 й.т.) Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Хабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9030/
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қарши шаҳрида китобга ҳайкал ўрнатилибди.

Фото: ЎзА


👉 @xushnudbek 👈
Шуни маълум қилимизки, 2019 йил 15 июлдан “SMS-хабарнома” хизмати томонидан 5800 қисқа рақамдан етказилувчи (МЧЖ Play Mobile) ҳар бир кириш хабарнома нархи 84,20 сўмни ташкил этади. https://uzcard.uz/uz/news/sms-habarnoma-hizmatiga-belgilangan-tulov-narhi-oshirildi/
Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 20 июлига мўлжалланган йиғилишида қайта молиялаш ставкасини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Иккинчи ярим йилликда юз бериши мумкин бўлган юқори инфляцион босим ва кутилмаларга қарамай, иқтисодиёт ва кредит қўйилмалари номутаносиб таркиби ҳамда ставкани ошириш керакли самара бермаслигидан келиб чиқиб, қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилиши эҳтимолини юқори баҳолаймиз. ИМҲО, албатта.
10 июль кунидан Тошкентнинг бир нечта бозорлари яқинидаги йўллар бўйлаб тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишини қайд этувчи автоматлаштирилган фото- ва видеокамералар иш бошлашади. Масалан, Чилонзор туманини Тошкент халқа автомобиль йўлининг ўзидаёқ 3.27 белгисини менсимаганларни қайд этишга мўлжалланган 4 та стационар автоматлаштирилган камералар ўрнатилган.

Ҳозирги вақтда Абу-Сахий, Бек Топи, Ипподром, Ўрикзор бозорлари йўлларида автоматлаштирилган тизим ўрнатилган бўлиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

Ўрнатилган камералар 360 градусга ўгирила олади. https://iibb.uz/uz/news/ogo-bling-thtash-tailangan-belgisini-mensimaslik-ollari-endilikda-avtomatik-tarzda-ajd-etiladi
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жоанна Лиллисни The Economist (Буюк Британия) нашрининг мамлакатимиздаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтказибди.

Дарвоқе, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 9—12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади ва Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича глобал конференцияда иштирок этади.
​​Ҳозиргина банкимга телефон қилдим. Кэрол хоним саволимга тезда жавоб берди. Энди хайрлашмоқчи бўп тургандим, «Фарход, бир дақиқа вақтингиз борми, бизда сизга таклиф бор», деб қолди.

Банким (RBC Royal Bank)нинг мижозларга хизмат кўрсатиш ходими сўзларига кўра, менга 30 минг доллар лимитга эга кредит линияси тақдим этилибди.

Кредит линияси – бу кредитнинг шундай турики, у муайян бир мақсад учун берилмайди; хоҳлаган нарса учун ишлатишингиз мумкин. Масалан, уй ремонтига. Бундан ташқари, берилган сумманинг қанчасини ишлатсангиз, ўша қисмига фоиз тўлайсиз, ишлатмаган қисмига эса тўламайсиз.

Масалан, сизда 30 минг долларлик кредит линияси бор. Уйингиздаги дераза ромларни алмаштирдингиз ва бунга 10 минг сарфладингиз. Сиз 10 минг учун 8,44% тўлайсиз, қолган 20 мингига эса ҳеч нарса қилмайди.

Ҳар ой фоизни тўлаб юришингиз мумкин, аммо унда қарз ҳажми камаймайди. Қарзни камайтириш учун эса ўша фоизни ва кредитни қанчага камайтирмоқчи бўлсангиз, ўшанча суммани қўшиб тўлашингиз керак.

Оддий кредит, авваламбор, чегараланган муддатга берилади. Сиз қайси ой неча пул тўлашингизни олдиндан биласиз. Кредит линиясида эса хоҳлаган ой хоҳлаган суммани узасиз. Яхши «левий» иш қилсангиз, бирпасда узиб қўйиш мумкин, ёки бир неча йил давомида секин-секин тўлаб бориш ҳам мумкин.

Яна бир қизиқ жиҳати – сиз 10 мингни ремонтга сарфладингиз, аммо 20 минги турибди. Ана ўшаниям бемалол, исталган пайтингизда ишлатишингиз мумкин. Ишлатган кунингиздан бошлаб фоиз «туғаверади», холос.

Аввал кредит карталар ҳақида ёзгандим. Кредит карталарнинг фоиз ставкаси жуда юқори, ўртача 20 фоиз.

Айтайлик, кредит картага сиз янги холодильник сотиб олдингиз, аммо қарзни узишга пулингиз етмаяпти. Шунда сиз йиллик 20% устама тўлаб боришингиз керак. Лекин агар кредит линиянгиз бўлса, сиз пулни кредит линиядан кредит картага ўтказиб, картадаги қарздан қутуласиз. Линиядаги қарз эса 8,44%, 20 фоиздан анча паст. Шу йўсинда пул тежашингиз мумкин.

Айтганча, бу кредитни ҳеч қандай гаровларсиз беришди.

~~~

30 минг долларлик кредит олиш учун нафақат ҳужжат йиғиш ва кўрсатиш, ҳатто телефон қилиш ҳам керак бўлмади. Бу кредит менга автоматик равишда тақдим қилинган, Кэрол хоним шунчаки эслатиб қўйди. Менга кредит тақдим этилгани ҳақидаги хабар онлайн банкда турган эди, кўрмай қолибман.

Хўш, банк нега менга даб-дурустдан шунча кредит беряпти? Чунки улар big data — «катта маълумотлар» билан ишлашни билади.

Банкнинг компьютер тизимлари менинг молиявий аҳволимни яхши билади, чунки барча транзакциялар ўша банк орқали ўтади. Ойлигим ҳисоб-рақамимга тушади, коммунал хизматларга вақтида тўлаяпманми, кредит картам ва машинам қарзларини вақтида узяпманми, уй ижарасини тўлашимда муаммо йўқми...

Буларни кўрган компьютер менинг қанчалик ишончли қарздор эканимни ҳисоблайди-да, автоматик тарзда менга кредит бериш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида ҳулоса чиқаради. Бу жараёнда одам деярли иштирок этмайди ва мен томондан ҳеч қандай қўшимча ҳаракат талаб қилинмайди.

Ҳаммаси жуда қулай. Мақсад: қулайликдан фойдалан ва банкка ўша 8,44% йиллик устамани тўла. Қанча кўп қарз олсам, шунча банкка «вигодний».

Мана шунақа гаплар.

Суратда: 30 минг доллар қарз олсангиз, агар у кредит карта бўлса, йилига деярли $6000 устама тўлайсиз. Агар у кредит линияси бўлса, $2500 тўлайсиз.
Гўшт нархи Тошкентдаги савдо расталарида 60 минг сўмга етибди.
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди. У 3 минг доллар пора олишда айбланмоқда

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси М.Х. пора олишда айбланиб қўлга олинди.

Судья 3000 доллар миқдорида пора олганликдан айбланмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. — Gazeta.uz
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳам овози чиқди

Май ойининг охирида Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ажойиб бир ҳужжат — “Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган эди. (Ҳозирда ушбу ҳужжат порталда йўқ). Адашибмиз, бор экан. https://regulation.gov.uz/ru/document/3933

Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида юқорида номи қайд этилган ҳужжат лойиҳаси ўрганилган. Очиғи, коммунал тўловлар, шунга ўхшаш майда-чўйда масалаларга аралашиб юрадиган қўмита учун бу катта жасорат.

Ўрганишларга кўра, қарор лойиҳасида қуйидаги қонунчилик талабларига риоя этилмаган.

Биринчидан, «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚХга «Premium Uzbekistan», «Premium O`zbekistоn», «Премиум Узбекистан», «Премиум Ўзбекистон» фирма номлари (товар белгилари)нинг бириктирилиши кўзда тутилиши “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид.

Иккинчидан, қарор лойиҳасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, унинг таркибий бўлинмаларига, «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚХга, бош лойиҳа ва пудрат ташкилотларига, лойиҳа, пудрат ва субпудрат ташкилотларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 2023 йилнинг 1 январига қадар қатор солиқ ва тўловлардан озод қилинган. Қўмитанинг фикрича, бу ушбу соҳадаги бошқа тадбиркорлик субъектларига нисбатан тенг бўлмаган шарт-шароитнинг яратилишига олиб келади. Маълумот ўрнида: бугунги кунда Ўзбекистонда 4 та спирт ишлаб чиқариш корхонаси бор.

Учинчидан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда у билан келишилиши шарт. Шуларни инобатга олган ҳолда қўмита томонидан қарор лойиҳаси бўйича хулоса берилган. Унда рақобатни чекловчи ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектларига нисбатан тенг бўлмаган шарт-шароитнинг яратилишига оид фактлар акс этган. https://telegra.ph/Vozdejstvie-normativno-pravovyh-aktov-na-konkurenciyu-vzglyad-iznutri-07-09
​​Бозор қиймати мавжуд активлар нега текинга берилиши керак?

“Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизини "ноль" қийматда Россиянинг Николь-Пак компаниясига бериш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинибди.

Жудаям қизиқ қарор. Нима учун бундай деяпмиз? 13 ой муқаддам, 2018 йил 5 июнь куни “Angren Paсk” ХК АЖнинг 53.05% акцияси ёки 215600 дона акцияси ҳар бири 10 000 сўмдан, жами 2 156 000 000 сўмга айни шу рус компанияси Николь-Пакка сотилганди.

Эътибор беринг, корхонанинг акцияси номинал қиймати 1 500 сўм бўла туриб, 6.7 баробар қимматига, яъни 10 000 сўмдан сотилган. Демак, сотиб олинган корхона шунга арзийди.

Савол туғилади: бозор қиймати номинал қийматидан каррасига юқори нархларда сотилган корхонанинг давлатга тегишли 25% акцияларини "текин"га беришга қандай зарурат ё сабаблар мажбур қилди экан? Давлатга тегишли мазкур пакет 13 ой аввалги нархларга ҳисобланганда ҳам бир миллиард сўмдан қимматроққа сотилиши мумкин эди-ку.

Фақат инвестиция мажбурияти қўйилибди-ку эвазига деманг, ҳатто ёш бола ҳам тушуниб қолди бу "инвестиция мажбурияти" схемаларини. Банк кредити олиб "инвестиция мажбуриятини бажариб", "уй-жой сити" қураётганларни, ишончли бошқарувга миллиардлаб турадиган гигант активларни эгаллаб олиб, бугун ташқаридан пулни ҳайдаб келиб гўёки инвестиция мажбуриятини бажаргандай бўлиб, эртасига пулни яна аффилланган ҳисобларга ортга олиб чиқиб кетаётганларни кўп кўраяпмиз, эшитаяпмиз.

Бизни ҳайрон қолдираётган, ўйлантираётган, қийнаётган масала битта: нега бозор қиймати мавжуд активлар текинга берилиши керак?!
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Қаршидан Москвага ҳаво қатновларини қайта йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси шу йилнинг 26 июлидан Қарши — Москва — Қарши йўналиши бўйича авиақатновларни қайта тиклайди. Парвозлар А320 самолётларида амалга оширилади.

НY 623 Қарши 06:10 – Москва 08:25

НY 624 Москва 20:25 – Қарши 02:25
Давлат идоралари очиқлиги ва хотин-қизлар

Ўзбекистонда қайси давлат идоралари кўпроқ очиқ, деган савол берилса, аксарият журналистлар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Бош прокуратура ва Адлия вазирлигини айтишади.

Бу идораларга илғор кадрлар раҳбарлик қилишидан ташқари, уларнинг матбуот хизматларини (жамоатчилик билан алоқалар хизматини) хотин-қизлар бошқаради. Бош прокуратурада яқингача аёл киши матбуот котиб эди. Балки тасодифдир, лекин давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашда хотин-қизларимизнинг роли юқорилиги аниқ.