davletovuz
80.1K subscribers
6.33K photos
1.54K videos
118 files
9.49K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Пойтахтнинг шундоқ биқинида жойлашган, ёзда сув таъминоти жуда катта муаммо (Ҳалқа йўлидан 5 км масофада ичимлик суви машиналарда ташиб тарқатилади, деса узоқ қишлоқдагилар ишонмайди), қишда газ ва электр таъминотида узилишлар доимий ҳолатга айланган Тошкент туманида Туман маркази обод қилинаркан.

Приоритетлар аниқлаштирилиб олиниши керак эмасми?

Маълумот учун: Осиё тараққиёт банки 2016 йилда Қибрай ва Зангиота (ўша пайтда Тошкент тумани Зангиота тумани таркибида бўлган) туманларида сув таъминотини яхшилашга 120 миллион доллар маблағ ажратган. Мазкур лойиҳа 2019 йилгача амалга оширилиши кўзланган бўлса-да, тоза ичимлик суви Тошкент туманида энг катта муаммолардан бири сифатида қолмоқда.
https://t.me/Keleslive/401
​​БОДИ-КАМЕРА 1 ЯНВАРДАН ИШЛАЙДИ
 
Куни кеча биз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги қарори ва унинг ижроси тўғрисида ўз муносабатимизни билдириб, турли ижтимоий тармоқларда чиқиш қилган эдик.

Ушбу хабаримизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига боди-камераларни ишга тушириш муддатларини узайтириш бўйича таклиф берилганлиги, камералар бутунлай бекор қилинмаганлиги, фақатгина унинг ишга тушириш муддатларини узайтириш режалаштирилганлиги айтилган эди.

Мана бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур масалага оид барча маълумотларни ўрганиб чиқиб ўзининг янги “Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 556-сонли қарорини чиқарди.
Мазкур қарор талабларига кўра йўл патруль хизмати инспекторларини боди-камералар билан таъминлаш ҳамда уларни ишга тушириш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарорида айнан шу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда уларнинг ижрочилари, бу ишга масъуллар, бажариш муддатлари белгилаб берилган. Қарор ижроси бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилди. Боди-камералар харид қилинадиган ташкилот аниқ бўлди.

Энди бутун диққат-эътибор маълумотларни сақлаш қурилмаларини харид қилиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқишга қаратилган. Бу вазифанинг ҳам асосий қисми бажарилган. Эртага йўлларда турли келишмовчиликлар ва зиддиятлар, бахс мунозаралар келиб чиқмаслиги айнан мана шу дастурий таъминотни тўғри ва аниқ ишлашига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Кези келганида шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ҳар бир ҳаракат иштирокчиси йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўрганиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ўз хиссасини қўшадиган бўлса, бу фақат фойда келтиради. Шу сабабли биз ҳаракат иштирокчиларидан ортиқча эҳтиросларга берилмасдан қоидалар талабларини бажаришларини сўраб қолган бўлардик. Йўллар фақат эзгу мақсадлар сари элитсин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати
Айтишларича, Ўзбекистон Бош прокуратураси собиқ матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова янги лавозимга тайиланган. У Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигининг ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланган.

Яхши кадр
ҳар доим керак. Сурайё опа она юртимизга хизматини давом эттиришидан мамнунмиз.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз.

Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Савдо-саноат палатасидаги учрашувида янграган фикрлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг импорт божлари ва акцизларни ошириш бўйича деярли тайёр ҳолга келтириб қўйилган қарор лойиҳаси борасида айрим мулоҳазаларимиз.

Биринчидан, учрашувда қатнашган бизнес вакилларини мустақил бизнес, деб аташга рости қийналамиз. Билганимиз учун айтишимиз мумкин - уларнинг аксари собиқ ё амалдаги юқори мартабали амалдорларнинг пулини ишлатади ёки уларнинг манфаатлари доирасида иш кўради (Бундай бўлмаганлари умид қиламизки, биздан хафа бўлишмайди). Шу сабабли учрашувда янграган қатор фикрларни кенг тадбиркорлик қатламининг оҳ-зорлари эмас, олиймақом хўжайинларнинг истаклари, очиқланган лоббилари деб атасак тўғрироқ бўларди. Уларга ростанам қийин бўлаяпти, илгари ўтган замонда ёпиқ ва тақсимланадиган конвертация ва тақа-тақ ёпиқ чегаралар шароитида ўзини қийнамай уч юз фоизли рентабеллик билан ишлаб туришганди. Улар яна ўша замонни қўмсашмоқда, вазифа оддий - истеъмолчини жазолаш орқали уч юз фоизли рентабелликни қайтариш.

Иккинчидан, ҳар қандай давлат ўз бозорини ҳимоялаш бўйича масъулиятга эга. Лекин бозорни ҳимоялаш фақат тариф ва бож сиёсати билан эмас, анча эгилувчан курс сиёсати билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Реал олиб қараганда ўзбек сўми икки йил аввалгига қараганда фақат мустаҳкамланди (2017 июлда импортерлар 10500 ҳисобидан мўлжал олишарди). Девальвация нафақат импортни бозор йўли билан чеклаган, экспортни ҳам рағбатлантирган бўларди. Четдан ниманидир сотиб олмоқчи бўлсак аввал ниманидир четга сотишимиз лозимлигини эсдан чиқараяпмиз. Импортга қўшимча божлар оддий истеъмолчи билан бирга экспортерни ҳам жазолайди.

Учинчидан, ўша учрашувда янграган фикрлардан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг йирик ритейлерларга эътирози негадир эътиборсиз қолгандек, назаримизда. Ростанам йирик ритейлерлар тармоғи майда ишлаб чиқарувчиларга ҳаддан зиёд босим ўтказа олади. Айниқса, йирик шаҳарларда. Авваламбор, улар майда ишлаб чиқарувчилар товарларини ўта ноқулай шартлардагина ва ҳеч бир тўловсиз ўз расталарига киритади, ҳисоб-китоблар муддати ҳам майда ишлаб чиқарувчилар фойдасига юз бермайди. Ахир бу бозор дейишингиз мумкин, лекин бозор ҳам тартибга солиниши лозим. Ритейлерлар тармоғи майда савдо субъектларининг ҳам асосий кушандаси ҳисобланади. Шу маънода ритейлерлар, уларнинг қай макон ва шартларда фаолият кўрсатиши борасида қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш вақти келди.

Тўртинчидан, кейинги пайтда бюджетни тўлдиришга, бюджетга тушумларни кўпайтиришга хизмат қиладиган ҳар қандай ташаббус, у ҳатто иқтисодий маънога эга бўлмаса ҳам, у ҳатто кулгули эътирозларни пайдо қилса ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Бюджетга тушумларни кўпайтириш яхши, лекин бюджет харажатларини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш вақти етмадимикан. Шунча кенгайиб ётган давлат аппарати, сонигаям, энигаям кўпаяётган вазирликлар, идоралар - иқтисодиётимиз бунча юкламани кўтара оладими ўзи?! Балки камхарж, ихчам ҳукумат, ҳуда-беҳудага иқтисодиётга аралашмайдиган ва фақат хизмат кўрсатувчи давлат идоралари моделига, адекват хавфсизлик тизимига ўтишни ўйлаб кўрармиз?

Албатта, буларнинг бари ИМҲО.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар божхона тўловлари ставкасини ошириш орқали ҳимоя қилинишига қандай қарайсиз?
Final Results
13%
Ижобий, мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти ортади, янги иш ўринлари яратилади
87%
Салбий, монополия кучаяди, маҳсулот сифати тушади, нархлар кўтарилади
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари

Ҳокимларнинг қарорлари адлия органларининг ижобий хулосасига асосан қабул қилиниши лозим

Қатор оммавий ахборот воситаларида “Дамас” русумли автомашиналарга Термиз шаҳри ичида йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланиш тақиқланганлиги оқибатида норозиликлар пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳокимликлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, мазкур масала юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Термиз шаҳар ҳокими томонидан 2019 йил 13 июнда “Термиз шаҳрида транспорт хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор билан шу жумладан, 2019 йил 1 июлдан бошлаб Термиз шаҳри ичида “Дамас” русумли транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатиш бўйича мутасадди идораларга вазифалар юкланган.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур қарор лойиҳаси Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан кўриб чиқилиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкинлиги туфайли Савдо-саноат палатаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишилиши лозимлиги ҳақида хулоса тақдим этилган.

Бироқ, Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан қарор тегишли идоралар билан келишилмасдан, адлия бўлимининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича ижобий хулосасини олмаган ҳолда қабул қилинган.

Юқоридагиларга кўра, 10 кунлик муддатда мазкур қарорни бекор қилиш, шунингдек айбдор шахсларга тегишли чоралар кўрилиши учун 2019 йил 3 июль куни Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан Термиз шаҳар ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Маълумот ўрнида Адлия вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти қатъий назорат остига олинганлигини, бу бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан ҳокимликларга тегишли ҳуқуқий ва методик ёрдам кўрсатиб келинаётганлигини билдиради.

Хусусан, 2019 йилнинг ўтган даврида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан киритилган тақдимномаларга асосан туман (шаҳар) ҳокимларининг 160 та қарорлари бекор қилинган, 165 нафар масъул шахс жавобгарликка тортилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қонун лойиҳасида қуйидаги янгиликлар назарда тутилмоқда:

1) Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда;

2) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётга мувофиқ ҳолда ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, очиқлик ва шаффофлик каби янги принциплари назарда тутилмоқда;

3) Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, пул-кредит сиёсати; ижтимоий, маданий-гуманитар, экология; ҳудудларни ривожлантириш; ташқи сиёсат; инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият; ахборот технологиялари ва коммуникациялари; жамоат тартибини сақлаш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ваколатлари белгилаб берилмоқда;

4) Ҳукумат фаолиятини ташкил этишнинг янги иш услублари, шу жумладан, ҳудудларда Вазирлар Маҳкамасининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби назарда тутилмоқда;

5) Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзоларининг ваколатлари ва жавобгарлиги, шунингдек, уларни лавозимга тайинлаш
ва озод этиш
тартиби белгиланмоқда;

6) Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатларининг хусусиятлари белгилаб берилмоқда;

7) Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш тартиби, Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар рўйхати мустаҳкамланмоқда;

8) Ҳукумат аъзолари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимояси кафолатлари белгиланмоқда;

9) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, хусусан, Ҳукумат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби белгиланмоқда.
​​Repost интернет нашри иқтисодий-таҳлилчи, мустақил эксперт Игорь Цойнинг “Урбанизациялаштириш ёки Тошкентлаштириш” деб номланган мақоласини эълон қилибди. У бугунги уй-жой қурилишидаги “бум”нинг келажаги ҳақида фикр юритган.

“Таклиф ва талаб деган иқтисодиёт қонуни бор. У нарх ва талаб боғлиқлигини белгилаб беради. Модомики мамлакатда аҳолининг тўлов қобилияти ўзгармасдан қолаётган экан, турли сити ва тураржойларда барпо этилаётган уй-жойлар қандай сотилади? Жавоб тайин: ҳеч қанақасига сотилмайди.

Уй-жой қурилишидаги ажиотаж қурувчиларнинг кечиктирилган талабнинг биринчи тўлқинидан фойдаланиб қолишга бўлган интилиши билан боғлиқдир. Аммо, назаримизда, биринчи тўлқин ўтиб бўлди. Ҳозирги кунда бозорга кираётган девелоперлар ёқимсиз бир ҳолатга йўлиқишлари мумкин: қурилган уй-жойларга талаб бўлмайди.

Кўчмас-мулк мамлакатимиз иқтисодиётида “кўпик”ка айланиши мумкин. Масалан, Хитойни олайдиган бўлсак, ушбу мамлакатда 50 миллиондан ортиқ квартира бўш турибди.

Квартира харид қилиш имкониятига эга бўлган тошкентликлар аллақачон уй-жой харид қилиб бўлишди. Бундай имкониятга вилоятликлар ҳам керагича сотиб олди. Яна шундай вилоятликлар ҳам борки, уй-жой сотиб олиш имкониятига эга эмас”.

P.S.: Бизда бугунги супердаромадларни кўзлаб, очкўзлик билан иккиламчи бозорни ўлдиришди. Ҳамма гап шундаки, иккиламчи бозор ўлгандан кейин бирламчи бозор бир яшнаб олади-да кейин у ҳам ўлади. Иккиламчи бозорда узоқ муддатли талаб бўлмай туриб, бирламчи бозорда узоқ муддатли талаб шаклланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Шамсутдинов Ҳаёт Нематович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9024/
Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган танловда “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер” номинацияси учун @davletovuz канали жамоаси ғолиб деб топилибди.

«Қонун ҳужжатлари моҳиятини кенг аҳоли қатламига содда, тушунарли тилда етказиб беришдаги фаоллиги учун» дейилади вазирлик ахборотида.

Эътибор учун катта раҳмат!
Ўзбекистон Республикасида «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди https://regulation.gov.uz/ru/document/4364
Айтишларича, «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига Юнусов Мирзиёд Рахматович раҳбар этиб тайинланди. Мирзиёд Юнусов шу вақтга қадар «Artel injenering and management» МЧЖда масъул лавозимда ишлаб келаётганди. Расман тасдиқланмаган хабар.
Айтишларича, бугунги селектор якунида давлат раҳбари Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмоновга ижтимоий тармоқларда тарқаётган сўнгги хабарларни кузатиб бораётгани, лекин вилояти ҳокимининг охирги пайтлардаги хатти-ҳаракатларидан хафа бўлганини айтиб ўтган. “Садоқат бошқа, амал бошқа” дея меъёрдан чиқмасликни тайинлаган.

Ўз навбатида, Андижон вилояти ҳокими узр сўраб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини қайд этган.
​​UzAuto (собиқ GM) компаниясида сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида икки оғиз.

Тан олиб айтилганида, компаниянинг ҳозирги раҳбариятига анча мураккаб “мерос” қолган эди, ва муаммоларни бартараф этишда силжишлар кузатилмоқда.

Кўп йиллар мобайнида барчага маълум бўлган “шапка” тизими, порахўрлик, салондан машина олиб, дархол автосервисга олиб бориб у-бу жойини тузатиш, деган нарсалар бор эди. Буни ҳеч қанақасига яшириб ва оқлаб ҳам бўлмайди. Хаттоки президент чиқишларидан бирида UzAuto’ни кескин танқид қилгани, бутун дунёга мақтанадиган компаниямиз 2017-2018 йилларда ўзини боқа олмай қолгани муаммоларнинг анча тўпланиб қолганини англатар эди.

Лекин Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда сезилаётган ижобий ўзгаришлар сингари «Ўзавтосаноат» АКнинг бошқаруви раиси Умурзаков Шавкат Буранович ва компаниянинг ёш ходимлари томонидан амалга оширалаётган янги ғоялар орқали юқори поғонага олиб чиқаяпти, деб айтиш мумкин.

Масалан, янги блокчейн тизими орқали компания “шапка”ларни йўқ қилишга эришди, навбатлар йўқ, шаффофлик бор. Тўловни Payme орқали амалга ошириш ҳам мумкин: автомобилга пул тўлайсиз ва уйингизга етказиб беришади.

Бундан ташқари, 2019 йилда олинган ISO 37001 "Коррупцияга қарши тизим" сертификати тизимдаги фирибгарликларни бартараф этилишнинг эътирофи дейиш мумкин.

Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистондаги 200 га яқин корхона ва заводлар биз миниб юрган машиналарга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқармоқда. Ҳаттоки, Lada Vesta фаралари ҳам ўзимизнинг «УзЧасис» МЧЖда чиқарилмоқда. Умуман олганда, шу заводда жами 20 минга яқин одам меҳнат қилмоқда ва оила тебратмоқда.

Салмоқли ишлар қилинди, аммо олдинда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Яқин орада хорижий давлатлар сингари Trade in дастури ҳам амалга оширилади. Яъни минилган машинани янгисига бемалол алмаштириш имкони яратилади. Янги ранглар, тайёр "матовый" тюнингли машиналар харид қилиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Ўзгаришлар бир зумда бўлмаслиги аниқ. Аммо, компаниянинг бугунги ривожланиши тезлашгани айнан ижобий кўрсаткичларига эга.
Президент Андижон вилояти ҳокимига танбеҳ берди

👉 https://kun.uz/73144354

Kun.uz расмий канали 👇

https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA
​​Адлия вазирлиги Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказиб, у ердаги шарт-шароитлар хусусида батафсил ахборот берди. Ажойиб хабар. Бундан аввал худди шу қамоқхонада Омбудсман мониторинги амалга оширилганди.

Узоқ Швейцариядан келаётган, соатлик хизмати бир неча минг доллар турадиган адвокатларнинг оёғи ҳам узилмайди бу қамоқхонадан. Чунки бу қамоқхонада Гулнора Каримова сақланади. Унга бўлаётган алоҳида эътибор, мониторинг ва эҳтиёткорликка заррача эътирозимиз йўқ. Қани энди ҳар бир маҳбусга шундай эътибор бўлса, ҳуқуқлари шундай қадрланса.

Қамоқхоналардаги вазият, маҳбусларнинг аҳволи, шарт-шароитлари кўпам очиқланавермайди. Шуниси аниқки, маҳбусдаям ҳуқуқ бор, униям ҳақлари таъминланиши лозим. Қонунларимизда шундай ёзилган.

Шу ўринда бугунги Украина Президенти Зеленскийни машҳур қилган "Слуга Народа" сериалида собиқ президент Голобородко сақланадиган қамоқхонадаги шароитларни яхшилашга мажбур бўлингани тўғрисидаги сюжетлар эсга тушади. Балки қамоқхоналаримиздаги шарт-шароитларни ўнглашга, у ердаги бошқа маҳбусларниям ҳақларини таъминлашга эришишимиз учун ҳар бир қамоқхонага биттадан юқори мартабали коррупционерни жойлаб чиқармиз? ИМҲО, албатта.

Суратда: Г. Каримова мутолаа учун сўраган китоблар рўйхати.