davletovuz
82.2K subscribers
6.81K photos
1.68K videos
124 files
9.97K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.

Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг ёшлик йилларидан фотолавҳалар илк марта намойиш этилди.

Манба
Энди музқаймоқларни истаганча истеъмол қилинг

Музқаймоқ нархлари 45%гача арзонлаштирилган суперакция билан ёзни мароқли ўтказинг. Korzinka дан бутун музқаймоқлар ассортиментини чегирмада топасиз.

Энг яқин Korzinka га киринг, музқаймоқлар харид қилинг ва ўрмон меваларию резаворлар, сутли шоколад-у майин қаймоқли таъмлардан баҳраманд бўлинг.

Акция шу йилнинг 24 июлидан 30 июлигача давом этади.

Ҳаволадан ўтиб, барча таклифлар билан танишинг.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинди.

Натижаларни қуйидаги ҳаволалар орқали текшириш мумкин:

1️⃣ Агентлик сайтида:https://portal.piima.uz/page/ps1

2️⃣ Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-сайтида:

cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2023/
Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланган.
Ван И яна Хитой ташқи ишлар вазири

Ван И яна Хитой ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Синьхуанинг ёзишича, у саккиз ой олдин тайинланган ҳамда бир ойдан бери жамоатчиликка кўриниш бермаётган Цинь Ган ўрнини эгаллаган.

Ван И 2013 йилдан 2022 йилнинг декабрига қадар Хитой ташқи ишлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келганди.

Цинь Ганнинг бир ойдан бери жамоатчиликка кўринмаслиги ортидан турли мишмишлар тарқади. Терговга жалб қилингани, ишқий муносабатлари ҳақида версиялар пайдо бўлди. Хитой расмийлари эса унинг "соғлиғи туфайли" кўринмаётганини маълум қилган эди.
Ичимлик суви нархлари қарийб икки бараварга оширилмоқда

Ҳудудларда ичимлик суви ва оқова сув нархларини ошириш бошланган. Бу борада халқ депутатлари вилоятлар кенгашларининг қарорлари қабул қилинмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 25 июлдаги қарорига кўра, ичимлик суви нархи 950 сўмдан 1700 сўмга оширилиши кўрсатилган. Янгиланган тарифлар 20 августдан кучга кириши белгиланган.

Сурхондарё вилоятида эса 1150 сўмдан 2140 сўмга, Қашқадарё вилоятида эса 1000 сўмдан 2000 сўмга оширилмоқда.
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025 йил 4-чорагида орзуингиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига жуда оз вақт қолди

Учрашувга ҳозирлик кўраётган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда Call-марказ ҳамда таҳлилий штаб фаолияти иш бошлади.

1094 қисқа рақами ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларингизни билдиринг, операторлар 24/7 режимида қўнғироқларингизни қабул қилади.

Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси бизнес юритишда дуч келинаётган тизимли муаммоларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Унинг натижалари асосида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Forwarded from Shokirjonov news
Бизга маълум қилишларича, Сурхондарё вилоятида туманлараро ўрнатилган ЙПХ постлари олиб ташланган.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус ҳеч қаерга кетгани йўқ

Ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида коронавирус яна фаоллашиб қолгани ёзилмоқда.

Барча, айниқса, риск гуруҳига кирувчилар ўзларини эҳтиёт қилгани маъқул.
Тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 11 минг 685 сўмгача чиқди.
Шу йилнинг 27-30 июль кунлари республиканинг 7 вилояти тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.
Фарғона вилояти Норин-Фарғона ирригация тизимидаги Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган бир минг 213 туп дарахт жорий йилнинг январь-февраль ойларида “Бағдодмахсуссувпудрат” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан қасддан кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига 4,6 млрд. сўм зарар етказилган - Бош прокуратура
Денов тумани мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан жами 11,3 млрд. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

Жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 йилларда ишламаган 141 нафар фуқаро номига 4,8 млрд. сўм иш ҳақи ҳисобланиб, ноқонуний ўзлаштирилган.

Ҳисоб палатаси
Уйингизда/ишхонангизда бугун электр энергияси борми?
Anonymous Poll
36%
ҳа, ўчмаяпти;
61%
йўқ, тез-тез ўчиб турибди;
3%
Ўзбекистонда эмасман.
Диспетчерлик хизмати хабари:

«Яшнабадском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях

Яшнобод туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди

❗️❗️❗️
Алмазарском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях

Олмазор туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди

❗️❗️❗️
Мирабадском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях

Миробод туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди

❗️❗️❗️
Яккасарайском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях

Яккасарой туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди

❗️❗️❗️
Шайхонтохурском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях

Шайхонтохур туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди

❗️❗️❗️

Чилонзарском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях

Чилонзор туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди

❗️❗️❗️
Сергелийском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях

Сергели туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди»
TBC Bank омонат бозорида яна бир янгиликка қўл урибди. Агар банкнинг мобил иловаси орқали 24 ойлик муддатга 25%лик омонат расмийлаштирилса, ўша заҳотиёқ 3%лик кешбэк қайтариб берилар экан.

Маълум қилинишича, омонат учун энг кам миқдор 100 минг сўмни ташкил қилади.
Рақобат қўмитаси: аэропорт ҳудудида бошқа такси хизматлари ҳам ишлашга ҳақли

Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятига аэропортга кириш ҳудудига кириш-чиқишга битта такси хизматига рухсат берганини ноқонуний деб топган ҳамда лицензияга эга бошқа такси хизматлари ҳам ўша ерда ишлашга ҳақли эканлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, такси хизмати нархларини қатъий белгилаш ва уни ўзгартиришда аэропорт маъмурияти билан келишиш талаби ҳам рақобат қонунчилигига зидлигини билдирган.

Аэропорт маъмурияти йўловчилар келиш терминали ёнидаги махсус йўлнинг биринчи қаторида бошқа такси хизматлари мавжудлиги тўғрисида ҳам истеъмолчиларни хабардор қилиши шарт. Шунингдек, аэропорт ҳудудига яқин жойлардаги автотураргоҳлар учун тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиши лозим.
Тошкент шаҳри еттита туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди. Унга кўра, Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида юклама сабаб вақтинча чекловлар киритилди.

"Чекловлар айни пайтда об-ҳавонинг кескин исиши натижасида электр энергиясида юқори истеъмол кузатилаётгани сабабли электр узатиш линиялари, подстанциялар ҳамда тақсимлаш қурилмаларида вужудга келиши мумкин бўлган йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тақсимлаш пунктлари совиши билан қайта тармоққа уланади.