davletovuz
82.2K subscribers
6.98K photos
1.73K videos
129 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Ҳукумат vs Ҳисоб палатаси

Кеча депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилибди.

Қонун лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасига коронавирус пандемияси даврида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи учун республика бюджетидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга ажратиладиган маблағларни бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш ваколати берилмоқда.

Ҳисоб палатасига бунга эътироз билдирган. Уларнинг фикрича, аввало, бу Бюджет кодекси талабларига зид. Сабабики, Бюджет кодексига мувофиқ, бундай ўзгартириш киритиш ваколати, агар 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда бўлса, парламент томонидан амалга оширилади. 10 фоиздан кам бўлса, ҳукумат ўзи ҳал қилади.

Иккинчидан, Ҳисоб палатаси юмшоқроқ қилиб айтганки, коронавирус пандемияси сабабли глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларни кўриш нафақат Вазирлар Маҳкамаси, балки давлатнинг барча тузилмаларини биринчи даражали вазифаси ҳисобланади. Соддароқ айтганда, парламентни четга чиқариб қўйиш яхши эмас, дейишмоқда.

P.S.: Бу эътирозга қўшилса бўлади. Чунки Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларининг ўнгга-сўлга тақсимланиши (сарфланиши эмас)дан билдикки, ҳукуматга, шу жумладан, ҳуқуқий асоси муваққат бўлган комиссияга бюджет ва бошқа маблағларни тақсимлаш бўйича бундай катта ваколатни бериб бўлмайди. Бизнинг шароитда ҳукумат яхши тақсимловчи эмас, айниқса, тақсимот жараёни ёпиқ бўлса. Парламент бюджет бўйича ўз ваколатини қўшқўллаб топшириб юбормаслиги керак. Ҳукумат депутатлардан киритилаётган ўзгартиришлар бўйича вақти-вақти билан розилик олиб турса, ҳеч нарса қилмайди. Оғир ва қийин иш эмас.
Юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотлар порталида келтирилишича, "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ ("UzCard") Бош директори лавозимига Фаррух Ғолибшерович Зияев тайинланган. У шу кунгача жамият директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Манба
Ўзбекистон Лондон биржасида жойлаштирган евробондларидан келиб тушган маблағларнинг бир қисмини нималарга сарфлайди:

15 та янги мактаб қуриш;
3 та тиббиёт муассасаси қуриш;
200 км сув таъминоти тизимлари ва канализация қуриш
298 км автомобиль йўлларини таъмирлаш
Қийин аҳволга тушиб қолган аёлларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш
Аёлларга оилавий ёки хусусий корхона ташкил қилишга имтиёзли кредитлар бериш;
Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш харажатларига сарфлаш;
Қийин аҳволга тушиб қолган аёллар томонидан уй-жой сотиб олишда дастлабки тўловни қоплаш;
Ишсизлик нафақасини тўлаш;
Ишсизлар томонидан иссиқхона ташкил қилишга субсидия бериш;
Туризм соҳасидаги мақсадларни дастурларни молиялаштириш.

(ушбу мақсадларга 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади)

Молия вазирлиги 2021 йилда ҳам 5 трлн сўмлик давлат ғазначилик облигацияларини ҳамда 700 млн долларлик евробондларни чиқаришни режалаштирмоқда.

Манба
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси сайтида қидирувга берилган шахслар рўйхатида Эшматов Муродилла Ёқубович ҳам бор. У Халқ банки, “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. Бу ҳақда яқинда Бош прокурор ҳам гапирган эди.
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши ортидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблади ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирди.

👉 https://kun.uz/19215226

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Футбол афсонаси, 1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона 60 ёшида вафот этибди
Бугун иқлим журналистикаси бўйича биринчи Марказий Осиё конференцияси иш бошлайди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон журналистлари, блогерлари ҳамда экология ва иқлим ўзгариши бўйича экспертлари жорий йилда амалга оширилган ҳамкорликдаги лойиҳа натижалари бўйича тақдимот ўтказишади.
Gazeta.uz нашри COVID-касалхоналари беморлари статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун АОКАдан «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантириш хати олибди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/11/26/aoka/
Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг 20 нафар мансабдори коррупция ва мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

Уларнинг 8 нафари «Халқ банки», 4 нафари «Агробанк», 3 нафари «Микрокредитбанк», 2 нафари «Миллийбанк» ва қолган 3 нафари «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамда «Ҳамкорбанк» ходимларидир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергели метросининг илк синовлари бошланибди. Йил охиригача ишга тушиши кутилмоқда экан.
Бахтиёр Басимович Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Марказий банкнинг маълум қилишича, тижорат банклари мижоз, яъни жисмоний шахсларни янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилишлари мумкин экан.
Импорт бўйича 73 та товар позициясига акциз солиғини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар (шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.)), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар (музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва ҳ.к.)) ва ҳ.к.

“Бу тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имкон беради”, демоқда Молия вазирлиги.

Молия вазирлиги 2021 йил учун солиқ сиёсатини эълон қилди https://telegra.ph/Soli%D2%9B-siyosatining-2021-jilga-m%D1%9Elzhallangan-asosij-j%D1%9Enalishlarini-%D2%9Babul-%D2%9Bilish-munosabati-bilan-%D0%8Ezbekiston-Respublikasining-ajri-11-25
Солиқ_сиёсатининг_2021_йилга_мўлжалланган_асосий_йўналишларини.pdf
214.2 KB
Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг объектлари қаторидан кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина тураржойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар ҳам ўрин олмоқда. Яъни янги қурилаётган уй-жойларда ертўла ёки иккинчи қаватида (одатда) жойлашган "парковка"ларга ҳам уй сотиб олганлар солиқ тўлаши керак бўлади.
Қонун лойиҳасида нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга қуйидаги солиқ ставкалари кўзда тутилаяпти.

Молия вазирлиги маълум қилишича, акциз солиғи бўйича импорт ва ишлаб чиқариш учун акциз солиғи аксарият ставкаларини тенглаштириш назарда тутилади. Шу билан бирга, мутлақ миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари индексация қилинган. (2020 йил 1 апрелдан уларнинг назарда тутилган индексациясини бекор қилинганини ҳисобга олган ҳолда).

Шу муносабат билан, акциз солиғи ставкалари 2021 йил 1 февралдан бошлаб индексация қилинмоқда.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 10 трлн.сўмдан 13,4 трлн.сўмгача оширилди.

Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн.сўмлик харажатларини 1,7 трлн. сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн.сўми халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.
27-28 ноябрь кунлари Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (Ўзатом) ва «Росатом» давлат корпорацияси кўмагида Тошкентдаги Атом технологиялари ахборот марказида “Ўзбекистонда фан ва атом” Фестивали ўтказиларкан.

Айтишларича, фестивалнинг асосий мақсади – жамоатчилик эътиборини Ўзбекистондаги илм-фан ва технологиялар соҳасидаги ютуқларга жалб қилиш, ёшлар ўртасида илмий-техник мутахассисликларни оммалаштириш ва аҳоли орасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишни тарғиб қилишдан иборат.

Ҳавола | Facebook | Instagram | YouTube | Telegram |

Реклама
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш учун 772,2 млн доллар талаб этилади

Барча иссиқлик тармоқларининг 72 фоизи фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган (17 йилдан ортиқ)

2021 йилда — 157,3 километр, 2022 йилда — 201,2 километр қувурлар алмаштирилади (бу режа энди).

Манба