Наталья Бонк 96 ёшида вафот этибди. СССР пайтидан яқин-яқингача унинг инглиз тили қўлланмалари миллионлаб одамларнинг мазкур тилни ўзлаштиришида муҳим аҳамият касб этган.
Маълумот учун:
2020 йилнинг май ойида "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ AT автомобилини харид қилган.
P.S.: Дарвоқе, ҳукумат қарори билан 2020 йилнинг 15 апрелидан тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, яъни бюджет ташкилотларига асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни 1 июлга қадар тўхтатиш топширилган эди. Тўғри, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бюджет ташкилоти эмас, аммо тўлақонли давлат назоратидаги ташкилот ҳисобланади.
#davlatxaridi

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Адлия вазири Русланбек Давлетов билан онлайн мулоқот бошланди.
Мулоқот манзили:
https://m.facebook.com/groups/649483048588031/permalink/1602391263297200/

Шохрух Азаматович Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Ҳукумат vs Ҳисоб палатаси
Кеча депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилибди.
Қонун лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасига коронавирус пандемияси даврида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи учун республика бюджетидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга ажратиладиган маблағларни бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш ваколати берилмоқда.
Ҳисоб палатасига бунга эътироз билдирган. Уларнинг фикрича, аввало, бу Бюджет кодекси талабларига зид. Сабабики, Бюджет кодексига мувофиқ, бундай ўзгартириш киритиш ваколати, агар 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда бўлса, парламент томонидан амалга оширилади. 10 фоиздан кам бўлса, ҳукумат ўзи ҳал қилади.
Иккинчидан, Ҳисоб палатаси юмшоқроқ қилиб айтганки, коронавирус пандемияси сабабли глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларни кўриш нафақат Вазирлар Маҳкамаси, балки давлатнинг барча тузилмаларини биринчи даражали вазифаси ҳисобланади. Соддароқ айтганда, парламентни четга чиқариб қўйиш яхши эмас, дейишмоқда.
P.S.: Бу эътирозга қўшилса бўлади. Чунки Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларининг ўнгга-сўлга тақсимланиши (сарфланиши эмас)дан билдикки, ҳукуматга, шу жумладан, ҳуқуқий асоси муваққат бўлган комиссияга бюджет ва бошқа маблағларни тақсимлаш бўйича бундай катта ваколатни бериб бўлмайди. Бизнинг шароитда ҳукумат яхши тақсимловчи эмас, айниқса, тақсимот жараёни ёпиқ бўлса. Парламент бюджет бўйича ўз ваколатини қўшқўллаб топшириб юбормаслиги керак. Ҳукумат депутатлардан киритилаётган ўзгартиришлар бўйича вақти-вақти билан розилик олиб турса, ҳеч нарса қилмайди. Оғир ва қийин иш эмас.

Юридик шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотлар порталида келтирилишича, "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ ("UzCard") Бош директори лавозимига Фаррух Ғолибшерович Зияев тайинланган. У шу кунгача жамият директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Манба
Манба
Ўзбекистон Лондон биржасида жойлаштирган евробондларидан келиб тушган маблағларнинг бир қисмини нималарга сарфлайди:
✅15 та янги мактаб қуриш;
✅3 та тиббиёт муассасаси қуриш;
✅200 км сув таъминоти тизимлари ва канализация қуриш
✅298 км автомобиль йўлларини таъмирлаш
✅Қийин аҳволга тушиб қолган аёлларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш
✅Аёлларга оилавий ёки хусусий корхона ташкил қилишга имтиёзли кредитлар бериш;
✅Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш харажатларига сарфлаш;
✅Қийин аҳволга тушиб қолган аёллар томонидан уй-жой сотиб олишда дастлабки тўловни қоплаш;
✅Ишсизлик нафақасини тўлаш;
✅Ишсизлар томонидан иссиқхона ташкил қилишга субсидия бериш;
✅Туризм соҳасидаги мақсадларни дастурларни молиялаштириш.
(ушбу мақсадларга 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади)
Молия вазирлиги 2021 йилда ҳам 5 трлн сўмлик давлат ғазначилик облигацияларини ҳамда 700 млн долларлик евробондларни чиқаришни режалаштирмоқда.

Газета.uz
Узбекистан планирует выпустить евробонды на $700 млн в 2021 году
В 2021 году Минфин Узбекистана планирует выпустить государственные казначейские облигации на 5 трлн сумов, а также международные еврооблигации на 700 млн долларов, сообщил замминистра финансов Одилбек Исаков. Он также поделился географией инвесторов последних…
2018 йил октябрь ойида ёзилган пост https://t.me/davletovuz/3815
Telegram
davletovuz
2021 йилга бориб “свет” ўчмайдиган бўладими?
Аввал ёзганимиздек, Президентнинг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда айрим жиҳатлар кўзда тутилган.…

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси сайтида қидирувга берилган шахслар рўйхатида Эшматов Муродилла Ёқубович ҳам бор. У Халқ банки, “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. Бу ҳақда яқинда Бош прокурор ҳам гапирган эди.
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огоҳлантирди. Таҳририят буни босим ўтказиш деб ҳисоблайди
Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммолар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган қизиқарли ва танқидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон қилиниши ортидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев таҳририятни нохолисликда айблади ва «жиддий ҳуқуқий оқибатлар»дан огоҳлантирди.
👉 https://kun.uz/19215226
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Бугун иқлим журналистикаси бўйича биринчи Марказий Осиё конференцияси иш бошлайди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон журналистлари, блогерлари ҳамда экология ва иқлим ўзгариши бўйича экспертлари жорий йилда амалга оширилган ҳамкорликдаги лойиҳа натижалари бўйича тақдимот ўтказишади.
www.n-ost.org
Developing Journalism - Exposing Climate Change in Central Asia
Supporting independent journalism in Central Asia
Gazeta.uz нашри COVID-касалхоналари беморлари статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун АОКАдан «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантириш хати олибди.
https://www.gazeta.uz/uz/2020/11/26/aoka/

Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган тижорат банкларининг 20 нафар мансабдори коррупция ва мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.
Уларнинг 8 нафари «Халқ банки», 4 нафари «Агробанк», 3 нафари «Микрокредитбанк», 2 нафари «Миллийбанк» ва қолган 3 нафари «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамда «Ҳамкорбанк» ходимларидир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергели метросининг илк синовлари бошланибди. Йил охиригача ишга тушиши кутилмоқда экан.
Бахтиёр Басимович Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Б.Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Марказий банкнинг маълум қилишича, тижорат банклари мижоз, яъни жисмоний шахсларни янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилишлари мумкин экан.
Импорт бўйича 73 та товар позициясига акциз солиғини бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар (шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.)), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар (музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва ҳ.к.)) ва ҳ.к.
“Бу тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имкон беради”, демоқда Молия вазирлиги.
Молия вазирлиги 2021 йил учун солиқ сиёсатини эълон қилди https://telegra.ph/Soli%D2%9B-siyosatining-2021-jilga-m%D1%9Elzhallangan-asosij-j%D1%9Enalishlarini-%D2%9Babul-%D2%9Bilish-munosabati-bilan-%D0%8Ezbekiston-Respublikasining-ajri-11-25

Telegraph
"Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим…
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси…