davletovuz
82.2K subscribers
6.98K photos
1.73K videos
129 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Forwarded from Муҳрим
Ўзбекистонда вазият барқарор. Даҳшатли даражада барқарор деса ҳам бўлади ҳатто. Бир йил аввал свет ва газ билан боғлиқ ситуация, ҳурматли бош вазиримиз Абдулла Арипов таърифлари билан айтганда, позорний эди. Не ажабки, ситуация ҳали ҳам худди бир йил аввалгидек позорний. Ваҳоланки бундан-да позорнийроқ бўлиши ҳам мумкин эди, тўғрими? Бу ҳам ҳурматли бош вазиримиз бошлиқ ҳукуматимиз аъзоларининг бундай фавқулодда ситуацияларга қарши курашиш тажрибаси бўлмаса-да, иссиқ ўринларида қўл қовуштириб ўтирмай, Учинчи Ренессанс даврига хос садоқат ва фидоийлик билан заҳмат чекканликлари шарофати бўлса не ажаб.

#ХушКелибсанУчинчиРенессанс #ЯнгиЎзбекистонЯнгичаДунёқараш
Ўзбекистон иккиламчи автомобиль бозорида йилига ўртача 400-500 минг битим имзоланар экан. Мазкур бозорнинг умумий қиймати тахминан 2 млрд долларни ташкил этади.
Тижорат банкларида доллар курси 10450 сўмга етди

Тижорат банклари бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курсларини яна кўтарди. Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10450 сўм (+20)дан сотишни бошлабди.
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловдан уч ҳафта ўтиб, ниҳоят АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден жамоасига расман транзитни, яъни ҳокимиятни топширишни бошлашга рухсат берибди. Гарчи ҳали ҳам мағлубиятини тан олмаган бўлса-да. Бу рухсат ортидан Жо Байден жамоасига транзитни бошлаш учун ресурслар, федерал молиявий маблағлар, қўшимча хавфсизлик кучлари ажратилади.

Шунингдек, ҳар куни Дональд Трампга тақдим этиладиган махфий маълумотлар Жо Байденга ҳам берилади. Бундай тўхтамга 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг келишган. Ўшанда махсус комиссия сайланган президент Жорж Буш теракт эҳтимоли ҳақида махфий маълумотлар билан ўз вақтида таништирилмаган, деган хулосага келган. Шундан сўнг сайланган президент ҳам худди амалдаги президент каби махфий маълумотлардан бохабар бўлиб бориши таъминланади. Яъни сайловда ғалаба қозонган номзод қасамёд қилиши биланоқ қарор қабул қилишга тайёр бўлиши керак.

Дональд Трамп маъмурияти ходимлари Жо Байден жамоасига транзитнинг силлиқ кечишида ёрдам бериши керак бўлади. Бу маълумотлар алмашинуви, у ёки бу соҳадаги ишларнинг бориши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олади. Гарчи Дональд Трамп ҳали кўп “ўйин”ларини кўрсатса-да, бу унинг ўз мағлубиятини тан олиш йўлидаги асосий қадамларидан биридир.

P.S.: Бизникилар ҳам Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб қўйишса бўлади, назаримизда.

https://www.nytimes.com/2020/11/23/us/politics/trump-transition-biden.html?referringSource=articleShare
Бектемир тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори танишлари орқали бир аёлни пойтахтдаги туғуруқхоналардан бирига раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун 30 минг доллар сўрайди ва 10 минг долларни олаётган пайтда қўлга олинибди — Бош прокуратура
Насриддинов Жамшид Тўлқинович Каттақўрғон туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Олдинги ҳоким Аъзамхон Баҳромов вафот этгач, унинг ўрнига Худойбердиев Қиличбек Раҳмонович туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланганди.
Давлат харидлари очиқ портали маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йилнинг 24 январь куни давлат тадбирига ташриф буюрган меҳмонларни овқатлантириш учун қарийб 1,5 млрд сўмлик катеринг хизматига буюртма берган. Буюртмани AKFA Dream World компанияси бажарган. Компаниянинг расмий таъсисчилари Wide Tent System (26,79%), Asia Electron (15,06%), Perfect Plast Profil (14,64%), Абдуллаев Баходир Равшанович (43,50%) ҳисобланади.

#davlatxaridi
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йилдаги автомобиль харидлари:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1 млрд 391 млн сўмга 5 та MALIBU- MALBDB2TL (1; 2; 3; 4; 5;);

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 552 млн сўмга 4 та LACETTI-ELEGAN/AT PLUS (1; 2; 3; 4;);

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 222 млн сўмга битта TRACKER AT харид қилган.

#davlatxaridi
⚡️Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин  

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати «Газета.uz»га маълум қилишича, дарахт ва буталарнинг ноёб навларини кесишга мораторий 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши мумкин. Қўмита бу борадаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритди.  
2021 йилда табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмаслиги белгиланмоқда

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, мазкур норма 2021 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасида қайд этилган.

Шунингдек, бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида иштирок этган Бош вазир Абдулла Арипов ҳам буни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш ва қўллаб-қувватлаш йўлида қилинаётганлигини билдириб ўтган.
Қозоғистоннинг Magnum савдо тармоғи Тошкентда ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйиш ниятини билдирмоқда.
Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев бошқарган видеоселекторда иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилган.
Наталья Бонк 96 ёшида вафот этибди. СССР пайтидан яқин-яқингача унинг инглиз тили қўлланмалари миллионлаб одамларнинг мазкур тилни ўзлаштиришида муҳим аҳамият касб этган.
Маълумот учун:

2020 йилнинг май ойида "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ AT автомобилини харид қилган.

P.S.: Дарвоқе, ҳукумат қарори билан 2020 йилнинг 15 апрелидан тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, яъни бюджет ташкилотларига асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни 1 июлга қадар тўхтатиш топширилган эди. Тўғри, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бюджет ташкилоти эмас, аммо тўлақонли давлат назоратидаги ташкилот ҳисобланади.

#davlatxaridi
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Адлия вазири Русланбек Давлетов билан онлайн мулоқот бошланди.

Мулоқот манзили:

https://m.facebook.com/groups/649483048588031/permalink/1602391263297200/