davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.71K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева болалар омбудсмани Алия Юнусова билан Сардоба ҳалокатидан жабр кўрган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “500” қишлоғига борибди.

Маҳаллий раҳбарлар ўз билганидан қолмасдан уй-жойларни тақсимлашда, биринчи галда қариндош-уруғларига, Озода Нурсаидовадан ҳам квартирани муҳтож бўлмаган қизига олиб берган. Халқ, депутатларидан хам, жуда норози, деб ёзади у.

UPD.: Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу масалада муносабат билдирган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Нобель" мукофоти қўмитаси иқтисодиёт бўйича совриндор Пол Милгром билан боғлана олмагач, Милгромнинг ҳамкасби ва Нобелдоши Роберт Уилсон уни бориб уйғотибди.

"Пол, бу Боб. Сен Нобель мукофотини ютдинг. Улар сен билан боғланишга ҳаракат қилишяпти, лекин сени топа олишмабди".
Сирдарёда йўл нега ёпилди?

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, "Сардоба" сувомбори ҳалокатидан сўнг Мирзаобод-Оқолтин туманлари ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 10-25 км.ларида йўллар ўпирилиши, кўприклар яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Шу вақтга қадар йўллар ва кўприклар тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги вақтда ушбу кўприклар охирги таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ва фойдаланишга топширилиш арафасида бўлганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча "Даштобод-Зарбдор-Жиззах" йўналиши бўйича йўналтирилмоқда.

Ушбу А-373 автомобиль йўли 13 октябр куни соат 20:00 да очилиши режалаштирилган.
Gazeta.uz сайтининг ёзишича, Бош вазир Абдулла Арипов 12 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шариповни танқид қилиб, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “Ўзавтомоторс”га нисбатан ҳаракатларини “популизм” деб атаган. Қайд этилишича, ишни кўриб чиқишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси хорижий консалтинг компанияси хулосасини олмаган.

Дарвоқе, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.
Агар кимгадир керак бўлса: Tengebank иккиламчи бозордан уй олиш учун ҳам ипотека кредити ажратар экан. Аризачининг тўлов қобилиятига қараб 560 млн сўмгача. Кредит 10 йилга берилади, йиллик устамаси 23%, дастлабки бадал 35%дан бошланар экан.
Apelsin Humo тўлов тизими билан телефон орқали контактсиз тўловни йўлга қўймоқда экан. Ҳумо картани кўтариб юриш, терминалга тиқиб, пароль териб ўтириш шарт бўлмайди. Фақат андроидда ишлар экан.
Йўл қурилиши – жамият тараққиётининг етакчи кучидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор Фармонлари ижроси юзасидан «Grand Road Tashkent» компанияси йўл қурилиши соҳаси бўйича хавфсиз транспорт ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўллар ва кўприкларни қуриш ишларини олиб бормоқда.

📞 +99895 410 1010 ☎️ +9987 121 01010

🌐 Instagram | Facebook | Сайт

Реклама
“Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳасида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган реал вақт режимида идоралараро электрон алоқа орқали солиқ органларига тақдим этиладиган қўшимча маълумотлар қаторида барча пластик карточкалардаги маблағлар айланмалари ҳаракати (кунига 5 млн. сўмдан ва (ёки) 10 та транзакциядан ортиқ), шунингдек ҳар ойнинг бошидаги маблағлар қолдиғи тўғрисида маълумот ҳам мавжуд экан.

Энди савол (риторик савол бўлса керак) — ушбу банк сирига тегишли бўлган маълумотларни онлайн тарзда солиқ идорасига узатиб туриш — пластик карталардан фойдаланиш ва унда маблағлар ушлаб туришга таъсир қиладими ёки йўқ? Яъни яширин иқтисодиётни яна кучайтиришга хизмат қилмайдими? Одамлар пластик карталардан қочиб, нақд пул ишлатишга ўтиб кетмайдими? Барча 20 млн карта эгалари айланмаларини ва картадаги қолдиқларни йиғмасдан, фақат солиқ бўйича гумони борлар тўғрисида маълумот олиш тўғрироқ бўлмасмикин?

Дарвоқе, Банк сири тўғрисидаги қонунда аниқ ва равшан ёзилган — банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади.
❗️Шу йилнинг 15 октябридан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябридан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.
Давлат хизматчиларининг совға олиши қонун билан тақиқланиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қонунчиликка қатор янги механизм ва нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

Биринчидан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қисқа муддатда парламентга киритилади. Мазкур қонун билан “совға” тушунчасига аниқлик киритилиб, давлат хизматчилари томонидан совға олиш ва бериш тартибини белгиловчи “Совға сиёсати” деб номланган алоҳида боб билан тўлдирилади.

Иккинчидан, давлат органларида коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида қонун билан тартибга солинадиган Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ишлаб чиқилади ва унда давлат хизматчилари учун чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланади.

Учинчидан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаронинг ҳимояси кафолатланиб, унинг шахси сир сақланиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди.

Видео: 6,5 МБ
"2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади:

2 сентябрь—пайшанба;
3 сентябрь— жума.

2021 йилда дам олиш куни 27 март — шанба 22 март — душанба кунига кўчирилади.

2021 йил 2 январь — шанба, 4 сентябрь — шанба ва 22 март — душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.
Бош Вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилиши ва унда кўтарилган масалалар бугун ОАВ ва блогерлар ўртасида кенг муҳокама қилиняпти. Айрим блогерлар томонидан кўтарилган масалалар нотўғри талқин қилиняпти.

Мажлис Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига бағишланмаган ва унда қўмита раиси Нажмиддинхўжа Шариповнинг ҳисоботи ёки «UzAutoMotors» компанияси масаласи бўйича махсус ахбороти тингланмаган.

Йиғилишнинг асосий мавзуларидан бири – давлат органлари томонидан олиб борилаётган ахборот сиёсати, матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги, ОАВ билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган.

Йиғилишда Бош вазир томонидан ҳозирги кунда юқоридаги йўналишларда давлат органлар томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилиб, кўплаб ижобий ва танқидий мисолларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «UzAutoMotors» компанияси ўртасида давом этаётган суд жараёнида шошмасдан қарор қабул қилиш ва имкон даражасида халқаро консультант-мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг ўрганишлари ҳам инобатга олинган ҳолда иш олиб борилиши таклиф сифатида билдирилди.

Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари ОАВ билан ўзаро мулоқотда, асосли ва исботланган далилларга таяниб ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги, акс ҳолда бу ҳаракатлар популистик кўринишга эга бўлиб қолиши эҳтимоли борлиги назарда тутилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати
​​Туронбанкдан One Touch: Доим биринчи бўлишга интилинг

Агарда ёдингизда бўлса, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Туронбанк мобил телефондан "HUMO" терминали сифатида фойдаланиш бўйича уникал хизматни ишга туширган эди. Оригинал ном остида “One Touch” тизими бугун минглаб юртдошларимизнинг энг яқин ва ишончли кўмакчисига айланди.

Айиқса, бу хизмат билан кўпроқ такси, етказиб бериш хизматлари, кичик савдо нуқталарида ишлайдиган тадбиркорлар фаол тарзда фойдаланишмоқда. Унга уланиш учун NFC тизими мавжуд андроид смарфонига эга бўлишнинг ўзи кифоя. Терминални кўтариб юришга ҳожат қолмайди.

Инновацион хизматдан фойдаланиб, катта совға эгаси бўлишни истаганлар учун Туронбанк ўзининг янги акциясини ҳам эълон қилган эди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 сентябрдан 20 декабрга қадар, телефонингизни банкнинг "One Touch" хизматига улайсиз ва ўтказган энг кўп транзакциянгиз сизга қимматбаҳо совринларни тақдим этади.

🎁 Биринчи ўринга "Samsung S20" смартфони
🎁 Иккинчи ўринга "Samsung Gear Watch 3" қўл соати
🎁 Учинчи ўринга "Samsung Buds+".

Яна шуни қўшимча қилиш керак, ушбу “One Touch” тизими орқали нафақат Humo балки яқин кунларда бошқа пластик карталардан ҳам фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Туронбанк - 30 йил Сиз билан бирга!

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram
Қисқа рақам - 1220

Реклама
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Сооронбай Жээнбековни Қирғизистоннинг легитим, яъни умум тан олган, қонуний президенти деб билишини ҳамда мамлакатда юзага келган зиддиятни бартараф этиш ва вазиятни барқарорлаштириш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Ўзмиллийбанк евробондларининг фоиз ставкаси Ўзсаноатқурилишбанк бондларининг ҳозирдаги даромадлилиги даражасига боғлиқ бўлади

2020 йил 12 октябрда Ўзбекистон Миллий банки ҳам Лондон бонд биржасида 300 миллион долларлик халқаро корпоратив облигацияларни (евробондлар) чиқариши ҳақида эълон қилди. Евробондларни чиқаришда амалдаги "Road-show" жараёни, яъни инвесторлар билан учрашиб евробонд чиқарувчи ўзининг фаолияти ҳақида маълумотлар билан алмашинуви жараёни пандемия сабаб масофавий тарзда олиб борилади. Ундан кейинги босқич инвесторлар томонидан билдирилган қизиқиш ҳажмига қараб бу бондларни баҳосини белгилиш жараёни ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, бу мустақил Ўзбекистон тарихидаги учинчи халқаро облигация ҳисобланади. Биринчи қадам 2019 йилда Ўзбекистон ҳукуматининг суверен бондларини жойлаштириш билан бошланган бўлса, ундан сўнг Ўзсаноатқурилишбанк илк бор корпоратив евробондларни Лондон биржасида муваффақиятли жойлаштириб “benchmark”, яъни бошқа миллий ташкилотлар томонидан халқаро миқёсда чиқариладиган облигациялар учун нарх белгисини бозорда яратиб берган эди.

12 октябрь биржа савдоларига кўра, 5 йиллик суверен бондларнинг даромадлилиги 3,16 фоиз, Ўзсаноатқурилишбанкнинг 5 йиллик евробондлариники эса 4,68 фоиз атрофида бўлган.

Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзмиллийбанк ўзларининг активлари миқдори жиҳатидан ва банк тизимидаги ўрни жиҳатидан Ўзбекистондаги энг йирик банклари эканини инобатга олсак, Ўзмиллийбанк чиқараётган евробондларининг фоиз ставкаси Ўзсаноатқурилишбанк евробондларининг ҳозирдаги даромадлилиги даражасига боғлиқ бўлади, чунки инвесторлар бозорда 1 йилдан буён олди-сотди бўлаётган ушбу евробондларнинг даромадлилигидан келиб чиқиб нархлашлари аниқ.
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қора қозон қайнаши керак

Куни кеча мен ҳақимда мақола чиқди. Уни асосидаги видеога ҳам анча меҳнат сингибди. Аниматорлар, рассомлар, шоирлар, бастакорлар. Яхши пул ажратилгани шундоқ билиниб турибди. Майли агар мен сабаб ўша ижодкорларнинг қора қозони қайнаса, бундан фақат хурсанд бўламан. Журналистни яхши ёмони бўлмайди. Шахсан менга ҳамма журналистлар қадрли. Лекин буюртмага ишлайдиган ва фидоий журналист бу бутунлай бошқа бошқа инсонлар. Оқни қора, қорани оқ қиладиган ҳам журналист. Ўша видеода мен ҳақимда ҳақоратли қўшиқ ҳам куйланибди. "Қора" PR намунасини кўрдик. Агарда "оқ" PRга буюртма бўлганида, қўшиқ қандай бўлиши мумкинлигини бир эшитиб кўринг. Айтмоқчи бўлганим, ҳаммаси мақсад ва буюртмачига боғлиқ.

#қорақозон