davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.71K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Forwarded from HAMKORBANK
​​HAMKORBANK ва VISA биргаликда совғалар улашади!

Биз VISA карталари эгалари учун глобал акция бошладик!

Акция доирасида ҳар ой смартфонлар ўйналади, асосий совринлар сифатида эса иккита NEXIA 3 автомобили тақдим этилади!

Ҳар ойда оралиқ босқичларнинг 6 тадан ғолиблари аниқланади:
🥇Биринчи ўрин — 2 киши (Samsung Galaxy A51);
🥈Иккинчи ўрин — 2 киши (Samsung Galaxy A41);
🥉Учинчи ўрин — 2 киши (Samsung Galaxy A21s).

Автомобиллар ўйини ҳар уч ойда ўтказилади.

1️⃣ Биринчи автомобиль соҳибини Янги йил арафасида аниқлаймиз.
2️⃣ Иккинчи автомобиль эса омади кулган ғолибимизга Наврўз байрами совғаси бўлади.

Акция иштирокчисига айланиш учун Visa картасини расмийлаштириш ва бир ой давомида камида 20 АҚШ доллари миқдорида транзакция ўтказиш ёки «Сбербанк Онлайн» иловаси орқали ўтказилган пул ўтказмасини Visa картасига қабул қилиш керак бўлади.

Ғолибларимизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори орқали аниқлаймиз, натижалар эса банк сайтида эълон қилинади.

❗️Акция эълон қилинганидан сўнг расмийлаштирган VISA карта эгалари ушбу акция иштирокчилари ҳисобланади.

Сизда ҳали ҳам HAMKORBANK VISA картаси йўқми?
Ҳозир уни расмийлаштиришнинг айни вақти: https://bit.ly/3caSVWj

🔹Акция бўйича чекловлар:
❗️Банкомат орқали маблағларни ечиш, бошқа карталарга маблағ ўтказиш ва онлайн-конверсия амалиётлари бўйича транзакциялар ҳисобга олинмайди.

Барчангизга омад ёр бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram

(Реклама)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Qarshiikkilamchiqorametall” МЧЖда тарозибонликка ишга киритиш учун 80 минг доллар пора олибди.

Қойил.
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов:

Мақсадимиз — эртами-кечми, давлат бюджетидан ойлик оладиган барча давлат хизматчиларининг мол-мулки декларация қилиниши керак. Буни қуйидан эмас, юқоридан бошлаш керак. Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўпчилик нотўғри тушунди.

Биз шундай қилмоқчимизки, декларацияда давлат раҳбаридан тортиб ҳукумат раҳбари, судьялар, прокурорлар, ҳокимлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари босқичма-босқич декларация тизимига ўтилади. Босқичма-босқич деганда ҳам энг юқоридан тортиб пастга қараб кетади. Энг пастдан юқорига эмас.

Нега босқичма-босқич? Чунки тизим керак. Пировардида барча давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш тизимига ўтамиз ва ҳеч ким четда қолиб кетмайди. Бунга ишонтириб айтаман. Босқичма-босқич дегани 10-20 йил дегани эмас. Узоғи беш йил.
Сардоба иши бўйича

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновга кўра, Сардоба воқеаси унутилгани йўқ. Агентлик тегишли идоралар билан фаол ҳамкорликда ушбу жараённи назорат қилиб бормоқда. Олдин 9 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилган бўлса, бугунги кунда қонунбузилиши ҳолатига дахлдор шахслар сони 17 нафарга етган. Aйбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қирғизистон Республикаси марказий сайлов комиссияси 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайлови натижаларини бекор қилди.
davletovuz
Паркент тумани ҳокимлиги захира бюджетдан 269 млн сўм ажратиб, 260 млн сўмга "MEGA KARER" МЧЖдан б/у Каптива олибди. Пандемия даврида бюджет икки-уч марта оптималлаштирилаётган бир пайтда туман ҳокимлиги раҳбариятининг каптива мингиси келиб қолибди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилишича, текширишлар давомида Паркент тумани ҳокимлиги томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.

Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн. сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.
Қирғизистонда норозилик намойишлари авж олди. Марказий майдонда ўз-ўзидан пайдо бўлган митинг давом этмоқда, президент қароргоҳи Оқ уйда ёнғин чиқди.

Собиқ мансабдор шахслар қамоқхоналар ва тергов изоляторларидан озод қилинган. Собиқ президент Aлмазбек Aтамбоев, собиқ бош вазир Сапар Исоқов, собиқ депутат Садир Жапаров ва бошқа сиёсатчилар аллақачон озод қилинган.

Тоғли Қорабоғда эса Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кескин тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Хориж ҳаётида содир бўлаётган шу ва бошқа муҳим хабарларни 23.5° бурчак остида канали ҳар доимгидек фаол ёритиб келмоқда. @burchakostida каналида хориж ҳақидаги энг тезкор янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.
Галактикамиздаги қора туйнукни илмий ўрганган, тадқиқотлар олиб борган олимлар Рожер Пенроуз, Райнҳард Генцел ва Андреа Гез физика йўналиши бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди.
​​Беш нафар хорижлик мутахассис Ипотека банк Кузатув кенгаши мустақил директорлигига сайланди

2020 йил 30 сентябрда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда банк Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоликка (мустақил директорликка) номзодларни сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Номзодлар сифатида халқаро банк-молия соҳасида катта тажрибага эга ва халқаро тан олинган мустақиллик мезонларига мувофиқ бўлган мутахассислар тавсия этилган.

Булар:
– лойиҳалар бўйича халқаро эксперт Александр Пиккер (Австрия);
– APQ Global компанияси (Буюк Британия) молиявий директори Весли Дэвис;
– Woods & Co компанияси (Буюк Британия) етакчи маслаҳатчиси Юлия Берещенко;
– “Қозоғистон Иджара Компания” АЖ (Қозоғистон Республикаси) Кузатув кенгаши мустақил аъзоси Татьяна Доган;
– “Салтанат-Мева” Савдо уйи МЧЖ (Россия Федерацияси) бош директори Аваз Таджиев.

«Ипотека-банк»да амалга оширилаётган мазкур ўзгаришлар халқаро стандартларига мувофиқлигини таъкидлаш мумкин. Халқаро тажрибадан келиб чиқадиган бўлсак, Кузатув кенгашида хорижлик мустақил директорларнинг пайдо бўлиши банкдаги корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири саналади.

Батафсил: https://www.ipotekabank.uz/uzb/news/board_meeting/
Қирғизистон парламенти спикери Достонбек Жумабеков истеъфога чиққанини эълон қилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилибди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қирғиз Республикасидаги вазият юзасидан баёноти

Қирғиз Республикасида юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистондаги вазиятнинг мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез орада барқарорлашувига умид қилади.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.

Қирғизистоннинг барқарорлиги ва мустаҳкам ривожланиши бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.

Ҳозирги мураккаб вазиятда биз Ўзбекистонда кўп асрлик тарихий ва қариндошлик ришталари, умумий маданий ҳамда маънавий қадриятлар билан мустаҳкам боғланган биродар Қирғизистон халқига ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрмиз.

Манба
Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган.

Фуқаролар хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши 2020 йилда 0,4% дан 0,8% гача бўлиши кутилмоқда. Бу 2019 йилги кўрсаткич – 5,6% га нисбатан сезиларли даражада паст.

Мамлакат бўйлаб карантин қайта киритилмаса, 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8% дан 5,0% гача бўлиши прогноз қилинмоқда.

Манба
Айтишларича, “Капиталбанк”га «Апельсин» тўлов тизимини кассасиз алоҳида рақамли филиалга айлантиришни кўзда тутадиган лицензия берилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 5 октябрь кундаги расмий статистикага кўра, Самарқанд вилоятида 143 нафар киши коронавирус асоратларидан даволанмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновга кўра, бугунги Самарқандда шифохоналарда 1155 нафар бемор даволанмоқда. “Кимга керак 10 баравар қисқартириб? Балки коррупциямасдир. Сабабларини ўрганишимиз керак. Ҳамма вилоятларда шу аҳволлигини аниқ айта олишимиз мумкин”, дейди у.

Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, 7 октябрда вилоятда Covid-19 беморлар учун ҳозирги кунда жами 2 минг 152 та махсус жиҳозланган, кислород билан таъминланган алоҳида захира жойлари мавжуд. Лекин телеграм каналларда тарқаётган расмлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Юрагинг ларзага келади. Ваҳоланки, Андижонда, 6 октябрь кунги расмий статистикага кўра, 100 нафар атрофида одам даволанмоқда, холос.

Дарвоқе, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ҳамда Самарқанд вилоятида сарфланишини ўрганишни режалаштирибди.
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этибди. Kun.uz унинг пневмониядан даволанаётгани ҳақида ёзган эди.
Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Санаев Шерали Чориевич Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қамаши туманига Тоғаев Ботир Нормаҳмадович ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаб келган.