davletovuz
82.2K subscribers
6.94K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Миллий гвардия ходимлари ҳам кучайтирилган хавфсизлик чораларини таъминлашга жалб этилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади - Ҳукумат топшириғи
Азим Ахмедхаджаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари сифатида атом энергетикасига ҳам жавоб беради. У бир вақтнинг ўзида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори ҳам этиб тайинланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк билан ҳамкорликда «Асакабанк» АЖ тажрибаси мисолида тўлов тизимлари операторлари ҳамда тижорат банкларига ўқув-семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 28 март куни Асакабанк Бош офисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Асакабанк томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Марказий банк, Асакабанк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари, шунингдек, тўлов тизимлари операторлари ва тижорат банклари иштирок этишди.

👉Батафсил

👉Асакабанк Матбуот маркази

Реклама
Бюджет дефицити 2023 йилда 59 трлн сўмга етган

2023 йил консолидациялашган бюджети 59 трлн.сўм ёки ЯИМнинг 5,5%ини ташкил этган.

Бу янги давр учун янги рекорд, деб ёзмоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.

Солиштириш учун охирги 5 йилда Консолидациялашган бюджет дефицити:

2019 йилда 13,2 трлн.
2020 йилда 26,1 трлн.
2021 йилда 40,8 трлн.
2022 йилда 35,2 трлн.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз коммунал тўловларни қандай тўлайсиз?

Фойдаланувчиларимизнинг фикрлари: “Нимага Payme орқали онлайн тўловларни амалга ошириш керак?“ — каби саволга жавоб топишга ёрдам беради.

Биз энди Ўзбекистон бўйлаб 12 000 000 дан зиёд фойдаланувчига эгамиз!
Сиз ҳам бизга қўшилинг ва тўловларни Payme орқали амалга оширинг.

Тўловни амалга ошириш учун иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг.

Реклама
VMQ-166. 29.03.2024-yil.pdf
405.7 KB
“Ёши” 3 йилдан ўтмаган автомобилларга яшил стикер текширувларсиз берилади

2024 йил 1 июнидан "Экологик транспорт" тизими жорий қилинади, яъни транспорт воситаларини тоифаларга ажратиш бошланади. Ҳудудлар учта экологик зонага ажратилади, тоифаси бундай зоналарга тўғри келмайдиган транспорт воситалари учун компенсация тўлови ўрнатилади ёки муайян зоналарда фойдаланиш чекланиши ёхуд тақиқланиши мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари 1 июндан машиналарни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида экологик стикер беришни бошлайди, бунинг учун алоҳида тўлов қилинмайди, дейилган қарорда.

Экологик стикерлар 2027 йил 1 январига қадар Тошкент шаҳрида, 2029 йил 1 январга қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида, 2031 йил 1 январга қадар бошқа ҳудудларда мажбурий тартибга берилади.
Апрелда ҳарорат меъёр атрофида, ёғингарчилик бўйича меъёрдан кам ва меъёрдаги ёғин кутилмоқда

Апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Ойнинг биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқ бўлади.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даража гача ўзгариб туради.

Ой давомида ёғингарчилик жойларда меъёрдан кам ва меъёр атрофида бўлади.

Ўзгидромет
Ўзбекистон ҳукумати Ислом тараққиёт банкидан 20 йил муддатга 260 млн долларлик имтиёзли қарз жалб қилмоқда. Қарз маблағлари ҳисобидан 2024-2028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади. Жумладан, лойиҳа доирасида 20 мактаб (19 таси Самарқандда), 14 боғча, 10 та оилавий шифокор пункти (барчаси Самарқандда) қурилади, 200 км ичимлик суви, 368 км электр тармоғи тортилади, қарийб 330 км йўл қурилади, 53 та трансформатор ўрнатилади.
Ҳукуматнинг 2024 йил 30 март куни қабул қилинган қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти.

Эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда (Амалда 3 250 сўм)

Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

Энергетика вазирлиги
Кеча Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, турк сайловчиларининг кайфияти ўзгарган.

Эрдоған ҳокимиятга келганидан бери унинг партияси илк марта бундай катта мағлубиятга учраган. Мухолифат нафақат анъанавий ўзи етакчилик қиладиган ҳудудларда, балки узлуксиз амалдаги ҳокимият партиясини қўллаб-қувватлаб келган ҳудудларда ҳам етакчиликка эришган.

Экспертлар фикрича, мамлакатдаги иқтисодий аҳвол сайлов натижаларига таъсир кўрсатган муҳим омиллардан бири бўлган.
Ижтимоий тармоқларда эрталаб “метан заправка”ларда газ нархи 3800 сўмга кўтарилгани ҳақида шикоятлар кўпайган.

Кеча Энергетика вазирлиги метаннинг энг баланд чакана нархи 3350 сўмдан ошмаслигини маълум қилган эди.
2023 йилнинг энг ёпиқ давлат ташкилоти - Андижон вилояти ҳокимлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг очиқлик индекси
Ҳокимлар