davletovuz
81.8K subscribers
6.51K photos
1.6K videos
119 files
9.71K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби А. Ходжиметов польшалик журналист билан учрашиб, юзага келган вазият учун узр сўрабди.

Журналист томонидан тилга олинган ходим Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан ишдан бўшатилган. Журналистнинг аккредитацияси 3 февраль куни ҳал бўлади.

ТИВ
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Telegram'даги расмий канали орқали давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ҳамда давлат фуқаролик хизматидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида биринчилардан хабардор бўлишингиз мумкин.

https://t.me/argos_uz
Ҳокимнинг Каптиваси, инсон ҳаёти, яна Каптива (?)

Kunuz 15 январь куни
ёзмоқда:

"Косон шаҳридаги Кўп тармоқли марказий поликлиника яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагида автоҳалокат юз берган. Натижада 60 ёшли Шерали Жумақулов воқеа жойида вафот этган.

У пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганида Captiva русумли автомашина уриб юборган. Унинг ўғли Рустам Жўраев туман ИИБга бир неча марта мурожаат қилишига қарамай, воқеа ва тергов юзасидан ҳеч қандай маълумот беришмаган.

Рустам Жўраев суриштирганида маълум бўладики, Captiva туман ҳокими Асрол Бойқораевнинг хизмат машинаси экан.

Ҳужжатларда эса «Гувалак» маҳалласида яшовчи Раҳим Жўраев (ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳайдовчиси) ҳодиса вақти рулда бўлгани ёзилмоқда. Аслида эса Раҳим Жўраев ўша куни рулда бўлмаган. Машинани туман ҳокимининг ўзи ёки унинг ўғли ҳайдагани тахмин қилинмоқда. Бугун туман ИИБга ариза беришга кетяпмиз», деган Kun.uz'га мурожаат қилган марҳумнинг қариндоши.

Мурожаат муаллифининг маълум қилишича, ўша куни воқеа юз берган жойда бўлган гувоҳлар ЙТҲ кечки соат 20:00 атрофида содир этилганини айтишган. Автоҳалокатни содир этган 70 027 КАА давлат рақамли Captiva ичида туман ҳокими, хотини ва қизи бўлган.

Шу воқеадан сўнг ҳокимнинг ҳайдовчиси алмаштирилган. Айб Раҳим Жўраевнинг зиммасига юкланмоқда, у эса айбсизлигини таъкидлаяпти.

Маълум қилинишича, Шерали Жумақулов 5 фарзанднинг отаси бўлган.

«Ушбу автоҳалокат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Ҳодиса оқибатида инсон вафот этгани туфайли иш юритув вилоят ИИБ тергов бошқармасига ўтказилган», деди Косон туман ИИБ ТБ терговчиси Ҳусниддин Валиев.

ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ушбу ҳодиса вилоят ИИБ тергов бошқармаси назоратидалигини, вилоят ИИБ сайтида бу борада расмий маълумот эълон қилинишини айтиб ўтган".

P.S.: Косон туман ҳокимлиги 2021 йилнинг 1 февраль куни Captiva-2 хизмат машинасини trade-In тартибида харид қилиш учун 260 млн сўмлик шартнома имзолаган.

Қашқадарё вилояти ИИБнинг расмий ахбороти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков амалдорларнинг президент билан учрашувда блокнотларга ёзишлари ҳақида

Манба
Агниешка Пикулицка-Вильчевска «Al Jazeera» телеканалининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтибди.
Hamkorbankда Visa Virtual картасини суғурта депозитисиз текинга очса бўларкан. Яъни карта ишлаши учун захирада пул бўлиши шарт эмас. Бу асосан интернет дўконлардан бирор нарса сотиб оладиганлар учун жуда қулай.

Картани Hamkor Mobile иловасида очиб, шу илованинг ўзида исталган банкнинг сўм карталаридан маблағларни конверсия қилиш йўли билан карта ҳисобини тўлдирса бўлади. Банкка бориб ўтириш шарт эмас. Агар камида 20 АҚШ долларига тенг харидни амалга оширсангиз смартфон ва Nexia-3 автомобили ўйналадиган Акция иштирокчисига ҳам айланасиз.

Hamkor Mobile иловасини iOS ва Android учун юклаб олиш мумкин.
реклама
Ўзбекистонда истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мамлакатда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилибди.

Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.

*Рўйхатда меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар келтирилган.
Сайлов яқинлашмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади:

▫️Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
▫️Зайниддин Низамходжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари
▫️Александр Фармонов, "Ўзэлектроаппарат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси
▫️Муяссар Кадирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси
▫️Бахром Кучкаров, Адлия вазири ўринбосари
▫️Шуҳрат Джураев, пенсияда
▫️Орифжон Базаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори
▫️Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.

Манба
"Ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи" “Истиқлол мажмуаси”нинг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди.

Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган.

Харита тахминий чизилган.
❗️Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирза-Улугбек Абдусаломов ваколати тугатилмоқда — "Юксалиш"
ЦУМнинг ёнида барпо этилиши кутилаётган Истиқлол мажмуасининг эҳтимолий лойиҳаси шунақа кўринишда бўлиши мумкин.
❗️ Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси бўлиши кутилмоқда

Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низамходжаев МСК раиси этиб сайланади. Буни «Газета.uz»нинг манбаси ҳам тасдиқлади. Комиссия мажлиси жума куни ўтказилиши режалаштирилган. МСКнинг 16 йиллик раиси Мирза-Улуғбек Абдусалом эса бошқа ишга ўтиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, янги аъзолар қаторидан жой олган адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров МСК раиси ўринбосари лавозимига сайланиши кутилмоқда.
Айтишларича, Президент фармони билан Ипотека–банк бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Холдарович Атабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
Пиёда учун кўп нарса керак эмас

Эътироф этиш адолатдан бўлади, Учтепа туманида кварталлараро ва ички йўлаклар таъмирланиб, пиёда ҳамда велосипедчилар, коляскалар учун қулай бўлиб бормоқда. Кварталлар ичида жисмоний тарбия майдончалари пайдо бўлаяпти. Расмларда кўришингиз мумкин.

Гарчи Чилонзорда турсакда, Учтепа йўлакларида доимий юриб турамиз. Шаҳар аввало одамлар, пиёдалар учун қулай бўлиши керак. Бюджет пулларини мана шундай қулайликлар учун сарфлаётган ҳокимлар сафи кенгайсин.