Битта туманга 9 та автомобиль, биттаси Trailblazer
Хоразм вилоятида янги ташкил этилган (2020 йил март) Тупроқалъа тумани ҳокимлиги май—июнь ойларида 1 млрд 116 млн сўмга хизмат автомобиллари харидларини амалга оширган:
1) июнь ойида 398 млн сўмга Trailblazer (асос туман ҳудуди вилоят марказидан 250 км, туман марказидан 150 км узоқликда жойлашган);
2) май ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
3) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
4) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
5) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
6) июнь ойида 138 млн сўмга Lacetti L-ELEGANT/AT PLUS;
7) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
8) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
9) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS.
P.S.: Ҳокимлик бошқарув ходимлари сони 28 нафар, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг тумандаги бўлинмалари бошқарув ходимларининг чегараланган сони 193 та.
#davlatxaridi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси томонидан пойтахтда турли иншоотларни қуриш, инфратузилма ва коммунал тармоқлар барпо этиш, таъмирлаш каби буюртмаларни тўғридан-тўғри, асосан ҳукумат ҳужжатлари, аниқроғи фармойишлари билан хусусий компанияларга тақдим этилган.
Жадвалда давлат харидлари порталида жойлаштирилган, шартнома қиймати қарийб 1,5 трлн сўмлик буюртмалар қайси компанияларга берилгани ҳақида маълумот тақдим этилмоқда. Суммалар асосан шартнома қийматига тааллуқли бўлиб, якуний миқдори бажарилган ишлар бўйича кўп ёки кам бўлиши ҳам мумкин.
Айрим шартномаларда манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли ҳам кўринади, буёғи энди мутасадди идораларнинг иши. Аксарият компаниялар сўнгги 2-3 йилда ташкил топган. Шундай бўлса-да, йирик-йирик объектлар уларга ишониб, тендерсиз топширилган. Маблағлар асосан республика бюджети, шаҳарнинг режадан ошган қисмидан жалб қилиниши белгиланган.
Барча маълумотлар очиқ манбалар, ОАВдан олинди.

Давлат харидлари очиқ портали маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йилнинг 24 январь куни давлат тадбирига ташриф буюрган меҳмонларни овқатлантириш учун қарийб 1,5 млрд сўмлик катеринг хизматига буюртма берган. Буюртмани AKFA Dream World компанияси бажарган. Компаниянинг расмий таъсисчилари Wide Tent System (26,79%), Asia Electron (15,06%), Perfect Plast Profil (14,64%), Абдуллаев Баходир Равшанович (43,50%) ҳисобланади.
#davlatxaridi
#davlatxaridi
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йилдаги автомобиль харидлари:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1 млрд 391 млн сўмга 5 та MALIBU- MALBDB2TL (1; 2; 3; 4; 5;);
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 552 млн сўмга 4 та LACETTI-ELEGAN/AT PLUS (1; 2; 3; 4;);
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 222 млн сўмга битта TRACKER AT харид қилган.

Маълумот учун:
2020 йилнинг май ойида "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ AT автомобилини харид қилган.
P.S.: Дарвоқе, ҳукумат қарори билан 2020 йилнинг 15 апрелидан тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, яъни бюджет ташкилотларига асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни 1 июлга қадар тўхтатиш топширилган эди. Тўғри, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бюджет ташкилоти эмас, аммо тўлақонли давлат назоратидаги ташкилот ҳисобланади.

Қурувчи-депутат ва давлат буюртмалари
Навоий вилоятининг Учқудуқ, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Конимех, Хатирчи, Томди, Нурота туманлари Мажбурий ижро бюролари ҳамда прокуратура ходимлари учун бинолар мажмуаларни қуришга қарор қилинади. Бу борада 67,5 млрд сўмлик манзилли қурилиш объектлари рўйхати ҳам тасдиқланган.
Ташкилотчилар Бош вазир баённомасига асосланиб, қурилиш ишларини тендерсиз, энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали пудратчиларга топширади. Ва барча туманлар бўйича “Sharq Qurilish Servis” МЧЖ ғолиб бўлади. Танловда рақобатчи фирмалар ҳам таклиф билан қатнашган. Масалан, Учқудуқ, Кармана туманлари бўйича “Quruvchi Poydevor Yoshlar” МЧЖ, Қизитепа, Хатирчи, Томди туманларида “Temurbek Qurilish Servis” МЧЖ, Конимех ва Нуротада “Nurota Yig'ma Beton” МЧЖ иштирок этган. Бу қурилиш объектлари бўйича танлов комиссиялари бир кунда — 2019 йил 20 февралда ўтказилган.
2020 йил баҳорида Кармана тумани Талқоқ МФЙ ҳудудида тармоқлаштирилган прокуратура ва махсус прокуратура биноси қурилиши (5,2 млрд сўм) ҳамда Навоий шаҳар прокуратураси биносини реконструкция қилиш (5,2 млрд сўм) бўйича тендер ўтказилади. Бу тендерда ҳам “Sharq Qurilish Servis” МЧЖ ғолиб бўлади.
Қизиқ тарафи, танлов ва тендерда рақобатчи сифатида қатнашган “Quruvchi Poydevor Yoshlar”, “Temurbek Qurilish Servis”, “Muzaffar Shaxribonu Poydevori” МЧЖлар ғолиб компания — “Sharq Qurilish Servis” МЧЖ билан бир тумандан — Қизилтепа тумани, битта маҳалла — Ванғози маҳалла фуқаролар йиғинидан. Афтидан, уларнинг барчаси бир-бирига алоқадор ёки таниш-билиш. Умуман, қизилтепалик қурувчилар Навоий вилоятидаги давлат буюртмаларида энг фаол ташкилотлардан экан.
Буни бошқа қурилишларда ҳам кўриш мумкин. “Sharq Qurilish Servis” МЧЖ, масалан, Навоий шаҳридаги Иқтисодиёт ва саноат бошқармаси маъмурий биносини реконструкция қилиш лойиҳасини қўлга киритади. 4,6 млрд сўмлик мазкур объектни қўлга киритиш учун “Istiqbol Porloq Kelajak” ва “TAYANCH QURILISH SERVIS” МЧЖлар ўз таклифи билан қатнашган. Иккаласи ҳам Қизилтепадан, биттаси Ванғозидан, иккинчиси Зармитандан. Ютиши аниғу, тижорат таклифларини ўзинг тайёрлаб боришинг керак, дегандек.
“Sharq Qurilish Servis” МЧЖнинг ягона таъсисчиси Шарипов Шухрат Исроилович бўлиб, у бугунги кунда халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати, 2018 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. Очиқ маълумотлар базасига кўра, у шунингдек, “Адизбобо” фермер хўжалиги раҳбари, “Sharq Uzbek Iran” қўшма корхонасининг 33,3% фоизига, "Uz-Servina" қўшма корхонасининг 40% улушига тўғридан-тўғри эгалик қилади. Бундан ташқари, у “Qiziltepa Kapital Qurilish” МЧЖнинг ҳам тўлақонли эгаси ҳисобланади. “Qiziltepa Kapital Qurilish” МЧЖ ҳам вилоятдаги бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий объектлар қуришда кўплаб буюртмаларни ютган.

Афтидан, ичимлик суви ва канализация тарифларини кескин оширишни истаётган “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ учун тармоқда вақти-вақти билан авариялар юз бериши, йўл ва кўчаларни кавлаб, аварияни бартараф этиш фойдали бизнеслардан бирига айланганга ўхшайди.
Масалан, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 2020 йилда салкам 28 млрд сўмлик сув қувурлари ўтган нуқталарда юз берган авариялар билан боғлиқ қазиш ва асфальт қоплаш ишларини бажариш учун буюртма берган. Бу ишни йил бошида “Suvsoz qurilish” унитар корхонаси бажарган бўлса, йил охирига келиб “Suvsoz Abonent Xizmat” унитар корхонаси билан тўғридан-тўғри битим имзоланган. Бир марта Тошкентда йўл қурилишида катта-катта бюджет буюртмаларини қўлга киритаётган “Grand Road Tashkent" қўшма корхонаси тендер орқали 7,5 млрд сўмлик буюртмани ютиб олган.
Дарвоқе, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 2020 йил 8 ойлигида молиявий иқтисодий фаолиятдан 21,3 млрд.сўм зарар кўргани қайд этилган эди.

Навоийча тендер
2019 йилнинг 19 мартидан Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига, яъни вилоятдаги қурилишлар бўйича асосий давлат буюртмачисига Мансуров Баҳодир Пулатович раҳбар этиб тайинланади. Очиқ маълумотлар асосида ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, Баҳодир Мансуров оиласига тегишли бўлган “Mexrangez B-2002” МЧЖ бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган.
Масалан, Навоий вилояти Кармана тумани “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги 30-сонли мактабни реконструкция қилиш (240 ўринли ўқув блоки қуриш) объекти бўйича тендер комиссияси йиғилиши 2020 йилнинг 3 июнида ўтказилган. Қиймати 2 млрд сўмлик мазкур объектнинг тендер ҳужжатларига Баҳодир Мансуров комиссия раиси ўринбосари сифатида қўл қўяди. Дарвоқе, маблағлар Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган.
Бундан ташқари, Навбаҳор тумани 8-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини мукаммал таъмирлаш (125 ўринли блок қурилиши) объекти ҳам “Mexrangez B-2002” МЧЖга насиб қилган. Қарийб 2,8 млрд сўмлик мазкур объект бўйича танлов комиссияси мажлиси 2019 йилнинг августида ўтказилган. Танлов комиссия раиси эса Баҳодир Мансуров бўлган.
Ҳозирги кунда “Mexrangez B-2002” компаниясининг барча улуши Mansurova Saodat Omonovna'га (биздаги маълумотларга кўра турмуш ўртоғи) тегишли бўлиб, унга Mansurov Mehrangez Bahodirovich (биздаги маълумотларга кўра фарзанди) раҳбарлик қилади.
Маълумот учун: Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси бош муҳандиси бўлиб ишлаган А. Турдиев ҳужжатларга 2020 йилнинг июль ойидан 2021 йилнинг январигача компания директори в.б. сифатида имзо қўйиб келган. Январь ойидаги охирги актуал маълумотлар, жумладан, Давлат статистика қўмитаси сайтининг корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасида эса Баҳодир Мансуров яна Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари сифатида кўрсатиб ўтилмоқда.
#davlatxaridi #manfaatlartuqnashuvi

Навоийча тендер-2.
Кеча Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари Баҳодир Мансуров оиласига тегишли қурилиш корхонаси бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олгани, мазкур давлат буюртмалари бўйича тендер ёки танлов комиссиялари фаолиятида Баҳодир Мансуров фаол иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.
Очиқ маълумотлар асосида ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси Баҳодир Мансуров раҳбарлик қилган даврда бош муҳандис бўлиб ишлаган, 2020 йилнинг июлидан компания директори в.б. сифатида фаолият юритиб келаётган Турдиев Алишер Бахромович оиласига тааллуқли компания — “Бахромбек келажаги” МЧЖ ҳам бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритиб келган. Фирма номининг ўзида ҳам қанақадир ишора бордек.
Мазкур компания улуши тўлиғича Мавлонов Жавлонбек Абдихамидовичга тегишли. Аниқлашимизча, у Алишер Турдиевнинг куёви — синглисининг турмуш ўртоғи ҳисобланади. “Бахромбек келажаги” МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 24-мактабни реконструкция қилиш (160-ўринли ўқув блоки қуриш) объекти бўйича тендерда (2 млрд сўмдан ортиқ), Кармана тумани 20-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш (180 ўринли ўқув блоки қурилиши) бўйича танловда (1,8 млрд сўмга яқин), Зарафшон шаҳридаги “Кичик саноат зонаси” худудида сув ва канализация таъминоти учун ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш бўйича танловда (108 млн сўм) ғолиб бўлган. Бу охирги 1-2 йилдаги давлат буюртмалари, холос.
Дарвоқе, Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ахборот хизмати 2020 йилда қурилган ижтимоий объектлар ҳақида материал ҳам эълон қилган. Унда айтилишича, компаниянинг 50 кишилик аҳил жамоаси 77,6 млрд сўмлик 30 та ижтимоий соҳа объектлари бунёд этилишига ҳисса қўшишган.
P.S.: Давлат буюртмаларининг қариндош-уруғларга тегишли компанияларга берилиши, назаримизда, айсбергнинг бир учи, холос. Чунки кўраяпмизки, жамият ва давлат манфаатлар тўқнашувининг нотўғрилигини ҳатто қоралаш даражасида эмас. “Ҳамма билади-ку, бугун пайдо бўлмаган нарса” деган изоҳлардан ҳам буни сезса бўлади. Ҳали фаворитизм (синфдош, армиядош, земляк), откат (яширин пора), қурилишлар сифати, рақобат муҳитини бузиш, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қўйиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаяпти.
Сурат Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ахборот хизматига тегишли.

Танловда қатнашган барча корхоналар бир тадбиркорга тегишли
Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги Қайнарсой комплексида кўкаламзорлаштириш ишлари учун кўчат харид қилиш мақсадида танлов қилган. Бунинг учун “МТМ Таъминот” МЧЖдан 2,5-3 метрлик кипарис дарахтининг ҳар бирини 270 минг сўмдан, жами 1640 та кўчат харид қилиш учун танлаб олинган ва шартнома тузилган. Шартнома нархи 442,8 млн сўм.
Қизиқ тарафи, танловда, шунингдек, “Мунис Келажак Иқбол” хусусий корхонаси, “Мега Барака Соф” МЧЖ ҳам ўз таклифлари билан иштирок этади. Албатта, энг паст нархни “МТМ Таъминот” МЧЖ таклиф қилган ва танловда ғолиб бўлган. Аммо битта тарафи бор: учала корхона ҳам бир кишига — Эгамбердиев Равшан Валиевичга тааллуқлидир.
Ушбу тадбиркорга тааллуқли "Erv Sulton Tomorqa Xizmati" МЧЖ бундан аввалроқ 377,4 млн сўмлик туядарахт етказиб берган.

Отаси раҳбарлик қиладиган давлат ташкилоти буюртмасини ўғилнинг корхонаси ютган
Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги корхонасига Абдужамилов Абдукарим Абдураимович раҳбарлик қилади. Корхона 2021 йил май ойида Қайнарсой комплексида кўкаламзорлаштириш ишлари учун кўчат харид қилиш мақсадида 203,6 млн сўмлик қора арча ва туядарахт учун танлов ўтказади.
Танловда "Xojimurod-Abduvali o‘g‘li" фермер хўжалиги ғалаба қозонади. Дарвоқе, танловда бундан олдинги постдаги Эгамбердиев Равшан Валиевичнинг “Мунис Келажак Иқбол” хусусий корхонасига ҳам иштирок этади.
Қизиғи, "Xojimurod-Abduvali o‘g‘li" фермер хўжалиги, юридик шахслар реестрига кўра, Абдужалилов Абдували Абдур (шариф тугамай қолган)га тааллуқли. Биздаги маълумотларга кўра, у Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги корхонаси раҳбари Абдукарим Абдужамиловнинг ўғли ҳисобланади.
Бу фақат битта буюртма, холос.

Ички ишлар вазирлиги академияси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги хизмат автомашиналари бириктирилган 10 минг ходимнинг малакасини оширади. Бунда ҳар бир тингловчи ходимнинг ўқиш хизмат ҳақи 245 минг сўмни ташкил қилади, яъни қарийб 2,5 млрд сўмлик хизмат кўрсатилади. Ушбу маблағлардан 366 млн сўмдан ортиғи ўқитиш учун инновацион технологияларга сарфланади.
#davlatxaridi
#davlatxaridi