Forwarded from Markaziy saylov komissiyasi
Бугунги кунга қадар прокуратура органларига сайлов масаласида фуқароларимиз, жумладан сайловчилар ҳамда номзодлардан жами 65 та мурожаат келиб тушди. Ҳудудлар кесимида, мурожаатлар, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларига 1 тадан, Андижон, Наманган, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига 2 тадан, Бухоро вилоятига 3 та, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларига 4 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига 6 тадан, Фарғона вилоятига 7 та, Сурхондарё вилоятига 24 та тўғри келади.
Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Forwarded from Xushnudbek.uz
Марказий сайлов комиссияси ҳамда тегишли идоралардан мана бу ҳолатни жиддий ўрганишларини талаб қиламан. Агар шу гаплар рост бўлса, ҳақиқий халқ душмани мана шу каби инсонлар аслида!
👉 @xushnudbek 👈
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Марказий сайлов комиссияси ҳамда прокуратура органлари юқоридаги масала бўйича мен билан боғланишди. Ва ушбу ҳолат жуда қисқа вақт ичида ўрганилиши ҳамда фактлар ўз исботини топса, албатта қонуний чора кўрилишини қатъий таъкидлашди.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Мана шунақа қадамлар билан ҳақиқий демократияга борамиз, Худо хоҳласа. Юқорида кўп бора айтганимдай, бутун Ўзбекистонни ёппасига бир юмалаб, қонунга итоаткор қилиб бўлмайди, бу фантастика. Орасида барибир шунақа ҳолатлар учраб туриши табиий, буни инсон фактори дейишади.
Асосийси - сиёсий ирода!
Яъни энг юқорида мана шунақаларга қарши туриб, шунақаларни жазолай оладиган тизим бўлса кифоя. Танқид айтган инсонларни душман эмас, дўст сифатида кўриб, "зўр қилдингиз шу маълумотни эълон қилиб, бизга ҳам ёрдам берди бу" дейдиганлар борлигига шукр. Биз шундан хурсандмиз.

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Хушнудбек Худойбердиевнинг телеграм каналида Яшнобод туман ҳокимлиги сайлов комиссиясининг тегишли сайлов округлари масъуллари билан телеграмда тузилган гуруҳидаги ёзувлар эълон қилинди.
Бу масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда зудлик билан ишчи гуруҳини ташкил қилиб, Яшнобод тумани ҳокимлигидаги ҳолатни ўрганди.
Ўрганиш натижаларига кўра, бу ёзувлар ҳақиқатдан ҳам Яшнобод туман Кадрлар бўлими раҳбари Қудрат Ҳусановга тегишли бўлган ва у ҳақиқатдан сайлов округлари масъулларини «черновик» протоколлари билан айтилган манзилга етиб келишларини талаб қилган.
Айни пайтда «черновик»лардаги маълумотлар ҳеч қандай ўзгаришсиз «чистовик» протоколларга кўчирилиши Яшнобод туман сайлов комиссияси назоратига олинган.
Қудрат Ҳусанов ҳамда бошқа масъулларнинг ушбу ҳаракати ўрганиляпти ва сайлов натижаларига аралашиш ҳолати тасдиқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Сайловларни қонунийлик, очиқлик, ошкоралик принциплари асосида ўтказиш мақсадида, Марказий сайлов комиссияси томонидан ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ўрганиб борилмоқда.
Блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг “Телеграмм” каналида хабар қилишича, округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳри Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилган.
Ҳозирги вақтда, ушбу хабар Марказий сайлов комиссияси томонидан алоҳида назорат олиниб, ҳолатни ўрганиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, Марказий сайлов комиссияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамда блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг бевосита иштирокида Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги сайлов жараёни ўрганиб чиқилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизга ташриф буюрган халқаро кузатувчилар томонидан ҳам ушбу масалага қизиқиш билдирилган. Уларга кузатувни тўсиқсиз амалга ошириши учун барча имкониятлар яратилган.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги ҳолат қонуний тартибда ўрганиб чиқилганидан сўнг, ўрганиш натижалари бўйича тўлиқ ахборот берилиши таъминланади.
@electionsuz

Forwarded from Хаёт Шамсутдинов
Расмий баёнот
Прокуратура органлари томонидан сайлов жараёнида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур фаолият доирасида Бош прокуратура штаби томонидан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда сайловга оид қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида эълон қилинган маълумот ва хабарлар узлуксиз равишда ўрганилмоқда.
2019 йилнинг 22 декабрь, яъни парламент Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилган сайловлар куни Интернет тармоғида айрим ҳудудларда сайловлар ўтказилишида қонун бузилиш ҳолатлари содир этилаётганлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон тумани халқ депутатлари Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган шахсларни ўз номзодларини қайтариб олишга мажбурлаш, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 10, 23 ва 142-сонли сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашиш ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳри Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилиши билан боғлиқ маълумотлар тармоқ орқали тарқатилиб, кенг жамоатчилик орасида муҳокамага сабаб бўлди.
Марказий сайлов комиссиясидан юқорида келтирилган маълумотлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.
Шу муносабат билан, тажрибали прокурор-тергов ходимларидан иборат махсус гуруҳлар шакллантирилиб, мазкур хабарларнинг ҳар бири синчковлик билан ҳар томонлама ўрганилмоқда.
Бу борада Марказий сайлов комиссияси билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, тезкор маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.
Текширишлар натижасига кўра хабар берилади.

24 декабрдан бошлаб:
1 АҚШ доллари — 9 516.37 сум (- 16,03)
1 ЕВРО —10 542.23 сум (- 56,85)
1 АҚШ доллари — 9 516.37 сум (- 16,03)
1 ЕВРО —10 542.23 сум (- 56,85)
2019 йилги парламент сайловида иштирок этганлар сони корректировка қилинди: 67,8 фоиз
⚡️⚡️ Парламент сайловининг дастлабки натижалари:
1. ЎзЛиДеП - 43
2. “Миллий тикланиш” - 35
3. “Адолат” СДП - 21
4. Халқ демократик партияси - 18
5. Экопартия - 11
22 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.
@davletovuz

Таққослаш учун: 2014 йилда парламент сайлови натижалари:
ЎзЛиДеП — 52 нафар депутат
“Миллий тикланиш” — 36 нафар депутат
Халқ демократик партияси — 27 нафар депутат
“Адолат” СДП — 20 нафар депутат
Экологик ҳаракат — 15 нафар депутат

Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, қадрли ўқувчилар!
⠀
Бугун "Кўнгил кўзи" лойиҳаси доирасида Янги йил байрами арафасида биз "Совғалар карвони" хайрия акциясини бошлаймиз.
⠀
Ушбу карвон мамлакатимизнинг кўришда нуқсони бўлган барча болалар мактаб-интернатларига етказилади.
⠀
Лойиҳа раҳбари сифатида шуни айтаманки, энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида кўплаб чоп этилган босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.
⠀
Умид қиламизки, Агентликнинг ушбу акцияси сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашда, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётда зафарларга эришишингизда ёрдам беради.
⠀
Кириб келаётган байрам муборак!
⠀
#Uzbekistan #SMirziyoyeva #2020yil #KongilKozi #AOKA #АИМК #AIMC

Қарийб 100 кунлик сайлов кампанияси бўйича айрим кузатувларимиз:
Биринчидан, кампания энг катта муаммо — халқнинг давлат идораларига бўлган ишончи нечоғли эканини, умуман, халқ ва давлат ўртасидаги ишончнинг ҳаминқадар эканлигини кўрсатди. Яъни сайлов кампаниясида партиялараро кураш эмас, балки сиёсий партиялар ва сайловчилар ўртасида кураш кетди. Агар кейинги беш йилда ҳам сиёсий партиялар, айниқса, ўзича “мухолифат” сиёсий партиялар халқ тараф бўлмас экан, кейинги сайловларда ҳам улар бир-бири билан эмас, балки халқ билан курашишига, тортишишига тўғри келади. Сиёсий партиялар ташкил қилиш тартиб-таомилларини осонлаштириш керак. Бешта эмас, 20 та партия бўлсин. Ҳақиқий сиёсий рақобат бўлади. Уларда сайловда ўрин олсин деган гап йўқ. Сайловлар оралиғида партиялар лидерларини алмаштириш билан янгича платформа юзага келиб қолмайди.
Иккинчидан, одамлар партияга овоз берадими ёки унинг номзодига? Бизнинг-ча, сиёсий партияларни кучайтирмоқчи бўлсак, қисман пропорционал сайлов тизимини жорий қилиш ҳақида ҳам ўйлашнинг вақти келди. Бундан ташқари, мустақил номзодларнинг сайловларда иштирок этишини ҳам қонунийлаштириш керак. Айниқса, ўлик партиялар шароитида мустақил ташаббускор гуруҳларидан умид катта бўлади.
Учинчидан, сайловчилар давомати борасида бу йилги рақам (67,8 фоиз) ҳақиқатан ҳам ҳаётга яқин. Бу бизни Туркманистон, Чеченистон, Шимолий Корея сингари давлату ҳудудлардан феълан йироқлаштиради. Келажакда ҳам “явка”ни сайловга, сайлов ташкилотчиларининг фаолиятига баҳо беришнинг мезони сифатида умуман инобатга олмаслик керак. Кимда “явка” кам бўлса, у дакки эшитмаслиги керак. Бу энг ёмон одатимиз — оилавий овоз беришга қарши энг самарали ишлардан бўларди, партиялар ҳам ўз электорати сайлов участкасига келиши учун ўлиб-тириларди. Ҳақиқий партиялар, албатта.
Тўртинчидан, сайлов кампанияси яхши бўлди. Лекин унинг айнан энг муҳим қисми — овоз натижаларини ҳисоблаб чиқиш жараёни жуда кўплаб саволлар туғдирмоқда, асосий ўйинлар шу босқичда юз бераяпти. Бизнинг-ча, кейинги сайловларгача ҳеч қурса Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги барча сайлов участкаларини онлайн кузатиш учун камералар билан жиҳозлаш, кейинги парламент сайловида эса барча сайлов участкаларини кузатув камералари билан таъминлаш лозим. Бирорта кичикроқ ситини кейинроқ қурсак ҳам бўлади.
Бешинчидан, бир кун олдинги сукунат куни тушунчаси ҳозирча бизга керак эмасга ўхшайди. Одамларимиз шундоқ ҳам партиялар фаолиятини яхши билмайди, бунақа чекловлар ортиқча, бизнинг-ча. Шунингдек, ижтимоий сўровларга қўйилган тақиқларни бекор қилиш, профессионал жамоатчилик фикрини ўрганувчи давлат ва хусусий таҳлил марказлари орқали экзит-полни йўлга қўйиш керак.
Буларнинг барчаси ИМҲО, албатта.

@platformauzb канали ёзишича,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларда етарлича овоз тўплай олмаган.
Шу сабабли у Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округидан такрорий овоз бериш жараёнига қолган.

davletovuz
@platformauzb канали ёзишича, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларда етарлича овоз тўплай олмаган. Шу сабабли у Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округидан такрорий…
"Ҳа, депутат бўлиб сайландим, кечаси 00:30 даги маълумотларга кўра, 70 фоиз атрофида овоз олган эдим. Лекин ҳали тўлиқ ўрганилмади. Рақибларга қараганда фарқ катталиги учун мен депутатликка ўтдим дея ишонч билан айта оламан", деди Алишер Қодиров. https://sof.uz/m2vi
sof.uz
Алишер Қодиров Олий Мажлис депутатлигига сайлан(ма)дими? (видео)
Соф.уз муҳаррири Алишер Қодировдан 22 декабрдаги сайловларда унинг номзоди депутатликка сайланганини сўради