davletovuz
80.5K subscribers
6.29K photos
1.53K videos
117 files
9.44K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон учун «энг катта хавф»ни айтди. «Мени энг катта хавф нимада, деган савол қийнайди. Энг катта хавф - кадрлар савияси, билими, илми ва фидойилигида. Минг афсуски, энг оғир масала шу», — деди Президент, 14 август куни бўлиб ўтган йиғилишда.

«Сув йўқлиги, газ йўқлиги, электр энергияси йўқлиги бизга алам қилмайдими?! Ҳамма соҳаларда янги Ўзбекистонни тузаяпмиз. Демократик давлат, олдимизда турган катта синовлар нуқтаи назаридан, ақлимиз, билимимиз, садоқатимиз билан одамларни ишонтира оламизми ёки йўқми?» — дея қўшимча қилди Президент.
Биатлончиларимиз ютди!!!
⚡️Расман: 16 августдан 1 АҚШ доллари 9061 сўм. +179
Forwarded from Kurbanoff.net
Кўплаб илтимосларни инобатга олган холда, фирибгарлик тўғрисида - ўзбек тилида.

Ким мени анча вақтдан буён ўқиётган бўлса, молиявий саводхонлик мавзуси мени жуда қизиқтиришини билади.

Афсуски, янги имкониятларга ва янги молиявий воситаларга эга бўлганимизда кўпинча уларга тайёр эмаслигимизни сезамиз.

Дўконга кирганимизда пластик картамизнинг PIN-кодини айтишга, тўловни амалга ошириш учун картани гўёки қўшни дўконга бораётгандай бўлаётган, лекин аслида энг яқин банкоматдан пулни ечиб оладиган сотувчининг қўлига топширишга одатланганимиз ва бундай пластик карталар билан боғлиқ оддий мисоллар бизни ҳеч нарсага ўргатмайди.

Яна давом этадиган бўлсак, карта эгалари ўз карталарида пул “оқиб кетаётганини” ёки йўқолаётганини билиб қолган ҳолатлар ҳам жуда кўп учраяпти. Яна бу, хавфсизлик мақсадлари учун барча мураккаб амалиётлар ўйлаб топилган даврда рўй беряпти. Карта ҳақида эса нима дейиш мумкин, ахир тўловни амалга ошириш учун карточканинг ўзида ёзилган маълумотларни (карта рақами, амал қилиш муддати ва CVV коди) билишнинг ўзи етарли. Ҳатто айни шу хавфсизлик учун ўйлаб топилган 3D хавфсизлик технологияси ҳам фирибгарларга қарши кучсиз бўлиб қолмоқда.

Ҳамма гап ўша машҳур ижтимоий муҳандисликда, бу технологиядан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган фирибгарликда. Ҳеч нарсани ўғирлашнинг ҳожати йўқ, мижоз сизга ҳаммасини ўзи айтиб беради.

Биз аслида жуда ишонувчан одамлармиз. Танишларга кўпинча қарз бера олмаймиз, лекин олтин тоғни ваъда қилган нотаниш одамга охирги тийинимизгача топширамиз.

Кўпинча сизга қўнғироқ қиладиган фирибгарлар ўзларини банк ходимлари деб таништирадилар, улар ҳатто сизнинг картангиз рақамини ҳам айтиб беришлари мумкин (бу ё банкдан маълумотларнинг ташқарига чиққанини англатади ёки сиз ўзингизни маълумотларингизни қаергадир жойлаштиргансиз) ва турли баҳоналар билан сизнинг картангизнинг тўлиқ маълумотларини билиб олишга ҳаракат қилишади ва кейин ишонч билан сиздан тўлов ёки пул ўтказмасини тасдиқлайдиган СМС кодини сўрашади.

Шунинг учун яна бир марта барчани оддий хавфсизлик қоидалари ҳақида огоҳлантиришни истардик:

Ҳеч кимга, ҳатто банк ходимига ҳам картангиз ҳақида (айниқса халқаро карталар ҳақида) маълумотларни, PIN-код, CVV кодлари, операцияларни тасдиқлаш учун СМС орқали қабул қилинган код ёки паролни айтманг.

СМС хабарни ҳеч қаерда маълум қилмаган рақамингизга улатинг, агар имкони бўлса, алоҳида рақам олинг. Умуман олганда, уни интернетга кириш имкони бўлмаган эски телефон қурилмасига қўйган яхшироқ.

Ҳеч қачон картангизнинг расмини қўйманг, айниқса ушбу картага боғланган рақамни кўрсатманг (ёрдам сўраш, товарларни сотиш ва ҳк).

Юқорида айтилганларга қўшимча равишда сиз Россия банкларидан бирининг маслаҳатларини ўқишингиз мумкин.

Ва шуни эсда тутингки, агар фирибгар юқоридаги маълумотларни қўлга кирита олса, унда сиз бундай операцияга эътироз билдиришингиз қийин, чунки сиз барча мумкин бўлган хавфсизлик қоидаларини бузгансиз, банк эса хавфсизлик кодини айнан ким киритганини фарқлаши қийин бўлади.

Унутманг, карта ҳам сизнинг пулли ҳамёнингиздир, шунинг учун агар сиз кўчада очиқ ҳамён билан юрмас экансиз, унда картангиздаги маълумотларни ҳам ҳамма ёққа бериб юбормаслигингиз керак. Ўзингизни ва пулингизни эҳтиёт қилинг.

#хавфсизлик #фирибгарлик #фрод #молиявийсаводҳонлик #карталар
Davletovuz Kun.uz интернет нашри мухбирларига нисбатан Олмазор тумани ҳокими ўринбосари томонидан қилинган зўравонлик ва қўпол хатти-ҳаракатларини кескин қоралайди ва буни журналистларнинг эркин фаолият юритиши ва ахборот олишига тўсқинлик қилиш деб билади.

Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси мазкур вазият бўйича сукут сақламасдан, ўз позициясини қатъий баён қилиши лозим.

Тошкент шаҳар ҳокими ва ҳуқуқ-тартибот органлари зўравон амалдорга нисбатан қонуний чора кўриши шарт.
UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu моделини тақдим этади https://bit.ly/33ylIkR
Forwarded from Xalqaro press klub
Амалдорларнинг оммавий ахборот воситаларига нисбатан бундай муносабати номақбул ва такрорланмаслиги керак

📌Халқаро пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов томонидан тадбиркорлар ва Kun.uz интернет нашри мухбирларига нисбатан амалга оширилган қўпол ҳаракатларини кескин қоралайди.

Халқаро пресс-клуб Давлатимиз Раҳбари ўзининг шу яқин кунларда қилган қатор нутқларида ижроия ҳокимият мутасаддиларига, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш ва очиқ бўлишни таькидлаётган бир вазиятда, жаноб Ваҳобовнинг ушбу ҳаракатини номақбул деб баҳолайди.

Умид қиламизки, ваколатли ташкилотлар Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг ҳаракатларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу нохуш ҳодисани эътиборсиз қолдирмайди.

Telegram👉🏻https://t.me/IPCUzbekistan
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов фейсбукда саҳифасини очибди https://www.facebook.com/nurdinjonismoilov/
KUN.UZ таҳририяти баёноти

Куни кеча Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов KUN.UZ таҳририяти ходимларига таҳдид қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан А.Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди.

Ушбу интервьюда А.Ваҳобов KUN.UZ мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф қилгани ҳақидаги даъвони илгари сурди.

Мазкур даъво юзасидан KUN.UZ зудлик билан ўз ички суриштирувини ўтказиб, таҳририят мухбири Р.Исроилов ва бошқа ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинлади.
Хизмат текширувида мухбир Р.Исроилов унга нисбатан А.Ваҳобов илгари сураётган айбловлар бирор асосга эга эмаслигини, А.Ваҳобов билан муқаддам ҲЕЧ ҚАЧОН кўришмаганини, ҳаётда илк марта 14 август куни учрашганини ва ўз-ўзидан А.Ваҳобовнинг гаплари туҳматдан иборатлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, 15 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари томонидан айнан мазкур масала юзасидан ташкил қилинган юзма-юз учрашувда А.Ваҳобов KUN.UZ мухбири Раҳматилла Исроиловни танимаслигини ва ҳодиса юз берган куни (14 август) биринчи марта кўрганини баён қилган (буни тасдиқловчи аудиоёзувлар мавжуд). 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани сабабли хизмат текшируви давомида тўпланган ҳужжатлар (тегишли аудио ва видеоматериаллар билан бирга) қўшиб ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилди.

Бундан ташқари, мухбир Р.Исроилов ўзига нисбатан оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилгани учун Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали Бош прокуратурага шикоят йўллаганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар прокуратурасида олиб борилаётган терговга қадар суриштирув жараёнларига халақит бермаслик, суриштирув жараёнлари холислигига таъсир ва босим ўтказмаслик мақсадида KUN.UZ таҳририяти ушбу мавзуда бошқа маълумотларни ошкор қилмасликка қарор қилди.
Ўзимизникилар кечирилади, душманларга жазо муқаррар.

(c)
Ҳукумат фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходимни ишдан бўшатди

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида 2019 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

https://www.gov.uz/uz/news/view/23723
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТИ

Куни-кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов ҳамда «KUN.UZ» нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижаси ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.


👉 @uzbprokuratura
2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм;

қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан,

иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан,  узун толали пахта навлари учун – 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўланиши режалаштирилмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва импортёрлари учун қулай платформа - @oziquz улгуржи телеграм дўкони самарадорлиги билан кўплаб ҳамкорларига ёрдам берди. Унда юзлаб турдаги товарларни улгуржи нархларда сотиш ёки сотиб олиш мумкин. Энг асосийси, бунинг учун минимал ҳаражат ва ҳаракат қилиш кифоя. Олди-сотди жараёни янада қулай ва осонроқ кечиши учун канал мутасаддилари мобил илова ҳам яратишган.

@oziquz каналига обуна бўлинг ва ўзингизга керакли маҳсулотларни қулай нархларда сотиб олинг.
Forwarded from Shokirjonov news
"Шарқ тароналари" халқаро XII мусиқий фестивалининг янги логотипи тасдиқланибди...

Фестивал анъанага кўра, Самарқанд шаҳрида, 26-30 август кунлари бўлиб ўтади.

👉 @shokirjonov
​​Бугун дам олиш куни, эрталабдан бозор-учар қилинди, “Фарҳод” бозори, супермаркетдан керакли нарсалар олинди. Мевалар сал арзонлаган, қимматлаган нарсалар ҳам бор. Гўшт суяклиси 32-39 мингдан бошланади. “Фарҳод” бозорида эрталабдан махсус растада катта семиз мол гўштини ағдариб 36 мингдан сотишаяпти (Элга хизмат, ярмарка, байрам арафа ва ҳк). Лаҳм гўшт бозорда 54-60 минг, супермаркетларда жойига қараб 68 минг сўмгача баҳоланмоқда.

Дарвоқе, баъзи бир ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Тошкентдаги супермаркетлардан бирида гўштнинг нархи 106 минг сўм экан. Бугун шу расмдаги гўшт ҳақида қассоблардан бафуржа сўраб олдик. Уларнинг айтишича, бу гўшт мол танасининг орқа бел қисмида буйрак тепасида жойлашган бўлиб, ҳайвоннинг ҳаёти давомида бу қисм деярли ҳаракатда бўлмайди. Шунинг учун ҳам гўштни пиширганда у энг юмшоқ ва мазали бўлади. Сабаби, қассобларнинг айтишича, битта молда биқин лаҳм гўшти бор йўғи 2-3 кг.ни ташкил қилади холос.

Ушбу гўшт “BONFILE”, русча айтганда “ВЫРЕЗКА”, яъни молнинг биқинидаги гўшт бўлиб, ундан асосан “Портерхаус” стейки тайёрлашда ишлатилади. Бу гўштни молнинг бошқа қисмида жойлашган гўштга тенглашиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам нархи ўзига яраша. Бутун дунёда мол гўштининг ушбу қисми нархи бўйича энг қиммати ҳисобланади.
Қўқонлик тадбиркорнинг 680.000 АҚШ долларилик пулларини ўмаришган. Бу ишни унинг аёли ва ҳайдовчиси ўзаро тил бириктириб қилган. http://sud.uz/19-08-2019-3/
Италиялик сайёҳ Элеонора Литарру Хоразмча нон тайёрлаш сирлари билан танишмоқда. Фото: @Uzbekistan_travel