davletovuz
81.5K subscribers
6.49K photos
1.59K videos
119 files
9.69K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистонда ҳам хорижликлар учун «Tax free» тартиби жорий этилади

Шавкат Мирзиёев «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

👉 тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, солиқ органларининг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этиш тартиби ўрнатилади;

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади;

👉 чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (“tax free”) тартиби жорий этилади;

👉 cолиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи “инвестициявий солиқ кредитлари” институти жорий этилади;

👉 солиқ тўловчи – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

👉 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади;

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб Ягона ахборот тизимидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти ушбу дастурий маҳсулотни қўллаган даврида текширилмайди;

👉 “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизими базасида қуйидагиларни таъминлайдиган “Юк ташишлар мониторинги” ахборот платформаси ишлаб чиқилади;

👉 Савдо-саноат палатаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан биргаликда инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш мақсадида “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол” оммавий акциялари ўтказилади;

Шунингдек, қарор билан Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси ҳамда Стратегияни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорнинг тўлиқ матни расмий манбаларда эълон қилинади.

👉 @xushnudbek 👈
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 9 июль ҳолатига 1 кг. сўмда).

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) - 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28 000 сўм кузатилди. Максимал нархлар эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 48000 сўм кузатилди. https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/6279-o-zbekiston-respublikasi-hududiy-yirik-dehqon-bozorlarida-alohida-turdagi-oziq-ovqat-mahsulotlarning-minimal-maksimal-narxlari-to-g-risida-2
Г. Каримованинг оила аъзолари унинг колониядаги аҳволи бўйича шикоят ва эътирозлар билдирмади

Олдинроқ Адлия вазирлиги томонидан Интернет тармоғида маҳкума Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳамда у доимо руҳий босим остида эканлиги тўғрисидаги маълумотлар бўйича ўрганиш ўтказилгани тўғрисида хабар берилган эди.

Ўрганиш давомида (жорий йилнинг 3 июль куни) Г. Каримова оила аъзоларининг у билан узоқ муддатли учрашув сўраб ёзган мурожаати келиб тушганлик факти аниқланган эди.

Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига мувофиқ маҳкумларнинг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи таъминланишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида, маҳкума Г. Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик – узоқ муддатли учрашувда бўлди.

Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида узоқ муддатли учрашувларга мўлжалланган яшаш жойи ажратилди.
Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмади.

Суҳбат давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари ушбу даврда бошқа маҳкумалар ҳам ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда яқинлари билан бирга бўлганлигини таъкидлашди, бу бошқа маҳкумаларнинг учрашиш ҳуқуқлари таъминланаётганлигини билдиради.

Шу билан бирга, учрашув давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмади.


Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ахбороти

21-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида қизи Имон Каримова билан 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар узоқ муддатли учрашув берилган.

Учрашувдан сўнгги фикр ва таассуротларини ўрганиш мақсадида Имон Каримова билан суҳбат ўтказилганда, у онаси Гулнора Каримованинг айни пайтда соғлигидан шикояти йўқлигини, зарур ҳолларда муассаса тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ўз вақтида алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, онасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаётганлигини билдирди.

Г.Каримованинг жазони ижро этиш колониясидаги ҳолати юзасидан интернетларда нашр этилган материаллар ҳақида Имон Каримовадан сўралганда, ҳақиқатдан ҳам “Instagram”даги “iman.k17” саҳифаси унга тегишли эканлигини, аммо онаси Г.Каримова билан боғлиқ материаллар ушбу саҳифага бошқа шахслар томонидан тайёрланишини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси
#Қабул_2019

Куну-тун, исталган пайт ОТМга ҳужжат топширинг

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасаларида жойлашган қабул коммисияларда узундан-узун навбатлар ва тартибсизлик юзага чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги эслатмоқда:

1. Тошкент давлат юридик университети;

2. Қорақалпоқ давлат университети;

3. Гулистон давлат университети;

4. Фарғона давлат университети;

5. Самарқанд давлат университетига ҳужжатларни

Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин!

Бундан ташқари, яна бир ажойиб янгилик!

Эндиликда, юқорида айтиб ўтилган ОТМларга ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз! Вақтни бесамар сарфламанг!

Давлат хизматлари агентлиги қулайликлар яратишда давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat
Сўнгги икки йил давомида Президент кўплаб соҳаларни ислоҳ қилишга улгурди, ва энди навбат UzAuto’га етиб келган кўринади. Бу вазифа анчагина мураккаб, негаки автомобиль саноати анча йиллардан бери ўз-ўзига ташлаб қўйилганлиги сабаби муаммолар гирдобида қолган эди.

Олдинроқ айтиб ўтганимиздай, UzAuto’нинг ҳозирги раҳбарияти бу борада бир қатор ишларни амалга ошира олди. Пули тўлаб қўйилган автомобильни ойлаб кутиладиган навбатлар йўқотилди, шу сабабли иш тезроқ битиши учун “шапка”лар ҳам тарихга айланди. Ва тан олиш керак, автомобил саноати бюджетга фойдаси тегадиган йирик солиқ тўловчиларидан бири бўлиб келган, шу билан бирга худудларда янги иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигига хисса қўшиб кела олган. Шу сабабли, янги синовларни ҳам уддалай олади, деб ишонса бўлади.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм маълум қилди.

“Мен Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришни истайман. Бу нафақат кучли муштарак мақсад ўлароқ биргаликда Афғонистонга тинчлик ва фаровонлик олиб келишни, балки бузғунчи экстремизм, трансмиллий жиноят, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа хатарларга қарши курашда ҳамкорлик қилишни ҳам англатади.

Биз бу соҳада биргаликда кўп иш қилмоқдамиз, бу ҳафта мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШга сафар қилиб, Вашингтонда расмийлар, жумладан, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи жаноб Эспер билан учрашади”, - деди элчи.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — 2019 йил 17 июль куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

http://m.cbu.uz/uzc/press-tsentr/novosti/2019/07/170126/

Янги тарихимизда биринчи марта давлат қисқа муддатли қимматли қоғозлари муомалага чиқарилмоқда
Forwarded from Xushnudbek.uz
Яхши янгилик!

Бугун «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Бош директор вазифасини бажарувчи этиб Алишер Насибуллаевич Файзуллаев тайинланибди.

Алишер Файзуллаев (суратда) алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида катта тажрибага эга, қимматли кадрлардан бири. Илгари Интеллектуал мулк агентлигининг директори, Алоқа вазирининг биринчи ўринбосари ва тизимдаги бошқа масъул лавозимларда ишлаган.

Ёмон янгилик!

Ўтган йили май ойида мақтаб-мақтаб «Ўзбекистон почтаси» раҳбари этиб тайинланган россиялик Евгений Биргер 1 йил ичида ташкилотни ботқоққа ботириб кетибди! Газета.узнинг хабар беришича, «Ўзбекистон почтаси» 2017 йилда 274,3 миллион сўм соф фойда кўрган бўлса, 2018 йилни 27,8 миллиард сўм зарар билан якунлаган.

Ушбу зарарнинг салкам ярми (13,2 млрд сўм) ташкилотнинг аввалги йиллардаги фойдаси ҳисобидан қопланибди. Аслида бу пуллар почтани ривожлантиришга сарфланиши керак бўлган. Қолган ярми (14,5 млрд сўм) эса ташкилотнинг келгусида кўрадиган даромадлари ҳисобидан қопланармиш.

Нақадар даҳшат!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг қуш парвози баландлигидан олинган видеоси — масалан, Тошкент телеминорасининг оловранг чироқлари қандай ёнишини айнан шу видеода кўришингиз мумкин (видеопарча «Гражданин Горожанин» каналидаги бу материалдан олинди).

Агар сизда Тошкент билан боғлиқ бошқа қизиқарли видеолар бўлса, @toshkentda_nimagap_bot орқали бизга юборинг.

@toshkent_live
​​Нафақат Қурбоновнинг, балки юзлаб, минглаб ота-оналарнинг юрагидаги гап-сўзлар:

“Мен имкони борича ўзимни тутишга ҳаракат қилдим, лекин қўлимдан келмади. Ҳис-туйғуларим ва ўзимни ушлаб тура олмаганим учун олдиндан узр сўрайман.

Халқ таълими вазирлигининг кечаги баёноти, менимча, нафақат ота-оналар, балки болаларга, аслида ҳеч қандай айби йўқ, мамлакатда биргина гербли муҳр билан одамларнинг бири иккинчисидан кўпроқ ҳуқуққа эга бўлиши каби бир ҳолат борлигини тушуниб етмаган болаларга ҳам тупуриб қўйганини кўрсатди.

Тошкентда анчадан буён ишлаб келаётган ва ҳар олти ой ёки бир йил бу лаънати пропискани узайтириб юришга мажбур бўлган одамларга бу очиқдан-очиқ сигналдек янгради: ҳа, ока, сизнинг микроҳудудингизда бир мактаб бор, лекин у яхши, шунинг учун сиз у ерга квота ёки пул билан киришингиз мумкин. Лекин, агар бу квота қўшимча бўлса, яхшиси болангиз биринчи синфга қайсидир Тошвилоят, Наманган, Фарғона ёки Термизга бориб қабул қилинсин. Сени бу ерда ишлаётганинг “фигня“ — болангни ўзинг доимий прописканг бор жойга жўнат, керак бўлса қариндошларинг унга қарасин.

Ортиқ бу мавзу ҳақида ёзмайман. Фойдаси йўқ”.

P.S.: Вақтинчалик пропискага эга шахслар нима қилиши керак?

Вақтинчалик пропискага эга шахслар қолган 228 та давлат ва 40 нодавлат мактаб муассасаларига ҳужжат топширишлари мумкин.
​​Тавсия

Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг "Ҳақиқат жамоли" китоби чоп этилибди

«Ҳақиқат жамоли» деб номланган ушбу китобига адибнинг қирқ йиллик ижодий фаолияти давомида ёзилган юзлаб мақола, бадиа ва суҳбатларидан ўттиз битта намуна танлаб олинган.

Китоб "MASHHUR-PRESS" нашриётида нашр этилган.

#китобулаш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрияга йиғилган пулларни ўмарган ўғри

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEO4fvASnSxmwOAjcA
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги бош қароргоҳига ташриф буюриб, CENTCOM қўмондони генерал Кеннет Маккензи билан мулоқот ўтказибди. @davletovuz
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Азиза Умарованинг постига муносабат билдирибди https://t.me/uzairways_Press/38
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда — Хотин-қизлар қўмитаси

Батафсил👇
https://bit.ly/2LeSBx3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона давлат университети инглиз тили ўқитувчиси Грэм Дерри Ўзбекистон ҳақида. Ўзбек тилида.
​​“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 миллиард доллар атрофида қарзимиз бор. Ушбу кредитни ўз вақтида тўлаб боряпмиз. “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2017-2018 йиллар зарар билан чиқди. Агарда бу йил соҳада катта ислоҳотлар бўлмаганида акциядорлик жамияти яна молиявий зарар кўрарди.

Бугунги кундаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ муаммоларини ҳал қилишимиз учун газ нархини икки баравар оширишимиз керак. Шундагина муаммолар ижобий ҳал этилади. Бу таклифни муҳтарам Президентимизга олиб кирдик. Қаттиқ танбеҳ эшитдик. Эндиликда ўз имкониятимиздан келиб чиқиб, юқоридаги муаммолардан қутилиш йўлини излаяпмиз. Бунинг учун давлат томонидан бизга катта ёрдам берилмоқда.

Мавжуд муаммонинг 20 фоизини тарифлар оширилиши орқали, қолган 80 фоизини давлатнинг молиявий ёрдами орқали ҳал қиладиган бўлдик. Ишлаб чиқилаётган тарифларда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бу инфляция даражасида бўлади.

Манба
​​Комил Алламжонов, Саида Мирзиёева ва Отабек Умаров ижтимоий тармоқларда “#uzmyteamchallenge” хэштеги билан янги челленжни бошлаб беришди.

Мазкур челленж мегаташаббуснинг дебочаси ҳисобланади. Ажойиб сюрпризлар бўлади. Сиз ҳам мазкур челленжда фаол иштирок этинг!

Челленжда иштирок этиш учун жамоангизни кўрсатиб суратга тушинг ва #uzmyteamchallenge хэштеги билан ижтимоий тармоқларга жойлаштиринг.

Фото: Комил Алламжоновнинг инстаграммидан олинди.