davletovuz
80.6K subscribers
6.27K photos
1.51K videos
115 files
9.41K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Қаршидан Москвага ҳаво қатновларини қайта йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси шу йилнинг 26 июлидан Қарши — Москва — Қарши йўналиши бўйича авиақатновларни қайта тиклайди. Парвозлар А320 самолётларида амалга оширилади.

НY 623 Қарши 06:10 – Москва 08:25

НY 624 Москва 20:25 – Қарши 02:25
Давлат идоралари очиқлиги ва хотин-қизлар

Ўзбекистонда қайси давлат идоралари кўпроқ очиқ, деган савол берилса, аксарият журналистлар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Бош прокуратура ва Адлия вазирлигини айтишади.

Бу идораларга илғор кадрлар раҳбарлик қилишидан ташқари, уларнинг матбуот хизматларини (жамоатчилик билан алоқалар хизматини) хотин-қизлар бошқаради. Бош прокуратурада яқингача аёл киши матбуот котиб эди. Балки тасодифдир, лекин давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашда хотин-қизларимизнинг роли юқорилиги аниқ.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Доҳадаги (Қатар) афғонлараро конференция қарорларини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб-қувватлайди.

Томонларнинг афғонлараро кенг қамровли музокаралар орқали барқарор тинчликка эришишга содиқлиги Афғонистон муаммосини ҳал қилишнинг ягона тўғри йўлидир.

Ўзбекистон доим тинчлик жараёни мамлакатнинг барча сиёсий кучлари ва этник гуруҳларини қамраб олиши керак деган қатъий фикрда бўлган. Бунда бош ролни афғонларнинг ўзлари ўйнаши керак.

Мамлакатда узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш бўйича сиёсий жараён афғонларнинг ўзлари томонидан ҳамда Афғонистон халқи раҳбарлигида амалга оширилиши лозим.

Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни бундан кейин ҳам давом эттиришга тайёр.
https://mfa.uz/uz/press/statements/2019/07/19908/
​​“Ўзбекнефтгаз” ихчамлашади, тўқимачилик, чорвачилик корхоналаридан, бозорлардан қутилади

Президент нефть-газ тармоғини ислоҳ қилишга доир ҳужжатни имзолади. Унда айтиилишича, Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган.

Президент қатор вазирликларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш таклифига розилик берган. Бу таклифлар Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

“Ўзбурғунефтгаз”, “Ўзнефтгазқазибчиқариш”, “Ўзнефтмаҳсулот”, “Ўзнефтгазмаш”
акциядорлик жамиятлари тугатилиб, “Ўзбекнефтгаз”га қўшиб юборилади ва уларнинг вазифаларини махсус ташкил этиладиган бўлимлар бажаради.

“Ўзтрансгаз” эса “Ўзбекнефтгаз” таркибидан чиқарилади. Устав капиталидаги улуш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади. Агентлик акциядорлигида “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти тузилади. У “Ўзтрансгаз”нинг ҳудудий филиаллари негизида ишлайди.

“Ўзбекнефтгаз” компания тизимидаги бозорлар, савдо ва чорвачилик комплексларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бериш орқали ўз соҳасига тааллуқли бўлмаган активлардан қутилади. Жами 13 та.

Бундан ташқари, тизимдаги сервис ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади. Жами 72 та. Агентлик 2020 йилнинг 1 апрелига қадар сотиши керак. Тушган маблағлар “Ўзбекнефтгаз” кредит ва мажбуриятларини қоплашга, жаа ортиб қолса, компаниядаги давлат улушини кўпайтиришга йўналтирилади.

Газ таъминоти объектларини хусусий операторларга бериш имконияти кўзда тутилган, шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг табиий газ учун тўловларни йиғиш бўйича вазифаларини уларга бериш мумкинлиги айтилган. Фақат ҳозирча ҳужжатда.
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Муза”дан янгилик! Энди музлатилган хамир ва қатламалари бежирим янгича қадоқларда кутиб олинг.

Ўзгаришлар фақат ташқи кўриниши билан чекланиб қолгани йўқ — маҳсулот сифатида ҳам ўсиш бор.

“МузА” маҳсулотлар турини кенгайтириш ва уларнинг сифатини янада яхшилаш, харидорларга байрамона кайфият улашишда давом этади. “МузА”даги ўзгаришлар ва ребрендингига оид хушхабарларни кутиб қолинг!

Фейсбук: https://www.facebook.com/uzmuza/
Телеграм: https://t.me/MuzaSlavynskie
Телефон: (+998-71) 227-13-13, (+998-71) 246-88-33
Узоқ муддатли танаффусдан кейин омонат бозорида яна 22 фоизлик омонат пайдо бўлди. "Қишлоққурилишбанк"нинг 25 ойга қабул қилинадиган "Юбилей" омонатига 22 фоизлик устама таклиф этилмоқда http://qishloqqurilishbank.uz/uz/news/3732/
​​Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Олий ўқув юртларига ҳужжат қабул қилиш жараёни якунланишига ҳам беш кун қолди. Бизда одатдагидек мана шу беш кунда абитуриентларнинг 60-70 фоизи ҳужжат топширишга ҳаракат қилади. Қабул комиссияларида иш қайнайди. Юз минглаб ёшларимиз учун шу кунларда икки оёқ бир этикка тиқилган пайт.

Айни кунларда ҳужжатларни топшириш жараёнида юзага келаётган муаммолардан бири — аввалги йилда битирган абитуриентларнинг қабул учун тўловни (101 минг сўм) амалга оширишидир. Бу жазирамада соатлаб касса олдида навбат кутгандан кўра электрон тўлов тизими UPAY’дан фойдаланиш қулай.

Электрон тўлов қилиш учун, биринчидан, pay.dtm.uz сайтига кирасиз. Чиққан майдончага паспорт маълумотингиз ва телефон рақамингизни киритасиз ҳамда «Яратиш» тугмасини босасиз (жуда содда усулда кўрсатилган). Экранда квитанция пайдо бўлади. Ўша квитанцияни тагида «пластик карта орқали тўлаш» деган тугмани босасиз. Автоматик равишда https://pay.upay.uz тўлов тизимига олиб ўтади. У ерда пластик карта рақами, амал қилиш муддати ва карта уланган телефон рақамини киритиш кифоя. Телефонга келган SMSни киритасиз, тамом. Тўлов амалга оширилди.

Иккинчидан, iOS ёки Android тизимларидаги UPAY дастури ёки upay.uz сайти орқали тўлаш ҳам мумкин. Бунда мобиль дастур ва сайт орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади.

Маълумот учун: ушбу тўлов ДТМ базасида автоматик кўринади. Тўлаганингизни исботлаш учун қанақадир чек ёки квитанция олиб боришингиз шарт эмас.

Дарвоқе, UPAY орқали мобиль алоқа, телефония, суғурта хизматлари, дам олиш масканлари, интернет провайдерлар, телевидение, кредит тўловлари, давлат хизматлари, коммунал хизматлар, солиқ тўловлари, онлайн ресурслар, таълим учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Батафсил маълумотни upay.uz сайтидан ва 71 200 00 85 телефон рақамига қўнғироқ қилган ҳолда олишингиз мумкин.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов нуфузли Bloomberg нашрига интервью берибди https://www.bloomberg.com/news/articles/2019-07-09/uzbekistan-may-issue-more-eurobonds-this-year-central-bank-says
Битта вилоят йиғилишида 500 нафар одам 3 соат ўтирса, 1 соатга ўртача 30 минг сўм ойлик олса, бу йиғилишдан иқтисодиёт 45 млн. зарар кўраркан. Қанча фойда кўрилишини билмадим? (с).

Твиттердан ухлатилди.
​​Кеча йиллар давомида бюрократлашиб, кенгайиб, самарасизлиги ортгандан ортиб борган нефть ва газ соҳасига оид муҳим қарор қабул қилинди. Қарор билан танишган оддий ўқувчи ўтган йилларда "Ўзбекнефтгаз" АЖ қандай қилиб тўқимачилик, чорвачилик ёки бозорлар билан машғул бўлганини тушуниши қийин.

Бизнинг-ча, бунинг илдизларини маъмурий бошқарув тизимимизда шаклланган қоида ва механизмлардан излаш керак. Ўз вақтида берилган топшириқ ижроси иқтисодиётга қанчалик зиён етказгани, қиммати қанча тушгани ҳеч кимни қизиқтирмаган. Айримлар профиль бўлмаган фаолиятдаги ҳар қандай муваффақиятсизликларни эса "юқорининг топшириқларини ижро қилганмиз" деган рўкач билан ювиб юбораверган.

Шу маънода кечаги қарор "Ўзбекнефтгаз" каби асосий фаолиятига таалуқли бўлмаган профиллар билан самарасиз кенгайишда давом этаётган бошқа "соҳа компаниялар"нинг ислоҳоти учун ҳам намуна бўлиши мумкин. Асосий фаолиятидан ташқари, кўмир қазиб чиқараётган, картошка экаётган, намунали молхона қураётган, ароқ ишлаб чиқарадиган, кўприк қураётган ва албатта, ислоҳ бўлишини кутиб турган "соҳа компаниялар" ҳали етарлича топилади.
Берлиндаги элчихонамизда никоҳдан ўтаётган ватандошларимиз ҳақида http://jahonnews.uz/uz/obshchestvo/291/54932/
​​Ўзбекистонда 71 та касб-ҳунар коллежини давлат-хусусий шериклик шартларида "бизнесга боғлаб бериш" таклиф этилмоқда

Давлат-хусусий шериклик шартлари доирасида унитар корхона, давлатга тегишли ёки давлат улуши бор айрим корхоналарга коллежларнинг бириктириб берилаётгани лойиҳа ташаббускорларини ҳечам таажубга солмаган.

Масалан, Тошлоқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи «FARGONA ELEKTR TARMOQLARI HUDUDIY KORHONASI» АЖга, Ғузор нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи «Shurtanneftgaz» МЧЖга, Муборак саноат касб-ҳунар коллежи «Muborak gazni qayta ishlash zavodi» МЧЖга бириктирилгани қизиқ.

Дарвоқе, кечаги Президент қарори билан «Muborak gazni qayta ishlash zavodi» МЧЖ ва «Shurtanneftgaz» МЧЖ тугатилиб, Ўзбекнефтегаз АЖга қўшиб юборилган. Бугунги лойиҳада эса бу корхоналарга коллежларни бириктириш таклиф этилаяпти.

P.S.: Рости, ўнг қўл чап қўл нима қилаётгани билмайди. Бизда идоралараро экспертиза йўқми? Давлат-хусусий шериклик ҳақида қарор қилаяпсан, баракатопкур, давлат ташкилотларига бириктириб нима қиласан. Қанақа хусусий шериклик бу? Давлат—давлат шериклик-ку бу. Балки барча ислоҳотларни ягона линияда ушлаш учун ислоҳотларга масъул белгиланар. Масалан, Грузияда бўлгани каби Иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича вазир лавозими жорий қилиниши керакдир.

Албатта, иккинчи томондан, муайян тармоқ ва корхона учун кадр етиштириб берадиган коллежларнинг ресурс ва имкониятларга эга компанияларга бириктирилишини тушуниш ҳам мумкин. Чунки шу кеча-кундузда коллежларнинг келажаги ноаниқ қолаётган бир шароитда, тор мутахассисликлар бўйича эҳтиёжни қондириш учун давлат-хусусий шерикликнинг мазкур амалиётини жорий қилиш, жумладан, йирик корхоналар томонидан “оталиққа олиниши” ҳаётий зарурат. Фақат бюджетга юклаш билан самарадорликка эришиб бўлмайди. Умид қиламизки, коллежга корхоналарнинг бириктирилиши Тошкентдаги Турин политехника университети ва “GM Uzbekistan” тажрибасидек муваффақиятли кечади.
Forwarded from Daryo — LIVE
Ўзбекистонда 11—18 июль кунлари жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши, ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматдан 5—7 даражага юқори бўлиши кутилмоқда

11—18 июлда Ўзбекистон бўйлаб ўртача кўп йиллик қийматларидан 5—7 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Ҳаво кундуз кунлари +40...+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +43...+45 даражагача кўтарилиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши эҳтимоли бор.

11—18 июлда Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Экибастуз шаҳрида 2018 йил 22 январда рўйхатдан ўтган мақоми кичик корхона бўлган, биронта лицензияси йўқ ТОО "Горные работы" компаниясига Ўзбекистоннинг энг йирик икки иссиқлик электр станцияси "Ангрен ва "Янги Ангрен" ИЭС ишончли бошқарувга топширилмоқда. Аукционсиз. Конкурссиз
Имтиёз ва преференциялар, ташқи бозордаги рақобатчилардан ҳимоялашни сўраш навбати «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига етиб келган кўринади. Ташқаридан кирадиган майка-трусикдан, пальто-костюмгача сертификатлаш ва маркировкалаш сўралаяпти.

Биратўла 2017 йилгача айримлар манфаатлари учун хизмат қилган ва қўшни давлатлардан кийим-кечак олиб киришни тақиқлаган машҳур "10 доллар қонуни"ни қайта жорий қилиш вақти келмадимикин? Майдалашмасдан.
https://regulation.gov.uz/ru/document/4547
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Комил Алламжонов ОАВ эркинлиги бўйича Лондонда бўлиб ўтаётган Глобал конференция иштирокчиларига видеомурожаат қилибди. https://www.facebook.com/204416143648295/posts/489260298497210?s=100011761565373&v=e&sfns=mo
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов
“Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов бўлиб ўтади

Адлия вазирлиги “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанловни эълон қилади.

Танлов аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида ташкил этилди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
👉 “Энг яхши журналистик материал учун”;
👉 “Энг яхши блогпост учун”;
👉 “Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун”;
👉 “Энг яхши видеоролик сценарийси учун”;
👉 “Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун”.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
👉 1-ўринга – Samsung Galaxy S10;
👉 2-ўринга – ноутбук;
👉 3-ўринга – телевизор.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини номинация номини кўрсатган ҳолда танлов Ишчи органига паспорт нусхаси ва резюмеси билан биргаликда топширади.

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси танлов Ташкилий қўмитасининг Ишчи органи ҳисобланади.

Танлов БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида молиялаштирилади.

Танловга материаллар 10 августга қадар қабул қилинади.

Танлов натижалари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Танлов учун материалларни Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй манзилига ёки x.klichev@adliya.uz электрон почта манзилига юборинг.

Батафсил маълумот: www.adliya.uz сайтида.

Мурожаат учун телефон: 71 233-75-97.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Кейинги кунларда ўзбек жамиятини ортиқ даражада ташвишлантираётган муаммо биз кун тартибига чиқараётганимиздек телба-тескари ва пала-партиш қарорлар ҳам эмас, хусусийлаштириш ва давлат активларини янги эгасини белгилаш бўйича шаффоф бўлмаган ва савол остидаги битимлар ҳам эмас, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ошириши ёки ўз ҳолича қолдириши ҳам эмас, балки истеъмол бозорида гўшт нархининг кескин кўтарилишидир.

Маслоу пирамидаси бўйича ҳар қандай инсон энг аввало физиологик эҳтиёжлари хақида қайғуради, кейин қолган муаммоларга ўтилади. Табиат қонуни бу.

Биз ҳозир гўшт нархи кўтарилишига "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури сабаб бўлди ёки Қозоғистон мол экспортини чеклади, каби гипотезаларни олға сурмоқчи эмасмиз. Масъулларга чақириғимиз битта: илтимос, бозорга аралашишдан тийилиш лозим. Гўшт нархини пасайтириш бўйича мажлис қилиш, бозорда юриб ёрлиқларни ўзгартириб чиқиш, мажбурлаб арзон гўшт сотдиришдан фойда йўқ, маънисиз директивалар билан бадтар аҳвол ёмонлашгани қолади.

Бир сафар бозор ўзини ўзини тартибга солишига қўйиб бериш лозим. Агар истак бўлса, қўшни давлатлардан тирик қорамол импорти жараёнини соддалаштириш керак, лекин бундай истак сизларда йўқ, яхшиси ҳеч нима қилмаган тузук. Энг катта фойдангиз шу бўлади. ИМҲО, албатта.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистонда ҳам хорижликлар учун «Tax free» тартиби жорий этилади

Шавкат Мирзиёев «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

👉 тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, солиқ органларининг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этиш тартиби ўрнатилади;

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади;

👉 чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (“tax free”) тартиби жорий этилади;

👉 cолиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи “инвестициявий солиқ кредитлари” институти жорий этилади;

👉 солиқ тўловчи – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

👉 2019 йил 1 декабрга қадар бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади;

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб Ягона ахборот тизимидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти ушбу дастурий маҳсулотни қўллаган даврида текширилмайди;

👉 “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизими базасида қуйидагиларни таъминлайдиган “Юк ташишлар мониторинги” ахборот платформаси ишлаб чиқилади;

👉 Савдо-саноат палатаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан биргаликда инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш мақсадида “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол” оммавий акциялари ўтказилади;

Шунингдек, қарор билан Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси ҳамда Стратегияни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорнинг тўлиқ матни расмий манбаларда эълон қилинади.

👉 @xushnudbek 👈
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 9 июль ҳолатига 1 кг. сўмда).

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) - 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28 000 сўм кузатилди. Максимал нархлар эса Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да 48000 сўм кузатилди. https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/6279-o-zbekiston-respublikasi-hududiy-yirik-dehqon-bozorlarida-alohida-turdagi-oziq-ovqat-mahsulotlarning-minimal-maksimal-narxlari-to-g-risida-2
Г. Каримованинг оила аъзолари унинг колониядаги аҳволи бўйича шикоят ва эътирозлар билдирмади

Олдинроқ Адлия вазирлиги томонидан Интернет тармоғида маҳкума Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳамда у доимо руҳий босим остида эканлиги тўғрисидаги маълумотлар бўйича ўрганиш ўтказилгани тўғрисида хабар берилган эди.

Ўрганиш давомида (жорий йилнинг 3 июль куни) Г. Каримова оила аъзоларининг у билан узоқ муддатли учрашув сўраб ёзган мурожаати келиб тушганлик факти аниқланган эди.

Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига мувофиқ маҳкумларнинг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи таъминланишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида, маҳкума Г. Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик – узоқ муддатли учрашувда бўлди.

Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида узоқ муддатли учрашувларга мўлжалланган яшаш жойи ажратилди.
Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмади.

Суҳбат давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари ушбу даврда бошқа маҳкумалар ҳам ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда яқинлари билан бирга бўлганлигини таъкидлашди, бу бошқа маҳкумаларнинг учрашиш ҳуқуқлари таъминланаётганлигини билдиради.

Шу билан бирга, учрашув давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмади.


Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими