davletovuz
82.2K subscribers
6.95K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар божхона тўловлари ставкасини ошириш орқали ҳимоя қилинишига қандай қарайсиз?
Final Results
13%
Ижобий, мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти ортади, янги иш ўринлари яратилади
87%
Салбий, монополия кучаяди, маҳсулот сифати тушади, нархлар кўтарилади
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари

Ҳокимларнинг қарорлари адлия органларининг ижобий хулосасига асосан қабул қилиниши лозим

Қатор оммавий ахборот воситаларида “Дамас” русумли автомашиналарга Термиз шаҳри ичида йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланиш тақиқланганлиги оқибатида норозиликлар пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳокимликлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, мазкур масала юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Термиз шаҳар ҳокими томонидан 2019 йил 13 июнда “Термиз шаҳрида транспорт хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор билан шу жумладан, 2019 йил 1 июлдан бошлаб Термиз шаҳри ичида “Дамас” русумли транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатиш бўйича мутасадди идораларга вазифалар юкланган.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур қарор лойиҳаси Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан кўриб чиқилиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкинлиги туфайли Савдо-саноат палатаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан келишилиши лозимлиги ҳақида хулоса тақдим этилган.

Бироқ, Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан қарор тегишли идоралар билан келишилмасдан, адлия бўлимининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича ижобий хулосасини олмаган ҳолда қабул қилинган.

Юқоридагиларга кўра, 10 кунлик муддатда мазкур қарорни бекор қилиш, шунингдек айбдор шахсларга тегишли чоралар кўрилиши учун 2019 йил 3 июль куни Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан Термиз шаҳар ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Маълумот ўрнида Адлия вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти қатъий назорат остига олинганлигини, бу бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан ҳокимликларга тегишли ҳуқуқий ва методик ёрдам кўрсатиб келинаётганлигини билдиради.

Хусусан, 2019 йилнинг ўтган даврида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан киритилган тақдимномаларга асосан туман (шаҳар) ҳокимларининг 160 та қарорлари бекор қилинган, 165 нафар масъул шахс жавобгарликка тортилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қонун лойиҳасида қуйидаги янгиликлар назарда тутилмоқда:

1) Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда;

2) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётга мувофиқ ҳолда ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, очиқлик ва шаффофлик каби янги принциплари назарда тутилмоқда;

3) Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, пул-кредит сиёсати; ижтимоий, маданий-гуманитар, экология; ҳудудларни ривожлантириш; ташқи сиёсат; инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият; ахборот технологиялари ва коммуникациялари; жамоат тартибини сақлаш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ваколатлари белгилаб берилмоқда;

4) Ҳукумат фаолиятини ташкил этишнинг янги иш услублари, шу жумладан, ҳудудларда Вазирлар Маҳкамасининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби назарда тутилмоқда;

5) Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзоларининг ваколатлари ва жавобгарлиги, шунингдек, уларни лавозимга тайинлаш
ва озод этиш
тартиби белгиланмоқда;

6) Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатларининг хусусиятлари белгилаб берилмоқда;

7) Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш тартиби, Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар рўйхати мустаҳкамланмоқда;

8) Ҳукумат аъзолари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимояси кафолатлари белгиланмоқда;

9) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, хусусан, Ҳукумат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби белгиланмоқда.
​​Repost интернет нашри иқтисодий-таҳлилчи, мустақил эксперт Игорь Цойнинг “Урбанизациялаштириш ёки Тошкентлаштириш” деб номланган мақоласини эълон қилибди. У бугунги уй-жой қурилишидаги “бум”нинг келажаги ҳақида фикр юритган.

“Таклиф ва талаб деган иқтисодиёт қонуни бор. У нарх ва талаб боғлиқлигини белгилаб беради. Модомики мамлакатда аҳолининг тўлов қобилияти ўзгармасдан қолаётган экан, турли сити ва тураржойларда барпо этилаётган уй-жойлар қандай сотилади? Жавоб тайин: ҳеч қанақасига сотилмайди.

Уй-жой қурилишидаги ажиотаж қурувчиларнинг кечиктирилган талабнинг биринчи тўлқинидан фойдаланиб қолишга бўлган интилиши билан боғлиқдир. Аммо, назаримизда, биринчи тўлқин ўтиб бўлди. Ҳозирги кунда бозорга кираётган девелоперлар ёқимсиз бир ҳолатга йўлиқишлари мумкин: қурилган уй-жойларга талаб бўлмайди.

Кўчмас-мулк мамлакатимиз иқтисодиётида “кўпик”ка айланиши мумкин. Масалан, Хитойни олайдиган бўлсак, ушбу мамлакатда 50 миллиондан ортиқ квартира бўш турибди.

Квартира харид қилиш имкониятига эга бўлган тошкентликлар аллақачон уй-жой харид қилиб бўлишди. Бундай имкониятга вилоятликлар ҳам керагича сотиб олди. Яна шундай вилоятликлар ҳам борки, уй-жой сотиб олиш имкониятига эга эмас”.

P.S.: Бизда бугунги супердаромадларни кўзлаб, очкўзлик билан иккиламчи бозорни ўлдиришди. Ҳамма гап шундаки, иккиламчи бозор ўлгандан кейин бирламчи бозор бир яшнаб олади-да кейин у ҳам ўлади. Иккиламчи бозорда узоқ муддатли талаб бўлмай туриб, бирламчи бозорда узоқ муддатли талаб шаклланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Шамсутдинов Ҳаёт Нематович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9024/
Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган танловда “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер” номинацияси учун @davletovuz канали жамоаси ғолиб деб топилибди.

«Қонун ҳужжатлари моҳиятини кенг аҳоли қатламига содда, тушунарли тилда етказиб беришдаги фаоллиги учун» дейилади вазирлик ахборотида.

Эътибор учун катта раҳмат!
Ўзбекистон Республикасида «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди https://regulation.gov.uz/ru/document/4364
Айтишларича, «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига Юнусов Мирзиёд Рахматович раҳбар этиб тайинланди. Мирзиёд Юнусов шу вақтга қадар «Artel injenering and management» МЧЖда масъул лавозимда ишлаб келаётганди. Расман тасдиқланмаган хабар.
Айтишларича, бугунги селектор якунида давлат раҳбари Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмоновга ижтимоий тармоқларда тарқаётган сўнгги хабарларни кузатиб бораётгани, лекин вилояти ҳокимининг охирги пайтлардаги хатти-ҳаракатларидан хафа бўлганини айтиб ўтган. “Садоқат бошқа, амал бошқа” дея меъёрдан чиқмасликни тайинлаган.

Ўз навбатида, Андижон вилояти ҳокими узр сўраб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини қайд этган.
​​UzAuto (собиқ GM) компаниясида сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида икки оғиз.

Тан олиб айтилганида, компаниянинг ҳозирги раҳбариятига анча мураккаб “мерос” қолган эди, ва муаммоларни бартараф этишда силжишлар кузатилмоқда.

Кўп йиллар мобайнида барчага маълум бўлган “шапка” тизими, порахўрлик, салондан машина олиб, дархол автосервисга олиб бориб у-бу жойини тузатиш, деган нарсалар бор эди. Буни ҳеч қанақасига яшириб ва оқлаб ҳам бўлмайди. Хаттоки президент чиқишларидан бирида UzAuto’ни кескин танқид қилгани, бутун дунёга мақтанадиган компаниямиз 2017-2018 йилларда ўзини боқа олмай қолгани муаммоларнинг анча тўпланиб қолганини англатар эди.

Лекин Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда сезилаётган ижобий ўзгаришлар сингари «Ўзавтосаноат» АКнинг бошқаруви раиси Умурзаков Шавкат Буранович ва компаниянинг ёш ходимлари томонидан амалга оширалаётган янги ғоялар орқали юқори поғонага олиб чиқаяпти, деб айтиш мумкин.

Масалан, янги блокчейн тизими орқали компания “шапка”ларни йўқ қилишга эришди, навбатлар йўқ, шаффофлик бор. Тўловни Payme орқали амалга ошириш ҳам мумкин: автомобилга пул тўлайсиз ва уйингизга етказиб беришади.

Бундан ташқари, 2019 йилда олинган ISO 37001 "Коррупцияга қарши тизим" сертификати тизимдаги фирибгарликларни бартараф этилишнинг эътирофи дейиш мумкин.

Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистондаги 200 га яқин корхона ва заводлар биз миниб юрган машиналарга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқармоқда. Ҳаттоки, Lada Vesta фаралари ҳам ўзимизнинг «УзЧасис» МЧЖда чиқарилмоқда. Умуман олганда, шу заводда жами 20 минга яқин одам меҳнат қилмоқда ва оила тебратмоқда.

Салмоқли ишлар қилинди, аммо олдинда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Яқин орада хорижий давлатлар сингари Trade in дастури ҳам амалга оширилади. Яъни минилган машинани янгисига бемалол алмаштириш имкони яратилади. Янги ранглар, тайёр "матовый" тюнингли машиналар харид қилиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Ўзгаришлар бир зумда бўлмаслиги аниқ. Аммо, компаниянинг бугунги ривожланиши тезлашгани айнан ижобий кўрсаткичларига эга.
Президент Андижон вилояти ҳокимига танбеҳ берди

👉 https://kun.uz/73144354

Kun.uz расмий канали 👇

https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA
​​Адлия вазирлиги Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказиб, у ердаги шарт-шароитлар хусусида батафсил ахборот берди. Ажойиб хабар. Бундан аввал худди шу қамоқхонада Омбудсман мониторинги амалга оширилганди.

Узоқ Швейцариядан келаётган, соатлик хизмати бир неча минг доллар турадиган адвокатларнинг оёғи ҳам узилмайди бу қамоқхонадан. Чунки бу қамоқхонада Гулнора Каримова сақланади. Унга бўлаётган алоҳида эътибор, мониторинг ва эҳтиёткорликка заррача эътирозимиз йўқ. Қани энди ҳар бир маҳбусга шундай эътибор бўлса, ҳуқуқлари шундай қадрланса.

Қамоқхоналардаги вазият, маҳбусларнинг аҳволи, шарт-шароитлари кўпам очиқланавермайди. Шуниси аниқки, маҳбусдаям ҳуқуқ бор, униям ҳақлари таъминланиши лозим. Қонунларимизда шундай ёзилган.

Шу ўринда бугунги Украина Президенти Зеленскийни машҳур қилган "Слуга Народа" сериалида собиқ президент Голобородко сақланадиган қамоқхонадаги шароитларни яхшилашга мажбур бўлингани тўғрисидаги сюжетлар эсга тушади. Балки қамоқхоналаримиздаги шарт-шароитларни ўнглашга, у ердаги бошқа маҳбусларниям ҳақларини таъминлашга эришишимиз учун ҳар бир қамоқхонага биттадан юқори мартабали коррупционерни жойлаб чиқармиз? ИМҲО, албатта.

Суратда: Г. Каримова мутолаа учун сўраган китоблар рўйхати.
Сурхондарёда МИБ ходимларини дўппослаганлар ушланган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали қарздорликни камайтириш, энергия тармоқларига ноқонуний уланиш, суд ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларини бажариш Бюро ходимларига ҳам осон кечмаяпти.

Жумладан, Бюронинг Шеробод туман бўлими давлат инспекторлари А.Эшонқулов, С.Фозилов ва П.Тайлановлар биргаликда 2019 йил 29 июнь куни соат тахминан 11-00 ларда тумандаги “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласи “Дўстлик” кўчаси 112-уйда яшовчи Б.Нормуродовнинг яшаш хонадонида истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарздорлигини аниқлаш юзасидан кўрик (обход) ўтказаётган вақтида, хонадон эгасининг фарзандлари Э.Бердимуродов, У.Нормуродов ва Л.Нормуродовлар биргаликда хизмат вазифасини бажараётган бўлим давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик қилишиб, давлат инспекторлари А.Эшонқулов ва П.Тайлановларнинг дуч келган жойларига уриб, тан жароҳати етказишиб, хизмат фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Ҳодиса жойига туман прокурори С.Н.Махманов, туман прокуратураси терговчиси Х.Азимов, туман ИИБ бошлиғи М.Қўнғиротов, туман ИИБ ЭКГ эксперти Х.Худояров ва бошқа тергов тезкор гуруҳи аъзолари чиқишган.   

Туман суд-тиббиёт экспертизасининг 03.07.2019 йилдаги 334-сонли хулосасига кўра, давлат инспектори А.Эшонқуловга “Соғликнинг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати” ва 335-сонли хулосасига кўра, давлат инспектори П.Тайлановга “Енгил” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 03.07.2019 йилда туман прокуратураси  томонидан фуқаролар Э.Бердимуродов ва Л.Нормуродовларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://mib.uz/news_single?pub_id=327
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ИМОРАТ» қурилиш ва хўжалик моллари супермаркети:
- 5000 турдан ортиқ қурилиш ва хўжалик моллари
- Бепул етказиб бериш
- Тўлов исталган турда
- Товарларни рассрочкага олиш имконияти
- Буёқларга 2000 ҳилдан ортиқ ранг бериш
Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 мавзеси (мўлжал – ОБЛ.ГАИ)

☎️ Телефон: +99897 7630068
Forwarded from EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
Энди @EcoControl_bot орқали Тошкент шаҳрида дарахт кесилиши ҳолатлари тўғрисида Тошкент шаҳар экология қумитасига хабар бериш мумкин. Дарахтларнинг ноқонуний кесилишига бефарқ бўлманг!
Азизлар, юрак қон-томир касалликлари ва уларни олдини олиш бўйича Кореялик 🇰🇷 профессор-кардиолог маслаҳатларини бугун соат 18:45да Ўзбекистон телеканали “Ўзингни Англа” кўрсатувида билиб олинг.

Кореяда даволаниш бўйича маслаҳат олиш учун: +998 71 2000704
Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзоднинг айтишича, у 1 сентябрга қадар Афғонистондаги томонларнинг (Ҳукумат ва толибонлар) ўртасида 18 йиллик қонли тўқнашувларга барҳам беришга қаратилган “йўл харитаси”ни имзолашига эришмоқчи. Қизиқ.
​​Мексика "лазейкаси"

Россиянинг Мехикодаги элчихонаси хабарига кўра, 14 нафар Россия паспортига эга (шу жумладан, асли ўзбекистонликлар ҳам) фуқаролар Мексиканинг Канкун шаҳар аэропортида мамлакат ҳудудига киритилмабди.

Мексика расмийларнинг сўзларига кўра, ушбу фуқароларда ташрифдан кўрсатилган мақсаднинг номувофиқлиги ва қалбаки ҳужжатлар бўлиши мумкин.

Бизга маълум бўлишича, 2-3 йилдан бери ўзбекистонликлар АҚШга бориш учун “янгича” бир усул “ихтиро” қилишган. Хуллас, Россия паспортини олиб (қалбаки ёки ҳақиқий буниси номаълум), Москвадан Мексикага турист сифатида учиб боришади. Маълум вақт Мексикада тургандан сўнг, яширин йўллар орқали АҚШ чегарасини ноқонуний йўллар орқали кесиб ўтиб, АҚШга ўтишга ҳаракат қилишади.

Мексика—АҚШ чегараси энг муаммоли ва нисбатан яхши қўриқланишини инобатга олсак (Трамп бекорга девор қурмаяпти), 99% вазиятларда чегара бузиб ўтаётганлар АҚШ чегарачилари томонидан қўлга олинади ва миграция хизмат томонидан махсус ҳибсхонага жойлаштирилади. Кейинчалик, ҳибсхонадагилар АҚШдан адвокат ёллаб, маълум гаров эвазига озодликка чиқишади ва ноқонуний равишда Америка ҳудудида истиқомат қилишади. Яна айтишларича, баъзи ҳолларда аксар фуқаролар қонуний истиқомат қилиш учун “қочоқ” (беженец) мақомини олиш учун ариза топширишади.