davletovuz
82.1K subscribers
6.87K photos
1.69K videos
124 files
10K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Ҳукумат Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) рўйхатидан қуйидагиларни чиқариб ташламоқчи:

Қолипли нон (чакана нарх);

Ижтимоий муҳим дори воситалари ва тиббий буюмлар;

Минерал ўғитлар;

“Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида махсус ҳимоя даражасига эга бўлган қоғоздан тайёрланадиган маҳсулотлар (қимматли қоғозлар, паспорт,

ҳаракатланиш ҳужжати ва шу кабилар);

Грифланган пакетларни (жўнатмалар, посилкаларни) жўнатиш;

Хўжалик субъектларининг пул маблағлари инкассацияси ва пул маблағлари ва бошқа қимматликларни банклараро ташиш хизматлари https://regulation.gov.uz/uz/document/4092
Дарвоқе, ҳозирда хўжалик субъектларининг пул маблағлари инкассацияси ва пул маблағлари ва бошқа қимматликларни банклараро ташиш хизматлари бўйича тарифлар нафақат давлат томонидан тартибга солинади, балки бу бўйича тўловлар тўлиқ тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкларга инкассация хизматлари орқали етказиб берилиши бўйича хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи, яъни инкассация хизматлари кўрсатилишининг ташаббускори (хўжалик юритувчи субъект ёки банк) томонидан тўланиши тўғрисида ҳам қарор лойиҳаси мавжудлигини эслатиб ўтамиз https://regulation.gov.uz/uz/document/3928.

Ўзимиздан қўшиб айтмоқчимизки, бугунги кунда Инкассация хизматлари давлатга тегишли Инкассация бирлашмаси унитар корхонаси ва Халқ банкининг шўъба корхонаси томонидан амалга ошириб келинмоқда. Яъни инкассация хизматлари бозори пайдо бўлди дейишга ҳали эрта ёки бу хизматга талабгорларда ҳали танлов мавжуд эмас. Жуда рентабелли ва истиқболли бўлишига қарамай инкассация хизмати билан машғул бўлишни истайдиган хусусий субъектлар пайдо бўлмаётгани биз учун ҳам қизиқ.

Балки бутун-бутун соҳалар ва тармоқларни ўзиники қилиб олишга шошаётган бойларимиз хали тушуниб етмаётгандирлар.
​​Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов Самарқанд, Урганч ва Наманган шаҳарлари аэропортлари Россиянинг «Новапорт» компаниясига берилишини изоҳлаб, Ўзбекистоннинг бир грамм манфаати ҳам «Новапорт»га ўтиб кетмайди, дея баёнот берибди.

Кўрамиз, якунда ким ҳақ, ким ноҳақ бўлиб чиқишини ва яхши гумонда бўламиз.

Шу ўринда солиштириш учун бир маълумот:

Грузиянинг Кутаиси шаҳри аэропорти 2012 йилда Wizz Air лоукостерига берилган.

Ҳозирда Wizz Air Кутаисидан Европанинг 12 шаҳрига доимий авиақатновларни амалга оширмоқда. Wizz Airдан ташқари, Кутаиси аэропортидан Vanilla Sky, SCAT ва Ukraine International Airlines компаниялари ҳам мунтазам авиарейсларни амалга оширади.

2018 йили Кутаиси аэропорти 600 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатган (шаҳар аҳолиси 140 мингни ташкил этади).

Мана буни миллий манфаатлар инобатга олинган битим, деса бўлади.
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

26 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар суди, Юнусобод туман судининг биносида, Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Р. Кадиров ва бошқаларга оид (жами 13 нафар шахс) жиноят иши бўйича айблов ҳукми эълон қилинди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати.

Суднинг ҳукми билан, 2000-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Р. Кадиров, шу даврларда прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда катта лавозимларида ишлаган М. Мирзаев, Ж. Файзиев, У. Суннатов, Р. Пулатов, А. Мусашайхов, У. Хуррамов, Ю. Гаипов, А. Мирзаев, М. Мирзаева, фуқаролар С. Косимов, А. Икрамов ва Х. Ахмеджанов билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб пора олиш (Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “а” банди), пора беришга далолат қилиш (ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди), фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди), солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖК 184-моддасининг 3-қисми), тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш (ЖК 236-моддасининг 2-қисми), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (ЖКнинг 243-моддаси) каби, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

Қарийб олти ой давом этган, Ўзбекистон Республикаси ЖПК (жиноят-процессуал кодекс) нинг 19-моддаси, шунингдек “Давлат сирлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ, ёпиқ тарзда ўтказилган суд тергови жараёнида барча судланувчиларнинг кўрсатувлари бирма-бир атрофлича текширилди, икки юзга яқин гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, иш бўйича ўтказилган экспертиза ва хизмат текширувлари хулосалари, шунингдек жиноят ишида тўпланган далиллар, уларнинг қонунийлиги ва асослилиги нуқтаи назаридан тафтиш қилинди.

Суднинг ҳукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Р. Кадировга, ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, У. Суннатов 19 йилга, А. Мирзаев 15 йилга, У. Хуррамов 14 йилга, Ж. Файзиев 13 йилга, Л. Мусашайхов 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қолган судланувчиларга ҳам қилган қилмишларига яраша қонун доирасида жазолар тайинланиб, уларнинг барчаси қўшимча жазо тариқасида муайян муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Бундан ташқари, суд оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган Р. Кадиров, М. Мирзаев, А. Мирзаев, Ж. Файзиев, У. Суннатов, Р. Пулатов, У. Хуррамов, Ю. Гаиповни (ЖКнинг 52-моддаси) махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ҳақида тақдимнома киритишга қарор қилди.

Судланганлар айбли деб топилган жиноятлари оқибатида етказилган моддий зарарлар, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида топширилган пул ва хатланган мол-мулклар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Шунингдек, суд томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 298-моддасига асосан, жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига хусусий ажрим чиқарилди.

Суд ҳукми эълон қилингач раислик этувчи суд процесси иштирокчиларига ҳукмнинг мазмун-моҳиятини батафсил изоҳлаб бериб, шикоят қилиш муддатлари ва тартибини тушунтирди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Владимир Зеленский Украина Президенти сифатида ўзининг биринчи маошини олган. Биринчи маош 12 727.27 гривна ёки 4 174 544,56 сўмни ташкил этган, бундан 2 481.82 гривна ёки 814 036,96 сўм солиқлар ушлаб қолинган. Солиқлар тўлангандан кейин Зеленскийнинг ихтиёрида 3 360 507.60 сўм қолган
"Ипотека-банк" хусусийлаштирилади, лекин бирданига эмас.

Дастлабки босқичда Банкка хос бўлмаган функцияларни бекор қилиш, хусусан Балиқчилик соҳасига бириктирилганлик, Кенгаш аъзоларининг давлат хизматчилари орасидан тайинламаслик, Кенгаш аъзоларини фақат мустақил директорлардан шакллантириш каби жараёнлар амалга оширилади http://lex.uz/pdfs/4386803
#РАДДИЯ

НОҚОНУНИЙ ДАРАХТ КЕСУВЧИЛАР ҲАМ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИГА ҚАРАШЛИ ИДОРА...МИ?

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий телеграм каналида “Дарахтларни кесишга ким рухсат беради?” номи остида маълумот жойлаштирилди.

Бир неча ойдан бери Тошкент шаҳрида долзарб бўлиб келган дарахтларни кесиш муаммоси қатъий эътиборга олинганмикан, деб маълумотни ўқишни бошладик.

Эътиборимизни тортган жумла қуйидагича: “...Ҳоким ушбу ноқонуний ҳаракат бўйича изоҳ сўраганида, “табиат кушандалари” диаметри 70-80 сантиметр бўлган 20 та дарахтни кесиш учун "Ягона ойна” давлат хизматлари марказидан 61 минг сўм эвазига рухсат олганликларини маълум қилишди...”

Бугунги кунда айрим соҳа ходимлари қонунчиликда назарда тутилган нормаларга асосланмаган ҳолда турли хил маълумотлар тарқатмоқда.

❗️Қолаверса, ҳозирда Республикада “Ягона ойна” деб номланган ташкилотни ўзи мавжуд эмас!

Давлат хизматлари агентлиги амалдаги қонунчиликка мувофиқ юзага келган вазиятга аниқлик киритади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда ҳудудий экология органлари ўз хулосаларини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юбориши ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳудудий экология органларининг хулосаларига асосан рухсатномалар бериши лозим.

Ушбу маъмурий регламентга асосан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш тақиқланади.

Ҳақиқий ҳолат қуйидагича:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига қарашли Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси томонидан 2019 йил 29 майда Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази орқали берилган 9761057-сонли аризага асосан Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан 2019 йил 4 июнда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш юзасидан 884-сонли хулоса берилган.

Бироқ, Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси томонидан Юнусобод туман ҳокимлигининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномаси олинмаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги телеграм-каналида айтиб ўтилган ва қоидабузарлар тақдим этган қоғоз парчаси, аслида дарахт кесишга рухсатнома эмас, балки ДХМга ариза топширилганлиги тўғрисидаги маълумот эди.

Ушбу давлат хизматини кўрсатишда ваколатли органлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳудудий экология органлари ҳисобланади.

Қолаверса, ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун ундирилган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдоридаги йиғимнинг (ўша “61 000 сўм”) асосий қисми туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳудудий экология органлари ҳисоб рақамларига ундирилган.

Хулоса ўрнида, матбуот хизматларидан турли хил маълумотларни омма эътиборига етказишдан олдин тўлиқ таҳлил қилишни ва масалани тўлиқ очиб беришни сўраган бўлар эдик.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ИМОРАТ» қурилиш ва хўжалик моллари супермаркети:
- 5000 турдан ортиқ қурилиш ва хўжалик моллари
- Бепул етказиб бериш
- Тўлов исталган турда
- Товарларни рассрочкага олиш имконияти
- Буёқларга 2000 ҳилдан ортиқ ранг бериш
Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 мавзеси (мўлжал – ОБЛ.ГАИ)

☎️ Телефон: +99897 7630068
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Қурилиш вазирлиги: «Тошкент Бош режаси концепциясининг кечикаётгани — шаҳар ҳокимлигининг муаммоси»

Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов 26 июнь куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг Бош схемаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемалари, аҳоли пунктларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари устида жиддий иш олиб борилаётгани таъкидланди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

Вазирлик мутасаддилари ОАВ саволларига жавоб берар экан, шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик изланишлар соҳасида илмий-техникавий сиёсат юритилаётгани, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия самарадор ва энергия тежайдиган инновацион лойиҳалар қурилиш фаолиятига жорий этилаётгани ҳақида маълумот берди.

Тадбирда журналистлар Тошкент шаҳар Бош режаси концепцияси нега қайта-қайта кечиктирилаётгани, белгиланган муддатлар ортга сурилаётгани, бунга сабаб бўлаётган омилларни сўради. «Бош режа концепциясининг кечикаётгани — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муаммоси. Лекин, алоҳида айтиш керакки, пойтахт Бош режаси жиддий масала ва узоқ вақт талаб қилиши аниқ», — деди вазир ўринбосари.

Мулоқот давомида шаҳар Бош режаси концепцияси турк ва инглиз компаниялари билан ҳамкорликда тайёрланаётгани, ишлаб чиқилгандан кейин масъул мутахассислар жалб этилган ҳолда кўриб чиқилиши, шундан сўнг тасдиқланиши қайд этилди. «Ушбу концепция яқин 1,5—2 ой ичида тайёр бўлади», — дея қўшимча қилди Шуҳратхўжа Ҳошимов.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​​​Марказий банк ўзи белгилаган қоидаларга ўзи амал қиладими?

Хабарингиз бор, Марказий банк Бошқаруви 2019 йил 18 майдаги 11/9- сонли қарори билан 2019 йил 1 июлдан бошлаб миллий валютадаги депозитлар учун 4 фоиз ҳамда чет эл валютасидаги депозитлар учун 14 фоиз миқдорида мажбурий резерв нормативларини белгилаган.

Мазкур талабларга кўра, мажбурий резервлар 2019 йил 1 июлдан ҳисобланиши ва сақлаш даври календарига кўра, 2019 йил 5 августдан 7 августга қадар Марказий банк билан ҳисоб-китоб амалга оширилиши лозим. Лекин маълум бўлишича, шу кунларда Марказий банк мутасаддилари тижорат банкларидан 2019 йил 1 июлдан кучга кириши лозим бўлган қоидаларни хали июль ойи бошланмасданоқ қўллашни ва 2019 йил 30 июнгача Марказий банк билан ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда тижорат банкларининг ғазначилари билан ўтказилган мажлисда маълум қилинган.

Биз бу хунук вазиятга аралашмоқчи ёки ўз баҳоимизни бермоқчи эмасмиз.

Позициямиз шуки, қайсики жамият, қайсики вазирлик ва қайсики идора ўзи белгилаган қоидаларга энг аввало ўзи амал қилишни бошласа, ана унда ўша жамият, вазирлик ва идорага нисбатан ҳурмат бўлади.
​​Бугун 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ журналистлар қатори @davletovuz канали жамоасини ҳам давлатимиз юксак мукофотларидан бири — “Шуҳрат” медали билан тақдирлади.

Рости, биз мазкур кутилмаган мукофот, эътироф ва эътибордан ниҳоятда мамнунмиз. Буни миллий медиа маконда ўз овозига эга бўлиб бораётган барча блогерлар фаолиятига давлатнинг муносабати деб баҳолаш мумкин.

Ишончимиз комилки, Ўзбекистонда ҳукм сураётган ва тобора мустаҳкамланиб бораётган очиқлик сиёсати янги-янги овозларни кашф қилади, келгусида давлат мукофотларини олган блогерлар сони тобора кенгаяди.

Каналимиз жамоаси юксак эътироф учун мамлакатимиз раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдиради.
Марказий банкнинг мажбурий резерв нормативлари ва тартибига киритилган ўзгартиришлар борасидаги шарҳи. Изоҳсиз.

https://t.me/centralbankuzb/482
Молия вазирлиги ахбороти


Ижтимоий тармоқларда фуқаро Г. Каримова томонидан давлат фойдасига 1,2 млрд. АҚШ доллари ўтказилди деган хабар тарқалди.

Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади.

Хусусан, ўтган йили давомида давлат даромадига ўтказилган мол-мулк (валюта маблағлари ва заргарлик буюмларини қўшган ҳолда) сотишдан тушумлар 163 млрд.сўмни ёки 20,2 млн. АҚШ долларини (ўртача йиллик курс бўйича) ташкил қилди.

Жорий йил биринчи ярмида эса давлат ихтиёрига ўтказилган мол-мулкни сотишдан 99,4 млрд.сўм ёки 11,8 млн. АҚШ доллари (ўртача курс бўйича) келиб тушди.
https://telegra.ph/HABARNOMA-06-27
Ўрта синф ва мустақил хусусий бизнес учун қўшимча юклама бўладиган фармон имзоланибди. Бу ўзгаришлар қандай оқибатлар келтириши мумкинлиги ҳақида илгари ёзган эдик https://www.gazeta.uz/ru/2019/06/27/benefits/
«Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон http://uza.uz/oz/documents/soli-va-bozhkhona-imtiyezlari-berilishini-yanada-tartibga-so-28-06-2019?m=y&ELEMENT_CODE=soli-va-bozhkhona-imtiyezlari-berilishini-yanada-tartibga-so-28-06-2019&SECTION_CODE=documents
Матбуот котиблари учун:

a) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари устувор равишда журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлган шахслар орасидан лавозимга тайинланади;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари:
бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади;

тегишлича Агентлик ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади;

ҳар уч йилда Агентликда аттестациядан ўтади;

https://bit.ly/301Ulx1
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Пропискага оид петицияни эълон қилиш рад этилди

Ёдингизда бўлса, анча олдин «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги петицияни жойлагандим.

Кўпчилик унинг натижаси ҳақида сўраётгани учун, маълумот бериб ўтмоқчиман.

Ўша петицияга модератор томонидан рад жавоби берилган.
Яъни петиция овозга ҳам қўйилмади. Бошқача айтганда менинг фикрим «туғилмаёқ бўғилди».

Рад қилишнинг асоси сифатида баландпарвоз гаплар ёзилган. Айтишларича, доимий пропискани соддалаштириш бўйича кўп ишлар қилинаётган эмиш, шу сабабли менинг петициямни эълон қилиш рад этилганмиш.

Ваҳоланки, мен пропискани соддалаштиришни эмас, бу тизимни бутунлай бекор қилишни сўраганман. Бу иккаласи мазмунан бошқа-бошқа нарсалар эканлигини тушуниш қийин эмас.

Модератор жавобининг сўнггида қуйидагича дейилади:

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизда ушбу соҳада ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил 2 февралдаги “Mening fikrim” веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, “Mening fikrim” веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органлари ва модератор вакилларидан иборат таркибда тузилган Ишчи комиссия томонидан мурожаатингиз “Mening fikrim” веб-порталига жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди».

Лекин хулосада Низомнинг айнан қайси банди бўйича рад қилинганлиги айтилмаган. Бунга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, чунки Низомда рад қилиш асослари аниқ саналган бўлиб, менинг петициям уларнинг бирортасига тушмайди. Қандай асос билан рад қилаётганини ўзлари ҳам билишмайди.

Аввалроқ “Менинг фикрим” порталида Низомдаги муддатларга риоя қилмаслик ҳолати мунтазам учраб тургани ҳақида ҳам маълумот бергандим.

Хуллас, бу порталдан кўнглим қолди. Фақат раҳбарларга ёқадиган петицияларни ўтказиб, сал ёқмайдигани чиқиб қолса, асоссиз рад қиладиган бўлишса, бунақа порталдан кимга нима фойда?

Ёдингизда бўлса, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

“Менинг фикрим” портали ҳам шу ташаббус ортидан очилганди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу мақсади "халқ - қонунларнинг асосий ижодкори бўлсин" деган принцип устига қурилганди.

Аммо прописка ҳақидаги петициянинг ассосиз рад қилинганини кўриб, айтиш мумкинки, портални юритаётганлар, назорат қилаётганлар ўзларининг асоссиз цензуралари орқали халқнинг фикрини бўғишмоқда, фақат ўзларига ёқадиган жамоавий мурожаатларни ўтказиб, сал ёқмайдиганлари чиқиб қолса, рад этишиб, кўзбўямачилик билан шуғулланишмоқда. Президентнинг ишончи ҳайф Сизларга!


👉 @xushnudbek 👈
​​Тошкент давлат шарқшунослик институтига ректор тайинланди - аёл ректорлар ҳам бор энди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори лавозимига Рихсиева Гулчехра Шовкатовна тайинланди.

Рихсиева Гулчехра Шовкатовна 1971 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Forwarded from Ipotekabank OTP Group
📣 Бугун 28 июнь куни соат 11:00 да “Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

📝 Йиғилиш кун тартибида қуйидаги асосий масалалар кўриб чиқилади.

☑️“Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2018 йил натижалари, банкни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш бўйича тасдиқланган стратегияси ижроси ҳамда 2019 йил фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида банк Бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш;
☑️ 2018 йил натижалари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш;
☑️ “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш;
☑️ 2019-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш;
☑️ ва бошқа масалалар.

Каналга уланиш учун: Ipotekabank
Адлия вазирлиги томонидан "Медиа саводхонлик ва fake news:ҳуқуқ ва масъулият чегараси" мавзусида журналист ва блогерлар учун махсус семинар ўтказилмоқда.
​​​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов:

"Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин.

Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг ҳаётим“, “Менинг тасаввурим“ номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди.

Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик".