davletovuz
82.1K subscribers
6.84K photos
1.69K videos
124 files
9.99K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Навоий вилоятига бўйсунадиган Ғозғон шаҳрини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

Албатта алоҳида шаҳар бўлганидан кейин ўзининг прокурори, мелисаси, гороноси, горздрави, СЭСи, боғча вазирлиги бўлими, солиқ идорасидан тортиб инвестиция ва ташқи савдо бўлимигача ташкил этилади.

Википедияга ишонилса, Ғозғон шаҳрининг аҳолиси 12453 фуқародан иборат.

https://regulation.gov.uz/ru/document/3968
Апрель ойидаги пасайишдан сўнг ҳам миллий валютадаги, ҳам хорижий валютадаги кредитларнинг фоиз ставкалари яна оша бошлаган (имтиёзли бўлмаган кредитлар бўйича).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия жамғармасига ихтиёрий тўловлар @pensionfundruz
Миллий ғуруримиз ва монополистимиз “Ўзбекнефтегаз”нинг “Лукойл” олдида 600 млн.доллар миқдорида қарзи қандай шаклланганлиги борасида айрим маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Айтишларича, “Ўзбекнефтегаз” қишки мавсумда “Лукойл”дан Ўзбекистонда қазиб чиқарилган газни жаҳон нархларида, яъни 120 доллардан газ сотиб олиб, ички истеъмолчиларга 40 доллардан етказиб бериб келган ва бир йилда 600 млн.доллар қарздорлик йиғилган. Ҳозирда ушбу қарздорлик бўлиб тўлаш шартларида реструктуризация қилинган эмиш. Қўшимчасига бу йил ҳам истеъмолчиларга узлуксиз газ етказиб бериш шиори остида яна “Лукойл”дан жаҳон нархларида газ сотиб олиш режалари мавжуд экан.

Оддий фуқарода савол туғилади, қандай қилиб чет эл компанияси Ўзбекистонда қазиб олаётган газни ўзимиз сотиб олсак, яна жаҳон нархларида. Афсуски шундай. “Лукойл”, “Зарубежнефтегаз”, “Газпром” каби компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида газ ва нефт конларининг ўзлаштириши маҳсулотни тақсимлаш шартларида (СРП) амалга ошириб келинмоқда. Яъни компания газ, нефть конини ўзлаштиради, чиққан маҳсулотнинг 50, 60, балки 70%ини олиб чиқиб кетади. Ҳудуддаги ижтимоий ҳолат, инфраструктура, экология, ёқилғи баланси кабиларга қўпол қилиб айтганда, кўндаланг қўйиб қўйилади.

Африканинг энг қолоқ ва ўзини ўзи бошқара олмайдиган давлатларини инобатга олмаса, замонавий дунёда СРП шартларида нефть ва газ конларининг ўзлаштирилиши усулидан аллақачон воз кечилган ва воз кечилмоқда ҳам.

Агар келажакни, фарзандлаоримизни ўйласак, агар яна хом-ашё мустамлакаси бўлишни истамасак бундан буён табиий бойликларни ўзлаштиришда СРП шартларини қўлламаслик ҳақида ўйлаш вақти етиб келди.

Маълумотларга кўра, кейинги 10 йил давомида “Ўзбекнефтегаз” қазиб чиқараётган газ ҳажми 60 миллиард.кубдан 40 миллиард.кубгача камайган, СРП шартларида хорижий компаниялар қазиб чиқараётган газ ҳажми эса 5 млрд.кубдан 20 млрд.кубга етган. Агар шу тенденция сақланса, яна 5-10 йил ичида мамлакатда қазилаётган газ тўла тўкис СРП шартларида хорижий компаниялар ихтиёрига ўтиб кетади ва ўзимизга тегишли газни ўзимиз жаҳон нархларида сотиб оладиган ва қўшимчасига абадий қарздор ҳолатидаги мустамлака ўлка даражасига етиб борамиз.

ИМҲО, албатта.
Айтишларича, Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланибди. У 2015 йилдан бери сенатга раис эди.

@davletovuz
Президент фармони билан Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.

@davletovuz
Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди
www.president.uz/uz/2673
--
Отабек Муродов освобожден от должности Генерального прокурора Республики Узбекистан
www.president.uz/ru/2673

***

Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланди
www.president.uz/ru/2674
--
Нигматилла Йулдошев назначен Генеральным прокурором Республики Узбекистан
www.president.uz/ru/2674
Сенатнинг янги раиси 21 июнь президент тақдимномасига мувофиқ сенаторлар томонидан сайланса керак.
​​Янги Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ҳақида нима дейиш мумкин?

1962 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилда Президент фармони билан тайинланган 16 нафар сенаторлардан бири. Бунгача адлия вазири бўлган (2011 йилдан). У меҳнат фаолиятини Олмалиқ шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси лавозимидан бошлаб, прокуратура идораларида катта терговчи, бошқарма прокурори, бўлим бошлиғи, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи, Бош прокурор ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.

Охирги пайтлар сенат раиси сифатида ялпи мажлислар аввалида 30-40 минутлик маъруза қилиб, таълим, соғлиқни сақлаш, давлат тили билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқиб, оммавий ахборот воситаларида мунтазам тилга олинаётган эди. Яъни медиа-персонага айланган эди. Умид қиламизки, Бош прокурор сифатида шундай бўлиб қолади.

Кузатувларга кўра, меҳнаткаш, турли интригалардан холи, эҳтиёткор сиёсатчи. Чапанилиги, қатъиятлилиги бор. Ҳар қандай масалани охиригача етказиб қўйишга ҳаракат қилади. Эмин-эркин иш тутмайди, ёзилган қоидаларга, протоколларга кўпроқ риоя қилади. Раҳматли Ислом Каримов уни сенат раислигига тавсия қилганда “ташкилотчилик ва талабчанлик қобилияти”ни айтиб ўтган эди.

Бош прокурор сифатида прокуратура органларининг мустақиллигини ҳимоя қилишга интилса керак. Тизим ходимлари хурсанд бўлса бўлади.

Албатта, буларнинг барчаси бизнинг кузатувларимиз ва фикрларимиз.
#Муҳим_хабар

Ҳурматли фуқаролар!

20 июнь тонги пойтахтимиз айрим фуқаролари учун осон кечмади.

Айрим техник носозликлар сабаб, болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш тизими вақтинча ишдан чиқди.

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан мазкур муаммо тезкорлик билан бартараф этилди. Белгиланган 81 та мактабга қабул пойтахтимизнинг барча Давлат хизматлари марказлари 21 июнь куни соат 9.00 дан бошланади.

Тез кунларда эса ҳужжатларни онлайн тартибда my.gov.uz портали орқали олиш имкони яратилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Маълумот учун: Мактабларга ҳужжатларни Давлат хизматлари маркази орқали топшириш учун Сиздан фақатгина 2 та ҳужжат талаб этилади:

- ота-онанинг паспортлари;

- боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг, биз эса реал вақт режимида мижозлар оқими ҳақида маълумот тақдим этиб борамиз!

Қўшимча саволлар учун Давлат хизматлари агентлигининг 1148 қисқа рақамига ёки @davxizmataloqa_bot Телеграм қайта алоқа боти орқали мурожаат қилишингиз мумкинлиги эслатиб ўтилади!
Айтишларича, Эльмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланибди.
⚡️⚡️⚡️

Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Бош прокурор лавозимидан озод қилинган Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

"Халқ сўзи" мухбири хабарига кўра, давлат раҳбари Муродовни порахўрликда айбланаётганини таъкидлаган.

Каналга қўшилиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFKw3NxMnoCXy5Xh7Q
Расман: Танзила Норбоева Олий Мажлис Сенати раиси этиб сайланди.
Танзила Норбоева Сенат раиси сифатида. Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи».
Россия, Қозоғистон ва мана, Ўзбекистонда сенат раҳбарлари аёл кишилардир.
Марказий банк томонидан ташқи сектор статистикасини яхшилаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижалари

Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция (ташқи сектор) ҳисобини яхшилаш доирасида 2019 йилнинг 31 майидан 13 июнига қадар аҳоли орасида аноним тарзда сўровнома ўтказилди. Сўровномани тўлдиришда қулайлик яратиш ҳамда кенг аудиторияни қамраб олиш мақсадида, сўровнома интернет тармоғида ижтимоий тармоқлар платформалари орқали тарқатилди.

Сўровнома уч қисмга бўлинган бўлиб, қуйидаги мазмундаги саволларни ўз ичига олган:
- чет эл валютасидаги жамғармалар тўғрисида;
- тижорат мақсадида Ўзбекистонга олиб кирилган ва Ўзбекистондан олиб чиқилган товарлар тўғрисида (моккилик савдоси);
- чет элдан олинаётган ва/ёки кўрсатилаётган молиявий ёрдам тўғрисида.
Сўровномада жами 2165 нафар респондент иштирок этди.

Сўровнома натижаларининг таҳлили қуйидагиларни кўрсатди:

1) 54% респондент (1170 киши) чет эл валютасида жамғармалари мавжудгини маълум қилган.
Аҳолининг вилоятлар кесимидаги ўртача даромадларини ҳамда респондентларнинг жавобларини инобатга олган ҳолда жамғармаларнинг ўртача миқдори жон бошига 1 134 доллар эканлиги маълум бўлди. Шундай қилиб, ҳисоб-китоблар ҳамда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар асосида, чет эл валютасидаги жами жамғармалар суммаси 10,2 млрд. доллар миқдорида баҳоланди.

2) 1048 нафар респондент (48,4%) чет элда бўлганлигини, улардан 107 нафари (10,2%) эса тижорат мақсадида Ўзбекистондан товар олиб чиққанлигини билдирди.
Умуман олганда, бир нафар респондент томонидан хорижга тижорат мақсадида олиб чиқилган товарларнинг ўртача қиймати 732 доллар миқдорида ҳисобланди. 2019 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистондан чет элга чиққан резидентлар сони 2,5 млн. кишига тенглиги ҳисобга олинса, жорий йилнинг январ-март ойларида тижорат мақсадида хорижга олиб чиқилган товарларнинг жами қиймати 187 млн. доллар миқдорида баҳоланди.

3) Чет элда бўлиб қайтган респондентларнинг 235 нафари (22,4%) Ўзбекистонга тижорат мақсадида товарлар олиб кирганлигини маълум қилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, бир нафар респондент томонидан ўртача 873 доллар қийматидаги маҳсулотлар Ўзбекистонга тижорат мақсадида олиб кирилганлигини ҳамда 2019 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонга кириб келган резидентлар сони 1,6 млн. кишига тенглиги инобатга олинса, жорий йилнинг январ-март ойларида тижорат мақсадида олиб кирилган маҳсулотларнинг жами қиймати 320 млн. доллар миқдорида ҳисобланди.

4) 50% респондентлар чет элда қариндоши мавжудлигини кўрсатиб ўтган бўлса, шулардан 59% чет элдан молиявий ёрдам олишини, 16% эса чет элда яшовчи қариндошига молиявий ёрдам кўрсатишини билдирди.

Бир респондент томонидан чет элдан олинаётган молиявий ёрдамнинг ўртача ойлик миқдори 354 доллар, чет элга юборилаётган ёрдамнинг миқдори эса 262 доллар эканлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига 2,4 млн. фуқаролар чет элда ишламоқда. Шу муносабат билан, хориджан келиб тушадиган ва хориждаги резидентларга кўрсатиладиган молиявий ёрдамнинг ўртача ойлик суммаси мос равишда 496 млн. ва 98 млн. доллар миқдорида баҳоланди.

Хулоса қилиб айтганда, сўровноманинг чет эл валютасидаги жамғармалар, шунингдек, чет элдан олинадиган молиявий ёрдамнинг (жорий трансфертлар) миқдори бўйича натижалари, Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида Марказий банк томонидан амалга ошириладиган эксперт баҳолашларига яқин келмоқда.

Бироқ, моккилик савдоси бўйича сўровнома натижалари асосида ҳисобланган кўрсаткичлар эксперт баҳолашлари асосида ҳисобланадиган кўрсаткичлардан ўсиш томонга фарқ қилди.

Тўлов баланси ҳамда халқаро инвестицион позиция маълумотларини яхшилаш мақсадида, сўровнома натижалари Халқаро валюта жамғармасининг ташқи сектор статистикаси бўйича навбатдаги миссияси давомида муҳокама қилинади.

Марказий банк сўровномада иштирок этган респондентларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва фуқароларнинг кейинги сўровларда фаол иштирок этишларини кутиб қолади.
Шавкат Мирзиёевнинг Сенатдаги нутқи. http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-06-2019?m=y&ELEMENT_CODE=zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-06-2019&SECTION_CODE=documents


Бешта ташаббус - бешта ижобий ташаббус.


Содиқ Сафоев нутқда расман мақталган сенатор
Бухгалтер Қаҳрамон Асланов соддалаштирилган ҚҚС ҳақида https://kun.uz/74090427
АҚШ давлат департаменти халқаро диний эркинлик бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеога кўра, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошириши керак бўлган ишлар жуда кўп, аммо 13 йил деганда биринчи марта мамлакат алоҳида хавотирга сабаб бўлувчи мамлакатлар рўйхатига киритилмади.

АҚШ давлат котибининг айтишича, Ўзбекистонда диний масалалар туфайли қамоқда ушлаб турилган 1500 нафар маҳбус озод этилган ва 16 минг фуқаро махсус рўйхатдан чиқариб ташланган.

Помпео АҚШ Ўзбекистондан келажакда ҳам худди шундай қадамлар, хусусан, ота-оналарга масжидларда фарзандлари билан бирга намоз ўқишига рухсат берилишини кутиб қолишини айтган. https://www.state.gov/secretary-of-state-michael-r-pompeo-at-the-release-of-the-2018-annual-report-on-international-religious-freedom/