davletovuz
82.1K subscribers
6.87K photos
1.69K videos
124 files
10K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Сайёра Ходжаева: «тил бўйича мурожаатга мен умуман аралашганим йўқ»
Facebook’да ўзбекистонликлар қайси идораларга кўпроқ ишониши юзасидан сўровнома ўтказилди. «Ўзга сайёраликларга» варианти аксарият идоралардан кўра кўпроқ овоз тўплади https://daryo.uz/k/2019/05/05/facebookda-ozbekistonliklar-qaysi-idoralarga-koproq-ishonishi-yuzasidan-sorovnoma-otkazildi-ozga-sayyoraliklarga-varianti-aksar/
Ўзбекистоннинг Америкадаги элчихонасида очиқ эшиклар куни экан. Фото: Жавлон Ваҳобов https://twitter.com/javlonvakhabov/status/1124720496820531200?s=21
​​Ўзбекистонда энг кучли триатлончилари аниқланди

«Ёшлик спорт» мажмуасида Ўзбeкистон триатлон фeдeрацияси «I Love Supersport» (Тошкeнт) Халқаро спорт мактаби билан ҳамкорликда ҳаваскор спортчиларни IRONMAN 70.3 Astana мусобақасига тайёрлаш доирасида «Triatlon Sprint» – Ўзбeкистонда биринчи бор ҳаваскорлар ўртасида триатлон (сузиш, вeломусобақа ва югуриш) бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Мазкур турнирда ҳаваскор спортчилар 750 метр масофага сузиш, 20 километр масофага велоспорт бўйича белашиш ва 5 километрга югуриш бўйича рақобатлашди.

Унда Андрей Шарипов 1:05:21 натижа билан мутлақ ғолибга айланган бўлса, Алексей Григорьев (1:11:13) ва Мурод Хусанов (1:23:57) натижа билан эркаклар ўртасида ғолиб чиқди.

Аёллар ўртасида белгиланган шартларни 1 соат 30 дақиқа ва 53 сонияда босиб ўтган Ольга Дробишва олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ушбу йўналишда Ольга Панкратова (1:34:12) ҳамда Алина Юн (1:51:28) натижалар билан шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғоналарига кўтарилди.

Ўзбeкистон триатлон фeдeрацияси президенти Отабек Умаров ғолибларни табриклаб, уларга кейинги мусобақаларда муваффақият тилади.
​​Нодир Жонузоқ рус тилига расмий мақом бериш бўйича охирги машмашалар ҳақида:

"Бу ҳолат, таъбир жоиз бўлса, онаси устига иккинчи она келишини истамаган фарзандларнинг изтиробли исёнига ўхшайди".

Твиттердаги изоҳлардан бири: "Бошқа бу мавзуда ёзманглар, шунинг ўзи етади"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия. Шеремьетово аэропорти. Самолётда ёнғин. Бортда бўлган барча йўловчилар қутқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилади.
davletovuz
ТАСС: Ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.
Самолёт бортида 78 киши бўлган, уларнинг 37 нафари омон қолган. Демак, 41 киши...
​​Компьютер ўйнаб, ҳеч нарсага эриша олмайсан” дейдиганлар учун бир фактни айтмоқчимиз: 2018 йили Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида eSports бўйича турнир намойиш учун мўлжалланган спорт тури сифатида ўтказилди. Бу энди бошланиши, кейинчалик киберспорт бўйича жаҳон чемпионатлари худди футбол ёки бокс сингари оммабоп ва даромадли бўлиб кетса ажаб эмас.

Масалан, Ўзбекистоннинг ҳам eSports бўйича терма жамоаси ва ҳатто миллий федерацияси бор, ва бу йигитлар энди бугун очилган “Fidanza” номи остидаги учинчи ўйин марказида тайёргарлик кўришади.

Ушбу компьютер клуби Ўзбекистондаги энг йирик электрон спорт мажмуаси бўлди. У «Turkiston Bank» ва «Hamsa Concern» компанияси томонидан ташкил қилинган ва e-спортда янги чемпионларни кашф этиш учун барча шароитларга эга. Мажмуа 1000 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда 160 компьютер ва PlayStation ўрнатилган 10 кабинка ўрин олган. Шу билан бирга тўлақонли кафе ва дам олиш зоналари ташкил этилган.

Fidanza клубининг тантанали очилиши гейминг байрамига айланиб кетди. Унда ҳам e-спорт юлдузлари, ҳам олимпия чемпионлари иштирок этишди. Дастурда танлов эълон қилиниб, унинг шартлари бўйича бир ойдан сўнг ўйин маркази меҳмонлари Spark автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Fidanza клубларининг юзага келиши ва ривожланиши ушбу лойиҳа раҳбари бўлган Нодир Сакиджанов ҳамда асосий инвестор бўлган «Hamsa Concern» компанияси раҳбари Дониёр Джураев билан чамбарчас боғлиқ. Н. Сакиджанов 2002 йилдан бери ушбу бизнеснинг ривожланиши ва Тошкентда гейминг маданиятининг тараққиётига ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Ўзининг биринчи компьютер клубини тадбиркор 17 ёшида очган бўлиб, бир неча йил давомида уни пойтахтдаги энг йирик мажмуалар қаторига қўша олган. Ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида Н.Сакиджанов 40дан ортиқ шогирд чиқарган ва улар ўз соҳасидаги юқори малакали мутаҳассислар бўлиб етишишган. «Hamsa Concern» ва Дониёр Джураев сабабли эса бу бизнес янада катта марраларга эришмоқда.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 10А уй.
Шереметьево аэропортида самолётдаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар, хусусан, Марказий банкнинг вакили институти киритилиши муносабати билан ўтган муҳокамаларда турлича қарашлар янграяпти.

Гўёки бу билан Марказий банк тижорат банкларида тотал назорат ва диктат ўрнатмоқчи, фаолият эркинлиги ва мустақиллигини чекламоқчи каби ўта мутааcсиб фикрлар ҳам янграган.

Аввало айтиб ўтиш жоизки, Марказий банкларнинг вакили институти жуда кўп мамлакатларда қўлланилади. Бу, айниқса, 2008 - 2009 йилларда молиявий бўҳрондан кейин мамлакат молиявий тизимини асраш, кредиторлар, омонатчилар манфаатларини оператив ҳимоя қилиш заруриятидан келиб чиқиб янаям долзарблашди.

Амалиётда, Марказий банкнинг вакили ҳар куни, ҳамма банкларда доимий ўтиради дегани эмас. Вакил маълум бир ҳодисалар ортидан ва маълум бир мезонлар асосида тижорат банкига бириктирилади. Масалан, тижорат банки Марказий банк кредитини олганда ёки ҳукумат молиявий транши очилганда ёки банк акциядорлари ўз пулларини олиб чиқиб кетиш ҳаракатлари каби белгилар кузатилганда в.ҳ.к.

Айтиш жоизки, кейинги 2 йилда Марказий банк фақат либераллаштириш йўли ва трендини маҳкам ушлаб ўз сиёсатини юритди ва бу олқишга сазовор. Лекин баъзи бир ўринларда таъкидлаш керакки, либераллик ҳатто либертарианлик (яъни умуман аралашмаслик) даражасида ҳам кузатилди. Бундай тартибга солинмаган эркинлик шароитида аксар банклар, айниқса, давлат банклари регулятор олдидаги вазифаларини салкам эсдан чиқараёздилар. Бу эса макроиқтисодий барқарорлик, кредиторлар ва омонатчилар манфаатларини савол остида қолдириши мумкин.

Амалдаги Марказий банк тўғрисидаги, Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунлар қабул қилингани қарийб чорак аср бўлди. Бугун замон, молиявий тизим бутунлай бошқа, чақириқлар ҳам. Янги тизимда энди эски қоидалар билан ишлаб бўлмайди.

P.S. Муҳтарам депутатларимизнинг муҳокамалардаги тортишувлари, позицияларини ҳимоялашлари жудаям қувонарли ҳолат. Биз депутатларимиздан ўзлари қабул қилган ва маъқуллаган қонун матнларини ҳам охиригача ҳимоя қилишларини ёки бунга ҳуқуқий баҳо беришларини истар эдик.
Марказий банк валюта курсларини 2019 йил 7 майдан бошлаб қуйидагича белгилади:

1 USD = 8448.89 (+ 3.40)
1 EUR = 9462.76 (+ 47.73)
Энг кўп эгизаклар туғиладиган вилоят қайси?
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 475 гектар майдонни эгаллайди, 52 та технологик объект унинг улкан салоҳиятидан далолат беради. Бу ерда 70 мингдан ортиқ киши ишлайди. https://www.president.uz/uz/2553
Айтишларича, Миллий банкнинг Тошкент шаҳридаги айирбошлаш шохобчаларида қозоқ тенгесини олиш ва сотиш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш йўлга қўйилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури бўйича Китоб туманида фуқароларга “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг ўтказилган.

Маълум бўлишича, туманда тузилган ишчи гуруҳ ва банк ходимлари томонидан кредит олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг эҳтиёжмандлиги жойига чиқиб ўрганилмасдан ва кредит ажратилишига оид ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги текширилмасдан кредитлар ажратилиши оқибатида иссиқхона қуриш учун AT “Халқ банки” Китоб филиалидан 11 нафар фуқароларга 147 млн. сўм кредит маблағлари ноқонуний ажратилиб, кредитларнинг мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан AT “Халқ банки” Китоб филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати.
http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/8528/
​​Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” ноҳукумат ташкилотининг сўз эркинлиги рейтингида 53,52 кўрсаткич билан 160-ўринга эгаллади. Икки йил олдин 169-ўринда эдик, ўтган йили эса 165-ўринда.

Ҳисоботда ўзбек журналистлари сўнгги икки йилда мажбурий меҳнат ва коррупция каби долзарб мавзуларда ёза бошлагани, бироқ медиа соҳасида ҳали ички цензура кучли экани таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзишича, бу — мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп дегани. Оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилсак, далда берсаккина ўткир мавзулар қаламга олинади.

Тожикистон рейтингда ўтган йили 149-ўринда эди, бу йил эса 161-ўринда. Россия ҳам ўтган йилгига нисбатан битта поғона йўқотган — 149-поғона. Қирғизистон эса рейтингини 15 поғонага яхшилаган — 83-ўрин.

“Мазкур ҳисобот ўзимизга тутилган ойна — сўз эркинлиги бўлмаган юртда ривожланиш ва тараққиёт ҳам бўлмайди. Бугунги сиёсат, бугунги ислоҳотлар эса ана шу сўз ва матбуот эркинлигига чамбарчас боғлиқ”, дейди Комил Алламжонов.
Ўзбекистонда 2019 — 2022 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни тасарруф қилиш, бошқариш ва ислоҳ этиш стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга кўра, 2022 йилга қадар (индикаторлар) қуйидагиларга эришиш кўзда тутилмоқда:

1. Давлат иштирокидаги корхоналарни 50 фоизга қисқартириш.

2. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг тармоққа тааллуқли бўлмаган активларини 50 фоизга қисқартириш.

3. Корхоналар портфелининг реал қийматини ҳар йили ўртача 5 фоизга ошириб бориш;.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидентлар кўринишидаги тушумларни икки карра кўпайтириш.

5. Давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органларига камида 50 хорижлик менежерларни жалб қилиш.

6. Давлат улуши бўлган барча акциядорлик жамиятларида халқаро молиявий ҳисобот стандартларини жорий қилиш.

7. Давлат иштирокидаги барча йирик корхоналарни ислоҳ қилишни якунлаш.

8. Давлат иштирокидаги 100 та корхонада ERPни жорий қилиш.

9. Давлат иштирокидаги камида 20 та корхонада IPO (SPO) ўтказиш.

10. Давлат иштирокидаги камида 50 та корхонанинг облигацияларини чиқариш. https://regulation.gov.uz/uz/document/3353
Туркия олий сайлов кенгаши амалдаги Эрдоған партияси талаби билан Истанбулда бўлиб ўтган сайлов натижалари ҳамда мухолифатдан сайланган Икром Имомўғли мандатини бекор қилди ва 23 июнь куни қайта сайлов ўтказилишини маълум қилди.