davletovuz
80.8K subscribers
6.2K photos
1.49K videos
114 files
9.33K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot
Download Telegram
Энергетика вазирлиги?

2019 йилда энергетика, шу жумладан нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Давлат хизмати бўйича махсус орган тузилади

Президент Администрацияси Давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича хизмати, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликларининг ташкилий-кадрлар хизмати негизида давлат хизмати ишлари бўйича ягона махсус орган ташкил этилади.
Транспорт вазирлиги?

Транспорт, шу жумладан ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органи ташкил этилади.

Транспорт соҳасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан давлат-ҳокимият вазифаларини транспорт соҳасидаги янги давлат бошқарув органига берилади.
“Mening fikrim” махсус веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатни Вазирлар Маҳкамаси ҳам кўриб чиқиши назарда тутилмоқда. Ҳозирда петициялар тегишлича Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан кўрилади.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ислоҳ қилинади

Дастур лойиҳасида Ўзбекистон Миллий телерадио-компаниясининг монопол мавқеини қайта кўриб чиқиш, компания бошқарувига бозор механизмларини жорий этиш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, жамоатчилик телерадиоканалини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Комендантлик соати бўлмайдими?

Ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўрнатган ҳолда уларнинг тунги пайтда ишлаш тартибини белгилаш кўзда тутилаяпти.
Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда, ялпи ички маҳсулот ҳажмини харажатлар усулида ҳисоблаш методикаси жорий этилади.
Нақд валюта сотишга рухсат берилиши мумкин

Валюта сиёсатини эркинлаштириш давом эттирилади. Жумладан, валюта айрибошлашдаги ва сотишдаги асоссиз чекловларни бартараф этиш, жумладан жисмоний шахсларга нақд валютани сотиш, инвестиция олиб кирган шахслар учун валюта репатриациясини тўлиқ жорий этиш ва валюта айрибошлашни қонунийлаштириш каби чораларини кўриш кўзда тутилмоқда. (ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш 1 мартгача мўлжалланган)
“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайти ва давлат хизматлари порталида энерготизимда ҳисобот йили давомида содир бўлган узилишлар, нарх ва уланиш тартиби тўғрисида маълумотларни чоп этиш йўлга қўйилиши мумкин.
Монополияга қарши давлат органини мустақил алоҳида орган сифатида ташкил этиш режалаштирилаяпти

Тегишли ҳужжат билан рақобатни ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолиятини назорат қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги вазифалари, шунингдек, Молия вазирлигининг товарларга нархларни давлат томонидан тартибга солиш функциясини ўтказган ҳолда мустақил Монополияга қарши давлат органини ташкил этиш назарда тутилади.
Ҳарбий тавсияномалар даври тугаяпти

Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратиш ва тест синовларини ўтказиш кўзда тутилаяпти.

Ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши назарда тутилади.
Блогерлар учун қизиқ

Дастур лойиҳасида блогерлик фаолиятини тартибга солиш ва бошқарув механизмини такомиллаштириш, миллий блогерлар клубини яратиш, зарурий ва долзарб ахборотни тайёрлаш бўйича тизимли ишни ташкил қилиш кўзда тутилаяпти.
Умуман, дастур лойиҳасида жуда кўп қизиқ вазифалар белгиланган. Ўқинг, кўринг, таклиф беринг. http://2019.strategy.uz/
Эълон қилинган давлат дастури лойиҳасининг муҳим жиҳатларига бирма-бир ва кетма-кет тўхталиб ўтамиз.

3-банд "Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини амалга оширишдаги ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш" деб аталади. Бу, агар амалга ошса, солиқ тўловчиларнинг пулларининг мақсадли ишлатилиши устидан прогрессив назорат бўлади.

Назаримизда, бу билан чекланмаслик керак. Ўзбекистонда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ташқари бошқа яна ўнлаб жамғармалар борки, уларда юз бераётган кирим ва чиқим операцияларидан нафақат биз солиқ тўловчилар, балки бизнинг сайланган вакилларимиз — депутатларимиз ҳам ахборот олишдан буткул узиб ташланганмиз.

Санаймизми: уларнинг адоғи йўқ. Маҳалла, Нуроний, Мажбурий ижро бюроси, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги жамғармалар, Шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси, Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш жамғармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси....

Биз ҳар бир вазирлик ва давлат қўмитаси қошидаги алоҳида чўнтакка айланган: жамғармаларни санамаяпмиз. Улар де-факто ҳеч кимга ҳисобдор эмас, бу жамғармалар фаолиятининг муҳим жиҳатлари ва молиявий ахборотларини эълон қилмайди. Ваҳоланки триллионлаб пуллар айланади ва жамғарилади (билгичларга кўра, бу тўғрида маълум ахборотга эга бўлган ҳар қандай закий фуқарода саволлар туғилади).

Биз солиқ тўловчилар буни билишга ҳақлимиз, шундай эмасми?
2019 йилнинг 15 январидан Германия фуқаролари учун 30 кунга визасиз режим тизими йўлга қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, икки мамлакат ўртасидаги маданий, илмий ва таълим алмашинувларини мустаҳкамлаш мақсадида шундай қарор қабул қилинган.
Давлат дастури лойиҳаси жойлаштирилган сайт яна ишлаяпти http://2019.strategy.uz/
Дастур лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ҳам жойлаштирилди https://regulation.gov.uz/ru/document/1678
​​Яқин дўстим Булат (ҳозир у «Дарё»нинг директори)га кетиш истагимни билдирсам, у доим таажжубланарди. «Нима қиласан кетиб, ундан кўра яхши машина ол, кўчалардаги бетартибликни сезмайсан; уйингга генератор ўрнат, свет ҳам кетмайди; болангни яхши мактабга жойла, ўқитувчилар билан гаплаш, яхши ўқитишади», дерди. Яъни, у атрофимда пуфак яратиб, ўша пуфак ичидан туриб ташқарида бўлаётган муаммоларга аҳамият бермасликни таклиф қиларди.

Лекин менга бунақа пуфак тўғри келмасди, чунки мен атрофдагиларга бефарқ бўлолмасдим. Менинг уйимда свет бўлса-ю, қўшнимникида бўлмаса, менга сал ҳунук туюларди, қанчалик қулай бўлмасин. Бундан ташқари, мен таниш-билиш қилиш, кимнингдир қўлига пул бериб, ишни ҳал қилиш, тилни айлантириб, бировнинг дўпписини иккинчисига кийдиришга анча нўноқ эдим. Мен учун идеал жамият — бу қонун-қоидаларга асосланган, деярли барча учун тенг жамият эди.

Ана шундай жамиятни излаб, Канадага келдим. Ва мен хоҳлаган ва кутган кўпчилик нарсаларни шу ерда топдим. Икки ярим йилдан бери бирор марта таниш орқали ишимни битирмадим, пора бермадим, келишмадим. Ҳаммаси ўз-ўзидан ишлайдиган бир жамиятда истиқомат қиляпман. Тўғри, жуда кўп нарса йўқотдим, аммо топганларим ундан-да кўпроқдек туюляпти менга.

Яққол эсимда, 2016 йил 28 апрель куни Талабалар медиа-конференциясида (русчасида «Студентическая» деб хато ёзилгани эсимда) ўтирган эдим, янги Миллий кутубхонада. Телефонимни текширсам, Канададан имейл кепти, паспортларингни юбор, визани уриб берамиз, деган. Кўзларимга ишонмасдан, уч марта ўқиб чиққанман. У пайтга келиб умидимни деярли узиб бўлгандим, чунки ҳужжатларимни топширганимга 1 йил-у 4 ой бўлган, хотиним эса иккиқат эди. Агар виза учинчим туғилганидан кейин чиқса, барибир кетолмасдим, чунки янги чақалоққа яна бир тонна ҳужжат қилиш керак эди.

Бу ерга келиб ҳаётим тубдан, 180 градусга ўзгарди, барча муаммоларни фақат ва фақат ўзим ечишимга тўғри келди. Фарзандларимга бўлган масъулиятни мусофирчиликда тўлиқ тушуниб етдим. Эр-хотин ўртамиздаги муносабатлар ҳам анча синалди. Чунки энди ёрдамга келадиган ҳеч кимим йўқ эди ёнимда. Уларни йўқотганим йўқ албатта, аммо улар энди узоқда.

Икки ойдан кейин, апил-тапил тайёргарчилик кўриб, ота-онам розилигини олиб, 28 июнь куни тушдан кейин Калгарига келиб қўндик.

Ишқилиб, бири қонунларга қурилган жамиятга кетиб, ўзим ва фарзандларимга муносиб келажак қуриш мақсади бўлган бўлса, иккинчиси ўз қайсарлигимни қондириш, «мана, қўлимдан келаркан-ку», деб, аввало ўзимга-ўзим исботлашим эди. Менимча, мақсадларимга эришдим.

Битта хатоимни энди тушуниб етдим. Кетиш мақсадга айланиб қолмаслиги керак экан. Мақсад — яхши хаёт кечириш бўлса, унга эришишнинг жуда кўп йўллари бор. Иммиграция — шунақа йўллардан бири, шунчаки инструмент экан.

Мана шунақа гаплар. Умид қиламанки, мақсадларимни тушунтира олдим. Балки сиз юқоридаги гапларимни ўқиб, бошқа, ўзим кўрмаган мақсадларимни кўра оларсиз, бошқача хулоса қиларсиз...

Суратда визам чиққанини эшитган адамнинг реакцияси.

Бу ҳикоямнинг иккинчи қисми. Биринчи қисмини каналимда ўқинг — https://t.me/zambarakning_oqi/286
Вилоятларда айни пайтда загранпаспортга ҳужжат қабул қилинмаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, ОВИР стикерини олиш учун ҳам ҳужжатлар олиниши тўхтатилган. 15-20 кундан кейин хабар олинг ёки 1 февралдан ўзгариш бўлади, қабилида жавоб берилмоқда экан.
​​Дайди ит қутқарилди

Жорий йилнинг 2 январь куни соат чамаси 10:42ларда Хоразм вилояти Урганч тумани Электр таъминоти корхонаси навбатчиси томонидан берилган мурожаатга асосан, мазкур тумандаги Чоткўпир қишлоғи Хидоят маҳалласидан ўтувчи сув қувурида дайди ит тиқилиб қолганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қутқариш бўйича вилоят ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан воқеа жойига зудлик билан етиб борилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатилиб, эгасиз итнинг ҳаёти қутқарилди. Қутқариб олинган ит туман Ободонлаштириш бўлимига топширилди.
​​Ўзбекистонга олиб кириладиган 65 та товар позицияси бўйича акциз солиғи белгиланди. Бу, Spot’нинг ёзишича, «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорда кўзда тутилган.

Амалдаги ставкалар 2018 йилнинг ёзида ўрнатилган эди. Ўшанда 780 та товар позицияси бўйича ставкалар туширилиб, 2019 йилнинг 1 январидан кучга кириши лозим эди. Эндиликда мазкур рўйхатга яна 65 та банд қўшилган.

Товарларнинг катта қисми электроникага оид
. Масалан, турли совутгич ва музлатгичлар, кир ювиш машиналари, чангютгичлар, электр дазмоллар, микротўлқинли печлар, электр иситгичлар, мониторлар, включателлар, розеткалар ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларга асосан 10 фоиздан 15 фоизгача ставка белгиланган.

Шу билан бирга, янги йилдан радиаторлар, алюминий профиллар, қуруқ печеньелар, обаки конфетлар, шоколадли конфетлар, марказий иситиш қозонлари ва бошқалар акцизга тортилади. Уларга асосан 10 фоизлик ставка қўйилган, лекин 20 фоизлиги ҳам учраб туради.

Қайсидир тадбиркор шунақа нарсаларни ишлаб чиқаради, шекилли.