davletovuz
80.7K subscribers
6.25K photos
1.51K videos
114 files
9.38K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletov_reklama_bot
Download Telegram
Аниқ саволга мужмал жавоб

“Ўзбектелеком” бугун ўтказган мажлисида Facebook ва YouTube бўйича саволларга ҳам жавоб берилибди. Компания бошқарма бошлиғи Алишер Зуфаровнинг айтишича, компания ушбу масалани ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

Натижа бўлиши билан ҳаммани бу ҳақда хабардор қиламиз. Бу масалани ҳал қилишимизга ҳеч ким шубҳаланмаяпти. Фақат озгина вақт керак, холос, — деди у. — Компания ушбу сервислар фойдаланувчиларидан кам бўлмаган миқдорда манфаатдордир. Бу масала интернет-трафик генерацияси ва компания даромадларига таъсир кўрсатади”.

Маълум қилишларича, “Ўзбектелеком” компанияси ушбу сервислар (Facebook ва YouTube)га ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билан расман мурожаат қилган. Ҳозирда улар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирмоқда.

P.S.: Ҳар гал янги важ, янги баҳона. Ўтган гал модернизация билан боғлашган эди, энди ICANN интернет-корпорацияси жорий этган янгиликлар билан боғлашибди. Кейинги гал ҳам қандайдир баҳона топилса керак. Шунақа тасаввур уйғонаяптики, “Ўзбектелеком”нинг расмийлари Facebook ва YouTube масаласида жўялироқ жавоб беришга на ваколати, на тасаввури етади. Балки умуман, уларга боғлиқ эмасдир.

Ўйлашимизча, бундай ресурсларни, умуман, интернетдаги ҳар қандай блоклашларни аниқ-тиниқ “ўйин қоидаси” асосида амалга оширишнинг вақти келди. Масалан, “башарангиз ёқмаяпти, шунинг учун блокдасиз”, деб очиқча айтиш лозим. Кўпчиликка ёқмаслиги мумкин, лекин “жунгли қоидаси”дек бўлса ҳам “ўйин қоидаси” керак. Ва буни айтишдан уялиш керак эмас.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.
Айрим интернет нашрларининг ёзишича, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев иши Тошкент вилояти судига юборилган. Суд жараёни ёпиқ кечади.
2018 йил 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун ўзбек тилида ҳам қўйилди. https://regulation.gov.uz/uz/document/1252
​​Абу Даби фестивалида илк бор Ўзбекистон павильони тақдим этилади

2009 йилдан буён БААда ўтказиб келинаётган мамлакат асосчиси Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивалида илк бор тақдим этиладиган Ўзбекистон павильони энг катта композиция бўлиши кутилмоқда.

Turon24 сайтининг ёзишича, фестивал доирасидаги Ўзбек павильони улкан Регистон майдони шаклида бўлиб, ён атрофидаги ҳужраларда хунармандчилик, нақш ўймакорлиги, гиламдўзлик, сўзана тикиш санъати каби ўзбек миллий маданий мерослари экспозициялари ва амалий санъат яралишини намойиш қилувчи миниатюра рассомлари ўрин эгаллаган. Ўзбек миллий маданий павильони марказида эса катта қозонда 10 минг кишилик ош пиширилиши кўзда тутилган.

Фестивал меҳмонлари ўзбек миллий рақслари лазги,тановар ва муножот, мақом ва бахшилар куйлари, доирачи ва дуторчилар санъатидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Миллий ҳунармандлар ва ошпазлар томонидан мастер класслар ташкил этилиб, ўзбек миллий либослари кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, фестивал давомида ташриф буюрувчилар ва нуфузли меҳмонлар учун “Ўзбегим” ва “Мақом” китоб албомларининг расмий тақдимот маросими ўтқазилиши ҳам кўзда тутилган.

2 декабрда бошланадиган Абу Даби фестивали амирликларни бирлаштирган Шайх Зайид номи билан аталади. Ҳар йили БААнинг асос солинган куни арафасида бўлиб ўтадиган фестивалдан кўзланган мақсад – турли миллат маданий меросларини бир бирига ва дунёга танитиш учун кўприк сифатида хизмат қилишдир. Нуфузли миллий маданий ва замонавий санъат фестивалига ўтган йили қарийб ярим миллион одам ташриф буюрган.

Каналимизга мурид бўлинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, бошқарма бошлиғи подполковник Баҳодир Усмонов:

«Президент фармонига асосан 2019 йил 1 январидан Ўзбекистон республикасида фуқароларнинг четга элга чиқиш паспорти амалиётга киритилиши белгиланган. Бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунга кўра, 1 январдан хорижга чиқиш паспорти берила бошланади. Хорижга чиқиш ҳуқуқини тақдим этувчи ОВИР-стикер бериш тўхтатилади.

Фуқаролар ўзларининг амалдаги биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январгача ОВИР-стикер талаб қилинмайдиган мамлакатларга чиқа олишади. Илгари расмийлаштирилган стикер муддати ўтмаган бўлса, шу давр ичида ўша паспорт эгаси ОВИР талаб қилинадиган хорижий давлатларга ҳам чиқиши мумкин бўлади».

Kun.uz
​​Ўзбекистон миллий тўлов тизими – "Humo" 2019 йил январь-февраль ойларида ишга тушади. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Марказий банк (МБ) раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Ўзбекистон банк секторига бағишланган "Тараққиёт тамойиллари" телекўрсатувида маълум қилди.

Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, янги тўлов тизими учун тўлов терминаллари ҳамда банкоматлар сотиб олишни Марказий банк ўз зиммасига олади.

"Биз янги терминаллар ва банкоматлар сотиб олишни тижорат банкларига юкламасликка қарор қилдик. Терминалларни сотиб олиш ва "Humo" пластик карталарни чиқариш билан Марказий банкнинг ўзи шуғулланади. Ушбу терминаллар VISA ва Маster Card каби халқаро карталарни ҳам қабул қиладиган бўлади. "Humo" пластик карталари эса ҳозирда мавжуд UzCard тўлов терминалларида ҳам ишлайди. Бу борада хеч қандай муаммо бўлмаслиги керак", дейди Тимур Ишметов.
​​Ўзбекистон тижорат банкларидаги давлат улушининг бир қисми хорижий инвесторларга сотилади. Бу ҳақда Марказий банк (МБ) раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов 30 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига бағишланган “Тараққиёт тамойиллари” телекўрсатувида маълум қилди.

Банклар тижорат ташкилотлари ҳисобланади. Уларнинг асосий мақсади – фойда олиш. Аммо айрим тижорат банклари буни эсдан чиқариб қўйган. Давлат банклари ҳукумат томонидан молиялаштирилишга кўникиб қолишган. Ҳозирда вазият ўзгарди. Эндиликда ҳукумат тижорат банкларига пул ажратишни тўхтатади, банклардаги давлат улуши ҳам камайиши керак. Шу сабабдан тижорат банкларидаги давлатга тегишли акцияларнинг бир қисми хорижий инвесторларга сотилади.

Ўзбекистондаги тижорат банкларида фойда олишга иштиёқ бўлмагунча, мамлакатда бу соҳа ҳали ривожланмайди.

Энди давлат имтиёзли кредитлар учун банкга пул ажратмайди ва тижорат банклари кредитни қанча фоиздан беришини белгиламайди. Тижорат банклари кредитларни бозор фоиз ставкасида беради.
АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш (катта) 94 ёшида вафот этибди.
Интернет тезлигида ўзгариш сездингларми?
​​“Ўзбектелеком”: Келинлар монополга қарши қўзғолон кўтараяпти

“Ўзбектелеком” ва умуман, соҳа мутасаддиларининг Ўзбекистонда интернет равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатлари нафақат жавобсиз саволларни кўпайтирмоқда, балки оддий одамлардан ташқари, компанияга қарийб қарам бўлган хусусий провайдер ва операторларни ҳам очиқча гапиришга мажбур қилаяпти. “Кичкина табиб”да “Машраб, сен ҳам гапириб юбординг-а?” дейишганидек хусусий компаниялар ҳам йиғи-сиғини бошлашди. Аввалроқ Билайн оператори раҳбари Дмитрий Шуков дардини достон қилган эди.

Ана шундай компаниялардан навбатдагиси ISTV бўлди. Компаниянинг телеграм ва фейсбудаги ихчамгина хабари жиддий хулосадан бошланади: “Улар [Uzbektelecom] Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация хизматлари бозорини тўлалигича йўқ қилиш ва монополлаштиришни исташмоқда. Улар расмий пресс-релизда жиддий равишда улгуржи харидорларга (провайдерларга) 1 Мбит/с интернет учун 85 минг сўм нархни таклиф қилишаяпти. Ўзаро суҳбатларимизда эса компания менежерлари 1 Мбит/с интернетни 125 минг сўмдан таклиф қилишаяпти. Бунда улардан жисмоний шахслар интернетни сотиб оладиган бўлса, 1 Мбит/с интернет энг паст лимитсиз тариф режаларида 44 минг сўмдан, агар 20 Мбит/с дан олса, энг қимматини 27500 сўмдан таклиф қилаяпти.

Аксарият провайдерлар буёғига қандай яшашни ўйламоқда. Умуман, бундай ҳолатда фаолиятни давом эттиришдан маъни борми? Бизнинг компаниямиз ҳам 4,5 бараварлик тафовутда, аниқроғи 1 Мбит/с учун 97 500 сўмлик фарқ бўлган бир шароитда, сиз абонентларга арзон ва сифатли интернетни қандай етказиб беришни тушуна олмай турибди.

Бозор қоидаларига кўра, улгуржи харидор товарни чакана нархдан арзонроқ олиши керак.

Яна шуни эслатиб қўймоқчимизки, бунақа очиқчасига эшик қоқиб турган монополия яхшиликка олиб келмайди, хусусий интернет компаниялар ва рақобатнинг йўқлиги эса амалда барқарор, юқори тезликли ва арзон интернетни кафолатламайди.

Биз мазкур вазият ҳақида бош қотираяпмиз, умид қиламизки, декабрь ойида бирор нарса ўйлаб топамиз”.

Бола йиғламаса, она сут бермайди. Балки монополимизга инсоф кириб қолар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: икки-уч йилда пахта билан давлат шуғулланмайди. Пахта даромадли бўлади. 10 мб
Беҳзод Ҳошимов:

Бир хил янгиликларни ўқиб, жуда ҳайрон қоламан. Масалан, Украинадан шакар олишга таҳдид ҳақида.

Мана шу янгиликни, ОАВлар «Украинадан шакар олиш тўхтатилди» деб эмас, «Ўзбекистонликлар ўртача яна камбағаллашади» деб ёзиш керак эди. Сабаби оддий. Украинадан шакар келиши тўхтаса, шакарнинг нархи, албатта, ошади. Лекин шакар, жуда ноэластик товар бўлиб, нархи ошишига қарамасдан, истеъмоли деярли камаймайди. Бу ҳар бир ўзбекистонлик инсон, оз бўлса-да камбағаллашади, дегани. Масалан, оила бюджети 3% шакар бўлса, энди, дейлик, 4% шакар бўлади.

Бу таҳдид туфайли ўзбекистонликлар бошқа ҳамма товар ва хизматларни анча кам истеъмол қилишади, чунки шакар қимматлагани билан даромадлар ошмади-ку. Ҳамма инсон бирданига истеъмол қилишни камайтирса, иқтисод, албатта, қисқаради. Яъни, бу таҳдиднинг натижаси халқни ўртача қашшоқлаштиради. Лекин иқтисодиётга ўртача зиёни озгина шакар қимматлашганидан кўпроқ бўлади, чунки бошқа нарсалар камроқ истеъмол қилинади.

Аянчли ҳолат. Чунки бугунги кунда киши бошига ЯИМ $1248. Биздан қашшоқ, уриши бўлмаган бир иккита мамлакат мавжуд, холос. Шакар олишни тўхтатиш бизни, ўсишимизни тўхтатади ва озгина қашшоқлаштиради. Ўртача инсон буни сезмайди, лекин иқтисодиёт анчага қисқаради.

Иқтисодчи, эксперт Беҳзод Ҳошимов ҳам телеграмда. Ўқинг. https://t.me/iqtisodchi_kundaligi
Бугун бир неча қурувчи ва девелопер компанияларда бўлдик. Кайфиятлар турлича, лекин унча юқори эмас. Банк фоизларининг ошгани ва ошаётгани сотувлар ҳажмига жиддий таъсирини ўтказган, чунки барча жойда бўлгани сингари биздаям ипотекага доступ ва фоизлар уй-жой қурилишининг асосий драйвери ҳисобланади.

Хуллас, ипотека орқали харидлар деярли тўхтаган. Хусусий банклар таклиф этаётган 25-27%лик ставкаларга мутаносиб даромадларга эга қатлам ҳали жудаям юпқа. Аҳоли реал даромадларида ўсиш кутилмалари ҳам мавжуд эмас.

Соҳа фаолларининг айтишича, асосий сотув ҳажми шу кунларда прописка илинжидаги вилоятлик харидорлар, шундаям кичик квадратли, 1-2 хонали квартиралар ҳиссасига тўғри келмоқда. Кўп квадратли квартиралар сотуви деярли тўхтаб қолган.

Шунингдек, қурувчи ва девелоперлар ҚҚС тўловчисига айланишларидан келиб чиқиб, кейинги йилни ташвиш билан кутишаётганини айтишмоқда (уйлар асосан нақдликка қурилаётгани сабабли ҚҚС зачети деярли бўлмайди). Шу сабабли, назаримизда, йилнинг охирги кунларида талабдан четда қолаётган катта квадратли квартираларга жиддий чегирмалар эълон қилинади.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJX1icZcWr7Z0Pd2g
Дарвоқе, вилоятлик харидорларнинг асосий қисмини ҳосилини йиғиштирган фермерлар, сарҳисоб қилаётган тадбиркорлар эмас, вилоят даражасидаги турли амалдорлар ташкил этмоқда экан. Буям иқтисодиётимизнинг ҳозирги ҳолати учун лакмус қоғози, индикатор.
Хушнуд Худойбердиев Тошкент шаҳрида доимий прописка муаммоси ҳақида яхши материал ёзибди. Тавсия қиламиз.

Савол оддий: нега ҳукумат бундай иш тутаяпти?

Яъни битта уй учун ўзининг фуқароларига (!) икки хил нархда бож белгилаяпти ва бу фарқ минг эмас, бир неча миллионларни ташкил этяпти. Ваҳоланки, иккаласи ҳам тенг ҳуқуқли фуқаро, иккаласи ҳам тенг солиқлар тўлайди, иккаласи ҳам сайловда бир хил овозга эга, иккаласининг ҳам бир хил паспорти бор. https://t.me/xushnudbek/1379
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг вилоятнинг 5 та туманида ҳокимлар алмашган.

Биринчиси, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алишер Салаев Гурлан тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунгача Салаев Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Иккинчиси, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўктам Машарипов Янгибозор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ушбу тайинловга қадар у Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган.

Учинчиси, Собир Жуманиязов Хива шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У 2013 йилдан “GM Uzbekistan” ёпиқ акциядорлик жамияти Хоразм филиали бошқарувчи директори лавозимида ишлаётган эди.

Тўртинчиси, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Равшан Жабборов ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У 2014 йилдан Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлаётган эди.

Бешинчиси, Шуҳрат Абдуллаев халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунгача у Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган эди.

Turon24.
Кеча Беҳзод Ҳошимов тўғри ёзди: Ўзбекистон жон бошига ЯИМ масаласида уруш бўлаётган ёки урушни бошидан кечирган мамлакатлар даражасида туради.

Прописка ва крепостнойлик ҳуқуқи мафкурачилари Ўзбекистондан кетган (аксари вилоятлик) ва хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган 3 млн.дан зиёд ватандошларимиз ватанда қолган 30 млн.ватандошдан кўпроқ ЯИМ яратаётгани ҳақида, Тошкент пропискасига эга 3 млн. имтиёзли фуқародан бир неча карра кўпроқ ЯИМ яратаётганини тасаввур қила олишмаса керак. Хаёлигаям келмаса керак.

Кетаётганлар кимлар? Олтин каллалар, олтин қўллар ва энди улар сафига олтин тишлар ҳам қўшилди (мулк ҳимояси ва ҳуқуқи бир тийинга айлангач). Кетган ватандошлар йиғилишса, кичик бир европа давлатидек нуфус бўлади, даромадлари, турмуш даражаси европадагидек, сифати, таркиби европадагидек. Бу биз ҳеч қачон европа бўлолмайиз деганларга жавоб.

Яна бир гап, бир мамлакатнинг энг илғор, энг сифатли, энг ҳаракатчан ўн фоиз аҳолиси қай ҳолатда четга бош олиб кетиши мумкин (айни босқичда илгари кузатилмаган ҳодиса юз бермоқда, хижратга отланган ватандошлар энди хотин, бола-чақасини олиб кетмоқда)? Ўйлаб кўринг ва биринчи хатбошига қайтинг.
Ҳуқуқшунос ва «санъаткор» Хушнудбек Худойбердиев прописка ҳақида яхши пост ёзибди.

Постдан иқтибос: «...бу иккиси ҳам Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаролари. Улар иккиси ҳам охирги вароғига «Ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир» деб ёзилган бир хил паспортга эга. Уларнинг асосий фарқи паспортининг 7-10 варағидаги штампларда холос. Минг афсуски, мана шу биргина штамп туфайли фуқароларнинг бири иккинчисидан 400 баравар қадрсизроқ.»

Ўзим Тошкентда туғилиб ўсганман, прописка мен учун ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Аммо бир яқин танишим ҳақида гапириб бермоқчиман.

2007—2014-йилларда бир дастурчи билан ишлаганман. Ўзи марҳаматлик, лекин бир неча йилдан бери Тошкентда муқим яшарди. Жуда кучли дастурчи эди, ойига 2000—3000 доллар топарди бемалол. Чилонзорда квартираси бор, аёли эса Тошкентда фаолият юритадиган ҳалқаро ташкилотлардан бирида ишларди. Қисқаси, муваффақиятли оила эди.

Табиийки, Тошкентда пропискаси йўқ эди. Шу сабабли ўз пешона тери билан ҳалол топган пулига олган квартирасини ўз номига расмийлаштира олмаган. Фарзандлари ҳам секин-аста катта бўлиб, уларни мактабга бериш муаммоси туғилди. Аммо прописка жонивор йўқ, бош эса қотган.

Фурсати келганда Германияга бир неча ҳафтага айланишга бориб келди, сайёҳ сифатида. Ўшандан кейин суришга ахд қилди. Юқорида айтувдим-а, кучли программист деб? Шунинг учун ҳам бир ойга қолмай иш топди ва уч ойга қолмай Гирмонга равона бўлди.

Яқинда гаплашдим — мазза қилиб яшаб юрибди. Албатта, ватанини соғинаётгандир, аммо Ватан унинг бемалол ишлаб, яшашини унчалик ҳам хоҳламади.

Мен битта мисол келтирдим. Бунақа мисоллар сон мингта. Шу прописка муаммоси деб қанчадан-қанча ватандошларимиз чет элга кетиб қоляпти.

Ҳулоса ўзингиздан.

https://t.me/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw