davletovuz
80.5K subscribers
6.29K photos
1.53K videos
117 files
9.44K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Электр автомобиль импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар 1 апрелдан кучга кирган чекловлардан норози бўлиб, эркин рақобат учун шароит яратиб беришни сўраб давлат раҳбарига мурожаат қилишибди.
Ўзимизда ишлаб чиқармасак, валюта четга чиқиб кетадими?

Бу саволга АҚШда фаолият юритаётган иқтисодчилар Ботир Қобилов ва Беҳзод Ҳошимов жавоб беради.

https://youtu.be/O9HEHEwpSlk?si=cFhg9UR-_FY4f0-C
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беморларга хайр-эҳсон қилиш учун онлайн платформа ишга туширилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон учун” платформаси орқали беморларга хайр-эҳсон қилиш ҳамда ёрдам пуллари мақсадли сарфланаётганини кузатиб бориш учун уларнинг ҳолати билан танишиш мумкин.

Шунингдек, платформада моддий ёрдам олиш учун онлайн ариза бериш имконияти ҳам мавжуд.

Платформага киритилаётган маълумотларнинг ишончлилиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан таъминланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Техникага 50% гача чегирмалар!

Рамазон Ҳайити муносабати билан Radius да смартфон ёки маиший техника харид қилсангиз - сизни ёқимли чегирмалар кутмоқда!

➡️Шошилинг, акция 9 - 14 апрел кунлари амал қилади!

☎️ 781133533 ☎️ 712003100
Сайт Radius.uz | Instagram | Telegram | Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— АҚШга ноқонуний йўл билан боришга кетадиган вақтда мобайнида тил ўрганиб, қонуний йўл билан кетиш имкониятини қилиш мумкин.
— Иммиграция мавзусига негатив сифатида қарамаслик керак. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси — элчи. Ҳозирги ҳукумат буни тушуниб ҳар бир ўзбекистонликни миграция қилишини, ҳимоя остида бўлишига ҳаракат қилмоқда.
— Тил ўрганмасдан туриб иммиграция қилиш хато.

Uzbekistan’s club вa «Uzum» ҳомийлигида суратга олинаётган O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасининг бу галги сони иммиграция мавзусида бўлибди. Канададаги Sobirovs Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Раҳмад Собиров ва АҚШдаги Langar Law Firm адвокатлик фирмаси раҳбари Миракмал Ниязматов меҳмон бўлиб юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашишган.

Подкастни тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ҳам ишонч йўқ бўлди. Дунёдаги нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди».
АҚШ ҳукумати вакиллари огоҳлантирганидек, кеча тунда Эрон Дамашқдаги консулхонасига қилинган ҳужумга жавобан Исроилга юзлаб дрон, ракеталарни учирди. Исроил армияси АҚШ ва бошқа давлатлар кўмагида аксарият ракеталарни уриб туширганини, талафотлар катта эмаслигини, қурбонлар йўқлигини билдирди.

Эрон эса ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунланганини, миссия бажарилганини, модомики Исроил жавоб беришга уринса, янги ҳужум ундан-да кучли бўлишини маълум қилди. Исроил расмийлари, ўз навбатида, жавоб қайтарилишини билдиришмоқда. ОАВнинг ёзишича, Байден маъмурияти Исроилнинг жавоб ҳужумида иштирок этмаслигини айтган.

Умуман, кечаги воқеа худди олдиндан эълон қилинган, келишилган ҳолатдек тасаввур уйғотди. ОАВ ҳам ҳар бир ҳаракатни реал вақт режимида ёритиб борди, ваҳимаси ҳам шунга яраша бўлди.

Битта нарсани унутмаслик керакки, Эрон шу пайтгача Исроилга қарши "прокси" уруш олиб борар эди. Яъни “бошқаларнинг ҳудудидан бошқаларнинг қўли билан” ҳужумлар уюштирар эди. Бу гал эса ўз ҳудудидан ҳужумни амалга оширди.

Экспертлар Эрон ҳам, Исроил ҳам энди ҳовуридан бироз тушишига умид қилишмоқда. Лекин иккала тараф ҳам “олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган” давлатлар сирасига киради. Қолганини вақт кўрсатади.
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилибди.

ЎзА
Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз.
Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни расмий ташриф билан Тожикистонга боради.
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан давлат идораларига юборилган хатларда тизимларда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган.

Скриншотлар ижтимоий тармоқлардан олинди.
Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш масаласини муҳокама қилди.

«Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик», — дея ёзди Алламжонов.

2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарб масала эканлигини айтганди.