davletovuz
82.2K subscribers
6.94K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Кеча Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, турк сайловчиларининг кайфияти ўзгарган.

Эрдоған ҳокимиятга келганидан бери унинг партияси илк марта бундай катта мағлубиятга учраган. Мухолифат нафақат анъанавий ўзи етакчилик қиладиган ҳудудларда, балки узлуксиз амалдаги ҳокимият партиясини қўллаб-қувватлаб келган ҳудудларда ҳам етакчиликка эришган.

Экспертлар фикрича, мамлакатдаги иқтисодий аҳвол сайлов натижаларига таъсир кўрсатган муҳим омиллардан бири бўлган.
Ижтимоий тармоқларда эрталаб “метан заправка”ларда газ нархи 3800 сўмга кўтарилгани ҳақида шикоятлар кўпайган.

Кеча Энергетика вазирлиги метаннинг энг баланд чакана нархи 3350 сўмдан ошмаслигини маълум қилган эди.
2023 йилнинг энг ёпиқ давлат ташкилоти - Андижон вилояти ҳокимлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг очиқлик индекси
Ҳокимлар
Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Uzbekistan’s club ўз резидентлари иштирокида янги O‘zbekistonlik.Podcast’ни бошлабди. Биринчи сонданоқ жуда яхши мавзуга қўл уришибди. Суҳбат асосан илм-фан ва технологиялар, сунъий онгнинг келажакдаги ўрни ҳақида.

O‘zbekistonlik.Podcast’га "Uzum" миллий рақамли экотизими ҳомийлик қиляпти экан. Подкастни Uzbekistan's club YouTube, Apple Music, Яндекс Музыка, Amazon, Spotify платформаларида ва ҳамкор телеканалларда ҳам эшитиш мумкин
Uzum Ўзбекистоннинг энг қиммат 5 бренди қаторига кирди

Brand Finance халқаро агентлиги биринчи марта 2024 йилда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендлари рейтингини тузди. Uzum рейтингдаги энг ёш компанияга айланди — бир йил ичида миллий рақамли экотизим бренди мамлакатдаги энг қиммат компаниялардан бирига айланди.

Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Uzum бренди А- (strong) рейтинги билан 39 миллион доллар туради, бунда Brand Finance таҳлилчилари компаниянинг қиймати, бизнес самарадорлиги, товар белгиларининг қиймати, шунингдек маркетинг инвестициялари ва бренд ҳақидаги хабардорлигини ҳисобга олади. Баҳолаш Uzum халқаро фондлардан инвестициялар жалб қилиб, 1 миллиард доллардан ортиқ баҳога эга бўлган биринчи миллий технологик компанияга айланганлиги ҳақида эълон қилинишидан олдин амалга оширилган.

Батафсил

Реклама
Тошкентда совуқ сув ўчирилади

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди:

📍Мирзо улуғбек тумани
📍Учтепа тумани
📍Яккасарой тумани
📍Шайхонтоҳур тумани
📍Яшнобод тумани
📍Олмазор тумани
📍Чилонзор тумани
📍Сергели тумани
📍Янгиҳаёт тумани
📍Миробод тумани
📍Юнусобод тумани
Шавкат Мирзиёев бугун халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Айтишларича, Шавкат Умурзоқов ҳоким сифатида тасдиқланиши кутилмоқда. У бир йилдан бери “ио” ҳоким сифатида пойтахтни бошқариб келмоқда.
Ўзбекистон бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралайди.

“Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблаймиз”, деб баёнот берди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.

ОАВ хабарига кўра, Эроннинг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги консуллиги биносига исроиллик ҳарбийлар йўллаган зарба оқибатида етти нафар аъзоси ҳалок бўлган. Яна бир неча киши жароҳатланган.

Қурбонлар орасида — корпус бригада генерали Муҳаммадризо Зоҳидий ҳамда унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳам бор.

Сурия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Исроил самолётлари маҳаллий вақт билан 1 апрел куни тахминан соат 17:00 да Жўлан тепаликлари томондан консулхона биносига зарба йўллаган. Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари ракеталарнинг бир қисмини уриб туширган, деб қўшимча қилган вазирлик.

Зарба оқибатида эронлик ҳарбийлардан ташқари Суриянинг уч ва Ливаннинг бир фуқароси ҳам ҳалок бўлган.

Исроиллик ҳарбийлар бу хабарларга изоҳ бермаслигини билдирган.
Яна бир судья қўлга олинди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28, 211-(пора бериш) моддаларининг тегишли қисми билан қўлга олинди.

Судьялар олий кенгаши судьяни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
Банклар иш ўрни яратган тадбиркорга кредит фоизини тушириб беради

Банклар тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилади.

Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.
Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.

Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.

Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.

Манба
Айтишларича, Шохрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. У бунгача ҳукумат марказий аппаратида масъул лавозимларда ишлаган.
Долларнинг расмий курси қарийб 35 сўмга қимматлади.