Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюради.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси Варшава - Тошкент - Варшава йўналишида доимий авиақатновларни йўлга қўйди.
Авиакомпания ҳафтасига уч марта - душанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозни амалга оширишни режалаштирган.

Payme жамоаси #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги турли корхоналарга эга бўлган тадбиркор аёлларни уларга қарашли муассасаларнинг кириш эшикларини махсус стикерлар билан безаган ҳолда қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, Payme барча ишбилармон аёллар учун эксклюзив сувенир маҳсулотлар — нафис рангли футболкалар, функционал шопперлар ва мотивацион ёзувли стикерларни ишлаб чиқди. Стикерлар учун иллюстрациялар моҳир рассом Аббос Шарифзода томонидан яратилди.
Payme компанияси бизнес соҳасидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳар бир аёл ўзини намоён қилиш ва ўз бизнесида ривожланиш имкониятига эга бўлган кучли жамиятни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.
Реклама

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди.
54 ёшли дипломат Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).

Telegram
Xushnudbek.uz
❓Navro‘z bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam olishadi?
Joriy yilgi Navro‘z bayramida ish haftasining davomiyligidan qat’i nazar barcha xodimlar ketma-ket 4 kun dam olishadi.
✅ 21-mart — payshanba (Navro‘z bayrami);
✅ 22-mart — juma (barcha xodimlar…

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.
Овоз бериш усуллари:
➖ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
➖порталнинг мобил иловаси;
➖Telegram’даги расмий бот орқали.

1Fit иловасидан Рамазон ойи учун ажойиб туҳфа.
🌙 Муборак Рамазон ойида 1 йиллик абонементни харид қилинг, ва яна 1 ойлик машғулотларга эга бўлинг.
Иловада 30 дан ортиқ спорт турлари жамланган: сузиш ва фитнесдан тортиб, от спорти ва боксгача. Сиз ҳар куни янги машғулотларни синаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун алоҳида тўлаш шарт эмас: 1 та обуна барча спорт турлари учун амал қилади!
Қулайлиги, абонементни, муддатли тўлов асосида харид қилса бўлади.
Иловани юклаб олинг ва 200дан ортиқ спорт залларида шуғулланинг.
*Абонемент Тошкент ва Самарқанд шахарларида амал қилади.

Жорий йилнинг дастлабки 2 ой якунлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичлар натижаларидан ўтган йилга нисбатан кескин ўсиш кузатилганини кўриш мумкин.
Хусусан, ўтган йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 16,4%га, қурилиш ишлари 18,5%га, бозор хизматлари 16,7%га, чакана савдо айланмаси салкам 10%га ўсибди. Экспортда ҳам деярли 15% ўсиш кузатилибди.
Бундай кескин ўсиш бу йил ўтган йилнинг қишидагидан фарқли ўлароқ энергия тизими нисбатан барқарор бўлганлиги ҳам таъсир этган бўлса керак.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ишлари 2025-2026 йилларда амалга оширилади - президент қарори
Ушбу тадбир 2022 йилда режа қилинганди, аммо пандемия туфайли кейинга қолдирилган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни президент сайловидаги қозонган ғалабаси билан табриклади.
"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Сардор Тажиевнинг ваколати муддатидан олдин тугатилган.
Чирчиқ шаҳри собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Россияда ташландиқ сифатида расмийлаштирилган ўзбекистонлик бола иши ўрганилмоқда
2022 йилда туғилган бола Россиядаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг бувиси хабар берган. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаронинг вояга етмаган набирасини унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россиянинг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилди.