davletovuz
82.2K subscribers
6.81K photos
1.68K videos
124 files
9.97K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2023 йилнинг октабр-декабрь ойлари давомида рақамли маркировкаланмаган 1,9 млрд сўмлик 168,7 минг дона алкоголь ва 0,9 млрд сўмлик 81,4 минг дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган.

Алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 572 та субъектдан қонун бузилишларга йўл қўйган 491 тасига нисбатан 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилган.
davletovuz
Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди - президент матбуот хизмати
Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган. Бугун Учтепадаги маҳаллаларга борган, иситиш тизими фаолияти билан танишган.

Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.
14 декабрь куни «Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси»нинг 20 йиллиги ҳамда Бирлашмага аъзо телерадиоканаллар журналистларини тақдирлаш мақсадида «Ренессанс» миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросим соат 15:00 да «Ренессанс» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Реклама
Хонадонда электр ускуналаридан ортиқча фойдаланганда автоматик тарзда ўчириб қўйиш амалиёти вақтинча тўхтатилди.
“Метан заправка”ларга қўшимча чекловлар киритилди

13 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди. Ҳозирги вақтда 1179 тадан 547 та “метан заправка” ишламоқда - Ҳудудгазтаъминот
27 декабрдан 8 январга қадар Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги майдон ва истироҳат боғларида Янги йил тадбирлари, концерт дастурлари бўлиб ўтади.

Пойтахт ҳокимлиги янги йил арчалари ўрнатиладиган жойлар рўйхатини эълон қилди.

Бош арча Миллий кутубхона яқинида ўрнатилади. Унга 28 декабрдан 8 январгача соат 11:00 дан 23:00 гача ташриф буюриш мумкин.

Янги йил тадбирлари ўтказиладиган бошқа жойлар:

Бектемир тумани: Food city мажмуаси — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Миробод тумани: «Фурқат» боғи — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Мирзо Улуғбек тумани: Марказий боғи 27 декабрь — 8 январь, соат 11:00 — 22:00;
Мирзо Улуғбек тумани: «Янги Ўзбекистон» боғи 27 декабрь — 8 январь, соат 13:00 — 19:00;
Мирзо Улуғбек тумани: «Локомотив» боғи — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Сергели тумани: Марказий хиёбон — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Шайхонтоҳур тумани: «Анҳор Локомотив» боғи — 27 декабрь — 8 январь, соат 11:00 — 22:00;
Шайхонтоҳур тумани: Tashkent City боғи — 27 декабрь — 8 январь, соат 11:00 — 22:00;
Учтепа тумани: Seul Эко-боғи — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Чилонзор тумани: «Ғофур Ғулом» номидаги боғ — 27 декабрь — 8 январь, соат 11:00 — 22:00;
Чилонзор тумани: Humo Arena муз саройи олд майдони — 27 декабрь — 8 январь, соат 11:00 — 22:00;
Чилонзор тумани: Magic city боғи — 27 декабрь — 8 январь, соат 11:00 — 22:00;
Яккасарой тумани: Next савдо мажмуаси — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Яшнобод тумани: «Авиасозлар» маданият саройининг олд томони — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00;
Яшнобод тумани: «Ашҳобод» боғи — 27 декабрь — 8 январь, соат 11:00 — 20:00;
Янгиҳаёт тумани: Index савдо мажмуаси — 28 декабрь — 5 январь, соат 13:00 — 19:00.
Туркий давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди

Аввало, таъкидлаш жоизки, мазкур нуфузли халқаро тадбирда ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат - Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти иштирок этди. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг замонавий Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси билан танишиб, мамлакатимизда божхона соҳани рақамлаштириш йўналишида эришилган энг илғор ютуқларни эътироф этишди.

Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг 9-йиғилиши асосий эътибор ташкилотнинг 2022 йилдаги Самарқанд саммитида имзоланган Туркий давлатлар ўртасида Соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисида Битимни ҳаётга тадбиқ этишга қаратилди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти ҳудудида ягона транзит тармоғини шакллантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бунда ТИР Конвенциясининг электрон тартиботи - eTIR халқаро тизимини ташкилот ҳудудида тўлиқ қамраб олиш муҳим. Бу эса энг аввало ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро товар айламанмаси ҳажмини ошириш, ушбу жараёнда сарфланадиган вақт ва молиявий харажатларни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу халқаро тизимга Озарбайжон, Ўзбекистон ва Грузия қўшилган бўлиб, 2022 йил декабрь ойида дунёда илк бор Озарбайжон ва Ўзбекистон биринчи eTIR ташувини амалга оширган.

Йиғилишда Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов eTIR ташувлари бўйича минтақавий ўзаро ҳамкорликка хизмат қилувчи Экспертлар ишчи гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров:

Шахсий автомобилдан фойдаланиш қиммат бўлиши керак.
ПФ-205.pdf
4.7 MB
Куни кеча “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг деталлари ҳали аниқ бўлмай, унинг фермерлар фаолиятида муҳимлигини таъкидлаган эдик. Аммо, назаримизда, фермерлар фаолиятини янада оғирлаштирадиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам буни алоҳида таъкидлаб ўтган.

Гарчи бозор рельсига ўтилмоқда, деган ғоя билан бошланган бўлса-да Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда ҳокимларнинг фермеру кластер устидан ричаглари кўпайган. Иқтисодий мазмундаги муносабатларни ҳал қилиш (дейлик, фермерларнинг кластер олдидаги қарзини қайтариш) маъмурий ва институционал жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги бўлмаган тузилмаларга юкланган. Кластерларни имтиёзли кредитлаш сиёсати яна давом этади.

Назаримизда, фермерларга кўпроқ мажбурият, дўқ-пўписа, кластерларга эса яхши имкониятлар тақдим қилинган. Фермер қарздор бўлса - уйи куйди, ҳисоб. Фермерга қарздор кластерлар ҳақида эса ҳеч гап йўқ.

Умумий ғоя ва унга элтувчи чоралар мос келмаган.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Айни вақтда чеклов киритилган Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги “метан заправка”лар фаолиятини қисқа фурсатда тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда - Ҳудудгазтаъминот
Forwarded from HabiKatura
Жадидлар кишанланган оёқда шахдам қадам босди, боғланган қўли билан курашди, кесилган тилида ҳайқирди.

Жафокаш боболар йўлини давом эттириш эркин авлоднинг рад қилиб бўлмас бурчидир.

@habikatura
Янги йил олди Texnomart'да махсус чегирмалар!

15 декабрдан 17 декабрга қадар фақат Шаҳристон ва Самарқанд Дарвозадаги дўконларимизда сизлар учун кўплаб техникаларга махсус чегирмалар тайёрлаб қўйдик!

Texnomart - яхшиликка буюрсин!

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳристон Корзинка, 2-қават

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза савдо маркази

🌐 texnomart.uz
📞 71 209 99 44

Telegram: @texnomart

Реклама
Депутатлар 2024 йилги солиқ сиёсатини муҳокама қилишмоқда.
15 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги “метан заправкалар” фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради – “Ҳудудгазтаъминот”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошланғич тўловсиз янги уй харид қилмоқчи бўлганлар учун ажойиб таклиф

Yunusabad Residence турар-жой мажмуаси бошланғич тўловсиз, тайёр кадастрли хонадонларни 12 ойга бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилади.

Сотувда 38 м²дан 126 м²гача бўлган премиум хонадонлар ва 85 та коттежлар мавжуд.

Нақдга харид қиладиганлар учун 7% чегирма мавжуд. Таклиф чекланган.

☎️ +998-55-512-22-22
📍Юнусобод тумани, 4-мавзе, 88. Мўлжал: АҚШ элчихонаси.

Instagram | Telegram | Реклама
Эрон Ўзбекистон ва яна 32 та давлат фуқаролари учун виза режимини бекор қилди.
“ANORBANK” халқаро “Fitch Ratings” агентлигидан барқарор прогнозли “B-” рейтингига эга бўлди

“Fitch Ratings” халқаро агентлиги “ANORBANK” АЖга узоқ муддатли эмитент дефолти рейтинги (ЭДР)ни барқарор прогнозли “B-” даражасида ва барқарорлик рейтинги (VR)ни “b-” даражасида тақдим этди.

Кредит рейтинги даражаси компания ёки умуман давлат билан ҳар қандай ҳамкорликдан маъно борми-йўқлигини тушунишга ёрдам беради. Бу ҳолатда у банкнинг кредитга лаёқатлиги ҳамда қарз воситаларининг кредит характеристикалари ҳақидаги мустақил фикрни акс эттиради, у инвесторларга анчайин асосланган қарор қабул қилишда кўмак беради.

Реклама