davletovuz
82.2K subscribers
6.94K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 июндаги ПҚ-193-сонли қарорига мувофиқ двигател ҳажми 1000см кубгача бўлган машиналардан божхона тўлови олинмайди.

Ана шундай имтиёзга мос тушадиган Honda Crider автомобилининг двигатели 1000 см кубдан ошмагани учун унга божхона тўлови тўланмайди.

Grand Charge автасалони ҳозирда Honda Crider автомобилига шартнома беришда давом этмоқда

Тўлов қилиш имкониятлари ҳам бир нечта усулда, яъни кредит, лизинг, нақд савдолари ҳам мавжуд.

Буюртма ҳамда харид қилиш шартлари бўйича мурожаат қилинг

Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТҲАЙ, 68.

Мурожаат
учун: 71 200 60 08

Instagram | Facebook
Telegram | You Tube

Реклама
Туркманистон парламенти мамлакат президенти Сердар Бердимуҳаммедовни давлатнинг энг олий мукофоти - “Туркманистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлади.
Парламентга «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан қонунчиликка қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.

Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.

Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:

Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;

фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.

Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади, Сенатнинг янги таркиби эса, 1 ой мобайнида шакллантирилади.
Талаба бўлишни истайсизми?

Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институти
сизга бу имкониятни тақдим этади.
▫️Иқтисодиёт
▫️Бухгалтерия ва аудит

соҳаларида талаба бўлинг.

✔️ Институт дипломи Ўзбекистонда тан олинади

Рўйхатдан ўтиш учун: tmiuniver.uz
Мурожаат учун: +998712009005

Реклама
Агар саёҳат қилишни истасангиз-у, хорижга чиқишга имкониятингиз бўлмаса, бу ишни Ўзбекистон вилоятларига кичик саёҳатлар билан бошланг. Янги саёҳатчилар учун мукаммал танлов: арзон, хавфсиз, яқин, маданий ва тил тўсиқлари йўқ. Шунингдек, бу ўз юртингиз билан: тарихи, маданияти ва инсонлари билан яқиндан танишишга ёрдам беради.

Йўналишингизни осонроқ топишингиз учун aviasales.uz сайтида октябр ойи учун Ўзбекистон бўйлаб авиачипталар харитасини тузиб чиқилган, маслаҳат: нархлар ошмасдан чипталарни ҳозирдан харид қилиб қўйинг.

Барча чипталар ушбу ҳаволада мавжуд https://t.me/Aviasales_uz/1696

Реклама
Никита Макаренконинг ёзишича, мактаб ва боғчаларга "Антиструмин" йод препаратини етказиб бериш бўйича "тендерда ғолиб бўлган" "Samo" МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилган. Улар одам савдоси ва фирибгарликда айбланган.

Нодир Юнусов, шунингдек, Zuma-Pharma МЧЖ раҳбари ҳам саналади. Мазкур корхона "Паркент-Фарм" эркин иқтисодий зонасида фаолият юритади. Zuma-Pharma МЧЖ «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўймоқчи бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан Наманган вилоятида болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Metsenatuz: 30 нафар талабага 1 йиллик тўлиқ таълим гранти эълон қилинди

МЧЖ "TAIBA FINANCE" XK тўлиқ бир йиллик шартнома суммасини қоплаб берувчи таълим гранти эълон қилади.

Грантнинг мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабаларнинг таълим олиши учун моддий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Таълим гранти барча давлат таълим муассасалари бакалавриатнинг барча босқичи, кундузги таълим шаклидаги 30 нафар талабага берилади. Таълим гранти тўлиқ бир йиллик стипендиясиз шартнома суммасидан иборат бўлади.

Ҳужжатлар 31 октябргача қабул қилинади. Шундан сўнг жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия орқали ғолиблар аниқланади.

Онлайн ариза юбориш:
https://imkon.uz/metsenat/125
Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл тизими ҳақида:

Билет сотишдаги коррупция, вагонлардаги шароит ва сервисдан аҳолимиз норози. Буларнинг барчаси соҳани ислоҳ қилиш заруриятини кўрсатмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади. Холдинг тизимида 1) инфратузилма, 2) юк вагонлари ва логистика, 3) йўловчи ташиш хизматлари ҳамда 4) вокзаллар бошқаруви бир-биридан ажратилиб, алоҳида корхоналар ташкил қилинади.
“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган "Samo” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқдаФармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази
"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларини сотиш ёки бошқа тармоқларга ўтказиш, сотишдан тушган маблағларни темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш вазифаси қўйилди. Эндиликда "ЎТЙ"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади.
30 та солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан 30 та солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди.

Рўйхат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mobiuzнинг "Хотиржам" тариф режаларини танланг ва хотиржам бўлинг! Чексиз ижтимоий тармоқлар, Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва 100 000 МБ совға!*

Хотиржам 40

Хотиржам 60

Хотиржам 80

Хотиржам 100

*"Хотиржам" 40, 60, 80, 100 тарифларига уланганда 100 000 МБ бонус совға сифатида тақдим этилади!

Telegram | Instagram | Реклама
“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ АҚШнинг йирик корпорацияси билан 60 млн долларига тенг шартнома имзолади

Хабарингиз бор, АҚШ президенти Жо Байденнинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – АҚШ” (5+1) саммитида иштирок этди. Ташриф доирасида ташкил этилган АҚШ-Ўзбекистон бизнес форумида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ АҚШнинг “General Eleсtric Global Parts and Products GmbH” корпорацияси билан 60 млн.АҚШ долларига тенг шартнома имзолади.

Батафсил
"Тошшаҳартрансхизмат"га 18 метрли электробусни қабул қилиб олди. Ушбу электробус яқин кунларда йўналишга чиқиши кутилмоқда.
Болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак. На назоратни, на кризис менежерликни эплай оладиган, керак пайти бошини қумга суқиб оладиган бундай раҳбарлар халқнинг давлатга бўлган ишончига путур етказгани қолади, холос.
Қарийб 22 млрд сўмлик йод

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий ёдид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини харид қилиш учун 2022 йил июнь ойида “Само” МЧЖ билан 5 млрд 644 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган. 2023 йил 11 январда эса ушбу шартномага 956 млн сўмлик қўшимча келишув қилинган.

“O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ 2023 йил 4 майда яна антиструмин дори воситасини харид қилиш учун “Само” МЧЖ билан 15 млрд 275 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган.

Ушбу шартномаларга кўра, жами 21 млрд 875 млн сўм маблағ эвазига “Само” МЧЖ 3 млн 550 минг миқдорда антиструмин етказиб бериши кўрсатилган.
InfinBank'дан навбатдаги ажойиб имконият!

🏦Гап шундаки, InfinBank кредит учун фоизсиз тўлов имкониятини тақдим этмоқда. Бунинг учун сиз InfinBLACK кредит картасини буюртма қилиб ва ундан тўловларингиз учун фойдаланиб, 50 кунгача фоизсиз кредит олишингиз мумкин.
Агар олинган кредит 50 кунгача тўланса, Банк сизга яна 50 кунлик фоизсиз даврни тақдим этади.

InfinBLACK кредит картаси ҳақида:
- Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 %дан 47,99%гача
- Муддати: 5 йил
- Қайта тикланувчи лимит: 50 млн сўмгача
- Фоизсиз фойдаланиш даври: 50 кунгача
- Минимал тўлов: кредит қолдиғига нисбатан 10%

InfinBLACK
кредит карталарини банк филиалларидан ёки онлайн расмийлаштиришингиз мумкин. Бундан ташқари карталарни етказиб бериш хизмати ҳам бор. 🚚

Реклама
Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Ҳукмга кўра Хуршид Далиевга 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Сиёвуш Хошимов 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ахмадилло Ахмаджоновга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мавжуда Мирзаева
3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга жиноят иши доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Alfraganus университетида 2023-2024-ўқув йили учун қабул якунланмоқда

Университетнинг 37 та бакалавриат таълим йўналиши (шулардан 5 таси тиббиёт соҳасига оид) бўйича ўзбек ёки рус тилида таълим олиш учун ҳужжат топширинг.

Таълим жараёнлари кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида олиб борилади.

Бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати

Ўқишингизни бошқа давлат, нодавлат ва хорижий ОТМлардан кўчириш ҳамда УЗБМБ (ДТМ) балл билан ҳам талаба бўлиш имконияти мавжуд.

Ҳужжат топшириш:
🔵 Ўқишга кириш учун
🔵 Ўқишни кўчириш учун
🔵 Магистратура учун
🔵 ДТМ балл билан ҳужжат топшириш

Мурожаат учун:
+998781227557 | @Alfraganus_callcenter

📍 Локация

📄 Лицензия (№ 056557 тақдим этилган сана 12.08.2022)

📹 Университет ҳақида кўрсатув

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM