davletovuz
82.2K subscribers
6.81K photos
1.68K videos
124 files
9.97K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пул ишламоқчи

Президент фармони билан Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади. Бунинг учун “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилди. Унинг устав капитали эса босқичма-босқич 1 триллион сўм миқдорида шакллантирилади.

Компания муниципал мулкларни бошқаради, ижара ёки бошқарувга беради, давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этади.

Компания молиявий ҳисоботи 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар Тошкент шаҳри ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Компания томонидан янгидан яратилган активларни сотишдан тушган тушумлар ҳамда давлат-ҳусусий шериклик лойиҳаларидан олинган даромадлар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Текин сув бўлмайди

Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланилади.

Президент қарори
Чилонзор туманидаги Арнасой, Яшнобод туманидаги Султонали Машхадий ҳамда Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчалари гастрономик туризм кўчаларига айлантирилади.

Бундан ташқари, ҳар бир туманда камида иккита туну кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар масканлар ишга туширилади.

Анҳор канали бўйлаб Чилонзор ва Юнусобод туманлари тўсиқсиз велосипед ва пиёдалар йўлаги билан боғланади — президент фармони
2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинади.

Ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар эски намунадаги акциз маркасидан 5 ойгача фойдаланишлари, маҳсулотлар қолдиғини реализация қилишлари мумкин.

Улгуржи ва чакана савдо тармоқларида эса ушбу муддатдан сўнг 12 ой ўтгач, эски намунадаги акциз маркали маҳсулотлар маркаланмаган ҳисобланади.
InfinBank мижоз таассуроти рейтингида юқори ўринни қўлга киритди

Senteo inc консалтинг фирмаси 15 нафар сирли мижозни 135 та банк филиалларига йил давомида ташриф буюришини таъминлаган ва уларга бешта: бренд, коммуникация, қамраб олиш, таклиф ва маданият йўналишларида баҳо қўйиб чиққан.

Умумий берилган баҳолар натижасига кўра InfinBank Ўзбекистондаги "CEI 2022-2023" рейтингида совринли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Реклама
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдидаги энг хавфли пиёдалар ўтиш йўлида яқиндагина йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Шаҳар мутасаддилари 20 полосали йўлга светофор ўрнатиб, уни тартибга келтириш ўрнига шунчаки «зебралар»ни қора рангга бўяб, пиёдалар ўтишини тақиқлайдиган белги ўрнатибди.

Мабодо у ердан пиёда ўтса ва машина уриб кетса, пиёдани айбдор қилиш осон бўлибди. Битта тугмали светофор одамларнинг ҳаёти, соғлиғи ва соғлом ақлдан устун келибди.

Ҳатто кеча қабул қилинган Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантириш дастурида ҳам Vision Zero (ЙТҲ оқибатида ўлим ҳолатларини нолга тушириш) принципи асосида йўлларда хавфсизликни таъминлаш чоралари кўзда тутилган эди.
Шавкат Мирзиёев Олтиариқда.
Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Фарғона вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди.
Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

У бунга қадар ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Mobiuz янги ва амалдаги корпоратив мижозлар учун Corporate Xotirjam тариф режалари туркумини тақдим этмоқда.

У ойлик абонент тўлови 40 минг сўмдан 100 минг сўмгача бўлган 4 та тарифни ўз ичига олган. Тарифларда чексиз ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистон бўйича чексиз дақиқалар, 15 000 МБдан 100 000 МБгача интернет ҳамда смс-тўпламлар киради.

Корхоналар, бизнес вакиллари ва давлат ташкилотлари учун Mobiuzда кўплаб ноёб хизматлар ва қулай таклифлар мавжуд.

Батафсил маълумотни https://corp.mobi.uz/uz/ веб-сайтидан, 0990 ёки 97 1300909 рақамларидан олиш мумкин.

Реклама
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов:

Олтин захиралари ҳақида

Биз олтинни жаҳон бозори нархида, олтин бизга қабул қилинган кундаги курсда сотиб оламиз. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига олтиндан маблағлар ўтказиш биз томондан амалга оширилмайди. Яъни олтинни сотувчи Навоий кон металлургия комбинати ёки Олмалиқ кон металлургия комбинати белгиланган тартибда ўзидаги солиқларни тўлайди. Алоҳида жамғармага ажратиш бўйича норматив ҳужжат йўқ, сизга расмий равишда айтаман. Олтинни сотган 2 та комбинатимиз 100 фоиз олтин қийматини биздан олади. Валюта захираларимизнинг 65-68 фоизи олтинда. Яъни нарх кўтарилса, захиралар кўпаяди, тушса, тушади.

Бюджет дефицити ҳақида

Бошқа йилларга нисбатан биринчи ярим йилликда буджет харажатларида маълум ўсиш кузатилмоқда. Бу, биринчи навбатда, газ импортининг ошиши билан қисман боғлиқ. Газнинг жаҳон нархлари билан маҳаллий нархи ўртасидаги бу фарқ буджет ҳисобидан тўланган.

Пул ўтказмалари ҳақида

Трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми ўзининг фундаментал тренди доирасида ўсиб бормоқда. Йил бошидан 5,2 млрд долларлик ўтказмалар келиб тушди.  

Миллий валюта курси

Аксарият давлатларда умумий ва базавий инфляция йил охиригача юқори даражаларда сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Айрим асосий ҳамкорларимиз бўлган давлатлар миллий валюта курсларига бўлаётган босимни сақланиб қолаётганлиги ҳам, ўз навбатида, миллий иқтисодиётга маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳокимлар учун Tracker

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобили харид қилинади. Бунинг учун 4 млрд сўм ажратилган.
Шавкат Мирзиёев:

Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.
❗️Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;

Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
❗️Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди

Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нажмиддин Тўрахожаев лавозимидан озод қилинди.