Президент Шавкат Мирзиёев:
Биз ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашимиз шарт. Бу – бизнинг тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиздир.

Президент фармони билан тегишли ҳарбий ва махсус унвонлар берилди:
➖Генерал-майор ҳарбий унвони:
✅Каршиев Хамдам Аликулович — мудофаа вазири ўринбосари;
✅Саидов Айбек Азадович — Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони;
✅Шерматов Фарходжон Ортикович — Шимолий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони;
✅Мухтаров Фарух Шахобидинович — Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари;
➖Генерал-майор махсус унвони:
✅Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич — ички ишлар вазири ўринбосари - жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.
➖”III даражали давлат адлия маслаҳатчиси" махсус унвони (генерал-майор унвонига тенг):
✅Юлдашев Эркин Туракулович — Бош прокурор ўринбосари;
✅Таджиев Эркабай Аминович — Қорақалпоғистон Республикаси прокурори.
Манба

Бухоро шаҳри маркази бузилади, стадион ўрнига туристик мажмуа қурилади
“Агар бу амалга ошса, менимча, Янги Ўзбекистон тарихидаги энг нотўғри ва ёмон лойиҳалардан бири бўлади”, деб ёзмоқда Хушнудбек.
“Режага кўра, Бухоро шаҳри марказидаги 29 та бино ва иншоот бузилиб, 32,6 гектар ерда Бухоро туризм маркази қуриш режалаштирилган. Бузилиши мумкин бўлган бинолар орасида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси биноси ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, бузилиши аниқ бўлган объектлардан бири бу яқиндагина катта пул эвазига таъмирланган Бухоро марказий стадионидир.
Лойиҳа юзасидан айрим фикрларимни билдирмоқчиман:
1️⃣ Энг аввало бир нарсани яхши тушунишимиз керакки, Бухорога туристлар замонавий сунъий кўл ёки сунъий марказни кўриш учун келмайди. Бунақа нарсани кўраман деса, тинчгина Дубайга боради, ҳам арзон, ҳам биз қурмоқчи бўлган жойдан минг марта зўр.
Туристларга тарихимиз керак. Тамом. Бу баҳслашадиган масала эмас.
2️⃣ Гарчи бу хусусий пулларга қуриляпти, дейилгани билан, давлатдан ҳам харажат кетади. Кичкина сумма эмас. Бухорода ҳалигача 3 сменали мактаблар бор пайтда шунчаки тайёр биноларни бузиш ёки кўчириш учун бунақа катта харажат сарфлаш келажак авлод учун адолатли эмас. Ундан кўра, тайёр биноларни бузишга сарфланадиган пулларни таълимга сарфлаган тўғри эмасми?
3️⃣ Бу каби туристик марказлар бизга керакми, аниқроғи айрим шахсларга эмас, давлат ва жамиятга фойдаси борми ўзи, деган саволларга аниқ жавоб йўқ. Жавобни қандай олиш мумкин?
Энг аввало Самарқандда қурилган худди шунақа туристик марказ бор. Аввал 4-5 йил кутайликчи, ўша марказ қанақадир фойда келтирса, кейин бошқа жойда ҳам шунақа қиммат лойиҳа ҳақида ўйлаб кўриш мумкиндир.
4️⃣ Бир нарсани тўғри тушунинг, масалан, мана шу туристик марказни 5 йилдан кейин қурсак, биз тахминан 5 йил вақт йўқотамиз. Тамом.
Лекин эҳтиёжимиз бўла туриб, мактабларни 5 йилдан кейин қурсак, биз тахминан 50 йил йўқотамиз.
5️⃣ Майли, хўп, туристик марказни ҳозир қуришимиз шарт экан. Айримлар кутиб туролмас экан, тушунарли. Лекин шуни худди Самарқанддаги каби шаҳарга туташ бўш майдонда қурсак бўлмайдими? Шаҳарнинг қоқ марказидаги шунча бинони, спорт объектларини бузиш шартми?
Агар мақсад турист кўпайтириш бўлса, балки, туристларни кўпайтиришнинг бошқа, конкрет йўлларини қилиб кўрармиз. Масалан, ҳаво йўллари монополиясини йўқотиш, логистикани яхшилаш, пиарни кучайтириш ва ҳ.к.
Маълумот учун: ижтимоий тармоқларда #saveBukhara хештеги орқали кўпчилик ушбу лойиҳага қаршилигини билдирмоқда”.
P.S.: Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги масъуллари ушбу масалада брифинг ўтказар экан.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров:
“Марказнинг лойиҳа таклифи бўлгач, жамоатчиликка муҳокама учун қўйилади. Бухоро шаҳрида аҳоли учун алоҳида тақдимот қилиб берилади. Айни вақтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, холос. Бу дегани эртадан бузилиш бошланади дегани эмас, ҳали охирги нуқта қўйилганича йўқ. Бу ҳозир лойиҳа таклифи, ҳали ЮНЕСКО билан келишиш босқичи бор.
Ҳозир марказ тушадиган жойда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Яъни тартибга кўра, у ерда қанча бино бор, кимга тегишли экани ҳақида маълумот йиғилади. Агар марказ ўрнида жойлашган бино ва иншоотлар бузиладиган ёки бошқа жойга кўчириладиган бўлса, лойиҳа танловида ютган тадбиркорлик субъекти томонидан ўрнига ўрин қуриб бериш ёки ўрнатилган тартибда компенсация тўлиб берилади. Лойиҳа ва қурилиш ишларига камида икки йил вақт кетади”.

17-18 январь кунлари мамлакатнинг жанубий, шимолий, марказий ва шимоли-шарқий ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати нол даражага тенглашади.
Тоғлар ва водий вилоятларида эса юқоридаги кунлари ҳам кундузлари -3 -5 даража совуқлар сақланади.
Ўзгидромет.

Gazeta.uz бир нечта манбаларга таяниб ёзишича, Россия томони рус газини Ўзбекистонга Қозоғистон орқали, “Марказий Осиё – Марказ” қувурлар тармоғида етказиб беришни таклиф қилган.
Россия томонининг асосий шарти Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини бозор нархида “Газпром” эгалигига ўтказиш бўлган. Худди шундай талаб “Қозоқгаз” компаниясига нисбатан ҳам қўйилган, лекин компания бундай шартларга рози бўлмаган.
Россия томони илгари сурган иккинчи шарт – Хитойга газ экспорти ҳуқуқини топшириш бўлган. Яъни “Газпром” келишувда Ўзбекистоннинг “UzGasTrade” компанияси ўрнини эгаллашни таклиф қилган.
Декабрь ойида икки томонлама музокаралар натижаларига кўра Россия томонининг шартларини олиб ташлашга эришилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги электр тизимига юкламани пасайтириш ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида, уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтиришга мажбур бўлишини маълум қилди. Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизими (отопление)га йўналтирилади.
Тошкент шаҳрида барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга ошириши лозим.
Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.
Бунда шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналари мустасно!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Айтишларича, Шавкат Мирзиёев жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган туристик марказ қуришни тўхтатишга топшириқ берган.
Шунингдек, «Бухоро» футбол клубига тегишли бўлган стадион бузилмаслиги ҳам айтилмоқда. Ушбу туризм маркази бошқа ҳудудда қурилиши мумкин.

❗️Бухоро туризм маркази аҳоли ва UNESCO рухсати билангина бошқа ерда қурилади. Ҳозирда лойиҳалаштириш ишлари бошланди.
Манба
Манба
Шавкат Мирзиёев 16-18 январь кунлари Сингапурда давлат ташрифи билан бўлади
Корзинкадан янги акция, бош соврин - Chevrolet Tracker 2
Visa билан Корзинка ҳамкорликда янги акция бошлабди. Акция шартига кўра Корзинка дўконларидан 150 000 сўмлик маҳсулотлар харид қилишингиз ва бу учун Ўзбекистонда очилган Visa картаси билан тўлов қилишингиз керак бўлади.
Акциянинг бош соврини — янги ва замонавий Chevrolet Tracker 2 автомобили бўлади, бундан ташқари уч ой давомида ҳар ҳафта 500 000 сўмлик совға сертификатлари ўйналади.
Акция 9-январдан 21-мартгача давом этади. Акция тафсилотлари билан бу ерда танишиш мумкин.
App | Telegram | Facebook | Instagram | Реклама

Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.
❗️ Ёзишларича, президент ҳузурида ўтказилаётган йиғилишда ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдурахманов лавозимларидан озод этилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.
"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман" - Шавкат Мирзиёев
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Ўзтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.