davletovuz
80.5K subscribers
6.3K photos
1.53K videos
117 files
9.44K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
davletovuz
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Ўзбекистон билан муносабат ҳақида
«Биз ҳозир, шу шароитда ҳам муносабатларни имкон қадар кенгайтиришга тайёрмиз, негаки уруш ўз йўлига, аммо ҳаёт давом этади ва олдинга қараб интилиш ҳамда биз биргаликда нима қилишимиз мумкинлигини ўйлашимиз керак», — деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба, Ўзбекистон ва Украина муносабатларига шарҳ берар экан.

«2021 йил Ўзбекистон билан муносабатлар бўйича самарали бўлди. Бошида, вазир бўлганимда айнан Марказий Осиё мамлакатларига эътибор қаратмоқчи эканимни айтгандим. Ва 2021 йилда биз ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консультациялар ўтказдик, парламентлараро дўстлик гуруҳини туздик».

«Мен чин юракдан Ўзбекистонда бўлишни хоҳлайман, мамлакатингиз тарихи ва мустаҳкам илдизидан ҳайратланаман, чунки унинг халқи тарихнинг жуда қўрқинчли даврларидан ўтган. Барчамиз шу йўлни босиб ўтганмиз, барчамиз битта Совет Иттифоқида бўлганмиз ва бизнинг миллий мансублигимизни бутунлай ўчиришга интилишган, аммо биз бунга қарши тура олдик».

«Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари Россиянинг Украинага қарши уруши борасида қандай позицияда эканига келсак, бу саволга қисман жавоб бердим, аммо яна бир нарсани қўшимча қиламан. Барча аслини олганда бизнинг ғалабамиздан манфаатдор бўлиши керак, ҳамма мамлакатлар. Чунки агар биз енгилсак, устингиздан янчиб ўтишади».

«Биз ҳалигача ўта босиқ позицияни кўряпмиз. Биз мамлакатларингизда Украинага нисбатан яхши, самимий муносабатни ҳис қиляпмиз. Лекин сизларни тийиб турган баъзи бир омиллар борлигини тушунамиз. Бу омил Россия билан муносабатлар ва Россиянинг ташқи ва ички сиёсатингизга таъсир ўтказа олиши деб номланади. Бироқ, бу омиллар қандай бўлмасин, ҳамма тушуниб етишини хоҳлайман: биз ютқазсак, кейингиси сиз бўласиз».

Ташқи ишлар вазири Украина президенти Владимир Зеленский Марказий Осиёнинг барча етакчилари билан сўзлашишга тайёр эканлигини билдирди. Ҳозирча фақат Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан суҳбат бўлиб ўтган.
Apple кеча бўлиб ўтган тақдимотида iPhone 14 смартфонларининг тўртта моделини, Apple Watch Ultra ҳамда AirPods Pro 2 қулоқчинларини оммага ҳавола этди.

iPhone 14 6,1 дюймли ва iPhone 14 Plus 6,7 дюймли экранга эга. Уларга iPhone 13’даги каби A15 процессори ўрнатилган.

Янги смартфон илк бор фақат eSIM билан ишлайдиган — SIM-карта солинмайдиган шаклда чиқарилди (АҚШ бозори учун).
Коммуникация

Неча кунки ҳамма ётоқхонани гапиради. Лекин масъуллар на тушунтириш беради, на кўнгил кўтаради. Ҳаммаси бошини қумга тиқиб олган. Бир бало бўлиб, "тепа"дан топшириқ бўлса, ҳаммаси телевизордан тушмайди.

Ҳар куни гапирилиши керак. Коммуникация ишлаши лозим. Масъулдан масъулга эмас, кўчада, дарахт соясида ўтирган ота-оналар, талабалар билан гаплашилиши керак. Керак бўлса, бошқа чораларни кўриш лозим.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/09/08/homeless-students/
Дарахт террористлари

Чилонзор туманидаги “DREAM HOUSE STROY” масъулияти чекланган жамиятига тегишли ер майдонидаги жами 58 дона ҳар хил турдаги манзарали ва мевали дарахтлар илдиз қисмлари билан биргаликда йўқ қилинганлиги аниқланди.

Дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлиги натижасида ўсимлик дунёсига жами 797 млн 700 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Манба
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Чилонзор туманининг собиқ ҳокими ва прокурори дарахтлар кесилиши сабаб ишдан олинганига бугун бир ой бўлди. Янгилари тайинланганига эса 3 ҳафта ҳам бўлгани йўқ. Кеча яна туман прокуратураси яқинида 54 та дарахтни кесиб кетишди. Кечадан бери Давлат экология қўмитаси, жамоатчилик роса айюҳаннос соляпти, лекин бу икки чиновник воқеа жойига чиқиб, жамоатчиликка мурожаат қилгани йўқ. Қайси сабаб туфайли шу лавозимга келди-ю, бу нима қилиқ?

Расм манбаси
"Ўзтелеком" Тошкент шаҳри Нукус кўчасидаги 4-5 қаватли бинони аукционга чиқарибди. Бошланғич нархи қарийб 112 млрд сўм.
Қиролича Елизавета Иккинчининг аҳволи оғирлашган, Бу Британия матбуотининг асосий темасига айланди. Қироллик оила аъзолари Шотландиядаги Балморал қасрига келишмоқда.
BBC, The Guardian ҳали Қиролича вафот этгани ҳақида эълон қилгани йўқ. The Guardian'нинг твиттердаги саҳифаси дейилаётгани аслида фейк.
Қиролича Елизавета Иккинчи вафот этди
Буюк Британия қироли
Чарльз қироллик тахтига Карл Учинчи номи билан ўтираркан.
Бугун соат 10:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабаларни турар-жойлар билан таъминлаш, ижара ҳамда тўлов-контракт масаласида матбуот анжумани ўтказади. Матбуот анжумани онлайн намойиш этилади.
Талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти устида иш олиб бориляпти — Абдуқодир Тошқулов
Шавкат Мирзиёев Қиролича Елизавета Иккинчи вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди", дейилади давлатимиз раҳбарининг таъзияномасида.

Президент ушбу мусибатли дамларда Қиролга, оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирди ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилади.

Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт олий ўқув юртларига суперконтракт билан кириш ўринлими?

Вазир Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларида ўқиш қийинлашишини, кириш осон бўлгани билан ўқиш оғир бўлишини айтаяпти. Бир йил муддат беринглар, сифатга ишлаймиз, дейди.
Ҳамкорбанкдан талабалар учун имтиёзли шартларда кредит

Йиллик фоиз ставкаси – Марказий банк асосий фоиз ставкасида;
❗️Хотин-қизлар учун – фоизсиз.
Миқдори – Тўлов-контракт шартномасида белгиланган миқдорда;
Муддати – 7 йилгача, имтиёзли даври 6 ой;
Кредит ажратиш шакли – нақдсиз, пул ўтказиш йўли билан.

Батафсил: https://hamkorbank.uz/uz/physical/credits/talim-kreditlari/
Aлоқа маркази – 1256

Реклама