davletovuz
82.2K subscribers
6.94K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда расмий ташриф билан келиб, учрашувлар ўтказди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг эртага Қирғизистонда бўладиган маслаҳат учрашувида муҳим ҳужжат - минтақа беш мамлакати ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланар экан. Шу пайтгача кўпроқ ноформал характерда бўлиб келган мазкур тузилманинг ҳуқуқий асоси юзага келадиганга ўхшаяпти. Қуруқ баёнот эмас, балки стратегик масалаларда якдил позицияни шакллантириш имкони яратилмоқда, балки бир кун келиб, умид қиламизки, ушбу ҳужжат Марказий Осиё иттифоқига тамал тош бўлиб хизмат қилар ҳам.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌊 Ўртаер денгизи ёки Қора денгиз бўйида дам олиш ҳақида орзу қиляпсизми?

Бу орзуингизни Locas билан амалга ошириш вақти келди.

✈️ Грузия ёки Туркияга турлар ўз ичига қуйидагиларни олади:
авиапарвоз, барча қулайликларга эга замонавий меҳмонхоналарда яшаш ва унинг концепцияси бўйича овқатланиш, гид хизматлари, аэропорт-меҳмонхона-аэропорт трансфери, диққатга сазовор жойлар бўйлаб саёҳат ва бошқалар.

Ёзнинг ёқимли онларини ҳис қилишга улгуринг!

☎️ +998787777377
✏️ @Locastourbot

Instagram | Facebook | Telegram | реклама
Қорақалпоғистон депутатлари Президентдан фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва айбсиз фуқароларни афв этишни сўрамоқда

Жўқорғи Кенгес депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва оммавий тартибсизликларни содир этганликда гумонланган айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш юзасидан Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади.
davletovuz
Қорақалпоғистонда интернет ишлай бошлагани айтилмоқда.
Қорақалпоғистонда интернет яна тикланган.
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг депутатларга айтишича, яқин келажакда никоҳларни қайд этиш, яъни расмийлаштириш хизматини нотариусларга ҳам бериш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ёшлар куни муносабати билан харажатлари:

1. Avantage МЧЖ — шартномалар №1, №2, №3, №4, №E-224 млрд сўм;
2. Media Globe МЧЖ — шартномалар №21, №22, №24, №313,5 млрд сўм.

Мазкур харажатлар Ёшлар куни муносабати билан концерт дастурларини уюштириш, "Янги Ўзбекистон" боғидаги тематик павильонлар декорацияси учун сарфланган.
❗️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади - президент фармони
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгиларига алмаштириш жараёнини электрон тизимга ўтказиш режалаштирилмоқда. Асосий муаммо имзо қўйиш билан боғлиқ бўлиб, шуни бекор қилиш устида ишланмоқда. Агар янги тартиб жорий қилинса, фуқаро давлат хизматлари марказига келмайди, балки онлайн ариза беради ва тайёр гувоҳнома почта орқали юборилади.
Чўлпонотада Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон делегацияси
Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилади.
Шавкат Мирзиёев хавфсизлик соҳасида Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари ва хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг доимий маслаҳатлашувини йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.
Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бензин ва дизель ёқилғиси экспортига вақтинчалик чеклов қўйган. Ўзбекистон ойига 15-16,5 минг тонна бензин экспорт қилган. Бу мамлакатнинг ёқилғига бўлган 5−6 кунлик эҳтиёжи деганидир.

Манба
Марказий банк йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14 фоизлик коридорнинг қуйи чегараси атрофида шаклланишини прогноз қилмоқда.

Иқтисодиётда мавжуд захиралар ва ялпи талабнинг жорий тенденцияларидан келиб чиқиб йил якуни бўйича ЯИМнинг реал ўсиши 5,0-5,5 фоиз атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда (апрель ойидаги прогноз 3,5-4,5 фоиз).
Чўлпонотада Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирлар якунига етмоқда.
Шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, ушбу электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этиб борилмоқда.

“Ана шундай аномал иссиқ натижасида юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”’, дейилади хабарда.