Sello - бу ўз логистика тизимига эга бўлган онлайн бозор
Sello'да сиз ўзингизга керак бўлган барча нарсани топасиз: озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, электроника, китоблар, қурилиш маҳсулотлари, спорт товарлари, косметика, идиш-товоқ, маиший техника ва ҳ.к.
Буюртмани уйингиз эшиги олдигача ёки буюртма топшириш пунктигача етказиб беришимиз мумкин.
Республика бўйлаб 30дан ортиқ буюртма топшириш пункти мавжуд, бу ерда сиз маҳсулотни текшириб кўриб кейин харид қилиш имкониятига эга бўласиз.
Хозироқ буюртма беринг ва синаб кўринг:
👉👉 Sello
instagram | Telegram | Реклама

Оффшор компаниялар бенефициарларини эълон қилиши мажбурий бўлади - қонун лойиҳаси
Адлия вазирлиги томонидан “Охирги бенефициар мулкдорлар ягона давлат реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда “охирги бенефициар мулкдор” тушунчасининг аниқ мезонлари, охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмайдиган ташкилот ва корхоналар белгиланмоқда.
Айрим тадбиркорлик субъектларига (асосан оффшор зоналар ва чет эллик элементи мавжуд тадбиркорлик субъектлари) ўзларининг охирги бенефициар мулкдорларини ошкор қилиш мажбурияти юкланмоқда.
Энг асосий масала барча учун очиқ бўлган охирги бенефициар мулкдорлар ягона давлат реестрини шакллантириш таклиф этилмоқда. Ундаги маълумотларни камида ҳар чоракда янгилаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, реестрда ёпиқ турдаги маълумотлар (шахсга доир маълумот) ҳам бўлиши назарда тутилмоқда.

Telegraph
Коррупцияга қарши курашишда тадбиркорларнинг охирги манфаатдор шахсларни (бенефициарларни) очиқлашнинг аҳамияти
Ҳар қандай мамлакатнинг молиявий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсади миллий иқтисодиёт ва бозорни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш, чет элга катта ноқонуний пул маблағлари чиқишини олдини олиш, давлат идоралари ўртасида миллий бюджет тизими ресурсларини…
Пойтахт cув оқава тозалаш иншоотларини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун, техника фанлари номзоди, америкада истиқомат қилиб келаётган ўзбекистонлик мутахассис Асқарали Каримов ҳокимлик билан келишувга эришибди.
Асқарали Каримов яқинда премьераси бўлиб ўтган "O'zbekistonlik" фильми қаҳрамони, фильм давомида Ўзбекистондаги сув, жумладан дренаж тизими билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтганди. Энди у тез орада Тошкентга ташриф буюради ва шаҳардаги ушбу муаммони бартараф этиш бўйича ўзининг таклифини беради.
Маълумотларга кўра, "O'zbekistonlik" фильми ижодкорлари тез кунларда фильмнинг янги эпизодларини суратга олишади.
Манба

“Янги Ўзбекистон” университети бугунги кунда мамлакатдаги энг нуфузли университетлардан бири эканлигидан хабарингиз бор. Ушбу университет 2022-2023-ўқув йили учун қабул эълон қилибди.
Университетда қуйидаги факултет ва йўналишлар мавжуд:
➖ Кимё муҳандислиги
➖ Дастурий таъминот
➖ Механика муҳандислиги
➖ Нано- ва илғор материаллар муҳандислиги
➖ Саноат бошқаруви
Университетга ўқишга топшириш учун умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома ёки коллеж/лицей дипломи талаб этилади.
Бундан ташқари, IELTS 5.5 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 6.0) ёки TOEFL iBT 46 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 60) ва ундан юқори баллни кўрсатувчи оригинал сертификатни электрон нусхаси (ушбу сертификат ҳақиқий эканлиги текширилади).
Шунингдек, сўнгги 3 ой ичида олинган 3x4 расм.
Аризалар 20 июнга қадар ушбу сайт орқали қабул қилинади: https://admissions.newuu.uz/
Қўшимча маълумот учун: 712024111
Реклама

АҚШ Россияга қарши навбатдаги санкцияларини эълон қилди. Биринчи канал, Россия—1, НТВ телеканаллари, бир қатор банк ва банклар раҳбарияти, саноат компаниялари санкцияга тушмоқда. АҚШ компаниялари Россия компанияларига консалтинг, аудит ва маркетинг хизматларни кўрсатиши тақиқланмоқда. https://home.treasury.gov/policy-issues/financial-sanctions/recent-actions/20220508
Халқ таълими вазирлиги жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шартлигини эслатиб ўтди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.
ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.
❗️Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишларини тавсия этамиз.

Навоийда:
Рахманов Назирбек Исраилович Зарафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Эгамқулов Муратхан Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Конимех тумани ҳокими бўлган.
Рўзиев Руслан Насирович Конимех тумани ҳокими этиб тайинланган.
Ўроқов Азамат Шодиевич Навбаҳор тумани ҳокими этиб тайинланган.
Рахманов Назирбек Исраилович Зарафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Эгамқулов Муратхан Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Конимех тумани ҳокими бўлган.
Рўзиев Руслан Насирович Конимех тумани ҳокими этиб тайинланган.
Ўроқов Азамат Шодиевич Навбаҳор тумани ҳокими этиб тайинланган.
Sello - бу ўз логистика тизимига эга бўлган онлайн бозор
Sello сизга 50 000дан ортиқ маҳсулотни харид қилиш имкониятини беради. Маҳсулотни буюртма топшириш пунктигача етказиб берамиз, бу ерда сиз уни текшириб кўриб, кейин харид қилишингиз мумкин.
Ҳозирда Республика бўйлаб 30дан ортиқ буюртма топшириш пункти мавжуд:
Тошкент - 12
Тошкент вилояти - 2
Фарғона - 5
Aндижон - 5
Наманган - 4
Самарқанд - 1
Бухоро - 1
Қорақалпоғистон - 1
Навоий - 1
Хоразм - 1
Ҳозироқ буюртма беринг ва синаб кўринг: www.sello.uz

Адлия вазирлиги манфаатлар тўқнашувини алоҳида қонун билан тартибга солиш таклифини илгари сурмоқда. Унга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартиби белгиланмоқда, бунга амал қилмаганлар эса жаримага тортилади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маъмурий чора қўллаш ваколатига эга бўлмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган қўшимчага мувофиқ, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги БҲМнинг 3 баравардан 5 бараваригача (такроран бўлса — БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача) жаримага сабаб бўлади. Модомики мансабдор шахслар ушбу вазиятларни тартибга солмас экан, улар БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача (такроран бўлса — БҲМнинг 10 баравардан 15 бараваригача) жаримага тортилади.

regulation.gov.uz
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида
Энергия нархларини эркинлаштириш фурсати келгани айтилмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, Россия-Украина уруши бўлмаганида эди 2022 йил Ўзбекистонда ислоҳотларнинг асосий йўналиши энергетика соҳаси билан боғлиқ бўлган бўларди. Учинчи йилдирки, гарчи аллақачон пишиб етилган бўлсада, энергия нархларини эркинлаштириш вазифаси кейинга қолдириб келинмоқда. Аввал бунга Коронавирус пандемияси ҳалақит қилди. Мана пандемия тугади, жиддий ислоҳотларга киришамиз дейилганда Россия-Украина можароси яна кўндаланг бўлиб қолаётгандек.
Эсласангиз, Ҳисоб палатасининг давлат бюджети бўйича хулосасида 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси ва табиий газ тарифлари нархлари индексация қилиниши ҳақида сўз борганди.
Кейин Марказий банк 2022-2024 йилларнинг макроиқтисодий сценарийларини баҳолашда газ, электр энергияси, иссиқлик, коммунал хизматлар тарифларини 2022 йилда бир марта тўлиқ ёки 2022-23 йилларда босқичма-босқич эркинлаштирилиши мумкинлигига алоҳида тўхталганди.
Шу-шу расмийларимиз қайтиб бу мавзуни кун тартибига олиб чиқмай қўйишди. Ҳамма жим бўлиб кетди.
Кўзингиз тушган бўлса керак, зарар кўриб ишлаётган ТОП-10 давлат корхонасининг еттитаси билвосита ёки бевосита энергетика билан боғлиқ. Яъни соҳа корхоналари қиёфасида биз энергетика соҳасига бозор кириб бормагани учун жуда катта товон тўламоқдамиз ва бу товон суммаси йилдан йилга ошиб бормоқда. Рақамларда акс этмаган зиённи-ку ҳеч бир қиймат билан ўлчаб бўлмайди.
Шу маънода энергия нархларини эркинлаштиришни бошқа кечиктириб бўлмайди. Фурсат етди. Ҳеч бир ташқи сабаблар энди баҳона бўлмаслиги керак.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов 44 ёшида вафот этди. Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳоким бетоблиги туфайли вафот этган.
Банкоматларда нақд пул муаммоси кузатилмоқда
Ижтимоий тармоқларда банкоматларда нақд пул муаммоси юзага келаётгани ҳақида хабарлар кўпайди. Масалан, юқоридаги суратда одамлар Халқ банкининг Чироқчи филиали олдидаги банкоматдан пул ечиш учун навбатда туришибди. Бундай хабарларни бошқа ҳудудларда ҳам эшитиш мумкин. Сўровларда ҳам тасдиқлашяпти.
Иқтисодчиларнинг ёзишича, мавсумий иқтисодий фаоллик ошиб бораётгани, пул ўтказмалари миқдорининг кескин ошаётгани ҳамда маблағларни доллар ё рублда эмас, сўмда олишни маъқул кўришаётгани ҳам асосий омиллардан ҳисобланади. Бундан ташқари, банкларда нақд пул чиқими ортаётганига қарамай нақд пул киримида ўсиш кузатилаётгани йўқ. Охирги масала давлат банкларининг банкоматларни нақдлик билан тўлдиришда, тақсимот ва тармоқ бошқарувида техник ва логистик жиҳатдан ортда қолаётганига бориб тақалади.

Forwarded from "ARK BULOQ" Xalqaro Savdo Markazi
Ойига 4 млн сўмдан тўлаб дўкон эгаси бўлинг
Энди дўкон харид қилиш учун ойлик тўлов 4 069 000 сўмдан. Уни расмийлаштириш учун эса фақат паспорт кифоя қилади. Дўконлар сони чекланган.
АРК БУЛОҚ Халқаро савдо маркази қулайликлари:
➖ Божхона пункти ва халқаро логистика
➖ Турли хил қулай муддатли тўловлар
➖ Катта омборхоналар
➖ Маҳсулотни бепул етказиб бериш хизмати
➖ Бозоргача бепул етиб бориш (алоҳида транспорт)
➖ 5000 ўринга автотураргоҳ
➖ Савдо марказида меҳмонхона.
Кафолатланган ижарачилар ҳам тайёр.
☎️ +998(95)606-88-88 | www.arkbuloq.uz
Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, олдинги Арк булоқ божхона омбори
Telegram | Instagram | Facebook | реклама

Март — апрель ойларида Россия аҳолисининг рус телеканалларига ишончи кескин тушиб кетган. Коммерсантнинг ёзишича, 17 март куни респондентларнинг 33%и телеканалларга ишонишини айтган бўлса, 27 апрелга келиб бу кўрсаткич 23%га пасайган. Айни пайтда ижтимоий тармоқларга, блоглар ҳамда телеграм каналларга ишонч ортган.
Коммерсантъ
Россияне пересмотрели каналы
Их доверие к ТВ снизилось, а к Telegram и соцсетям — выросло
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади — президент қарори
Марказий банк: “Нақд пулга бўлган талабни тўлиқ қондириш учун барча имконият ва захиралар мавжуд”
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд. сўм, апрель ойида – 6 трлн. 343 млрд. сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн. 100 млрд. сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.
Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн. сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн. сўмдан 19,3 трлн. сўмга етган), 4-4,5 трлн. сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн. сўмдан 22 трлн. сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.
Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли
2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн. сўм нақд пул чиқарилган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.
Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва захиралари мавжуд.
Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради.