davletovuz
82.1K subscribers
6.87K photos
1.69K videos
124 files
10K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Афтидан, Қўйлиқ бозори Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Yangi Qo’yliq Bozori FOODCITY мажмуасига кўчади.

Шунчаки тахмин.
Trailblazer'ли туман ҳокими яна биттага кўпайди

Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Ф. Маманов Бойсун тумани ҳокимлиги балансида турган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда техник носоз бўлган Каптива-2 русумидаги хизмат автомобилини электрон аукцион орқали сотилиши ва янги хизмат машинаси олинишига эътирози йўқлигини билдиради.

Аммо вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг кўрсатмасига қарамасдан, Бойсун тумани А. Жўраев фармойиши билан мазкур каптива оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул Бойсун тумани прокуратурасига ўтказиб берилади. Хуллас, машина электрон аукционга қўйилмайди.

Шундай қилиб, Бойсун тумани ҳокими 2021 йил ноябрь ойида 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ-AT хизмат автомашинасини харид қилиш учун шартнома тузади.

Ҳукумат қарорига кўра, туман ҳокимлари хизмат машиналари нархлари базавий ҳисоблашнинг 1000 бараваридан, двигатель энг юқори қуввати 2000 см3дан ошмаслиги лозим. Агар туман тоғли ҳудуд бўлса, бу қувватни 3000см3гача оширишга рухсат берилиши мумкин. Базавий ҳисоблаш миқдорининг истисно чегараси кўрсатилмаган.
Энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларни амалга оширишдан аввал уларнинг экологияга таъсири ўрганилиши зарур. Шу мақсадда Қорақалпоғистонда янги шамол электр станциясини қуришдан олдин экологик ўрганишлар ўтказилмоқда экан. Ўрганишлар жараёнида Қорақалпоғистон ҳудудида Чўл буқаси ва йиртқич қушларнинг ноёб 8 тури ҳамда 50 дан ортиқ жониворлар аниқланибди.

Манба
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳам 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ-AT автомобилини харид қилган.
Тўғридан-тўғри эфир қани?

Парламент қуйи палатасида ҳукумат соати бўлиб ўтмоқда. Унда депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов жавоб бермоқда.

Аммо, Президент фармонида оқ-қора қилиб ёзилган тўғридан-тўғри эфир йўқ. Депутатлар балки ҳукумат соатини парламент қуйи палатаси мажлиси эмас, деб чиқишар.

#farmon
Журналист Саидносир Усмонов фейсбукда ёзяпти:

“…Хизмат сафаридан қайтдим. Минг бир алам ва шум хабар исканжасидаман. Бундан бир йил аввал опамнинг 11 ёшли ўғли ЙТҲ курбони бўлган эди. Энди синглимни 14 ёшли ўғли ЙТҲ ҳодисасига учраб касалхонада кома ҳолатида ётибди. 03.12.2021 да тахминан соат 18.30 ларда Малика савдо мажмуаси ёнида Нексия русумли автомобил пиёдалар яшил чироғида ўтиб кетаётган болани уриб юборган. Айтилишича, шу йўлда бўлган тез тиббий ёрдам машинаси болани 7 шаҳар клиник шифохонасига олиб борган. Аҳволи оғирлашгач бола РШТЁМ га ўтказилган. Эрталабгача синглим билан куёвимни бормаган жойи қолмаган. ИИБ ходимлари касалхонада бола аварияси билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлмаганини маълум қилишган. Фақат жиянимнинг сумкасидаги дафтарда ёзилган мактаб рақами ва исм-фамилиясини ҳамширалар телеграмм каналларига тарқатибгина синглимни хабардор қилишган. Эрта тонгдан карахт ҳолатда синглим касалхонага борган ва не кўз билан кўрсинки, жигаргўшаси оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётибди. Қанчалар аламли изтироб... Ҳар куни ўнлаб пиёдалар, мургак калб эгалари машина гилдираклари тагида қолиб кетмоқда. Йўллардаги бетартиблик, билиб-билмасдан машина ҳайдаётганлар касрига кимдир яқинидан, жигаргўшасидан айрилмоқда ва бу ҳолатлар юзлаб одамларнинг умрбод мажруҳ бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. ҚАЧОН? ҚАЧОН? ҚАЧОН УЙҒОНАМИЗ? Қачон хайрихоҳлик нима эканлигини ўрганамиз? Қачон 10 соат ўтса ҳамки тезкорлик билан ЙТҲ ҳақидаги ҳолатга ойдинлик кирита олмайдиган ИИБ нинг айрим ходимлари фаолиятини ўнглай оламиз. Саволлар кўп. Жавоб эса мавҳум. Ҳайдовчи эса фақат ўзини оқлаш учун турли важларни ўйлаб топиш билан овора.... Илоҳим жигаримнинг нуридийдасига Аллоҳ шифо берсин."

P.S. Худди шу ҳамкасбимизнинг бошқа жияни ўтган йили йўлда ҳалок бўлгани ва айбдор топилмагани(чора кўрилмагани) ҳақида кўп ёзганман. Бир оиланинг иккита боласи ЙТҲ қурбони. Бу ахир даҳшатку! Тинч замонда минглаб одам, болаларни йўқотяпмиз. На профилактика бор, на стратегия бор, на жиноятга жазо бор!

Ё Аллоҳ, болажонга шифо бер!
Шавкат Мирзиёев конституциявий ислоҳотлар ҳақида

Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш муҳим вазифага айланмоқда.

Шу йил Президент сайлови олдидан бўлиб ўтган учрашувларда фуқароларимиз, кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар вакиллари томонидан билдирилган таклифларда ана шу масала алоҳида қайд этилгани конституциявий ислоҳотларни объектив зарурат сифатида кун тартибига қўймоқда. Бу, айниқса, қуйидаги ҳолатларда яққол намоён бўлмоқда.

Биринчидан, илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, уни миллий қонунчилигимиз ва ҳуқуқий амалиётимизда мустаҳкамлаш зарур.

Иккинчидан, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлиши керак. Бу – халқпарвар давлат барпо этишнинг энг муҳим шартидир.

Учинчидан, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳам давр талабидир.

Тўртинчидан, Бош қомусимизда оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларимизни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича конституциявий асосларни белгилаб қўйишимиз зарур.

Бешинчидан, фарзандларимиз Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида майдонга чиқаётган бугунги кунда Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топиши керак.

Олтинчидан, ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил бормоқда. Шу сабабли “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти-соати етди, деб ўйлайман.

Еттинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституциямизда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари ҳам ўз аксини топиши зарур.

Саккизинчидан, ҳозирги вақтда кўплаб ривожланган давлатлар, табиатдаги глобал ўзгаришларни ҳисобга олиб, ўз конституциясига экологияга оид махсус боблар киритмоқда. Ўзбекистон Конституциясида ҳам ушбу долзарб масалага доир ҳуқуқий нормалар устувор ўрин эгаллаши лозим.

Тўққизинчидан, Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Албатта, Конституцияни янгилашдек ғоят муҳим, стратегик вазифани ҳал этишда биз етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб, халқимиз билан ҳар томонлама маслаҳатлашган ҳолда, юртимиз ва жаҳондаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиб, аниқ қарор қабул қилишимиз зарур.

Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганнинг уйида қўй, товуқ боқадиган, лимон, кўкат етиштирадиган ҳокимлари

Манба
Сурхондарёда 1,7 млн аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилайдиган мега-лойиҳа бўйича ишлар бошланган. Давлат харидлари портали маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўзида бош пудратчи билан 527 млрд 428 млн сўмлик шартнома имзоланган.

Бундан 317 млрд 428 млн сўми Россиядан пўлат қувурлар келтиришга йўналтирилади. Лойиҳани 2023 йилда якунлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳукумат қарори билан To’palang HPD Platinum бош пудратчи сифатида тендерсиз танлаб олинган.

Очиқ маълумотларга кўра, “Toʼpalang HPD Platinum” МЧЖнинг ягона таъсисчиси "To'palang HPD Holding" МЧЖ ҳисобланади. Мазкур холдинг улушининг катта қисми — 61,70% қисми Абдураҳмонов Ислом Абдуғаниевичга тегишли. У, маълумотларга кўра, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, сенатор Сангинов Абдуғани Абдураҳмоновичнинг ўғли бўлади.

138 млн долларлик лойиҳанинг техник-иқтисодий асослантирилиши "Гидропроект" АЖ томонидан ишлаб чиқилган. "Гидропроект"нинг 71,86% овоз берувчи акцияларига “Ўзбекгидроэнерго” АЖ эгалик қилади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ким сўмнинг долларга нисбатан курсидаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётган бўлса, бир неча ўн сўмлик фарқ нафақат банклар ўртасида, балки битта банк доирасида ҳам кузатилаётганини яхши билади.

InfinBANKʼдан валютани манфаатли курс бўйича исталган қулай усулда сотиб олиш ва сотиш мумкин:
• InfinBANK филиали ёки мини-банкидаги исталган айирбошлаш шохобчасида;
• 24/7 тартибида уйингиздан чиқмаган ҳолда UzCARD ёки HUMO картасидан VISA картаси ёки валюта ҳамёнига ўтказиш орқали.

Мобил иловада валютани сотиб олиш ва сотиш нархи ўртасидаги фарқ филиалдагига қараганда манфаатлироқ. Бутун амалиёт бир неча сонияда битади.

Кун-у тун хизмат кўрсатадиган алоқа маркази: (71) 202-50-60

Сайт | Facebook |Telegram-бот | Instagram | реклама
davletovuz
Афтидан, Қўйлиқ бозори Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Yangi Qo’yliq Bozori FOODCITY мажмуасига кўчади. Шунчаки тахмин.
Пойтахтдаги «Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Мехнатобод кўчасида жойлашган «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Буни марказ масъул ходими «Газета.uz»га тасдиқлаган.

Унинг қўшимча қилишича, «Қўйлиқ» бозорида "озиқ-овқат савдоси билан шуғулланган тадбиркорлар марказ ҳудудига ўзлари хоҳлаб мурожаат қилган". Бундан ташқари, савдо марказининг веб саҳифасидаги номланиши ҳам «FOODCITY янги Қўйлиқ деҳқон бозори»га ўзгартирилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг айтишича, яқин кунларда парламентда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси бошланади.

Ҳақиқатанам ҳам жамоатчилик мазкур қонунни анчадан бери кутмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик, қолаверса, эксперт доиралардаги муҳокамалар асосида анча чиғириқдан ўтди.

Қонун лойиҳаси давлат фуқаролик хизматининг барча жабҳаларини қамраб олади. Масалан, давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ягона ҳақ тўлаш тизими жорий этилади. Бунда лавозим маошига тўланадиган қўшимча устамалар фақатгина давлат хизматчиларининг фаолиятини баҳолаш натижасига қараб белгиланади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиққанларнинг фикрича, ҳозирда мазкур устамаларни белгилашда раҳбарлар ўзининг субъектив фикрига таянган ҳолда белгилайди, аммо барча ҳолатларда ҳам мазкур ҳолат адолатли бўлишига кўп саволлар туғилади.

Ўйлаймизки, лойиҳанинг парламентдаги муҳокамаси онлайн намойиш этилади, жамоатчилик кутилаётган янгиликлар ҳақида батафсил ахборотга эга бўлишади.
Телеграмдаги @bankers_uz каналида «Агробанк томонидан амалга оширилган ребрендинг лойиҳаси» мавзусида аудиочат бўлиб ўтади. Аудиочат бугун, 9 декабрь, соат 16:00да бошланади.

Ушбу овозли чатда спикер сифатида Агробанк бошқаруви раиси ўринбосари Эркин Қаҳоров ҳамда маркетолог, "FCB ARTGROUP" агентлиги бош директори Шохрух Низомиддинов иштирок этишади.

Мавзу бўйича савол бўлса қуйидаги ботга юборишингиз мумкин.
реклама
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 2021 йил 15 декабрь куни очилади.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар белгиланмоқда.

Хусусан, ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш, педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган фаолият тури билан шуғулланиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, мавқеидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифаларини бажариши эвазига ҳар қандай турдаги мукофот ёхуд совға олиш, чет эл фуқаролигига эга бўлиш, республика ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очиш ва эгалик қилиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланмоқда.
Акбар Ташкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан адлия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи билан боради.
Айтишларича, Акбар Ташкуловнинг Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.