davletovuz
82.1K subscribers
6.87K photos
1.69K videos
124 files
10K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Талаба ўқисинми ёки ижарага пул топсинми?

Президентликка бўлажак номзод Мақсуда Ворисова Олий таълимдаги энг катта муаммолардан бири талабалар турар-жойи масаласини кўтариб чиқибди.

«Ўқиш бошланишига жуда оз қолди, лекин ижтимоий тармоқларда ётоқхонага жойлаша олмаган талабаларнинг норозиликларига кўп гувоҳ бўляпмиз. Айни масалага масъул мутасаддилар ҳолатни англашлари, муаммони кенг фикр асосида таҳлил қилиб ечишлари лозим эди.

Аччиқ бўлса ҳам, очиқ айтайлик, Ўзбекистондаги биронта олий таълим муассасасининг ўз талабаларини тўлиқ сиғдира оладиган турар жойи йўқ. Шу сабабли талабалар турли ижара уйларда яшашга мажбур. Бу ҳолат, айниқса, пойтахтда жуда ачинарли аҳволда: ижара пули қиммат – бир хонали квартира 300-400 доллар атрофида. Талабага паст тоифали одамдек муомала қилишади – «студентларга квартира йўқ». Бу бир неча вазирлик ё идора томонидан эмас, ҳукумат даражасида ечилиши лозим бўлган муаммодир.

Охирги йилларда ўнлаб хусусий ва хорижий олий таълим муассасалари фаолият бошлади, аммо уларга ётоқхона инфратузилмаси бўйича талаб қўйилмади. Талабаларнинг қаерда яшаши, қандай кун кўришини ким ўйлаши керак?», дея саволни ўртага ташлаган Мақсуда Ворисова.

Телеграм канал

Реклама
UzAutoMotors компаниясининг UzAutoSavdo мобиль дастури техник ишлар сабабли 8 сентябргача ишламайди.
2021-2022 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар танлов натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин.

1️⃣ magistr.dtm.uz сайти орқали:

паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ https://mandat.dtm.uz/Magistr/Magistr сайти орқали:

талабгорнинг ID рақамини киритиш ёки тегишли ОТМ ва мутахассисликни танлаш орқали.

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда):

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

қайдномалар олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Ҳукумат қарорига кўра, Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши 2023 йилгача 30%га етказилади, бу шаҳар ва туманлар ҳокимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланади. Дарахт кўчатлари илмий-тадқиқот натижаларига кўра иқлимга мослари танлаб олинади.

Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этилади.

Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишига рухсат берилади.

Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади. Бу борада келаси йил ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳрида 1 млн туп кўчат экилади. Акция ўтказилади.

Тошкентда 2021—2022 йилларда 1500 та қудуқ қазилади. Ушбу мақсадларга 225 млрд сўм сарфланади.

Пойтахтда 131 км узунликда пиёдалар йўлаклари, 127 километр велойўлаклар қурилади. Ушбу мақсадларга 62 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри маҳаллаларида 12 та сайилгоҳ ва 25 км узунликда велойўлак қурилади. 30 млрд сўм сарфланади.
Россиялик урбанист-блогер Илья Варламов дунёнинг энг яхши мэр/ҳокимлари рейтингини эълон қилибди. Рейтингда дунёнинг энг ривожланган шаҳарлари билан бир қаторда камбағал шаҳарлар мэрлари ҳам ўрин олган. Рейтингга назар ташласангиз, "шаҳар одамлар учун" принципи асосида ишлаган мэрлар эътироф этилганини кўриш мумкин.

Рейтингдаги барча мэрлар фаолиятини умумлаштирувчи омиллар — мукаммал жамоат транспорти тармоғи, яшил зоналар, аҳоли учун бўш маконлар, пиёда ва велосипед учун алоҳида йўлаклар. Архитектура, жиноятчилик, камбағалликка қарши курашиш ҳам шулар қаторида.

Рейтингдаги бирор мэр шаҳарнинг транспорт муаммосини автомобиль йўлни кенгайтириш ёки янгисини қуриш орқали ҳал қилмаган, балки жамоат транспортини ривожлантириш, ривожлантирганда ҳам ақлли ривожлантириш, йўлларнинг асосий қисмини автомобилларга эмас, пиёдага, велосипедга, жамоат транспортига ажратиш орқали ҳал қилган. Париж, Лондон, Тирана, Богота шаҳарлари мисолида кўрсатиб берган. Албатта, рейтинг субъектив хулосалар асосида тузилган, аммо янги давр шаҳарларини қураётган бизнинг ҳокимлар учун ҳам тайёр шаблонлар бор.

Жамоат транспорти фақат Тошкентга нисбатан қўлланилмаслиги керак, вилоятлардаги шаҳарларда ҳам тизимли жамоат транспортини жорий қилиш вақти аллақачон келди. Бу кетишда Жанубий Осиёнинг даҳшатли шаҳарлари қаторидан жой оламиз.

Вақтингиз бўлса, бир кўринг https://www.youtube.com/watch?v=U9ahym5HoP4
Ҳокимлик учун 1 млрд сўмлик ошхона

Kurbanoff'нинг эътибор қаратишича, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган "Очиқ бюджет" муҳокамаларида Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш ташаббуси маъқулланибди.

Тўртинчи сектор биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм ажратиладиган бўлибди.

Шундай ҳолатлар қолган барча эзгу ишларни ёпиб кетади. Чилонзорнинг бошқа муаммоси йўқ.
Prison Break

Бугун тунда Исроилда қамоқхонадан 6 нафар маҳбус қочган. Улар қамоқхонадан туннель қазиб, қочишга муваффақ бўлишган. Ҳозирда уларни қўлга олиш бўйича ишлар олиб борилаяпти. Исроил ҳукумати вакиллари бу ҳолатни "шармандали" деб баҳолашмоқда.
Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Сайлов қонунчилигига кўра, қурултой делегатлари Шавкат Мирзиёевни партиядан президентликка номзод сифатида илгари суришни тасдиқлаши лозим.
davletovuz
Ҳокимлик учун 1 млрд сўмлик ошхона Kurbanoff'нинг эътибор қаратишича, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган "Очиқ бюджет" муҳокамаларида Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш ташаббуси маъқулланибди. Тўртинчи…
Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқтаи назаридан рад қилинади ҳамда кейинги ўринларда энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади.
Ўхшаш номзодлар

Россияда амалдаги ҳукумат охирги йилларда мухолифат вакилларига шу даражада тоқатсиз бўлиб кетдики, мухолифат вакилларининг ҳар қандай уринишларини йўққа чиқариш давлат репрессия машинасининг асосий вазифасига айланди, қонунчиликка ўзгартириш киритиш ва шу орқали мустақил номзодларнинг сайловларда иштирокини чеклаш учун ҳеч нарсадан тап тортилмаяпти. Нафақат Давлат думасига, балки ҳудудий вакиллик органларида ҳам мухолифат вакилларининг сайланишига қарши жиддий кампания олиб борилмоқда.

Масалан, Санкт-Петербург қонунчилик мажлисига "Яблока" партиясидан номзод Борис Вишневский илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келди. Сайловчиларни чалғитиш мақсадида икки нафар гўёки мустақил номзод ўз исм-фамилиясини ўзгартиришган, ҳатто Борис Вишневский сингари соч-соқол билан расмга тушиб, сайлов участкаларига тарғибот плакатларини осишган. Қизиқ тарафи, бу ҳолатда қонунчилик талаблари бузилмаган. Комедия. https://www.kommersant.ru/doc/4975445
Ойлик тушумлар ва даромадлар тўғрисидаги ҳисоботлар энди Apelsin дастурида мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "UZASBO" ва "Apelsin" иловаси ҳамкорлиги доирасида бюджет ташкилотлари ходимлари учун янада кўпроқ имкониятлар очилмоқда.

Ойлик тушумлар ва даромадлар тўғрисидаги маълумотларни онлайн, кунига 24 соат, ҳафтанинг 7 куни, тушлик вақти ёки дам олиш кунларига қарамай онлайн тарзда олинг.

Бухгалтерия бўлимида навбатда вақтни сарфламанг, Apelsin дастурини юклаб олинг, PINFL ва муддатни кўрсатинг. Ҳужжатни телеграм орқали юборинг ёки телефонингизга юклаб олинг.

Даромад тўғрисидаги маълумотнома билан сиз Ўзбекистон Республикасининг исталган банкининг кредит бўлимига мурожаат қилиб, мумкин бўлган кредит ҳажми тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

👉 Ҳозироқ Apelsin дастурини юклаб олинг.

Реклама
Актёр Жан-Поль Бельмондо вафот этибди.
​​Шаҳар одамлар учун бўлиши керак

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг иддао қилишича, "пойтахтимиз кўчаларида енгил автомобиллар ҳамда йўналишсиз таксилар сонининг кўпайиши тирбандликларни келиб чиқарди. Бу эса ўз навбатида автобус ва йўналишли таксилар оралиқ вақтининг ошишига олиб келди.

Ўқув мавсумининг биринчи кунида йўналишсиз такси хизматларига бўлган катта талабдан айрим ҳайдовчилар кўпроқ фойда оламан деб сунъий равишда йўналишсиз такси хизматлари нархини кескин ошириб юборган ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган".

P.S.: жамоат транспортини нафақат ривожлантирмасдан, балки йиллар давомида борини ҳам абгор қилиб, йўловчилар учун ноқулай тизимга айлантириб, майли, эски даврни айблашнинг мавриди тугагандан сўнг янги айбдор — таксистларни айблашга ўтишибди. Бу безбетликнинг янги босқичи бўлса керак.

Албатта, Тошкентшаҳартрансхизмат ҳозирги ҳолатида ҳеч қачон пойтахт транспорт тизимини ўзгартирмайди, янгиламайди. Бу ўзимизни ўзимиз алдаш билан боғлиқдек. Бу компания бугуни билан яшайди. Бу гапни кеча ўқиш бошланган пайт бошқарувни эплолмай қолган метро учун ҳам айтса бўлади.

Жамоат транспортининг эгаси шаҳарликлар, шаҳар депутатлари ва шаҳар ҳокимлиги бўлиши керак. Тошкентга генплан керак, Тошкент жамоат транспортига стратегия керак. 50 та автобус сотиб олган билан бу тизим ислоҳ бўлиб қолмайди. Шаҳар жамоат транспортига хусусий сектор призмасида қарайдиган ҳоким ҳам буни тушунмайди. Ҳафтада ҳеч қурса бир кун жамоат транспортида юрмайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам буни тушунмайди. Тўлиқ тонировка қилинган, совуткичи тўхтовсиз ишлайдиган машинада юрадиган, муздеккина кабинетидан, муздеккина машинасидан қарайдиган ҳоким ҳам, вазир ҳам ташқаридаги вазиятни бошқача кўради.

Шаҳар жамоат транспорт тизимини ривожлантирмас эканмиз, яқин келажакда ҳокимларнинг машиналари ҳам тирбандликда қолади (балки ўшанда типирчилаб қолишар), аҳоли учун бўш майдонлар эса умуман тугайди, кварталлар, маҳаллаларда бугун аллақачон бунинг оқибатларини кўраяпмиз. Жамоат транспортини ривожлантириш учун эса велосипедни қайта кашф қилиш керак эмас. Юзлаб шаҳарлар аллақачон муваффақиятли амалиётга, тажрибага эга, холос. Бунинг учун озгина сиёсий хоҳиш, ақлли режалаштириш бўлса, бас.

Қуйидаги расм шаҳар одамлар учун қанчалик торайиб бораётганини яққол кўрсатади.
Тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси 10740 сўмгача кўтарилди.
Давлат божхона қўмитаси 7 млрд 351 млн сўмга 10 та ласетти, 14 та кобальт, турли позиция ва рангда 52 та нексия — жами 76 та автомашина харид қилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркин савдо мажмуасида тайёр кадастрли дўконлар сотувига старт берилди.

Савдо мажмуа йўналишлари:
- Сантехника
- Электр маҳсулотлари
- Қурилиш асбоб-ускуналари
- Бўёқлар
- Кафель ва таркет
- Маиший техника
- Озиқ-овқат маҳсулотлари

Шошилинг - биринчи 10 нафар харидорга 5% чегирма ва бонус сифатида кондиционер + телевизор тақдим этилади.

Батафсил маълумот: @ERKIN_SM
Call Markaz: +998712007887

реклама
Президент Шавкат Мирзиёев:

2018 йил йил 9 февраль.

Метрополитен ва автобуслар ҳаракати уйғунлигини таъминлаш, бекатларда йўловчилар тўпланишини ва ҳаракатини мониторинг қилиш, таҳлиллар асосида йўналишларни оптималлаштириш, бу бўйича ҳар куни иш олиб бориш зарур. Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш чораларини кўриш керак.

2019 йил 28 июнь.

Шаҳар аҳолисининг кўп қисми ва пойтахтимизга келганлар жамоат транспортидан фойдаланади. Лекин ҳозирча тўла қулайлик таъминланмаган. Одамларнинг норозилиги шундан. Мана, қанча уйлар қуриляпти, шаҳар ривожланяпти, яна ривожланади. Шуларни инобатга олиб, шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак.

2019 йил 24 октябрь.

Жамоат транспорти ҳар томонлама қулай ва арзон, автомашинада юришдан кўра афзал бўлиши керак. Бу йўловчилар хавфсизлиги, шаҳар экологияси учун ҳам жуда муҳим.

2020 йил 23 ноябрь.

Жамоат транспорти тизимида янги бошқарув услубини жорий этиш, метрополитен, автосаройлар ва йўналишли такси корхоналарини бир-бирига боғлаш, ахборот технологиялари асосида уларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш керак.

Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, марказий кўчаларда паркоматлар ташкил этиш зарур. “Тошшаҳартрансхизмат” жамиятини тўлиқ трансформация қилиш зарур.

P.S.: Бу соҳага тўғридан-тўғри масъул бўлган Раматов, Ортиқхўжаев фақат объектма-объект юрибди, шекилли, вазият ўнгланай демаяпти. Шунча гапдан сўнг ҳам туннелнинг нариги тарафида ёруғлик кўринмаса, нима дейиш керак, билмадик. Шунча топшириқ ижроси қани? Қачон бўлади? Қарийб 4 йилдан бери гапирилади.
Чекка ҳудудларда ўқув маркази очиш учун молиявий ёрдам берилади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев чекка ҳудудларда ўқув маркази ташкил этмоқчи бўлганларга Микрокредитбанк билан ҳамкорликда 70 нафар ёшларга 50 миллион сўмгача молиявий кўмак (ссуда) берилишини эълон қилди.

Мазкур лойиҳа бўйича батафсил маълумотларни http://yoshtadbirkor.uz/imkoniyat веб-сайтидан олиш мумкин.

Шунингдек, @imkoniyatuz_bot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Рўйхатдан ўтиш 26 сентябрь куни якунланади. Сўнгра лойиҳаларни комиссия кўриб чиқади ва энг яхши истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Агробанк» АТБ ўсимликларни ҳимоя қилиш доирасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратмоқда.

Кредитлар лабораториялар ташкил этиш, ускуна ва техникалар, шунингдек, ўсимликлар ҳимояси хизматларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган воситаларни сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун берилади.

Батафсил:
1216 қисқа рақами

Ички телефонлар:
71 202 80 08 (11530)
71 202 80 08 (11198)
71 202 80 08 (11239)
71 202 80 08 (11216
)

реклама