davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.71K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Танловда қатнашган барча корхоналар бир тадбиркорга тегишли

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги Қайнарсой комплексида кўкаламзорлаштириш ишлари учун кўчат харид қилиш мақсадида танлов қилган. Бунинг учун “МТМ Таъминот” МЧЖдан 2,5-3 метрлик кипарис дарахтининг ҳар бирини 270 минг сўмдан, жами 1640 та кўчат харид қилиш учун танлаб олинган ва шартнома тузилган. Шартнома нархи 442,8 млн сўм.

Қизиқ тарафи, танловда, шунингдек, “Мунис Келажак Иқбол” хусусий корхонаси, “Мега Барака Соф” МЧЖ ҳам ўз таклифлари билан иштирок этади. Албатта, энг паст нархни “МТМ Таъминот” МЧЖ таклиф қилган ва танловда ғолиб бўлган. Аммо битта тарафи бор: учала корхона ҳам бир кишига — Эгамбердиев Равшан Валиевичга тааллуқлидир.

Ушбу тадбиркорга тааллуқли "Erv Sulton Tomorqa Xizmati" МЧЖ бундан аввалроқ 377,4 млн сўмлик туядарахт етказиб берган.

#davlatxaridi
Отаси раҳбарлик қиладиган давлат ташкилоти буюртмасини ўғилнинг корхонаси ютган

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги корхонасига Абдужамилов Абдукарим Абдураимович раҳбарлик қилади. Корхона 2021 йил май ойида Қайнарсой комплексида кўкаламзорлаштириш ишлари учун кўчат харид қилиш мақсадида 203,6 млн сўмлик қора арча ва туядарахт учун танлов ўтказади.

Танловда "Xojimurod-Abduvali o‘g‘li" фермер хўжалиги ғалаба қозонади. Дарвоқе, танловда бундан олдинги постдаги Эгамбердиев Равшан Валиевичнинг “Мунис Келажак Иқбол” хусусий корхонасига ҳам иштирок этади.

Қизиғи, "Xojimurod-Abduvali o‘g‘li" фермер хўжалиги, юридик шахслар реестрига кўра, Абдужалилов Абдували Абдур (шариф тугамай қолган)га тааллуқли. Биздаги маълумотларга кўра, у Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги корхонаси раҳбари Абдукарим Абдужамиловнинг ўғли ҳисобланади.

Бу фақат битта буюртма, холос.

#davlatxaridi #manfaatlartuqnashuvi
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Абдувалиев Тошкент маҳаллаларини ободонлаштиришдаги муаммолар ҳақида:

Одамлар бекорга норози бўлаётгани йўқ. Ҳақиқатан ҳам қурувчилар “қўли теккандан” кейин айрим жойлар бор файзу тароватидан ҳам маҳрум бўлмоқда. Масалан, “Чилонзор-2”даги “Макро” қаршисида жойлашган маҳаллада бордюрлар бир неча ҳафта ичида икки марта (?) алмаштирилди. Бу жараёнда кўпқаватли уйлар ҳовлисидаги кичик дарахтзорлар, гулзорлар, ўйин майдончаларига зиён етди, коммуникация люклари қум, шағал билан тўлди. Аҳоли, чанг-тўзон ва шовқиндан азият чекди.

Мирзо Улуғбек тумани “Камолот” маҳалласидаги уйларнинг кириш-чиқиш подъездлари бетонлаштириляпти. Лекин бордюрлар қинғир-қийшиқ ўрнатилди. Йўлак эса махсус техника воситалари юролмайдиган даражада тор бўлиб қолган. Бундан ташқари, маиший-коммунал хўжалик коммуникацияларига жиддий путур етказилган. Ҳаммаёқда қурилиш чиқиндилари сочилиб ётибди. Бошқа талай маҳаллаларда ҳам қурилиш ишлари номигагина амалга ошириляпти.

Албатта, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Бироқ бундай ҳолатлар камчилик эмас, ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш, нўноқликдир. Одамлар тилга олаётган салбий ҳолатлар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро мулоқот, ишларни мувофиқлаштириш бўйича тизимнинг йўқлигини кўрсатади.

Манба
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси лавозими жорий қилинмоқда. У депутатнинг вакили сифатида сайлов округида доимий фаолият юритади. У депутат билан яқин қариндош бўлмаслиги, судланмаган бўлиши лозим. Унга ҳақ тўлаш сиёсий партия маблағи ҳисобидан амалга оширилади. У сайловчиларни Қонунчилик палатасидаги депутати фаолиятидан, ўз навбатида депутатни сайлов округида юз бераётган воқеалар, фуқаролар мурожаати, маҳаллий ижро ҳокимияти қарорларидан хабардор қилиб туради.
Audio
Аудио. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш 1 ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида сабаблари ҳақида фикр билдирибди.

Унинг айтишича, одамлар иккинчи ва учинчи дозани олишда келмаяпти. Имкон қадар кўпроқ одамни эмлаш ва қисман иммунитет шакллантириш мақсадида ҳозирча биринчи дозани қўллашга қарор қилинган.
Германия яқин кунларда Ўзбекистонга 355 минг 200 доза AstraZeneca вакцинасини юбормоқда. Ўзбекистондан ташқари Судан, Тожикистон, Афғонистон, Эфиопия биринчиларлан бўлиб ушбу беғараз ёрдамни COVAX дастури орқали қабул қилиб олади.
Жарималар миқдори кескин камайтирилмоқда, айрим жавобгарлик чоралари бекор бўлмоқда

Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, қатор маъмурий жавобгарликлар учун енгилликлар кўзда тутилмоқда.

Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шхслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистон Республикасида берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Газ, нефть соҳасида кўп қарорлар қабул қилдик, янги раҳбарлар қўйдик, трансформация бўйича илк қадамларни ташладик. Нефть ва газ билан барқарор таъминлаш бўйича аниқ-аниқ вазифалар нималардан иборат?

Жуда катта изланишлар ҳозирги талаб нуқтаи назаридан ўзининг натижасини бермаяпти.
Жорий йилнинг ўзида 917 млн куб газ импорт қилдик. Бу жуда катта рақам, иккинчидан, импорт қилганда ўзимиз пул тўлаяпмиз, валютага олиб келаяпмиз. Бу келажакда нима бўлади?

Уч йилда берган [нефть-газ соҳасига] 1 млрд 400 млн доллар пулимиз ўз натижасини бермаяпти, десак, бу ҳам тўғри бўлади. Свет бўйича, айниқса, газ бўйича одамлар биздан жуда норози. Иқтисодий манфаатдор нуқтаи назаридан ўзи имкониятларимиз қандай? Бу имкониятлардан қандай фойдаланамиз? Нима натижа беради?
Германияда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси камида 38 минг одамнинг ҳаётини асраб қолган

Германиянинг Роберт Кох институти мамлакатда олиб борилган 6,5 ойлик эмлаш кампанияси давридаги маълумотларни таҳлил қилишибди.

Тадқиқотларга кўра, эмлаш эпидемиянинг “учинчи тўлқин”ида 38 минг ўлим ҳолатининг, 706 мингта вирус юқтириш ҳолатларининг олдини олган. Бундан ташқари, агар одамлар оммавий эмланмаганда, 78 минг одам касалхонага ётқизилган, 20 мингдан ортиқ одам эса оғир аҳволда реанимация олинган бўлар эди.

Германияда 45 млн киши тўлиқ эмланган. Оммавий эмлаш асосий чора, демоқда немислар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Daryo.uz интернет нашри жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарларининг эмланиши бўйича материал эълон қилди.

Унда ҳудудлар раҳбарлари қачон ва қандай вакцина олгани/олмагани ҳақида батафсил ахборот берилган.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ:

Етим болаларга уй-жой ажратишнинг янги тизими жорий этилмоқда. Унга кўра:
уй-жойга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим бола учун (25 квадрат метрдан кам бўлмаган) 1 хонали, улар ўртасида тузилган оила учун (50 квадрат метрдан кам бўлмаган) 2 хонали уй-жой ажратилади;
2021 йил 1 декабрга қадар 757 нафар етим болаларга уй-жой ажратиш бўйича мақсадли параметр (охирги 10 йилда ажратилган уй-жойлар сонидан 1,2 баравар кўп) тасдиқланмоқда.

Етим болаларнинг таълим олишини рағбатлантириш мақсадида:
тарбия муассасаларидаги болаларга нодавлат таълим ташкилоти ўқув курсларида ўқиш харажати учун йилига 4,9 млн сўмдан компенсация тўланади;
етим болалар учун Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан 50 фоизга оширилган миқдорда стипендия (амалдаги 470 минг сўмдан 705 минг сўмга оширилади) тўланади;
“Меҳрибонлик” уйларига ёки етим болаларга ажратилган хайрия маблағлари фойда солиғи базасидан чегирилади.

Етим болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги тизими жорий этилмоқда:
ногиронлиги бўлган етим болаларни васийликка олган оилаларга тўланадиган тўловлар 2,5 млн сўмга етказилади, соғлом етим болаларни васийликка ва ҳомийликка олганлик учун 1,2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик моддий ёрдам тўловлари тўланади;
етим болаларнинг хорижий давлатларда жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлиқ миқдорда компенсация қилинади ва бошқалар.
Жума намозларига рухсат берилади

❗️2021 йил 13 августдан эътиборан масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат берилади.

Масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклиф
Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Манба
Ҳозирда сўмдаги омонатлар доллар, уй-жой сотиб олгандан афзал, инфляциядан ҳимояланган восита бўлиб қолмоқда

Марказий банк жами аҳоли омонатларининг асосий қисмини (55%) ташкил этувчи 10 та тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари мониторингини амалга оширибди. Маълум бўлишича, ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21 фоизни ташкил қилган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, тижорат банкларининг миллий валютада таклиф этаётган омонатлари маблағларни жамғаришнинг ва даромадларни кўпайтиришнинг ўта жозибадор воситаси бўлиб қолмоқда. Масалан, 2021 йилнинг 7 ойи давомида АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қиймати 1,2 фоизга кўтарилган. Йил бошидан буён расмий инфляция 4,2 фоизни ташкил этган. Уй-жой индекси эса январь-июнь ойларида 6,8 фоизга ошган.

Бошқача айтганда, дейлик, 2021 йил январь ойида банкларга сўмда омонат қўйганлар жамғармасини инфляция “еб юбормади”, доллар олиб қўйганлардан ҳам кўпроқ нафга эга бўлдилар ва ҳатто уй-жой сотиб олганлардан ҳам афзалроқ самарали натижага эришди.
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Moderna вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланибди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов коронавирус касаллигидан даволаниб, соғлиғини тиклаб, ўз иш фаолиятини бошлабди.
Президент фармони билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:

болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда. Болалар нафақаси оиланинг:

3
ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.
2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.