davletovuz
81.9K subscribers
6.71K photos
1.65K videos
123 files
9.88K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
«Оскар-2021» мукофоти совриндорлари:

«Энг яхши фильм» — «Nomadland» («Кўчманчилар ўлкаси»)
«Энг яхши актриса» — Фрэнсис Макдорманд («Nomadland»)
"Энг яхши актёр" — Энтони Хопкинс («Ота»)
"Энг яхши режиссёр" — Хлои Чжао («Nomadland»)

Манба
27 апрелдан Самарқанд шаҳридаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди.

Шу сабабли ўқувчиларга эрта, 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади.
Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун 2 млрд сўмдан маблағ ажратилади

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди. Унинг айтишича, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берди.

«Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топширик бердилар», — дея хабар берди Шерзод Асадов.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига Умаров Хайрулла Сайдуллаевич тайинланди.

Х.Умаров бугунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ниятларингизни кейинга қолдирманг

"Керакли нарсани кераксиз вақт олиш" бу энг омадли бизнесменларнинг доимий тавсиялари.

Шунчаки, ўзингизга қулай бўлган Туронбанкнинг филиал ёки офисларига келинг ва орзуингизни рўёбга чиқаринг!

YouTube - TuronBank Media

Қисқа рақам - 1220
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятовнинг айтишича, янги қурилаётган кўп қаватли уйларни эксплуатация қилиш ҳамда бошқариш учун қурувчилар томонидан бошқарув компаниялари ташкил этилади ва камида икки йил уларнинг назоратида бўлади. Унинг айтишича, бу қурувчиларнинг уй эгалари норози бўлмаслиги учун олдиндан сифатли қурилишни амалга оширишга ундайди.
Telegram гуруҳ ва каналларда ўрнатилган тизимлар орқали тўловларни амалга ошириш мумкин бўлди. Мессенжернинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Click ва PayMe тўлов тизимлари орқали тўловлар амалга оширилади. https://telegram.org/blog/payments-2-0-scheduled-voice-chats/uz
Шахлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Яна битта жамғарма

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида Кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарманинг 35 %и республика бюджети, 35 %и маҳаллий бюджет ва қолган 30 %и мулкдорлар тўловидан жамғариладиган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

Айтишларича, бугунги кунда уй-жой мулкдорлари томонидан тўланаётган мажбурий бадал маблағларининг қарийб 80 фоизи олдин олинган кредит маблағларини қоплашга йўналтирилган.

Президентга тақдим этилган таклифларга кўра, дебитор қарздорликни камайтириш мақсадида муҳтож оилаларга бадални тўлаш учун субсидия бериш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, нотариус квартиранинг бадал бўйича қарздорлиги бўлса, олди-сотди шартномасини расмийлаштирмайди.

Ҳар бир уй бўйича келиб тушган бадаллар фақат ўша уй учун ишлатилади. Янги уйни қабул қилиб олишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги инспекцияси вакиллари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг 100 минг дозаси келтирилган. Бугун, шунингдек, яна 1 миллион доза Хитой вакцинаси олиб келинди.
Бир сўмлик маънавий зарар

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмасининг депутат Расул Кушербаевни судга бериши, ҳуқуқий жамиятда энг тўғри йўллардан бири бўлса-да, солиқ органларига наф келтирмайдиган, уларнинг шаъни ва обрўсини янада туширадиган ҳолатга айланади.

Умуман, ишчанлик обрўси билан боғлиқ халқаро амалиётда одатда судга берувчи битта олтин қоида асосида иш тутади: нотўғри ёки бадном қилувчи ахборот тарқатган шахсга суд орқали ҳуқуқий баҳо берилади, лекин маънавий зарар миқдори шартли 1 доллар, 1 сўм этиб белгиланади. Бу судга берган ташкилот ёки жисмоний шахснинг ҳақиқатда ишчанлик обрўсига қайғураётганини кўрсатади. Раддия ва шартли 1 сўм унинг маънавий ғалаба қозониши учун етарли.

Модомики судга берувчи ўз давлатидаги мезонлар бўйича ҳаддан ташқари катта миқдорда маънавий зарар сўраётган экан, бу ОАВ ва фуқаролик жамияти, фаоллар учун ёмон сигнал. ДСҚ сўраётган 4,6 млрд сўм, гарчи хайрия жамғармасига ўтказилиши ният қилинган бўлса-да, жуда катта маблағ, ҳар қандай одам ёки ташкилотни хонавайрон қиладиган даражада. Масалан, Россияда Путиннинг дўсти раҳбарлик қиладиган “Роснефть” компанияси РБКни 3,124 млрд рубль жарима тўлашини талаб қилган эди. Яна бир миллиардер Михаил Прохоров сиёсатчи Алексей Навальнийни судга бериб, 1 рубль маънавий зарар ундириб беришларини сўрайди. (Ҳаволада бир рубллик ишлар батафсил кўрсатилган). Улар-ку бизнес структуралар, масалан, Ёқутистон раҳбари Егор Борисов ҳам бир журналистни ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиб судга беради. Маънавий зарар миқдори 1 рубль. “Роснефть” учун РБКнинг иқтисодий қийин аҳволга солиб қўйиш муҳим, қолган икки ҳолатда ҳақиқат муҳим.

Албатта, Ўзбекистон қонунчилигида маънавий зарар бўйича амалиёт яхшигина шаклланган. Судларимизда тажриба етарли. Судда 4,6 млрд сўм зарар кўрилгани иқтисодий жиҳатдан исботлаб берилмоғи керак. Масалан, одамлар шу гаплардан сўнг солиқ тўламай қўйдими? Ёки солиқ органи ходимларининг шу гаплардан сўнг қон босими ошиб, тиббий харажатлари ошиб кетдими? Булар, албатта, кўпроқ сарказм, аммо шунақароқ принципда ишлайди.

Охирги масала. Расул Кушербаев ЎзЛиДеП депутати, бу партия ҳукумат раҳбари номзодини кўрсатган, ҳукумат раҳбари эса вазирлик ва идоралар раҳбарлигига номзодларни парламентга киритади. ДСҚ раиси номзоди депутатлар тасдиғидан ўтиши керак. Лекин депутатнинг судга берилиши бу занжирда қанақадир мантиқсизлик борлигини кўрсатаяпти.

Умуман, ДСҚ ўзига ортиқча эътибор жалб қилаётгани қизиқ.
Сенат Чироқчи аҳолисини қийнаётган масалани ўрганиб чиқади

Шу кеча-кундузда ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бир гуруҳ аёллар Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилгани билан боғлиқ хабар кенг тарқалди.

Хабарда айтилишича, туманнинг “Қумдарё” маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши—Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси назоратига олинди. Сенат туманда яшовчи аҳоли вакилларини қийнаётган муаммолар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларни ўрганиб, натижалари юзасидан батафсил ахборот беради.

Манба
Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин

Президент Конституциявий суд тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (Илгари 7 нафар эди).

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

Фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илгари Xabardor.uz деган сайт бўларди. Бу ерда кундалик хабарлардан ташқари, қизиқарли маълумотлар, лайфхаклар, видео ва фото материаллар, муаллифлик мақолалари эълон қилиб борилади. Ўтган йили карантинда бир муддат тўхтаб қолганди. Бу йилдан қайта йўлга қўйишибди.

👉 Сиз ҳам хабардор бўлиб туринг: @xabardor_uz_official

реклама
АҚШда ҳам коронавирусга қарши тўлиқ эмланган шахслар очиқ ҳавода тиббий ниқоб тақмасдан юришига рухсат берилди. Бундан одамлар гавжум бўлган жойлар мустасно. https://www.nytimes.com/2021/04/27/health/cdc-new-mask-guidance.html
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев коронавирус юқтириб олган ва ҳозирда даволанмоқда. Бу ҳақда ҳокимнинг матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар тарқатди.
«Hamkorbank ва Visa биргаликда совғалар улашади» Акцияси давом этаётган экан

Акцияда қатнашиб, ғолиб бўлмаганларда яна бир имконият борлигини айтишибди.

Қатнишиш учун: Hamkorbank Visa картасини расмийлаштириб, 5 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаш керак. Visa Classic (Exchange) картасини расмийлаштириш мутлақо бепул.

Акция 2021 йил 1 июлга қадар давом этади. Ҳар ойда аниқланган 6 нафар ғолибга замонавий смартфонлар тақдим этилади.

Hamkorbank — 30 йил сиз билан бирга!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
реклама
Ўзбекистон бозорига кириб келган Skoda янги автомобилларни тақдим этишда давом этмоқда. Бугун Octavia нинг 8 авлоди ички тақдимоти бўлиб ўтди.

Компания вакилларининг маълум қилишича, бу модел Ўзбекистон бозоридаги бизнес класс автомобилларга рақобатчи бўлади. Айни вақтда Ўзбекистонда 1,4 литр ҳажмга эга турбо двигатель варианти келтирилган бўлиб, у 150 от кучига эга. Келгусида 2 литр ҳажмдаги турбо двигатель ҳам олиб келиниши кўзда тутилган.

Octavia модели ўзи кирган бозорлардаги энг харидоргир автомобиллардан саналади.