davletovuz
82.2K subscribers
6.97K photos
1.73K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Тошкент шаҳрида йўл-транспорт соҳасида қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган:

Биринчи босқичда Тошкент шаҳридаги 3 та кўчада тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади:

Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;

Тошкент халқа автомобиль йўлининг 11-километрида (Тўсин бозор қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;

Ал-Хоразмий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш.
Иккинчи босқичда:

Чоштепа — Янги Сергели кўчалари кесишмасида ўтказувчанликни ошириш мақсадида, кесишмани кенгайтириш (параметрларини ўзгартириш);

Тошкент ҳалқа автомобил йўли – Самарбону кўчалари кесишмасида маҳаллий йўлни кенгайтириш ҳисобига ўтказувчанликни ошириш;

Мустақиллик – Паркент кўчалари кесишмасида яшил ҳудуд ҳисобидан янги йўл очиш режалаштирилган.
Учинчи босқичда:

Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент ҳалқа автомобил йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;

Муқимий – Лутфий - Сеул - Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

Тошкент ҳалқа автомобил йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.

Кичик халқа автомобил йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;

Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш ҳисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.
«Ипак Йўли» банки ходимлар учун тренинг ўтказди

«Ипак Йўли» банкининг барча филиаллари мутахассислари «Банк ва мижоз» деб номланган сотувлар бўйича тренингда иштирок этдилар.

Пойтахтдаги Hilton меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда ходимлар жамоада ишлаш кўникмаларини мукаммаллаштиришга эришдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад келгусида мижозлар билан янада яхши мулоқотни йўлга қўйиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда сотувларни кўпайтиришдан иборат.

Банк бундай интерфаол тадбирларни ўтказиш ходимларнинг ишини яхшилашга ва билимларини бойитишга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Тренинглар ва тимбилдинглар — банк сиёсатининг бир қисми бўлиб, банк раҳбарияти ходимларнинг малакасини мунтазам ошириб бориши ва ўз соҳаларида етакчи бўлишлари учун барча имкониятларни ишга солади.
реклама
«American Councils» Ўзбекистонга яна мингга яқин педагогларни юборишни режалаштираяпти экан. Яқинда 27 нафари келган эди.
Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан “Hududgazta'minot” АЖ табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритади.

Чекловларга кўра, ҳайдовчилар газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишлари зарур.

“Hududgazta'minot” АЖ матбуот хизмати
Қибрайда Олимпия шаҳарчаси қурилади

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этилади.

Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади.

Шу мақсадда 160 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Чирчиқ дарёсининг 5 километрдан зиёд қисмида қирғоқларни тартибга келтириб, эшкак эшиш бўйича мусобақалар учун зарур шароит яратиш мўлжалланган. Унинг бўйларида эса 270 гектарлик парк этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Манба
Тошкент вилояти Қибрай туманида таклиф этилаётган объектлар. Афтидан, Юридик институт (университет?) ҳам шаҳар ташқарисида 16 гектарда барпо этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 мартдан бошлаб пойтахтда ёшларнинг Тошкент 5 ташаббус ҳаракатига рўйхатдан ўтиш бошланади.

Мазкур йирик тадбир учун 37,5 минг квадрат метр майдонда махсус декорациялардан иборат шаҳар ичидаги шаҳар қурилиши айтилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлибди.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Заковат» клубига аъзо бўлган ва рўйхатдан ўтган барча билимдонларни 28 февраль куни соат 15:00да «Humo Arena»га таклиф қиламиз!

#uzbekpower #zakovatdakuch

Қўшиқ муаллифи: @shoxrux


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, бирламчи маълумотга кўра Shovotlandia кафесида содир бўлган ёнғин шу ерда ишлаган ва яшаган беш нафар кишининг ҳаётига зомин бўлган. Кафега ўт қўйилган. Жиноятчи қўлга олинган.

Дастлабки тезкор-тергов ҳаракатлари, мазкур ёнғин ҳодисаси бегона шахс томонидан қасддан амалга оширилганлиги ҳақидаги далилларни юзага чиқарди.

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида аниқланишича, бинога қасддан ёнғин етказган шахс жорий йилнинг 27 февраль куни соат 03:30ларда “Матиз” русумли автомашинада манзилга келиб, бино деворларига ўзи билан олиб келган шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Forwarded from Муҳрим
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен, қорақамишлик, 90-йиллар боласиман. Адамлар оддий автослесарь, ойим 3-туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлаганлар. Мактабда ўртача ўқиганман, шўхроқ бўлганман. Лицейимиз директори доим: «Сени ҳайдайман», деб пўписа қиларди. Аммо онам менинг олий маълумотли, зиёли одам бўлишимни орзу қилардилар. Бувим эса доим: «Шу болам министр бўлади», дердилар. Лекин бу гапга ҳеч ким ишонмасди.

Чунки аксарият одамларимиз ишчи ёки оддий деҳқон оиласининг боласида бундай имконият йўқ, деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон, ҳеч қандай вазиятда, ҳатто институтдан ҳайдалганимда ҳам таслим бўлмаганман! Ўшанда ойим: «Оҳ, болам-а! Майли сиқилма, рабочийни боласи рабочий бўларкан-де», деганларида, ичим зил кетган. Ундан кўра бир тарсаки туширсалар яхши бўларди.

Телевидениедан арзимаган лавҳани деб ҳайдашганда ҳам, бизнесим касод бўлиб, ақлга сиғмайдиган даражада зарар кўрганимда ҳам, обрўим, шаънимни ер билан яксон қилишмоқчи бўлганида ҳам енгилмаганман!», — Комил Алламжонов