davletovuz
80.8K subscribers
6.2K photos
1.5K videos
114 files
9.33K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot
Download Telegram
АКТ вазирига ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчи сайланди

Бугун “IT-Park”да АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан учрашди.

Бугунги кунда соҳада 28 мингдан зиёд ходим фаолият юритаётган бўлса, шундан 7 минг 359 нафари (қарийб 26 фоизи) 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади.

Шуҳрат Содиқов соҳадаги ана шу ёшлар билан шуғулланадиган масъул бўлиши кераклигини айтиб ўтди.

Вазирлик бош мутахассиси Лазиз Ёдгоров вазирнинг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб сайланди.

Фото: Xabar.uz
Forwarded from Komil Allamjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли билимдонлар! "Zakovat" клубига аъзо бўлинг!
zakovat.tv

#zakovatdakuch
#uzbekpower
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Японияда 7,1 магнитудали зилзила қайд этилибди. Дастлабки кадрлар.
Тошкентда ҳам худди шундай қилиш керак. “Точечная стройка”ларга мораторий эълон қилиш лозим.

Ёғингарчилик бўлса лой-балчиқ, кун исиса чанг-тўзон. Нафас олиб бўлмай қолди. Соғлиқ учун хавфли даражага етиб бормоқда. Боз устига йиллаб давомида бу қурилишлар давом этади, бир тўхтайди, яна давом эттирилади. Қурилиш бўлмаётган маҳалла қарийб қолмади. Одамлар учун жуда ноқулай бўлиб кетди.

Бу ҳақда аввал ҳам ёзганмиз.
2021 йилнинг март ойида ва апрель ойидан сўнг сотувга чиқариладиган давлат активлари
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Наманган муҳандислик-технология институти талабалар ошхонасида тушлик қилмоқда.
Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб берилади

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, эндиликда девелоперлар ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидаги 143,16 гектар (“Нуробод” қўрғони) ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги 3278,92 гектар (“Бахт” МФЙ ҳудудидан 130.46 гектар, “Тош ДАУ” МФЙ ҳудудидан 1518,5 гектар, “А.Навоий” МФЙ ҳудудидан 264,5 гектар ва “Ўртасарой” МФЙ ҳудудидан 1250,2 гектар) ер майдони Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани таркибига ўтказилади.
Бозорга ёки дўконларга бориш учун сизда ҳар доим ҳам имконият, вақт топилмаяптими? Унда ZoodMall мобил иловасини ўрнатинг. Иловада смартфонлар ва бошқа техникаларнинг жуда кўп турлари бўлиб, ўзингизни ҳақиқий онлайн бозорда юргандек ҳис қиласиз. Кийим-кечакдан тортиб заргарлик буюмларигача, ҳаммаси шу мобил иловада мужассам. ZoodMallда Хитой, Туркиядан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларни топишингиз мумкин.

ZoodMall нинг яна бир афзаллиги шундаки, унда ҳеч қандай ортиқча маблағ сарфланмайдиган муддатли тўлов ҳам мавжуд. Шунчаки Uzcard ойлик картангиз орқали сиз исталган товарни ҳеч қандай қўшимча фоизларсиз бўлиб тўлаш эвазига харид қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, харидингиз эвазига сизга 30 фоизгача кешбэк берилади. Ҳозироқ ZoodMall иловасини ўрнатинг ва харидингизни атиги бир неча сониялар ичида амалга оширинг!

Иловани юклаб олиш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://rpst.uz/bts

Телеграм-канал:
@zoodmalluzbekistan
реклама
​​Непотизм?

Давлат харидлари порталини титкилаб, Наманган вилояти тендер комиссияси баённомасида фамилияси бир хил амалдорларга кўзимиз тушди. Бири (расмда) Наманган вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Бекзод Матмусаев, иккинчиси эса Наманган вилояти ҳокимлигининг Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси директори Дилшод Матмусаевдир.

Ўрганишларимиз ҳақиқатан ҳам улар яқин қариндош, яъни ака-укалигини кўрсатди. Айтишларича, улар амалдаги вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовга ҳам қариндош бўлиши мумкин. Бекзод Матмусаев Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқовнинг 2021 йил 19 январдаги буйруғи билан агентликнинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ака-укаларнинг профессионал фаолияти, тажрибасини савол остига олиш ниятимиз йўқ. Аммо вилоятдаги энг муҳим иккита лавозим — бири миллиардлаб давлат буюртмаларини берадиган ҳамда бири миллиардлаб турадиган давлат активларини хусусийлаштиришга масъул бўлиши ҳар қандай шароитда ҳам жамоатчиликни хушёрликка чорлаши керак. Айниқса, хусусийлаштириш масаласи жиддий эътибор марказида бўлмоғи керак.

Аслида, бу непотизм. Нормаль давлатда раҳбар ўз бошқарувидаги давлат идораларида қариндошлари бўлса, уларни ишдан олиши керак ёки лавозимга тайинлаши тақиқланади. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун ушбу масалаларни ҳам тартибга солиши керак.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

Бизда шундай одат борки, янги раҳбар ишга келганидан кейин дарров ўз хонасини ёки ташкилот биносини таъмирлашдан бошлайди, катта-катта пулларни харажат қилади. Мана, хизмат машиналарининг харажати бўйича қандай муаммолар туғиляпти.

Чет элга ёки вилоятларга қилинган сафарларнинг у ердаги харажатларини ким қоплайди? Бизнинг қадриятларимиз, қандайдир анъаналаримиз борки, меҳмондўстлик деймиз, бошқа деймиз. Совғалар беришни жуда яхши кўришади биздаги инсонлар.

Янги йил бўлса, ҳамма совға ташишни бошлайди. Бу йил ҳам худди шуни кузатдик. Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч келади, ҳамма ёқда шу жараён бўлиб кетади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, миллий анъаналар жамият ривожланишига тўсқинлик қиларкан, бу анъаналардан, албатта, воз кечиш керак. Ривожланишга таъсир қиляптими, йиллар давомида шаклланган анъанами, барибир воз кечишимиз керак.
Paynet мижозлари учун яна бир акция

Эндиликда 14 февралдан 28 февралгача Халқ банкининг карталаридан Paynet иловаси орқали UzCard’дан UzCard‘га ва HUMO‘дан HUMO‘га пул ўтказмалари мутлақо бепул бўлади.

Шунингдек, Халқ банки карталари орқали уяли алоқа хизматларига тўлов қилган мижозларга компания томонидан 3 %лик кешбэк берилади.
Имкониятдан фойдаланиб, тезда Paynet иловасини юклаб олинг.

Мурожаат учун: +99871 202 07 07

Web-sayt| Telegram| Instagram| Facebook|
реклама
Тижорат банкларида доллар курси 40 сўмгача кўтарилди

Қатор тижорат банклари бугундан АҚШ долларининг сотиш курсини 10590 сўмгача кўтарди.
Кеча Республика махсус комиссиясининг йиғилиши бўлибди. Унда бир гуруҳ депутатлар иштирок этибди. Йиғилиш мазмунидан Инновацион ривожланиш вазирлиги хитойликларнинг ZF-2001 рекомбинант вакцинасини ётволиб лобби қилаяпти. Вазирлик коронавирусни текшириш бўйича тест тизимларини кафолатланган ҳолда миллиардлаб сўмга сотган “BIO-LABTEST” МЧЖ орқали вакциналаш жараёнини ҳам ўз измига ўтказишга уринаяпти, шекилли. Майли, яхши гумонда бўламиз. Шу вазирлик эмлашдан йироқроқ турса бўларди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги байроқни ўз қўлига олиши мақсадга мувофиқ.

Депутатларимизнинг ёзишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёши катта ва аҳолини бошқа заиф қатламлари вакилларини вакцина билан эмлаш бепул тарзда, яъни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Демак, бошқаларга пуллик бўлади. Америка, Россия, Қозоғистон коронавирусга қарши эмлашни биринчи тиббий ёрдам доирасида бепул амалга оширмоқда. Бизникилар эса бошқача фикрда, афтидан. Пул қилиш мумкин бўлганда, текин қилишдан не наф.
Жиззах вилояти молия бош бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаб келган Дарвишев Шавкат Тураевич Дўстлик тумани ҳокими этиб тайинланди.
Айтиляптики, агар бир ҚҚС тўловчиси нотўғри ишлаб (обналчи) солиқдан қарз бўлиб қолса, у тўлаши керак бўлган ҚҚС , ўша обналчи билан ишлаб, обналчи фактурада ёзиб берган ҚҚС ни ҳисобга олган ҳамкоридан ўша пул ундирилар экан. Яъни тўланмаган ҚҚС нинг ҳисобга олиниши бекор қилиниб, нариги ҳамкор ҚҚС дан қарз бўлиб қолади. Бу амалга ҳам кўчиб, бир қатор тадбиркорлардан пул ечилиб бўлди, норозиликлар кўпайиб кетди ва бунга Солиқ қумитаси ҳам жавоб бериб, ҳаммаси тўғри бўлса, ҚҚС тўғри ишлаган тадбиркорларнинг пулини қайтаришга ваъда бермоқда.

“Солиқнинг ўзи гувоҳнома берган, ишлашга қўйиб берган, энди ўша фирмаларни деб нега бошқа тадбиркорлар азият чекиш керак?” – дейиляпти норози томон.

Бу қанчалик адолатли ёки адолатсиз, қанчалик қонуний ёки ноқонуний, қанчалик кодексга мос ёки мос эмас, ўйлайманки, умуман мавзуга алоқаси йўқ. Бу амалиётдан мақсад, шунчаки, бюджетга пул тушириш холос. Шу томондан қарасак, Солиқ албатта,тўғри йўл тутган бўлади, бу операция натижасида жуда кўп миқдорда тўланмай қолган ҚҚС лар бюджетга қайтарилади. Улар учун шуниси муҳим.

Ҳа, қайсидир тўғри ишлаган тадбиркорнинг пули қайтариб берилади, ортиқча оворагарчилик, ҳа, аммо ҳаммага ҳамма пул қайтмайди. Чунки ўша “обнал” фирмалар умуман маҳсулот етказиб бермаган, демак, жуда кўп тадбиркорлар ўша фирмалар билан ишлаб “обнал” қилган. Буни солиқ ҳам, ўша тадбиркорнинг ўзи ҳам жуда яхши ва аниқ билади. Тадбиркор бу ишда охиригача бормаслигини, агар борилса, панд ейиши мумкинлигини ўзи ҳам, солиқ ҳам билади. Ўзига ишонган, ростанам маҳсулот олиб, “обнал” қилмаган тадбиркор норозиликда давом этиб, исботлаб, пулини қайтариб олади. Жуда кўп аксарият қисм эса, дардини ичига ютади. Ҳалигача курашиб йўқотилмаган, балки кимларгадир керак бўлган мана шу “обнал” тизимни деб пул йўқотади, тамом.

Бир пайтлар, конвертация ёпиқ пайтида, тадбиркорлар айланма йўллар билан долларни ташқарига олиб чиқиб, тўлашар, чет элдан юк келаверарди. Қоғозда эса, ўша чет эл корхонаси ўша юкни қарзга бергандек кўринар, у пул ҳеч қачон тўланмасди. Конвертация йўқ, аслида қарз ҳам йўқ. Аммо хужжатларда қарздорлик бор. Ҳаммасини жуда яхши билган Солиқ “сенга чет элдан шунча юк келибди, сен уч йилдан бери тўламапсан, демак бу юк сенга фойдага қолган, давай, даромад солиғи тўла” деб ундириб оларди. Тадбиркор “бу ҳеч қанақа фойда эмаску” деб эътироз қила олмайди, агар охиригача борса, ноқонуний валюта айланмаси учун каттароқ жазоланади. Натижада у ҳам индамай, йўқ фойдага солиқ тўлаб қутуларди.

Юқоридаги ҳолат ҳам шунга ўхшайди.
Uzbekistan Airways Тошкент - Франкфурт - Тошкент йўналиши бўйича доимий авиақатновларни тиклади.
Илхом Мухторович Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев раҳбарлигида ўтказилган навбатдаги йиғилишда «нақдлаштирувчи фирма» ва корхоналарни аниқлаш механизмини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди ва қуйидагилар қабул қилинди:

1. Янги механизмга ўтиш даврини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида, 17 февраль эрталаб соат 10:00 дан олдин «бир кунлик» фирмалар билан шубҳали операцияларни амалга оширилганлиги хавфи нисбатан кам бўлган 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 2021 йил 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди;

2. Реестрга киритилган шубҳали корхоналар билан операцияларни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларга битимларни ўрганиб чиқиш учун камерал солиқ текширувини ўтказиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиш имконияти берилди. Ижобий хулоса қилинган тақдирда, инкассо топшириқномаларини бекор қилиш ва илгари камайтириб кўрсатилганлиги учун ундирилган маблағларни қайтариб берилиши таъминланади.

3. «Нақдлаштирувчи фирма»ларни аниқлаш юзасидан амалиётга жорий қилинган янги механизмни аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишларни қониқарсиз олиб борганлиги, шунингдек солиқ тўловчилар билан етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги учун Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, Тошкент шаҳар ДСБ Камерал назорат ва ҚҚС маъмурчилиги бўлимлари ҳамда ДСҚ Матбуот хизмати бошлиқларига ҳайфсан берилди.

Давлат солиқ қўмитаси