davletovuz
82.2K subscribers
6.95K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Ҳукумат қарори билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.

https://t.me/huquqiyaxborot
Суд ва прокуратура ҳаётидан

Жорий йилнинг 27 январь куни Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозиловнинг ташаббуси билан Марҳамат тумани “Қорақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Қорақўрғон Маданият маркази” аҳоли дам олиш масканида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. https://t.me/uzbprokuratura/3457

Томчилатиб суғориш ҳолати таҳлил қилинди https://t.me/uzbprokuratura/3491

2021 йил 1 февраль куни Фарғона вилоят прокурори Улуғбек Қосимов Данғара туманидаги энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланган “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 20 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 тасига тикув машинаси, 3 нафар муҳтожга ногиронлик аравачаси ҳамда 2 нафарига сиҳатгоҳларга бепул йўлланма ажратилди. https://t.me/uzbprokuratura/3515

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бухоро вилояти судининг судьялари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётимизда уларнинг тўлақонли иштирокини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. https://t.me/oliysuduz/7404

Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси Б. Давлатов, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туман суди судьяси Б. Абдуллаев, Урганч туманлараро маъмурий суди судьяси Т. Юсупов ва жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси М. Ҳасановлар иштирокида Хива туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда 48 нафарга яқин аёлнинг мурожаатлари тингланди. https://t.me/oliysuduz/7283
Ҳаётни қонуний доирага қайтариш керак

Ҳамма ўз ишини қилса, қилганда ҳам сифатли қилса — бундан ҳамма ютади. Давлат ҳам прокурордан қонунда белгиланган вазифалари ижросини талаб қилса, судьядан ҳам одил судловни сўраса, ҳақли, асосли ва ўринли бўлади. Ёшлар бандлиги билан шуғулланадиган прокурор, аёллар муаммоларини ўрганаётган судья Ўзбекистондаги муаммоларнинг ечими эмас. Энг ёмони, бундай тажрибалар нафақат аёллар ва ёшлар муаммоларини тизимли ҳал қилмайди, суд ва прокуратура тизимида ҳам бошқа тизимли муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ўртада яна фуқаро сарсон бўлади. Бошқа тузилмалардан фарқли ўлароқ бу икки тузилма — мамлакатда қонунийлик ва адолат учун масъул идоралар.

Бугун маҳаллабай юришга жалб қилинган банк хизматчиси мижозбай ишлаши керак бўлган банкда мижознинг кутиб қолишига, мутахассис, ходим етишмаслигига, ишларнинг ворисийлиги йўқолишига, истеъмолчининг асаби, ортиқча вақти кетишига сабаб бўлмоқда, кенгроқ маънода иқтисодиёт ютқазмоқда. Банк маҳаллабай юришга янги ходим олмаяпти, бор ресурсларидан фойдаланаяпти. Мажбурий меҳнат элементлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Яқиндагина шу йўлни босиб ўтгандик-ку. Қайта-қайта савол беришимиз керак: хўш, бу ишлар ўзини оқладими? Нега доим велосипед кашф қилаверишимиз керак? Прокурорлар ҳақиқатдан ҳам 100 та иш ўрни яратдими? Ўзи яратиши керакми? Кўзбўямачилик учун ишламаяптими? Прокурорнинг, судьянинг, банк хизматчисининг ўз иши билан шуғулланмасдан бошқа ишлар билан бандлиги яратилган шартли 500 та иш ўрни яратиш учун ҳаракатлари мамлакатга ўта қимматга тушмаяптими? Халқ прокурор ёки суддан норози бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон ишсизлиги, свет-гази йўқлиги учун эмас. Халқ улардан ўз қонуний ваколати доирасида бажараётган/бажармаётган ишларидан норози бўлиши мумкин.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш учун халқ қабулхоналари тизими яратилган. Ўшанинг ўзи етади. У нафақат мурожаатларни қабул қилиб, турли идораларга юборадиган, балки аҳоли кўтараётган муаммоларни тизимлаштириб, таҳлил қиладиган, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, раҳбариятни хабардор қиладиган, керак бўлса, ўша муаммоларга тизимли ечим таклиф қиладиган ижтимоий институт бўлиши керак. Ялпи сафарбарликдан тизимли ишлашга, қонуний доирага қайтишнинг вақти келди. Қанча тез бўлса, шунча яхши.
Агробанк омонатларнинг фоиз ставкаларини ОШИРДИ

Олдиндан Фоиз:
Фоиз ставкаси: 19%
Омонат муддати: 12 ой

Имконият:
Фоиз ставкаси: 19%гача
Омонат муддати: 36 ой

Ўйланиб ўтириш учун вақт йўқ, жамғармаларингизни ҳозироқ омонатга қўйинг, айниқса, бунинг учун барча шароитлар яратилганда.

Instagram | Facebook | Telegram
реклама
Сенат раиси Танзила Норбоева:

Журналист Агнешка Пикуличка билан содир бўлган воқеа Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолат. Ўзбекистон инсон шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилишнинг ҳар қандай шаклига асло тоқат қилмаслик сиёсатига амал қилади.

Агнешка ушбу ҳолатни айтиб мардлиги ва бефарқ эмаслигини намойиш этди.

Албатта, ушбу ҳодиса пухта ўрганилиб, таҳлил қилинади, тегишли чоралар кўрилади ва айбдорлар жазоланади. Аммо, у республикада амалга оширилаётган барча улкан ислоҳотларга соя солмаслиги лозим. Ўзбекистон демократик давлат ва эркин фуқаролик жамият барпо этиш йўлини танлади ва шу йўлдан қатъият билан қадам ташлашда давом этади.

Манба
Халқ таълими вазири ўринбосари Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби А. Ходжиметов польшалик журналист билан учрашиб, юзага келган вазият учун узр сўрабди.

Журналист томонидан тилга олинган ходим Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан ишдан бўшатилган. Журналистнинг аккредитацияси 3 февраль куни ҳал бўлади.

ТИВ
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Telegram'даги расмий канали орқали давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ҳамда давлат фуқаролик хизматидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида биринчилардан хабардор бўлишингиз мумкин.

https://t.me/argos_uz
Ҳокимнинг Каптиваси, инсон ҳаёти, яна Каптива (?)

Kunuz 15 январь куни
ёзмоқда:

"Косон шаҳридаги Кўп тармоқли марказий поликлиника яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагида автоҳалокат юз берган. Натижада 60 ёшли Шерали Жумақулов воқеа жойида вафот этган.

У пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганида Captiva русумли автомашина уриб юборган. Унинг ўғли Рустам Жўраев туман ИИБга бир неча марта мурожаат қилишига қарамай, воқеа ва тергов юзасидан ҳеч қандай маълумот беришмаган.

Рустам Жўраев суриштирганида маълум бўладики, Captiva туман ҳокими Асрол Бойқораевнинг хизмат машинаси экан.

Ҳужжатларда эса «Гувалак» маҳалласида яшовчи Раҳим Жўраев (ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳайдовчиси) ҳодиса вақти рулда бўлгани ёзилмоқда. Аслида эса Раҳим Жўраев ўша куни рулда бўлмаган. Машинани туман ҳокимининг ўзи ёки унинг ўғли ҳайдагани тахмин қилинмоқда. Бугун туман ИИБга ариза беришга кетяпмиз», деган Kun.uz'га мурожаат қилган марҳумнинг қариндоши.

Мурожаат муаллифининг маълум қилишича, ўша куни воқеа юз берган жойда бўлган гувоҳлар ЙТҲ кечки соат 20:00 атрофида содир этилганини айтишган. Автоҳалокатни содир этган 70 027 КАА давлат рақамли Captiva ичида туман ҳокими, хотини ва қизи бўлган.

Шу воқеадан сўнг ҳокимнинг ҳайдовчиси алмаштирилган. Айб Раҳим Жўраевнинг зиммасига юкланмоқда, у эса айбсизлигини таъкидлаяпти.

Маълум қилинишича, Шерали Жумақулов 5 фарзанднинг отаси бўлган.

«Ушбу автоҳалокат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Ҳодиса оқибатида инсон вафот этгани туфайли иш юритув вилоят ИИБ тергов бошқармасига ўтказилган», деди Косон туман ИИБ ТБ терговчиси Ҳусниддин Валиев.

ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ушбу ҳодиса вилоят ИИБ тергов бошқармаси назоратидалигини, вилоят ИИБ сайтида бу борада расмий маълумот эълон қилинишини айтиб ўтган".

P.S.: Косон туман ҳокимлиги 2021 йилнинг 1 февраль куни Captiva-2 хизмат машинасини trade-In тартибида харид қилиш учун 260 млн сўмлик шартнома имзолаган.

Қашқадарё вилояти ИИБнинг расмий ахбороти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков амалдорларнинг президент билан учрашувда блокнотларга ёзишлари ҳақида

Манба
Агниешка Пикулицка-Вильчевска «Al Jazeera» телеканалининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтибди.
Hamkorbankда Visa Virtual картасини суғурта депозитисиз текинга очса бўларкан. Яъни карта ишлаши учун захирада пул бўлиши шарт эмас. Бу асосан интернет дўконлардан бирор нарса сотиб оладиганлар учун жуда қулай.

Картани Hamkor Mobile иловасида очиб, шу илованинг ўзида исталган банкнинг сўм карталаридан маблағларни конверсия қилиш йўли билан карта ҳисобини тўлдирса бўлади. Банкка бориб ўтириш шарт эмас. Агар камида 20 АҚШ долларига тенг харидни амалга оширсангиз смартфон ва Nexia-3 автомобили ўйналадиган Акция иштирокчисига ҳам айланасиз.

Hamkor Mobile иловасини iOS ва Android учун юклаб олиш мумкин.
реклама
Ўзбекистонда истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мамлакатда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилибди.

Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.

*Рўйхатда меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар келтирилган.
Сайлов яқинлашмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади:

▫️Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
▫️Зайниддин Низамходжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари
▫️Александр Фармонов, "Ўзэлектроаппарат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси
▫️Муяссар Кадирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси
▫️Бахром Кучкаров, Адлия вазири ўринбосари
▫️Шуҳрат Джураев, пенсияда
▫️Орифжон Базаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори
▫️Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.

Манба
"Ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи" “Истиқлол мажмуаси”нинг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди.

Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган.

Харита тахминий чизилган.
❗️Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирза-Улугбек Абдусаломов ваколати тугатилмоқда — "Юксалиш"
ЦУМнинг ёнида барпо этилиши кутилаётган Истиқлол мажмуасининг эҳтимолий лойиҳаси шунақа кўринишда бўлиши мумкин.
❗️ Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси бўлиши кутилмоқда

Сенат раиси ўринбосари Зайниддин Низамходжаев МСК раиси этиб сайланади. Буни «Газета.uz»нинг манбаси ҳам тасдиқлади. Комиссия мажлиси жума куни ўтказилиши режалаштирилган. МСКнинг 16 йиллик раиси Мирза-Улуғбек Абдусалом эса бошқа ишга ўтиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, янги аъзолар қаторидан жой олган адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров МСК раиси ўринбосари лавозимига сайланиши кутилмоқда.