davletovuz
82.2K subscribers
6.98K photos
1.73K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Раҳбарлар вазн ташлайди

Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозиловнинг қорин айланаси, бўйи ва вазнлари ўлчанмоқда

Батафсил: https://telegra.ph/sv-11-28-65
Тошкент вилояти Янгийўл туманида газ портлаши натижасида икки нафар фуқаро, жумладан вояга етмаган 14 ёшли бола ҳам ҳалок бўлди.

ФВВ хабарига кўра, 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, «Қирариқ» МФЙда жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар-жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.

Чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10427,38 сўм. +12,52
Швейцариянинг Symbiotics инвестиция компанияси ўзининг Люксембургда жойлашган MSME Bonds S.А. облигация чиқариш платформаси орқали «Ипак Йўли» Банки билан миллий валютада қарийб 12 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган миқдорда кредит линия ажратиш тўғрисида кредит шартномасини имзолабди.

Symbiotics маблағларининг диққатга сазовор томони миллий валютада номинацияга эга бўлган махсус облигацияларни Люксембург фонд биржасида чиқариш орқали ресурсларни жалб қилиш ҳисобланади, бу эса хорижий инвесторлар ва фондларнинг Ўзбекистон бозорига бўлган қизиқишини оширади.

Мазкур шартнома «Ипак Йўли» Банки томонидан халқаро молиявий механизмларни татбиқ қилиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида тузилган.

Symbiotics инвестициявий компанияси билан ўзаро ҳамкорлик 2019 йилда бошланган ва шу кунгача Банкга умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда кредит линиялари тақдим қилган.
Реклама
​​Коронавирусни аниқлаш бўйича тест тизимлари қанчага тушди?

Санитария-эпидемиология хизмат
и томонидан коронавирус инфекциясини аниқлаш имконини берадиган тест системаларини харид қилиш бўйича “BIO-LABTEST” МЧЖ билан 120 млрд сўмликдан ортиқ шартномалар имзолаган.

Республика махсус комиссиясининг 31 августдаги баённомасига мувофиқ, Санитария-эпидемиология хизматига “ички бозорни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, валютанинг четга чиқишининг олдини олиш ҳамда илмий ихтиро ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Илғор технологиялар марказининг “BIO-LABTEST” корхонаси томонидан маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилаётган тест системаларни” тўғридан-тўғри харид қилишга розилик берилган.

Инновацион ривожланиш вазирлигига тааллуқли бўлган Илғор технологиялар маркази “BIO-LABTEST” МЧЖнинг бор-йўғи 20%ига эгалик қилади, холос. Юридик шахслар реестрига кўра, 2019 йил февралида давлат рўйхатидан ўтган компаниянинг 40% улуши Дилбар Далимовага, яна 40% улуши Решетникова Тамара Владимировнага тааллуқли. Бундан уч ой олдин компания таъсисчилари орасида "GENTEX-SERVIS" MChJ бор эди. Охирги маълумотларга кўра, компания таъсисчилари рўйхатидан чиққан. Вазирлик “BIO-LABTEST” МЧЖни "стартап" сифатида таърифлаган.

Компания июн ойида тест тўпламини 8 млн сўмдан, июлдан 15 октябргача 5 млн 615 минг сўмдан, 21 октябрдан бошлаб эса 4 млн 540 минг сўмдан сотишни бошлаган.

Санитария-эпидемиология хизмати, шунингдек, 2019 йилнинг июн ойида ташкил этилган ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни амалга ошириш учун лицензиясини 2020 йил 14 июлда олган "DIAG LAB TRADE" МЧЖ билан ҳам қарийб 24 млрд сўмлик шартнома имзолаган. Тегишли шартномалар 7 ва 16 июль кунлари имзоланган. Тест тўпламлари Россия маҳсулоти ҳисобланади.

Маълумот учун: Иқтисодий инқирозга қарши курашиш жамғармасидан шахсий ҳимоя, дезинфекция ва изоляция воситалари, тест (ПЦР) диагностикумлари, дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари харид қилишга 681,5 млрд сўм маблағ ажратилган. Умуман, тестлар нечоғли сифатли ва ишончли бўлди — ҳамма ўзи билади.

Дарвоқе, охирги воқеалар ривожи шуни кўрсатаяптики, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовлари ҳам Илғор технологиялар маркази томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

#davlarxaridi
Молия вазирлиги 2021 йилги фуқаролар учун бюджет лойиҳасини эълон қилди. https://www.mf.uz/media/file/30_11_2020/Budjet_21P_uz.pdf
2021 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет тушумларидаги улуши. Ушбу 20 та компаниянинг давлат бюджети тушумларидаги улуши 47,3%ни ташкил қилиши кутилмоқда.
U-Report билан Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги коррупция ҳақида фикрингизни билишмоқчи — охирги 2 йил ичида қайси соҳада коррупцияга дуч келдингиз?

Сўровномада қатнашиб қолишга улгуринг.

Сўровномада қатнашиш 👈
Тошкент вилоятида уй қамоғидаги шахснинг зиёфатида қатнашган судья кўп ўтмай уни озодликка чиқарди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташеванинг маълум қилишича, 2020 йил май ойида Тошкент вилояти шаҳарларидан бирининг судьялари (икки нафар) карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, жиноий унсурлар вакили, бир неча марта судланган кишининг туғилган кунини нишонлаш учун кафеда 100 нафардан ортиқ шахс иштирокида ташкил этилган зиёфатга борган.

Эътиборлиси – судьялар мезбоннинг ўша вақтда навбатдаги жинояти учун озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлигидан хабардор бўлган.

Ачинарлиси, мазкур судья маҳкумга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарган.
Ўзбекистонда жорий йилда 3 млн тонна пахта хом ашёси етиштирилибди.
​​Пахта ҳосилини рекорд миқдорда қўшиб ёзишлар давом этмоқда. Сурхондарё ўтган йилгидек пешқадам

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисоботига кўра, Сурхондарё вилоятида пахта хомашёсини топшириш бўйича режа 82,3 фоизга бажарилган. Аслида, пахта топшириш режасига амалда йўқ 21,3 фоиз пахта қўшиб ёзилгани маълум бўлмоқда.

Вилоят прокурори ўринбосарларидан бири имзолаган топшириқда «Таҳлиллар, Сурхондарё вилоят бўйича жами 52 121 тонна пахта хомашёсини қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйилганлигини кўрсатмоқда», дея таъкидланади.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Сурхондарё вилоятида 2020 йилда пахта хомашёсини тайёрлаш бўйича шартномавий режа 244 минг 800 тонна қилиб белгиланган эди. Қўшиб ёзилгани тахмин қилинаётган 51 121 тонна вилоят йиллик пахта топшириш режасининг 21,3 фоизини ташкил этади.

Дарвоқе, Сурхондарёда ўтган йили ҳам 71,9 минг тонна (26,5 фоиз) пахта хом ашёси қўшиб ёзилгани аниқланган эди. Қуйида ўтган йили қўшиб ёзган ҳудудлар кўрсатилган.

P.S.: ёлғон гапиришда, ўзимизни алдашда давом этаяпмиз. Бу шунчаки юқоридагиларнинг кўзини шамғалат қилиш эмас, балки очиқчасига жиноят содир этишдир. Лекин бунинг учун на сиёсий, на ҳуқуқий жавобгарликни кўраяпмиз. Ёлғон ва сохталик бошқарувнинг кун тартибидан чуқур илдиз олди. Сурхондарё вилояти мутасаддиларининг бу даражада ёлғончилигини нега кечириб келишаяпти экан?
1989 жыл 1 декабрь күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң сессиясында қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилди.

Барча қорақалпоқ дўстларимизни тил байрами билан чин юракдан қутлаймиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ucell алоқа оператори Nano Telecom провайдери билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида секундига 100 мегабит тезликдаги симли интернет ва мобиль алоқани ўз ичига олган тўпламни ишлаб чиқибди.

Симли интернет, мобиль алоқа, шаҳарлараро қўнғироқлар, маълумотларни узатиш (VPN), IPTV, доимий IP-манзил хизматлири биргина «Манфаатли бирлашув» тўпламига жамланган.

Бу айниқса, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, йирик компаниялар учун жуда қулай. Корпоратив мижоз ўз фаолияти эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўзи учун энг қулай тўпламни танлаб олаверади. Умуман олганда, Ucell тарафидан оригинал таклиф бўлибди.

Реклама
❗️Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Европа комиссияси Ўзбекистон Республикаси томонидан “GSP+” Преференциялар бош тизими плюс бенефициар - мамлакати мақомини олиш учун юборилган ариза бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди.

Тегишли ҳужжат ЕИ Комиссияси Раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.

Ўтказилган таҳлилларга асосланиб, Европа комиссияси Республикамиз “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисидаги хулосага келди ва уни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди.

Белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Қарор тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин бўлади.

Шунда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200гача ошади.
​​Товарлар ва хизматлар нархи, айниқса, доллар курси доимий равишда кўтарилиб бораётган бир пулни жамғариш қийин. Агар жамғармангиз сўмда бўлса, унинг йилдан йилга қадрсизланишдан (девальвация) ҳам ташвишга туша бошлашингиз, табиий. Бироқ ҳозирги Ўзбекистон молия бозорида бу каби муаммоларга ечим бўла оладиган механизмлар мавжуд.

«Agros Hayot» МЧЖ суғурта компанияси таклиф қилаётган “Ҳаётни жамғармали суғурталаш” тизимида девальвация ҳам инобатга олинган бўлиб, ҳеч иккиланмай маҳаллий валютада ҳам пул жамғарса бўлади. Бунда сиз гўёки долларни +12%лик имтиёз билан сотиб оласиз ва жамғармангиз курсга мос равишда ўсиб боради. Яъни доллар курси ўзгаришидан ташвишланиб ўтиришингизга ҳожат қолмайди.

Бундан ташқари, ҳаётингизда кутилмаган бахтсиз ҳодисалар рўй берганда, сизга суғурта товон пули ҳам берилади. «Agros Hayot» таклиф қилаётган «ФЬЮЧЕРС» маҳсулоти чиндан ҳам Ўзбекистон суғурта бозорида янгича ёндашув сифатида намоён бўляпти. Билишимча, ҳали бунақаси Ўзбекистонда бўлмаган.

Батафсил маълумотлар:
🌍 futures.agroshayot.uz

☎️ Телефон:
+99871 200-04-40
+99888 900-04-40

📲 Телеграм: @AH_FT

Реклама
Жами давлат қарзи 2021 йил якунида 28,4 млрд АҚШ доллари миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда (ЯИМга нисбатан 44,9%).

Давлат ташқи қарзларига хизмат кўрсатишга жорий йилда 1 млрд, 2021 йилда эса 1,5 млрд доллар йўналтирилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрдан, 2021 йил 1 апрелга қадар узайтирилди — Давлат божхона қўмитаси
Оғиз бирлик ҳақида

Оддий ўқитувчи ёки шифокор пора олса, банкир қўлга тушса, ҳуқуқ-тартибот идоралари бутун элга жар солади, бирор журналист қонунни бузса, биринчи бўлиб қораланади, изза қилинади. Лекин охирги пайтларда кўраяпмизки, суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари сафларидаги порахўр, фирибгар ва қонунбузарлар тиқилиб ётибди. Шунчаки улар ўз сафидаги “айрим адашиб қолган” ишларини “ёпти-ёпти қилади”, оғиз бирлик қилиб, бу ҳақда батафсил ахборот бермайди. Узоғи билан йил охирида тизимдаги 5 ёки 6 нафар нопок ходимдан воз кечилди, дейилади холос.

Масалан, “Арк булоқ” божхона пости бошлиғининг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган. Жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Тошкент-сити” мажмуасидан 2 та хонадон ва битта нотурар жой ҳамда “Каптива” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган. Президент ва Бош прокурор айтмаса, биз бундан бехабар қолар эдик.

Ёки кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташеванинг шарофати билан коррупционер судьялар ҳақида
билиб олдик. Судьялар карантин пайти суд ҳукми билан озодлиги чекланган шахснинг туғилган кунида қатнашади. Мазкур судья маҳкумга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарган.

Буниси унданам қизиқ. Тошкент шаҳар маъмурий судининг бир неча судьялари ва уларнинг ёрдамчилари пойтахт ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги юзасидан тузилган маъмурий ишларни кирим қилмасдан, тарафлар иштирокида кўриб чиқмасдан ва айрим маъмурий ишларни қасддан йўқотиб 5 мингга яқин сохта қарор чиқарган. Ушбу жиноят натижасида 8 миллиард сўм давлат маблағи талон-торож қилган.

Суд тизими ўзининг мустақиллигига, қонунчилик кўп ҳолатларда улар тарафда эканлигига урғу бериб, жамоатчилик назоратидан қочишга ҳаракат қилади, суд ишларига журналистларни киритмасликка интилади, айбсизлик презумпциясини пана қилиб, ўзининг ҳуқуқ билимдони сифатида кўрсатади. Суднинг обрўси, ишчанлик нуфузини рўкач қилади. Ваҳоланки, уларнинг орасида адолатга, манфаатлар тўқнашувига тупуриб қўйган, миллиардлаб маблағларни ўзлаштиришда бевосита иштирок этаётган судьялар ҳам тиқилиб ётибди.

Суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўз тизимларидаги коррупционерларга нисбатан муросасиз, тоқатсиз бўлиши керак. Бунинг учун тизимдаги ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат ҳақида у аниқланиши биланоқ жамоатчиликка қуруқ эмас, батафсил ахборот берилиши лозим. Айбсизлик презумпцияси ва тергов сири ҳамда бошқа қонун нормалари рўкач қилинмаслиги керак. Жамоатчилик коррупционер судьялар ҳақидаги хабарларни суд тизимидан эмас, бошқалардан эшитар экан — бу тизимга ишонилмайди, ҳамкасбларининг қилмишларини “мундир шаъни” тарзида хаспўшлаш бўлаяпти, деган шубҳага борилади.

ИМҲО, албатта.
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов:

Навоий вилоятида ўтган икки йилда тижорат банкларининг 30 нафарга яқин мансабдор шахслари коррупциявий жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

Биргина, 2019 йилда тижорат банклари томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани бўйича, айбдорлардан 2,1 млрд сўмлик зарар ундирилиб, банк ходимлари ва уларнинг жиноий шериклари бўлган 46 нафар шахснинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.

«Халқ банки» вилоят филиали фаолиятига алоҳида тўхталмоқчиман. Раҳбарлар қўнимсизлиги, ходимлар устидан назоратнинг йўқлиги, такрор ва такрор жиноятлар содир этилишига шароит яратмоқда.

Масалан, «Халқ банк» Навоий шаҳар филиали мансабдор шахслари 43 нафар фуқаронинг хабарисиз, улар номига чорвачилик, иссиқхона, паррандачилик ва бошқа йўналишларда 675 млн сўм кредит пулларини олиб, ўзлаштириб юборишган.

Ёки ушбу раҳбарлар ўзлари раҳнамолигида фаолият кўрсатаётган «Олтин туёқ» фермер хўжалигига чорва моллари харид қилиш учун 500 млн сўм кредит ажратиб, ушбу пулларни банкнинг ўзида нақдлаштириб олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Ҳозирда улар суд олдида жавоб бермоқда.

Манба