1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шу йилнинг 1 декабридан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz

2021 йил 1 мартдан бошлаб икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади - Президент фармони.
“Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди - ФВВ
❗️Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюрибди. Ташрифдан мақсад ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик хотин-қизлар ва болаларни Ватанга қайтариш масаласини ташкиллаштириш бўлган.
Манба
Манба
Шунчаки саволлар
Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz сайтида жорий йил 25 ноябрь куни “Президент фармонига зид фармойишлар: Тошкентда бир неча юз млрд. сўмлик қурилишлар пудратчиларга нега тендерсиз берилган?” сарлавҳали материалига расмий муносабат билдирди.
Вазирликнинг айтишича, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 66- ва 67-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонлари, қарорлари ва фармойишларида ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган субъектлар ягона етказиб берувчи бўлиши мумкин ва улар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолаш рухсат этилган.
Савол: ҳукуматнинг қайси қарор(лар)ида ушбу ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолашга рухсат этилган? Қарорга ҳавола берилса — шунча гапга ҳожат қолмас эди.
Вазирликнинг айтишича, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари қонун ҳужжати, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат турига кирмайди ва Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қабул қилинади (100-200 млрд сўмлик давлат буюртмаларини тендерсиз хусусий компанияларга бериш жорий ёки тезкор масалами?). Айрим фармойишлар Lex.uz базасида эълон қилинган бўлиши мумкин, шу билан бирга фармойишлар қонун ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, ушбу базада жойлаштирилиши юзасидан мажбурият қонунчиликда белгиланмаган. Қолаверса, мақсад ушбу шартномавий муносабатларни яшириш бўлган тақдирда, улар тўғрисидаги маълумот очиқ порталга қўйилмас эди.
Шунчаки фикр: Бу, яъни давлат харидлари порталига қўйиш вазирликнинг хоҳиши эмас, балки қонун ҳужжатларининг талаби — давлат буюртмалари давлат харидлари порталида эълон қилиниши керак. Қонун ҳужжатлари талаб қилмаганда, икки дунёда ҳам очиқланмас эди.
Вазирликнинг қайд қилишича, “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг 4-бандида Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш бўйича алоҳида қоидани белгилаш ҳуқуқи назарда тутилган.
Савол: юқоридаги буюртмаларни олган объектлар ва иншоотларнинг барчаси ушбу қарор билан тасдиқланган манзилли дастурлардан ўрин олган эдими? Сабабики, мазкур қарор иловалари lex.uz сайтида, афсуски, йўқ. Кўрсак, жамоатчилик кўрса — яхши бўлар эди.
Вазирликнинг маълум қилишича, асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятга эга муҳим объектнинг ўз вақтида ва сифатли барпо этилишини таъминлаш. Қурилиш объектларининг лойиҳа ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уларнинг ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатилган бўлиб, асоссиз маблағлар сарфланишига йўл қўйилмаслиги кафолатли таъминланади.
Шунчаки фикр: ҳеч кимнинг ушбу эзгу мақсадга қарши эмас. Лекин эзгу мақсад савол ва шубҳа туғдирмаслиги керак. Асосий савол шундаки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси номидан амалга оширилган давлат буюртмаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганми? Вазирлик шу гапни айтиши керак.
P.S.: ва охиргиси, ҳурматли давлат идоралари, журналистларга нима қилиш, қандай ёзиш кераклигини ва умуман, ақл ўргатишни тўхтатсанглар. Ҳамма ўз иши қолиб, журналистга ақл ўргатадиган бўлиб кетди. Журналист қурувчига ақл ўргатмаяпти. Балки савол бераяпти, айрим фактларни шубҳага олаяпти. Саволга жавоб беринг, шубҳани факт билан ойдинлаштиринг. Энг яхши мулоқот — шу. Тўғри, журналистлар ҳам идеал эмас, лекин давлат идоралари ҳам бу борада қолишмайди. Ошиб тушса керак. Кейин гап барибир бюджет пули, халқ пули ҳақида кетаяпти. Салкам 1,5 трлн сўм. Иддао қилиш ноўрин.
Бу шунчаки савол ва фикрлар. Жавоб бериш шарт эмас.

“Қамчиқ”да транспорт қатнови тикланди
“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тикланди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Аввалроқ, қор кўчкиси хавфи туфайли “Қамчиқ” довони ҳаракат учун ёпилганини хабар қилган эдик. Ҳозирда махсус техникалар ёрдамида йўллар қордан тозаланган ва музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилган.
Ўзгидромет хулосасига кўра, соат 11:30дан бошлаб “Қамчиқ” довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.
Фото: twitter

Президентнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинди.
Бош прокуратура томонидан мазкур ҳужжат бўйича тайёрланган инфографика.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни

Раҳбарлар вазн ташлайди
Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозиловнинг қорин айланаси, бўйи ва вазнлари ўлчанмоқда
Батафсил: https://telegra.ph/sv-11-28-65

Тошкент вилояти Янгийўл туманида газ портлаши натижасида икки нафар фуқаро, жумладан вояга етмаган 14 ёшли бола ҳам ҳалок бўлди.
ФВВ хабарига кўра, 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, «Қирариқ» МФЙда жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар-жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.
Чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.

Швейцариянинг Symbiotics инвестиция компанияси ўзининг Люксембургда жойлашган MSME Bonds S.А. облигация чиқариш платформаси орқали «Ипак Йўли» Банки билан миллий валютада қарийб 12 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган миқдорда кредит линия ажратиш тўғрисида кредит шартномасини имзолабди.
Symbiotics маблағларининг диққатга сазовор томони миллий валютада номинацияга эга бўлган махсус облигацияларни Люксембург фонд биржасида чиқариш орқали ресурсларни жалб қилиш ҳисобланади, бу эса хорижий инвесторлар ва фондларнинг Ўзбекистон бозорига бўлган қизиқишини оширади.
Мазкур шартнома «Ипак Йўли» Банки томонидан халқаро молиявий механизмларни татбиқ қилиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида тузилган.
Symbiotics инвестициявий компанияси билан ўзаро ҳамкорлик 2019 йилда бошланган ва шу кунгача Банкга умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда кредит линиялари тақдим қилган.

Реклама
Коронавирусни аниқлаш бўйича тест тизимлари қанчага тушди?
Санитария-эпидемиология хизмати томонидан коронавирус инфекциясини аниқлаш имконини берадиган тест системаларини харид қилиш бўйича “BIO-LABTEST” МЧЖ билан 120 млрд сўмликдан ортиқ шартномалар имзолаган.
Республика махсус комиссиясининг 31 августдаги баённомасига мувофиқ, Санитария-эпидемиология хизматига “ички бозорни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, валютанинг четга чиқишининг олдини олиш ҳамда илмий ихтиро ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Илғор технологиялар марказининг “BIO-LABTEST” корхонаси томонидан маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилаётган тест системаларни” тўғридан-тўғри харид қилишга розилик берилган.
Инновацион ривожланиш вазирлигига тааллуқли бўлган Илғор технологиялар маркази “BIO-LABTEST” МЧЖнинг бор-йўғи 20%ига эгалик қилади, холос. Юридик шахслар реестрига кўра, 2019 йил февралида давлат рўйхатидан ўтган компаниянинг 40% улуши Дилбар Далимовага, яна 40% улуши Решетникова Тамара Владимировнага тааллуқли. Бундан уч ой олдин компания таъсисчилари орасида "GENTEX-SERVIS" MChJ бор эди. Охирги маълумотларга кўра, компания таъсисчилари рўйхатидан чиққан. Вазирлик “BIO-LABTEST” МЧЖни "стартап" сифатида таърифлаган.
Компания июн ойида тест тўпламини 8 млн сўмдан, июлдан 15 октябргача 5 млн 615 минг сўмдан, 21 октябрдан бошлаб эса 4 млн 540 минг сўмдан сотишни бошлаган.
Санитария-эпидемиология хизмати, шунингдек, 2019 йилнинг июн ойида ташкил этилган ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни амалга ошириш учун лицензиясини 2020 йил 14 июлда олган "DIAG LAB TRADE" МЧЖ билан ҳам қарийб 24 млрд сўмлик шартнома имзолаган. Тегишли шартномалар 7 ва 16 июль кунлари имзоланган. Тест тўпламлари Россия маҳсулоти ҳисобланади.
Маълумот учун: Иқтисодий инқирозга қарши курашиш жамғармасидан шахсий ҳимоя, дезинфекция ва изоляция воситалари, тест (ПЦР) диагностикумлари, дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари харид қилишга 681,5 млрд сўм маблағ ажратилган. Умуман, тестлар нечоғли сифатли ва ишончли бўлди — ҳамма ўзи билади.
Дарвоқе, охирги воқеалар ривожи шуни кўрсатаяптики, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовлари ҳам Илғор технологиялар маркази томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
#davlarxaridi

Молия вазирлиги 2021 йилги фуқаролар учун бюджет лойиҳасини эълон қилди. https://www.mf.uz/media/file/30_11_2020/Budjet_21P_uz.pdf
U-Report билан Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги коррупция ҳақида фикрингизни билишмоқчи — охирги 2 йил ичида қайси соҳада коррупцияга дуч келдингиз?
Сўровномада қатнашиб қолишга улгуринг.
Сўровномада қатнашиш 👈
Сўровномада қатнашиб қолишга улгуринг.
Сўровномада қатнашиш 👈
Тошкент вилоятида уй қамоғидаги шахснинг зиёфатида қатнашган судья кўп ўтмай уни озодликка чиқарди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташеванинг маълум қилишича, 2020 йил май ойида Тошкент вилояти шаҳарларидан бирининг судьялари (икки нафар) карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, жиноий унсурлар вакили, бир неча марта судланган кишининг туғилган кунини нишонлаш учун кафеда 100 нафардан ортиқ шахс иштирокида ташкил этилган зиёфатга борган.
Эътиборлиси – судьялар мезбоннинг ўша вақтда навбатдаги жинояти учун озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлигидан хабардор бўлган.
Ачинарлиси, мазкур судья маҳкумга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан телефон орқали мулоқот қилибди
United States Department of State
Secretary Pompeo’s Call with Uzbekistan Foreign Minister Kamilov - United States Department of State
The following is attributable to Principal Deputy Spokesperson Cale Brown: Secretary of State Michael R. Pompeo spoke today with Uzbekistan Foreign Minister Abdulaziz Kamilov. Secretary Pompeo reaffirmed U.S. steadfast support for Uzbekistan’s sovereignty…
Пахта ҳосилини рекорд миқдорда қўшиб ёзишлар давом этмоқда. Сурхондарё ўтган йилгидек пешқадам
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисоботига кўра, Сурхондарё вилоятида пахта хомашёсини топшириш бўйича режа 82,3 фоизга бажарилган. Аслида, пахта топшириш режасига амалда йўқ 21,3 фоиз пахта қўшиб ёзилгани маълум бўлмоқда.
Вилоят прокурори ўринбосарларидан бири имзолаган топшириқда «Таҳлиллар, Сурхондарё вилоят бўйича жами 52 121 тонна пахта хомашёсини қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйилганлигини кўрсатмоқда», дея таъкидланади.
Қайд этиб ўтиш жоизки, Сурхондарё вилоятида 2020 йилда пахта хомашёсини тайёрлаш бўйича шартномавий режа 244 минг 800 тонна қилиб белгиланган эди. Қўшиб ёзилгани тахмин қилинаётган 51 121 тонна вилоят йиллик пахта топшириш режасининг 21,3 фоизини ташкил этади.
Дарвоқе, Сурхондарёда ўтган йили ҳам 71,9 минг тонна (26,5 фоиз) пахта хом ашёси қўшиб ёзилгани аниқланган эди. Қуйида ўтган йили қўшиб ёзган ҳудудлар кўрсатилган.
P.S.: ёлғон гапиришда, ўзимизни алдашда давом этаяпмиз. Бу шунчаки юқоридагиларнинг кўзини шамғалат қилиш эмас, балки очиқчасига жиноят содир этишдир. Лекин бунинг учун на сиёсий, на ҳуқуқий жавобгарликни кўраяпмиз. Ёлғон ва сохталик бошқарувнинг кун тартибидан чуқур илдиз олди. Сурхондарё вилояти мутасаддиларининг бу даражада ёлғончилигини нега кечириб келишаяпти экан?

1989 жыл 1 декабрь күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң сессиясында қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилди.
Барча қорақалпоқ дўстларимизни тил байрами билан чин юракдан қутлаймиз.