davletovuz
82.2K subscribers
6.98K photos
1.73K videos
129 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Андижон шаҳрида фуқарога зўравонлик ишлатиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра:

Д. Ҳамралиев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қ. Қодиров (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Э. Райимжонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ф. Ҳусанбоев
(Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган)узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

П. Мамажонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А. Тўрақулов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) узил-кесил 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Олий суд матбуот хизмати
❗️«Артел»га қарашли заводда ёнғин келиб чиқди

27 ноябрь куни соат чамаси 12:00 да Яшнобод туманида жойлашган «Techno Continental» МЧЖ корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши натижасида ёнғин юзага келди.

Натижада воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғинга қарши курашиш ходимлари етиб боргунига қадар корхона ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

Жароҳат олган ходимлар зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.

Корпоратив ахборот ягона портали келтирилган маълумотларга кўра, «Techno Continental» МЧЖ корхонасининг манзилида «Артел» бренди остида техникалар ишлаб чиқарувчи завод жойлашган. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларида эса, мазкур МЧЖ таъсисчилари сифатида Artel Electronics (62,5%) ва Ilk Sabah Insaat Anonim Sirketi (37,5%) кўрсатиб ўтилган.
Қўмитага имтиёз керак, чўнтагидан фойдаланишга кўпроқ ваколат керак

Ҳукуматнинг “Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришларни киритиш кўзда тутилмоқда. Масалан, жамғарма маблағларидан қўмита ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз берилиши мумкин.

Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга эса уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг баробаридан (446.000.000) ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратишга сарфланади.

Бундан ташқари, қўмита фаолияти учун жорий харажатлар шу жумладан, байрам (Янги йил, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, касб байрами) тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва совғалар олинади.

Бундан аввалроқ қўмита яна бир масалада имтиёз сўраб қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди. Унга мувофиқ, Тошкент давлат аграр университетининг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети негизида университет таркибидаги Ўрмон хўжалиги институтини ташкил қилиш ҳамда институтга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тавсияномасига асосан ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган қабул квотасига қўшимча 20 фоиз ажратилиши таклиф қилинган эди.

P.S.: Қарийб ҳар бир вазирлик, қўмитанинг ўз чўнтак жамғармаси бор. Давлат бюджетига параллел ғазна. Унинг устига улар мутлақо ёпиқ. Жамшид Қўчқоров ўтган йили бундай жамғармалар масаласига алоҳида тўхталган эди. “Ҳақиқатан бугунги кунда кўплаб давлат ташкилотларининг жамғармалари ташкил қилинган. Аслида бутун дунёда амалиёт шунақа – бунақа жамғармаларга тушадиган маблағлар бюджетга консолидация қилиниши керак.

Лекин бизда бироз бошқача. Айрим ташкилот раҳбарлари “бу пул меники, уни истаганимча ишлатаман” деб нотўғри ўйлашади. Ҳозир шу ерда ўтирган айрим ҳурматли вазирларимиз хафа бўлса ҳам айтаман, вазирлик бу бизнинг фойда деб кўкрак керади, аслида бу давлатнинг, халқнинг пули. Давлат хизматчилари далада кетмон чопиб пул топаётгани йўқ, давлатни идорасида, давлат берган ваколатдан фойдаланиб даромад оляпти. Шунинг учун давлат ташкилотлари топган барча пуллар бюджетга тушиши ва у тенг тақсимланиши керак”, деган эди.
Ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун имтиҳон ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда

Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида бу ҳақида айтиб ўтилди.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

Бу жараён 2021 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Контрактдаги талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти эълон қилинди
 
Ўзбекистонда илк маротаба талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган www.metsenat.uz лойиҳаси ишга тушгани ҳақида хабар бергандик.

Бир гуруҳ жамоатчилик фаолларининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад юртимиздаги меценатларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд ҳамда иқтидорли талабаларнинг тўлов-контрактини тўлашга ёрдам бериш, шунингдек стипендиялар эълон қилишдан иборат.

Лойиҳа ишга тушгач, шу куннинг ўзидаёқ илк меценатлар сайтда талабалар учун грантини жойлаштирди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Меҳрли қўллар” хайрия фонди томонидан тўлов шартнома маблағларини тўлашга муҳтож талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти дастури эълон қилинди.

Бунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМларда (чет эл олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари бундан мустасно) кундузги таълим (бакалавр босқичи)да тўлов-шартнома асосида таълим олаётган (супер контракт бундан мустасно) чин етим, ногирон, ота-онаси (ҳар иккаласи) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, Меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган ва 30 ёшдан ошмаган талабалар қатнаша олади.

Ғолиб бўлган талабаларнинг стипендиясиз ҳисобланган тўлов-шартнома маблағининг 50%игача бўлган қисми тўлаб берилади.

Грантда иштирок этиш учун аризалар 10 декабргача metsenat.uz сайти орқали қабул қилинади.
 
Ҳурматли талабалар, бундай имконни қўлдан бой берманг, омадингизни синаб кўринг!

❗️Шу ўринда юртимиздаги саховатпеша тадбиркорлар, йирик компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотларга ҳам мурожаат қилмоқчи эдим: имконингиз бўлса, илмга инвестиция киритинг, таълимни қўллаб-қувватланг, талабаларни рағбатлантиринг. Metsenat.uz лойиҳаси сизга бу борада беминнат кўмакчи бўлишга тайёр.


👉 @xushnudbek 👈
IT Park раҳбари Фарҳод Ибрагимовнинг Facebook’даги саҳифасида янги дастур бошланаётгани ҳақида пост қолдирибди.

Айтишича, жамоа инновацион технологик ечимларни яратиш мақсадида турли олийгоҳ талабалари нетворкинги йўлга қўйиларкан.

ITʼга ихтисослашмаган ОТМларнинг талабалари ўз ишини IT йўналишидаги талабалардан кўра яхшироқ уддалаши, ҳар қандай муаммога аниқ ечимлар таклиф қила олиши мумкин. Лекин улар ўша ечимни қандай қилиб амалга оширишни билишмайди, кейинги қадамни ташлашда узилишлар бўлади.

IT Park жамоаси илгари сураётган таклиф ўша узилишнинг олдини олиб, талабалар яратаётган лойиҳаларнинг қоғоз ва чизмаларда қолиб кетмай, амалиётда қўллаш имконини беради. Турли йўналишдаги талабаларнинг IT Park да жам бўлиши, янги технологик ютуқларнинг пайдо бўлиши учун ажойиб имконият. Шуниси жуда яхши иш бўлибди. Тез орада натижасини беради деган умиддамиз.
1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шу йилнинг 1 декабридан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
2021 йил 1 мартдан бошлаб икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади - Президент фармони.
“Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди - ФВВ
❗️Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюрибди. Ташрифдан мақсад ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик хотин-қизлар ва болаларни Ватанга қайтариш масаласини ташкиллаштириш бўлган.

Манба
​​Шунчаки саволлар

Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz сайтида жорий йил 25 ноябрь куни “Президент фармонига зид фармойишлар: Тошкентда бир неча юз млрд. сўмлик қурилишлар пудратчиларга нега тендерсиз берилган?” сарлавҳали материалига расмий муносабат билдирди.

Вазирликнинг айтишича, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 66- ва 67-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонлари, қарорлари ва фармойишларида ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган субъектлар ягона етказиб берувчи бўлиши мумкин ва улар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолаш рухсат этилган.

Савол: ҳукуматнинг қайси қарор(лар)ида ушбу ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома имзолашга рухсат этилган? Қарорга ҳавола берилса — шунча гапга ҳожат қолмас эди.

Вазирликнинг айтишича, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари қонун ҳужжати, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат турига кирмайди ва Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қабул қилинади (100-200 млрд сўмлик давлат буюртмаларини тендерсиз хусусий компанияларга бериш жорий ёки тезкор масалами?). Айрим фармойишлар Lex.uz базасида эълон қилинган бўлиши мумкин, шу билан бирга фармойишлар қонун ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, ушбу базада жойлаштирилиши юзасидан мажбурият қонунчиликда белгиланмаган. Қолаверса, мақсад ушбу шартномавий муносабатларни яшириш бўлган тақдирда, улар тўғрисидаги маълумот очиқ порталга қўйилмас эди.

Шунчаки фикр:
Бу, яъни давлат харидлари порталига қўйиш вазирликнинг хоҳиши эмас, балки қонун ҳужжатларининг талаби — давлат буюртмалари давлат харидлари порталида эълон қилиниши керак. Қонун ҳужжатлари талаб қилмаганда, икки дунёда ҳам очиқланмас эди.

Вазирликнинг қайд қилишича, “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг 4-бандида Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида пудратчи ташкилотларни танлаб олиш бўйича алоҳида қоидани белгилаш ҳуқуқи назарда тутилган.

Савол: юқоридаги буюртмаларни олган объектлар ва иншоотларнинг барчаси ушбу қарор билан тасдиқланган манзилли дастурлардан ўрин олган эдими? Сабабики, мазкур қарор иловалари lex.uz сайтида, афсуски, йўқ. Кўрсак, жамоатчилик кўрса — яхши бўлар эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, асосий мақсад – ижтимоий аҳамиятга эга муҳим объектнинг ўз вақтида ва сифатли барпо этилишини таъминлаш. Қурилиш объектларининг лойиҳа ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уларнинг ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатилган бўлиб, асоссиз маблағлар сарфланишига йўл қўйилмаслиги кафолатли таъминланади.

Шунчаки фикр: ҳеч кимнинг ушбу эзгу мақсадга қарши эмас. Лекин эзгу мақсад савол ва шубҳа туғдирмаслиги керак. Асосий савол шундаки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси номидан амалга оширилган давлат буюртмаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганми? Вазирлик шу гапни айтиши керак.

P.S.: ва охиргиси, ҳурматли давлат идоралари, журналистларга нима қилиш, қандай ёзиш кераклигини ва умуман, ақл ўргатишни тўхтатсанглар. Ҳамма ўз иши қолиб, журналистга ақл ўргатадиган бўлиб кетди. Журналист қурувчига ақл ўргатмаяпти. Балки савол бераяпти, айрим фактларни шубҳага олаяпти. Саволга жавоб беринг, шубҳани факт билан ойдинлаштиринг. Энг яхши мулоқот — шу. Тўғри, журналистлар ҳам идеал эмас, лекин давлат идоралари ҳам бу борада қолишмайди. Ошиб тушса керак. Кейин гап барибир бюджет пули, халқ пули ҳақида кетаяпти. Салкам 1,5 трлн сўм. Иддао қилиш ноўрин.

Бу шунчаки савол ва фикрлар. Жавоб бериш шарт эмас.
“Қамчиқ”да транспорт қатнови тикланди

“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тикланди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди

Аввалроқ, қор кўчкиси хавфи туфайли “Қамчиқ” довони ҳаракат учун ёпилганини хабар қилган эдик. Ҳозирда махсус техникалар ёрдамида йўллар қордан тозаланган ва музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилган.

Ўзгидромет хулосасига кўра, соат 11:30дан бошлаб “Қамчиқ” довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.

Фото: twitter
Президентнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинди.

Бош прокуратура томонидан мазкур ҳужжат бўйича тайёрланган инфографика.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
Раҳбарлар вазн ташлайди

Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозиловнинг қорин айланаси, бўйи ва вазнлари ўлчанмоқда

Батафсил: https://telegra.ph/sv-11-28-65
Тошкент вилояти Янгийўл туманида газ портлаши натижасида икки нафар фуқаро, жумладан вояга етмаган 14 ёшли бола ҳам ҳалок бўлди.

ФВВ хабарига кўра, 30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, «Қирариқ» МФЙда жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бирламчи маълумотларга кўра, чақнаш натижасида уйнинг бир қисми қулаб тушган ва хонадон соҳиблари вайроналар остида қолган. Турар-жойнинг зарар етган қисмидан 1984 й.т. И.С., 1987 йилда туғилган И.Н., 2006 йилда туғилган И.Р. ва 2009 йилда туғилган И.С. олиб чиқилиб, тиббиёт муассасасига юборилган.

Чақнаш оқибатида 1984 й.т. И.С., 2006 йилда туғилган И.Р. вафот этган бўлиб, 1987 йилда туғилган И.Н. ва 2009 йилда туғилган И.С. турли даражада тан жароҳатлари олган.
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10427,38 сўм. +12,52
Швейцариянинг Symbiotics инвестиция компанияси ўзининг Люксембургда жойлашган MSME Bonds S.А. облигация чиқариш платформаси орқали «Ипак Йўли» Банки билан миллий валютада қарийб 12 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган миқдорда кредит линия ажратиш тўғрисида кредит шартномасини имзолабди.

Symbiotics маблағларининг диққатга сазовор томони миллий валютада номинацияга эга бўлган махсус облигацияларни Люксембург фонд биржасида чиқариш орқали ресурсларни жалб қилиш ҳисобланади, бу эса хорижий инвесторлар ва фондларнинг Ўзбекистон бозорига бўлган қизиқишини оширади.

Мазкур шартнома «Ипак Йўли» Банки томонидан халқаро молиявий механизмларни татбиқ қилиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида тузилган.

Symbiotics инвестициявий компанияси билан ўзаро ҳамкорлик 2019 йилда бошланган ва шу кунгача Банкга умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда кредит линиялари тақдим қилган.
Реклама
​​Коронавирусни аниқлаш бўйича тест тизимлари қанчага тушди?

Санитария-эпидемиология хизмат
и томонидан коронавирус инфекциясини аниқлаш имконини берадиган тест системаларини харид қилиш бўйича “BIO-LABTEST” МЧЖ билан 120 млрд сўмликдан ортиқ шартномалар имзолаган.

Республика махсус комиссиясининг 31 августдаги баённомасига мувофиқ, Санитария-эпидемиология хизматига “ички бозорни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, валютанинг четга чиқишининг олдини олиш ҳамда илмий ихтиро ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Илғор технологиялар марказининг “BIO-LABTEST” корхонаси томонидан маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилаётган тест системаларни” тўғридан-тўғри харид қилишга розилик берилган.

Инновацион ривожланиш вазирлигига тааллуқли бўлган Илғор технологиялар маркази “BIO-LABTEST” МЧЖнинг бор-йўғи 20%ига эгалик қилади, холос. Юридик шахслар реестрига кўра, 2019 йил февралида давлат рўйхатидан ўтган компаниянинг 40% улуши Дилбар Далимовага, яна 40% улуши Решетникова Тамара Владимировнага тааллуқли. Бундан уч ой олдин компания таъсисчилари орасида "GENTEX-SERVIS" MChJ бор эди. Охирги маълумотларга кўра, компания таъсисчилари рўйхатидан чиққан. Вазирлик “BIO-LABTEST” МЧЖни "стартап" сифатида таърифлаган.

Компания июн ойида тест тўпламини 8 млн сўмдан, июлдан 15 октябргача 5 млн 615 минг сўмдан, 21 октябрдан бошлаб эса 4 млн 540 минг сўмдан сотишни бошлаган.

Санитария-эпидемиология хизмати, шунингдек, 2019 йилнинг июн ойида ташкил этилган ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни амалга ошириш учун лицензиясини 2020 йил 14 июлда олган "DIAG LAB TRADE" МЧЖ билан ҳам қарийб 24 млрд сўмлик шартнома имзолаган. Тегишли шартномалар 7 ва 16 июль кунлари имзоланган. Тест тўпламлари Россия маҳсулоти ҳисобланади.

Маълумот учун: Иқтисодий инқирозга қарши курашиш жамғармасидан шахсий ҳимоя, дезинфекция ва изоляция воситалари, тест (ПЦР) диагностикумлари, дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари харид қилишга 681,5 млрд сўм маблағ ажратилган. Умуман, тестлар нечоғли сифатли ва ишончли бўлди — ҳамма ўзи билади.

Дарвоқе, охирги воқеалар ривожи шуни кўрсатаяптики, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовлари ҳам Илғор технологиялар маркази томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

#davlarxaridi
Молия вазирлиги 2021 йилги фуқаролар учун бюджет лойиҳасини эълон қилди. https://www.mf.uz/media/file/30_11_2020/Budjet_21P_uz.pdf
2021 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет тушумларидаги улуши. Ушбу 20 та компаниянинг давлат бюджети тушумларидаги улуши 47,3%ни ташкил қилиши кутилмоқда.